BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.3K subscribers
78.7K photos
11.1K videos
23 files
39.6K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#пахтачилик
#Долзарб_30_кунлик

Оқпартов—Олот тумани марказидан 17 км узоқликда жойлашган чўл ҳудуди. Табиийки, мазкур ҳудудда деҳқончилик қилиш икки карра машаққатли. Аммо "Олот коттон текстил" пахта тўқимачилик кластери раҳбарияти чўл шароитида ҳам ҳосил яратиб, даромат топиш мумкинлигини амалда исботлашмоқда. Чунончи, сув етиб бориши жуда қийин бўлган ерларга коллеторга замонавий насос агрегатларини ўрнатиш орқали сув тежамкор технология жорий қилинди. Гарчи деҳқончилик йили аввалида экилган чигит униб, бир хил ўсиш жараёнида кўчатларда қуриш ҳолати юз берган бўлса ҳам омилкорлик билан қилинган меҳнат туфайли ҳосил сақлаб қолинишига эришилмоқда. Вилоят раҳбари мазкур ҳудудда ҳам бўлиб, жараёнлар билан шахсан танишди ва қилинган меҳнатни алоҳида эътироф этди. Контрларда ҳам бўлиб, пахта парваришини кўздан кечирди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#пахтачилик
#Долзарб_30_кунлик

Деҳқончилик учун қулай келган йил ва мавсумнинг ўзи йўқ аслида. Ҳар бир мавсум деҳқондан маълум бир қийинчиликларни енгиб ўтиш орқали кўзланган режага етишни талаб этади. Худди шундай кеча кундузда Қоракўл туманида "Мергантекс" пахта тўқимачилик кластери тасаруф этган майдонларда ҳам машаққатли меҳнат жараёни кетмоқда. Айниқса, "Долзарб 30 кунлик" даврида кластер ва у билан тегишли шартнома асосида ишлаётган фермер хўжаликларининг масъуляти янада ортган. Ғўза қатор ораларига ишлов бериш, ғўзани чилпиш яни чеканка қилиш, шарбат билан суғориш ишларига алоҳида эътибор қаратиш, пахта майдонларини бегона ўтлардан тозалаш ва турли зараркунандаларга қарши курашиш бугуннинг долзарб вазифаларидандир.

Шу каби агротехник тадбирларнинг қай даражада бажарилаётганлиги билан танишиш мақсадида вилоят ҳокими Ботир Зарипов Қоракўл тумани Янгибозор ҳудудидаги "Бахтиёр" фермер хўжалиги далаларида бўлди. Фаолият бошлаганига 22 йил тўлган хўжаликка Дониёр Аллаев раҳбарлик қилиб келмоқда. Жорий йилнинг 15 апрель санасида хўжалик ихтиёридаги 31 гектар майдонга "Бухоро-8" навли чигит қадалган эди. Аммо олиб борилган агротехник тадбирларга қарамай 5 гектар майдон вилт касаллигига учраб, шу майдон такрорак экилди. Ҳозирда шу майдонларда чеканка қилиш ишлари амалга оширилмоқда. Вилоят раҳбари шу ерда мавжуд ҳолатдан келиб чиқиб, ғўза парваришини амалга ошириш ва юқори ҳосилдорликка эришиш масалаларини муҳокама қилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube