⚡️Пешкў туманида 1 та янги мактаб қурилиб, мавжуд 3 та мактаб замонавий қиёфага келтирилади
Пешкў туманидаги "Қарақалпоқ" МФЙ фуқаролари анча йиллардан буён маҳалла ҳудудида мактаб қурилишини орзу қилишарди. Жорий йилда инвестиция дастури доирасида қад ростлаётган замонавий андозадаги янги мактаб биноси уларнинг ана шу орзулари рўёби бўлди. 528 ўринли ўқув биноси ва 12 х 24 ўлчамдаги спорт залидан иборат бу лойиҳа қурилиши учун 15 миллиард сўм маблағ ажратилган.
Айни пайтда “Вобкент махсус қурилиш сервис” МЧЖнинг қўли гул усталари томонидан қурилиш-таъмирлаш ишлари жадал олиб борилмоқда.
Батафсил👉https://telegra.ph/buxvxtbuz-08-02
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Diyor yangiliklari” информацион дастурининг 2 август сони асосий хабарлари билан танишинг:
— Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг 60-сессияси бўлиб ўтди;
— Янги ўқув йили учун касбий-ижодий имтиҳонлар бўлиб ўтмоқда;
— "Ёшлар нуронийлар нигоҳида" шиори остида тадбир ташкил этилди;
— 2 август – Бутунжаҳон буғуларни ҳимоя қилиш куни.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
— Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг 60-сессияси бўлиб ўтди;
— Янги ўқув йили учун касбий-ижодий имтиҳонлар бўлиб ўтмоқда;
— "Ёшлар нуронийлар нигоҳида" шиори остида тадбир ташкил этилди;
— 2 август – Бутунжаҳон буғуларни ҳимоя қилиш куни.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
❗️Ходимни хизмат сафарига юборишнинг янги тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (424-сон, 02.08.2022 й.) билан Ўзбекистон ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра:
➖ хизмат сафари муддати ташкилот раҳбари томонидан белгиланади. Бунда муддат йўлдаги вақтни ҳисобга олмаганда 30 календар кундан кўп бўлмаслиги лозим.
Монтаж, ишга тушириш-созлаш, қурилиш ва қидирув ишларини бажариш учун юбориладиган ходимлар, раҳбарлар ва мутахассисларнинг хизмат сафари муддати 12 ойдан кўп бўлиши мумкин эмас.
Ташкилотда хизмат сафарига кетаётган ва қайтаётган шахсларни рўйхатга олиш махсус журналларда “ЎзАСБО” дастурий мажмуасида (ёки бухгалтерия ҳисобини юритувчи ахборот тизимида) электрон юритилади.
Ходимга у юборилган ташкилотдаги иш вақти режими ва дам олиш вақтлари тааллуқли бўлади. Хизмат сафари вақтида фойдаланилмаган дам олиш кунлари хизмат сафаридан қайтганда тикланмайди.
▪️Агар ходим дам олиш ёки байрам кунларида хизмат сафарига юборилган жойда ишлаган бўлса, компенсация тўланади.
❕Агар ходим хизмат мажбуриятларини бажариш учун дам олиш кунида хизмат сафарига юборилса, унга сафардан қайтгач бошқа дам олиш куни берилади.
➖ Табиий-иқлим ва маиший шароитлари оғир ҳудудларга юборилган ходимларга ўша ҳудуд учун белгиланган қўшимча устамалар ҳам тўлаб берилади.
▪️Ходимга турар жой билан боғлиқ харажатлар (меҳмонхона ёки турар жой ижараси), хизмат сафари жойига бориш ҳамда доимий иш жойига қайтиш йўл харажатлари қопланади, шунингдек, кундалик харажатлар учун ҳақ тўланади.
❗️Меҳмонхона харажатларининг бир кунлик қоплаш миқдори тегишлича БҲМнинг 1,5 баробаридан 3 баробаригача миқдордан ошмаслиги лозим.
▪️Турар жойда яшаганлиги бўйича харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолларда ҳар бир сутка учун БҲМнинг 20 фоизи миқдорида қопланади.
Қарорга кўра, хизмат сафарлари харажатлари ҳисобини юритиш бўйича дастурий таъминот ва унинг мобил иловаси ишлаб чиқилади.

#ўтмишга_саёҳат
Лаби Ҳовуз - Кўҳна Бухоронинг энг йирик ҳовузларидан бири. Маълумотларга кўра, у 1927 йилга қадар ягона ичимлик суви манбаи бўлиб келган.

#hududlar_hayoti
#Gazli_shahri
Шу кунларда Газли магистраль газ қувурлари бошқармаси ДКС-4 цехини реконструкция қилиб, модернизация жараёнларини амалга оширган ҳолда ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ишлари давом этмоқда.
Унга кўра, Enter Engineering компанияси томонидан 1-, 5-ва 6-сонли газ ҳайдаш агрегатларидаги нуқсонли 1- ва 2-сонли кириш ва чиқишдаги беркитиш мосламалари алмаштирилади. Муддатини ўтаган ускуналар ўрнига янги 6 дона диаметри 700 мм бўлган беркитиш мосламалари жойланади.
Тадбирлар натижасида компрессор станцияси иш самарадорлиги ошади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ташаббуси билан республика ишчи-гуруҳи иштирокида бугун, 3 август куни эрта тонгдан Бухоро шаҳри бўйлаб уюштирилган югуриш марафонида уюшмаган ёшлар, аҳоли вакиллари билан бирга вилоят Ички ишлар органлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари ҳам фаол иштирок этишди.
“Соғлом авлод учун” шиори остида бўлиб ўтган марафон инсонларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича ҳаётий кўникмаларни шакллантириш орқали ҳар бир фуқарода касалликка қарши кучли иммун тизими пайдо бўлишини таъминлаш, зарарли одатлардан воз кечиш, тўғри овқатланиш тамойилларига амал қилишга чақиради.
Марафон ниҳоясида финиш чизиғини биринчилардан бўлиб забт этган иштирокчилар Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Азизбек Икрамов томонидан диплом, медаль, бадиий китоб ва пул мукофоти билан тақдирланди.