BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24.1K subscribers
75.7K photos
10.8K videos
20 files
39K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#hududlar_hayoti
#Jondor_tumani

"Элгул Файз" фермер хўжалиги ихтиёрида бўлган 54 гектар майдоннинг 21 гектарида ўтган йили томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган эди. Натижа чакки бўлмади. Бир пайтлар 25-30 центнер ҳосил олинган ерлар ҳосилдорлиги 40 центнерга етди. Даромад ҳам шунга яраша купайди. Хўжаликнинг моддий манфаатдорлиги ошиб, бу йил улар яна 21 гектар ерга шу усулни қўллашди. Натижа ёмон бўлмаяпти, албатта. Бу жиҳат ўрганишлар жараёнида ҳам алоҳида эътироф этилди. Бироқ Элмурод Назаров раҳбарлигидаги хўжалик аъзолари олдида ҳали муҳим вазифалар турибди. Жумладан, далаларни бегона ўтдан тозалаш, шарбат усулида суғоришга эътиборни кучайтириш ва турли зараркунанда ва ҳашаротларга қарши кураш тадбирларни сифатли ўтказиш зарур.
-Ана шундагина пировард мақсадга эришиш мумкин. Яна бир масала. Томчилатиб суғориш механизмларини ўрнатиш сифатига ҳам эътибор бериш керак,-деди вилоят раҳбари.
#hududlar_hayoti
#Jondor_tumani

Ўрганишлар "Кулиён" ҳудудидаги "Эгамбобо Жондорий", "Пўлоти" ҳудудидаги "Дилшодбек Баҳром" ва "Беҳруз" фермер хўжаликлари майдонларида давом этди. Айниқса, Ҳошим Саломов раҳбарлик қилиб келаётган "Дилшодбек Баҳром" фермер хўжалигида пахта парвариши билан боғлик тадбирларга етарлича эътибор қаратилмагани кескин танқид қилинди. Хусусан, 18 гектар майдонда "Бухоро-8" навли пахта экиб, парваришлаётган хўжалик аъзолари томонидан контурлар бегона ўтдан тозаланмаган. Чеканка ишлари ҳам якунига етказилмаган. Бу эса ҳосилдорликка салбий таъсир ўтказиши аниқ.
Шундан келиб чиқиб, ҳудуд ва хўжалик раҳбари қатьий огоҳлантирилди. Камчиликларни бартараф этиш бўйича вазифалар ва муддат белгиланди.
#hududlar_hayoti
#Qorovulbozor_tumani

Бугун вилоят прокурори М.Истамов Қоровулбозор туманида бўлиб, 7- ва 8- сонли умумий ўрта таълим мактабларида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш, 5- сонли мактабгача таълим ташкилотида амалга оширилаётган реконструкция ишлари билан танишиб чиқди.
⚡️Ишнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш юзасидан тегишли мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
🔸Айни пайтда вилоят прокурори томонидан Имом Бухорий маҳалла фуқаролар йиғини биносида жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг мурожаатлари қабул қилинмоқда.