BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳаётга изчил татбиқ этилаётган “Обод қишлоқ” дастури бугун чекка-чекка ҳудудлардаги аҳоли пунктларида барпо этилаётган замонавий уй-жойлар, таълим муассасалари, дам олиш масканларию қатор хизмат кўрсатиш шохобчаларининг янгича қиёфасида ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда.
Одамларнинг ҳаётдан мамнунлиги, шаҳарлардагидек қулайлик ва имкониятларга эга бўлган замонавий масканларда яшаётганидан шодонлик ҳисси замирида бир ҳақиқат — қишлоқларни обод қилиш йўлидаги ислоҳотлар ётибди, десак муболаға бўлмайди.
Шофиркон туманида жорий 2022 йилда "Обод қишлоқ" дастури доирасида "Денов" ва "Вардонзе" қишлоқлари ҳудудида ободонлаштириш, мавжуд инфратузилмани комплекс ривожлантириш, шу асосда аҳолининг турмуш шароитини юксалтириш режалаштириган. Бунинг учун қарийб 25 млрд. сўм маблағ сафланиши кўзда тутилган.
Вилоят ҳокими Ботир Зарипов иштирокида ўтказилаётган муҳокамада юқорида номи келтирилган қишлоқларда йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини ривожлантириш ва шу асосда аҳолининг фаровонлиги ҳамда турмуш даражасини янада юксалтириш бўйича бажариладиган ишлар кун тартибида бўлиб турибди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

#LIVE
Дастурга кўра, "Денов" маҳалласидаги 4-умумтаълим мактаби реконструкция қилинади, 34-МТТ ва 44-ОШП мукаммал таъмирланади. 3 км йўл асфальтлаштирилади ва бетонлаштирилади. 5,2 км электр тармоқлари қурилади, 2 та трансформатор ва 72 та таянч устунлари ўрнатилади, 2,1 км узунликдаги газ тармоқлари таъмирланади, 700 метр оптик толали алоқа линиялари қурилади. Бундан ташқари, ички ирригация тармоқлари, якка тартибдаги уй-жойлар, савдо мажмуалари, бошқа турдаги бозор инфратузилма обьектлари барпо қилинади.
Муҳокамада ҳар бир соҳа раҳбарлари йўналишда бажарилиши режалаштирилган ишлар юзасидан ахборот берди.

#Диққат
⚡️Бухоро шаҳар (Шарқ 1 мавзеси) Кўк Сарой кўчасидан ўтувчи марказий ичимлик суви қувурларини янгилаш муносабати билан бугун, 22 апрель куни соат 12:00 дан 19:00 га қадар Кўк Сарой кўчасида вақтинчалик ичимлик суви таъминоти тўхтатилиши маълум қилинади.
❗️Етказилган ноқулайликлар учун "Бухоро сув таъминоти" МЧЖ истеъмолчилардан узр сўрайди.