⚡️Бухоро Аркида жойлашган “Жоме” масжидини тиклаш ва таъмирлаш ишлари режалаштирилмоқда
Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги томонидан юртимизнинг яна бир ноёб тарихий обидаси — Бухоро Аркида жойлашган “Жоме” масжидини тиклаш ва таъмирлаш ишлари режалаштирилмоқда.
Жорий йилнинг январь ойида Маданий мерос агентлиги директори Шаҳриёр Нуруллоев TIKA раҳбари Жемалеттин Туней билан учрашган эди. Учрашувда “Жомий” масжидининг лойиҳа ва таъмирлаш-тиклаш ишларига сарф бўладиган маблағ тахминан 4,5-5 млрд. сўмга режалашитирилган.
LIVE | Facebook | Instagram | YouTube

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухоролик талабалар Туркияда таҳсил олмоқда
2019 йилда Бухоро давлат тиббиёт институтида Туркиянинг Соғлиқ билимлари университети тўртта йўналишда қабул жараёнларини бошлаган эди.
Айни пайтда Халқаро Туркия факультетида таҳсил олаётган талабалар ушбу давлатда бўлиб университетда ўқув машғулотларида иштирок этишмоқда.
Бухоролик талабаларни Соғлиқ билимлари университети ректори Жавдат Эрдол жаноблари қабул қилди.
Талабалар дарсдан бўш вақтларида хориждан келиб таҳсил олаётган талабалар билан спорт ўйинлари, байрам дастурлари ташкиллаштирмоқда.
Бухоро давлат тиббиёт институтининг Туркия тиббиёт факультети талабалари Соғлиқ билимлари университетида бўлиб ўтаётган "Sport-FEST 2022" да иштирок этиш учун Анқара шахрига борди. У ерда мини футбол мусобақаларида иштирок этадилар.

Ҳозироқ тўғридан-тўғри эфирни томоша қилинг: Бухоро шаҳридаги маҳаллаларда шароитларни яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича йил якунига қадар амалга ошириладиган режалар
Telegram орқали: https://t.iss.one/buxorouzonline?voicechat
Buxoro TV орқали: https://buxorotv.uz/live
Facebook орқали: https://www.facebook.com/zaripovrasmiy/live
YouTube орқали: https://youtube.com/c/BuxoroviloyathokimligiAxborotxizmati/live
📍Бухоро шаҳри

BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
Бухоро туманида “Ғўзанинг вилт касалликларининг келиб чиқиши ва унга қарши курашиш чоралари” бўйича вилоят кўргазмали семинари бўлиб ўтди
Пахтачиликда энг кўп тарқалган касалликлар – илдиз чириши, гоммоз ва вилт касаллиги ҳисобланади. Бу касалликлар таъсирида ғўзада модда алмашинуви бузилади ва ўсимликда морфологик ҳамда физиологик ўзгаришлар вужудга келадики, оқибатда ўсимлик барглари тўкилиб у қуриб қолади. Ноқулай ташқи шароит ва ўсимликни механик зарарланиши бу касалликларни тез тарқалишига сабаб бўлади.
Бугун, 12 май куни Бухоро туманидаги “Ўктам Иброҳим Тўқли” фермер хўжалигида вилоят ҳокими ўринбосари А.Назаров, туман ҳокимлари ва уларнинг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосарлари, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти олимлари ва тегишли мутасаддилар иштирокида “Ғўзанинг вилт касалликларининг келиб чиқиши ва унга қарши курашиш чоралари” бўйича вилоят кўргазмали семинар бўлиб ўтди.
Семинарда вилт билан кучли зарарланган майдонлардан ғўзапояни илдизи билан суғуриб олиш, зарарланган майдонларда азот, фосфор, калий ўғитларини белгиланган меъёр ва нисбатларда қўллаш, касалликни қўзғатувчи замбуруғларни навларга мослашиб қолишини олдини олиш учун ғўза навларини алмаштириб экиш, зарарланган майдонларда ишлаган техникалар ва ишчиларни бошқа иш қуролларини тупроқ бўлакчаларидан тозалаб дезинфекция тадбирларини амалга ошириш юзасидан керакли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

⚡️Когон туман "Туткунда" МФЙ, "Нурафшон" МФЙ, "Хумин" МФЙ ҳамда "Ўртачўл" МФЙлари ҳудудидаги аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминловчи диаметри 200 мм. ли пластик қувурини марказий ичимлик суви қувурига улаш ишлари олиб борилиши муносабати билан, эртага 13 май куни соат 9:00 дан 18:00 га қадар юқорида кўрсатилган ҳудудларда вақтинчалик сув таъминоти тўхтатилишини маълум қиламиз.
LIVE | Facebook | Instagram | YouTube
LIVE | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️"Бухоро" телеканалида "Кун мавзуси" кўрсатуви давом этади. Кўрсатувнинг навбатдаги сони эртага, 13 май куни соат 19.00дан бошлаб тўғридан-тўғри эфирга узатилади. Унда Когон шаҳридаги маҳаллаларда шароитларни яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича йил якунига қадар амалга ошириладиган режалар хусусида сўз боради.
📢 Спикерлар:
1. Ҳаёт Давлатов – Когон шаҳар ҳокими;
2. Абдурасул Ражабов – Когон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари;
3. Ислом Шадиев – Когон шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори;
4. Рустам Жўраев – Когон шаҳар Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази шўъба мудири;
5. Элёр Жумаев – Когон шаҳар Алишер Навоий маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси.
Кўрсатув трансляциясини Telegram, Facebook ҳамда YouTube орқали ҳам томоша қилишингиз мумкин.
❗️Савол ва мурожаатларингизни эфир вақтида 65-223-66-01, 65-223-66-02 телефон рақамлари ёки @btvuzbot га йўллашингиз мумкин.