BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.8K subscribers
76.4K photos
10.9K videos
22 files
39.1K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг музокаралари икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда давом этди.
Туркманистон билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг шубҳасиз устувор йўналиши экани таъкидланди.
Мамлакатларимиз савдодаги ижобий суръатни сақлаб қолиш ва унинг ҳажмини яқин йилларда икки баробар ошириш учун барча имкониятларга эга экани мамнуният билан қайд этилди.

Переговоры Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева и Президента Туркменистана Сердара Бердымухамедова продолжились в расширенном формате с участием официальных делегаций двух стран.
Подчеркнуто, что укрепление двустороннего сотрудничества с Туркменистаном является несомненным приоритетом внешней политики Узбекистана.
С удовлетворением отмечено, что у наших стран имеются все возможности для сохранения положительной динамики и двукратного увеличения объемов торговли в ближайшие годы.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkmaniston #muzokaralar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Пресс-тур

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Бухоро вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ҳудудларда ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилган ижобий тажрибаларни аҳоли ва тадбиркорларга етказиш мақсадида 15-16 июль кунлари пресс-тур ташкил этилмоқда.

🤝Бухоро вилоятида фаолият кўрсатувчи ОАВ вакиллари, мустақил журналист ва блогерлар мазкур тадбирларга таклиф этилади.

❗️Изоҳ: Пресс-турга эртага, соат 9.00да вилоят ҳокимлиги биноси олдидан махсус транспорт воситаси (микроавтобус)да жўнаб кетилади.

☎️Қўшимча маълумот учун телефон: (94) 129-35-36 (Дилшод Тўймуродов)

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Вазир “Икки даҳа” сув иншоотида бўлди

Шерзод Ҳидоятов Бухоро вилояти Олот тумани
даги “Икки даҳа” (“Двойник”) сув иншоотида бўлиб, аҳолини сифатли ва тоза ичимлик суви билан таъминлаш жараёнларини кўздан кечирди.

Мазкур иншоот Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманларини ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш лойиҳасини халқаро ривожланиш уюшмаси (ХРУ) иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ барпо этилган бўлиб, у фойдаланишга топширилганидан сўнг Қоракўл ва Олот туманларининг 230 минг нафарга яқин аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминлаш имконияти юзага келди.

Вазир иншоот ходимлари билан соҳага замонавий технологияларни жалб этиш имкониятларини муҳокама қилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
​​#аёллар_дафтари

Когон шаҳрида истиқомат қилувчи Мунаввар Ҳайдарова “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичида 1-тоифаси бўйича рўйхатга киритилган. Икки нафар фарзанди бор. Аёл узоқ йиллардан бери оиласи билан ижарама-ижара яшаб келган.

Оила ва хотин-қизлар бўлими ташкил этилганини эшитган М.Ҳайдарова Когон шаҳар бўлимига мурожаат қилди. Шаҳардаги мавжуд имкониятдан келиб чиқиб, аёлнинг оиласига “Ватанпарвар“ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги давлат балансида бўлган кўп қаватли уйлардаги хонадонлардан бири фойдаланиш учун ажратиб берилди. Унинг ишсизлиги, лаёқати, ёши, ишлаш истаги борлигига кўра мини печь ҳам олиб берилди.

Когон шаҳар ҳокими ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Дилбар Шарипова ҳамроҳлигида Мунаввар Ҳайдарова хонадонида бўлдик.

— Эрим билан топганимизни рўзғордан орттиролмай уй-жой қилолмадик, - дейди биз билан суҳбатда. — Мурожаат қилгандим, раҳмат, мана уй бердилар, ҳозир ўзимиз у ёқ-буғини таъмирлаяпмиз, яқинда кўчиб кирамиз. Ишсизман. Печка бердилар, фатир пишириб, донасини беш мингдан сотаяпман. Уч-тўртта патирларимга мижозлар ҳам чиқяпти. Топган пулимга рўзғоримга керакли нарсалар оляпман.

Суҳбатдан англадикки, яна бир аёлнинг эртанги кунга ишончи ортибди. Бугунидан рози инсон эса эртасидан хотиржам яшай олади.

Вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси Матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Ботир Зарипов Ромитан туманида сайёр қабул ўтказади

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов шу йилнинг 15 июль (жума) куни соат 09:00 дан бошлаб Ромитан туманидаги истироҳат боғида жисмоний ва юридик шахслар учун навбатдаги оммавий сайёр қабулини ўтказади.

Мурожаатларга тезкор ечим топиш мақсадида қабулда вилоят секторлари, бошқарма ва идоралар раҳбарлари ҳам иштирок этади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
«Кўксарой» қароргоҳида ўтган олий даражадаги Ўзбекистон-Туркманистон музокаралари якунида ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди.

В резиденции «Куксарой» состоялась церемония подписания документов по итогам узбекско-туркменских переговоров на высшем уровне.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkmaniston #hujjatlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter