#paxtachilik
#G’ijduvon_tumani
Ўқув семинарининг асосий қисмида Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Тешаев сўзга чиқди ва 2022 йил уруғлик пахта майдонларида ўтказиладиган дала апробация ишларини сифатли амалга ошириш масалалари хусусида тўхталди. Қайд этилганидек, жорий йил 7 июлда давлатимиз раҳбарининг “Пахта ҳосилдорлигини ошириш, пахта етиштиришда илм ва инновацияларни жорий қилишнинг қўшимча ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Мазкур қарор билан Президентимиз ҳузурида Пахтачилик Кенгаши ташкил этилди.
Қарорда пахта ҳосилдорлигини ошириш, пахта етиштиришда илм ва инновацияларга асосланган уруғчиликни, нав танлаш, ерга ишлов бериш, ўғитлаш, суғориш ишларини йўлга қўйиш орқали пахта-тўқимачилик соҳасида экспорт хажмлари ва даромадни ошириш мақсадида Пахтачилик кенгашига вазифалар белгилаб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, 2022 йил 1 январдан бошлаб ҳудудларни юқори авлодли уруғликлар етиштиришга ихтисослаштириш тизими жорий этилди.
Мазкур қарор ижроси бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳокимликларининг таклифларига асосан ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, пахтачилик йўналишида 119 та туман, 390 та ҳудудларидан танлаб олинган 3172 та субъектларнинг 100 минг гектар ғўза майдонлари уруғлик пахта етиштиришга ихтисослаштирилди.
Ҳудудларда ўтказилган танловларЎзбекистон Республикаси ВазирларМаҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 641-сонли қарорининг 1-иловаси Оригинал, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига асосан амалга оширилди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube