BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
35.8K subscribers
86.7K photos
11.6K videos
23 files
41.1K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#hududlar_hayoti
#Romitan_tumani

— Ўтаётган ҳар бир кун бизни мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллик катта тўйига яқинлаштиряпти. Яхши биласиз, халқимиз азалдан байрамлар, тўйлар олдидан ён-атрофни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, озода сақлаш, яшаб турган хонадонларини намунали ҳолатга келтириш ишларини бажарган. Энди сизлар мана шу ишларни амалга оширишга бош-қош бўлишингиз, фуқароларнинг турмуш маданиятини юксалтириш, бу борада маҳаллаларда яшовчи аҳолининг масъулияти ва дахлдорлигини ошириш бўйича тушунтириш ишлари олиб боришингиз керак бўлади, – деди Ботир Зарипов 4-сектор ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари масъуллари ва фаоллари билан мулоқоти якунида.
Шунингдек, вилоят ҳокими маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олиш, ажримларни камайтириш, ёшлар тарбиясида маҳалланинг ролини ошириш, маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, жойларда тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратиш, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббуснинг ҳудудларда ижросини таъминлаш сингари долзарб масалалар хусусида атрофлича тўхталди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
​​Мукофот муборак!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқлар дўстлиги куни муносабати билан бир гуруҳ фаолларни мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди.

Мамлакатимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни, турли миллат ва элат вакиллари ўртасида ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик, меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, миллий маданиятлар, урф-одат ва анъаналарни сақлаш ҳамда ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси, хорижий давлатлар билан икки томонлама манфаатли муносабатлар ва маданий-маърифий алоқаларни янада кенгайтириш, Янги Ўзбекистоннинг тинчликсевар ва халқпарвар сиёсатини халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш борасидаги катта хизматлари, ёш авлодни ватанпарварлик ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли ишлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ юртдошларимиз давлатимизнинг юксак орден ва медаллари билан тақдирланди.

Улар орасида бухороликлар ҳам бор.

🏅Монич Надежда Моисеевна - II даражали «Соғлом авлод учун» орденига муносиб кўрилди.

Давлатимизнинг юксак мукофотига муносиб кўрилган вилоятдошимизни вилоят ҳокимлиги ва жамоатчилиги номидан самимий қутлаймиз!

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
☝️Бугун, 30 июль куни соат 19:00да "Бухоро" спорт мажмуасида спортнинг футбол тури бўйича ДХХ кубоги мусобақасининг вилоят босқичи финал ўйини ўтказилади.

🔹 Олот туманининг "Нуробод" маҳалласи ҳамда Когон туманининг "Хўжа Якшаба" маҳалласи ёшлари ўртасидаги баҳсларни таниқли спорт журналисти, футбол шарҳловчиси Мирзаҳаким Тўхтамирзаев шарҳлаб боради.

Шунингдек, финал мусобақасидан сўнг концерт дастури ўтказилади. Байрам дастурида элимиз суйган санаткорлар Қиличбек Мадалиев, Жаноб Расул, Фарход ва Ширин, "Браво" жамоаси аъзоси Умид Умаров ҳамда Одилжон Ахмедов иштирок этади.

Барчангизни таклиф этамиз. Кириш БЕПУЛ.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚘Бошқарувидаги "Lacetti" автомобилига бошқа транспортнинг давлат рақам белгисини ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига тегишли чора кўрилди

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from Олим Жўраев
⚡️⚡️⚡️Бухорода анъанавий қовун сайли ўтказилади

💫Бухоро қадим замонлардан савдо чорраҳаси, маданият ва маърифат ўчоғи саналиб келган. Сўнгги йилларда Бухоро ўзининг ноёб тарихий обидалари, зиёратгоҳлари билан бир қаторда мевали боғлари, полизлари, мазали таомлари — яъни, мавжуд гастрономик имкониятлари билан ҳам чет эллик сайёҳлар диққатини тобора ўзига тортмоқда.
Ана шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 30–31 июль кунлари Бухоро шаҳрида анъанавий қовун сайли 🍈🍈🍈ўтказилади.
🖊1996 йилдан бери ташкил этиб келинаётган, мақсади асосан Бухоро қовунларини етиштиришни қайта тиклашга ва янги навларини кашф этишга қаратилган фестивалда қовуннинг «Амири», «Баргинай», «Бўрикалла», «Гулоби», «Кўкча» «Шерози» каби навлар етиштириш бўйича уста деҳқонлар иштирок этадилар.
Абу Али ибн Сино номидаги фавворалар майдони ҳудудида бўлиб ўтадиган тадбирда кам таъминланган оилалар фарзандларининг суннат тўйи ҳам ўтказилади. Қолаверса, махсус концерт дастурлари намойиш этилади. Тадбир сўнгида эса танлов ғолиблари аниқланиб, уларга турли қимматбаҳо совғалар 📺🖥🎁тақдим этилади.

Каналга уланиш👉@olimjuraev
#hududlar_hayoti
#Romitan_tumani

Шу тариқа учрашувда тўртта секторга қарашли барча маҳалла фуқаролар йиғинлари масъуллари ва фаоллари билан мулоқот қилинди. Бугун ромитанликларни қийнаб келаётган муаммолар тилга олинди. “Бешлик” вакиллари ва фаоллар маҳаллалардаги ички йўллар ва кўприкларни таъмирлаш, трансформаторларни янгилаш, ирригация тизимлари ҳолатини яхшилаш, боғчалар қуриш, мактабларни таъмирлаш, спорт майдончалари ташкил этиш каби қатор муаммолар билан вилоят раҳбарига юзланишди. Уларни ҳал қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, масъуллар ва муддат белгиланди. Шунингдек, аввалги учрашувларда белгиланган вазифалар ижросига ҳам эътибор қаратилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“30 июль - Халқлар дўстлиги куни”

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube