BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24.1K subscribers
75.7K photos
10.8K videos
20 files
39K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#hududlar_hayoti
#Qorako’l_tumani

Учрашув давомида ҳар бир мурожаат тегишли ташкилотлар масъуллари иштирокида батафсил ўрганилди, таҳлил қилинди. Тадбиркорлар асосан фаолиятни кенгайтириш учун имтиёзли кредит маблағлари ажратиш, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш, солиқ имтиёзлари қўлланиши, кадастр, ер муносабатларидаги низоларни бартараф қилиш каби қатор масалаларни ҳал қилиб бериш юзасидан вилоят раҳбарига мурожаат қилишди. Ботир Зарипов мавжуд муаммоларга ижобий ечим топиш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берди. Мурожаатларнинг ижроси назоратга олинадиган бўлди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Фан олимпиадаларининг республика босқичида ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларнинг устозлари муносиб тақдирландилар

🔹Бугун, 1 август куни Халқ таълими вазирлигида ZООМ платформаси орқали фан олимпиадаларининг республика босқичида ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларнинг устозларини тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.

Батафсил: 👉https://telegra.ph/buxbvtbuz-08-01

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамалари (25 июнь—1 август) якунланди. Унда сизнинг иштирокингиз қандай бўлди?
Anonymous Poll
31%
Барча имкониятлардан фойдаланиб, ўз таклифларимни юбордим
18%
Ҳудудимизда ўтказилган муҳокамаларда қатнашдим
28%
Жараёнларни шунчаки кузатиб бордим
23%
Умумхалқ муҳокамаларидан хабарим бўлмади
#hududlar_hayoti
#Jondor_tumani

Ботир Зариповнинг турли соҳа ва йўналишларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари, янги бизнес лойиҳа ва режалар устида изланаётган ташаббускор фуқаролар иштирокидаги навбатдаги учрашуви Жондор тумани М.Торобий номидаги ватанпарварлик боғида бошланди. Учрашувда вилоят ҳокимига мурожаат қилишни истаб рўйхатга олинган тадбиркорлар 52 нафарни ташкил этмоқда. Тадбиркорларнинг ўз фаолиятлари давомида юзага келаётган муаммолари тегишли тартибда ўрганилиб, янги истиқболли ғоя ва таклифлари қўллаб-қувватланмоқда. Тадбиркорлар вилоят раҳбарига асосан тадбиркорликни ривожлантириш учун кредит олиш, ижара масалалари, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектлари қуришга оид масалаларда мурожаат этишмоқда. Ушбу мурожаатларда кўтарилган муаммоларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube