BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.5K subscribers
77.8K photos
11K videos
23 files
39.4K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
Президент март ойи бошида кузатилган шакарга “ажиотаж” мавзусига тўхталди.

Айрим ҳудудларда шакар нархи асоссиз ошган. Айниқса Жиззах, Самарқанд вилоятлари ва Тошкент шаҳрида мавжуд захиралар ўз вақтида тарқатилмагани сабабли, шакар нархи кескин ошган.

Савол туғилади. Ушбу ҳудудларнинг ҳокимлари ва прокурорлари қаёққа қараган?”, деди Президент.

Шунинг учун вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари ҳар куни ўз ҳудудидаги озиқ-овқат, айниқса ун, шакар ва ёғнинг нархини жойларда юриб ўрганади ва барқарорликни таъминлаш учун тезкор тадбирларни кўриб боради.

Айниқса кириб келаётган Рамазон ойида нархларнинг барқарорлигини таъминлаш учун тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиб, нахрларни арзонлаштириш бу улуғ айём кунларида катта савоб эканлигини барча тадбиркорларга тушунтиришлари кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Республикага четдан буғдой, ўсимлик ёғи ва шакарни олиб келиш бўйича барча масалалар ҳал қилиб берилгани, энди буни ақл билан самарали ташкил этиш кераклиги таъкидланди.
Кўрсатилган тезкор амалий ёрдам сабабли бозорларда гўшт, сут, картошка, тухум, гуруч нархлари барқарорлиги сақланмоқда. “Демак, ҳаракат қилсак, албатта натижа бўлади”, деди Президент.

Давлат раҳбари Республика штабига қуйидагиларни топширди:

- зарур озиқ-овқат маҳсулотлари импорти учун аввал берилган 500 миллиард сўм имтиёзли ресурсларнинг қайтариш муддати йил якунига қадар узайтирилсин;

- бир ҳафта муддатда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи барча тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг юзага келган муаммоларини кундалик ҳал этиш тизими жорий этилсин;

- биржа савдоларида озиқ-овқат ва хом ашёнинг тўлиқ қўйилиши устидан кунлик назорат ўрнатсин ва сунъий равишда нарх ошишининг олдини олиш бўйича тезкор чораларни кўриб борсин;

- уч кун муддатда шакар, ун, ёғ, гўшт, чой, болалар овқатлари, сут маҳсулотлари каби озиқ-овқат маҳсулотлари импортига акциз солиғи ва божхона божларини қайта кўриб чиқиш бўйича асосланган таклиф киритсин.
“Биронта ҳоким ва тармоқ раҳбарининг иш ўринларини камайтиришга, бандлик режаларини бажармасликка ҳаққи йўқ.

Агар қайси ҳоким бу ишларни қилмаса, унга нисбатан қатъий чоралар кўрилади”, дея огоҳлантирди Президент.

Ташқи хавф-хатарларни юмшатиш мақсадида тадбиркорларни қўшимча қўллаб-қувватлаш чоралари белгилаб олинди.
Жумладан:

- банклар томонидан тадбиркорларга хом ашё сотиб олиш ва айланма маблағлар учун қўшимча 10 триллион сўм “револьвер” кредитлар ажратилади. Ушбу маблағлар биринчи галда экспортчилар, озиқ-овқат ва истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчиларга ажратилади;

- давлат дастурлари доирасида мева-сабзавот етиштиришга, оилавий тадбиркорлик, ипотека ва таълимга ажратиладиган кредитлар ҳажми ва имтиёзли ставкалари сақлаб қолинади.

“Қанчалик оғир бўлмасин, ажратиладиган маблағларни камайтирмаймиз ва юкини оширмаймиз”, деди Президент.
Шунингдек:

- солиқ маъмурчилиги доирасида омбордаги товарларнинг ҳисобини, ва кодларини мажбурий юритиш, мулклар ҳамда ижара шартномаларини электрон рўйхатдан ўтказиш каби янги механизмлар бўйича жарима ва бошқа таъсир чоралари йил якунига қадар қўлланилмайди;

- ўз эҳтиёжлари учун олиб келинган хом ашё, асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмларга божхона имтиёзларини қўллаш даври ҳозирги 6 ойдан 1 йилгача узайтирилади;

- йил якунига қадар Россия, Украина ва Беларусь билан ишлаётган корхоналарга дебитор қарздорлиги учун жарима қўлланилмайди;

- ушбу мамлакатлар билан ишлаётган экспортчиларнинг банк кредитлари бўйича қарздорлиги узайтирилади, пеня ва жарималар ундирилмайди.
Давлатимиз раҳбари иқтисодий комплекс раҳбарларига макроиқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш бўйича таъсирчан чораларни давом эттиришга кўрсатма берди.

Бунинг учун ҳудуд ва тармоқ харажатларини 10 триллион сўмга қисқартириш талаб этилади.

Президент йил якунига қадар барча ҳокимлик, вазирлик ва идораларга:

- молиявий манбаси аниқ бўлмаган қурилишларни бошлаш;

- бино таъмирлаш, автомобиль, мебель, офис анжомлари харид қилиш каби қўшимча харажатларни амалга оширишни қатъиян тақиқлади.

Бош прокуратурага
бюджет ташкилотларида ушбу харажатларнинг олдини олиш устидан тизимли назорат ўрнатиш ва вилоят кесимида ҳар ҳафта Президентга ахборот бериш топширилди.

"Бу – маблағлар олиб қўйилади, дегани эмас. Барча иқтисод қилинган маблағлар ушбу ҳудуд ва тармоқнинг ривожлантириш дастурига йўналтирилади", деди Шавкат Мирзиёев.
“Яна бир муҳим масалага эътиборингизни қаратмоқчиман. Халқаро молия бозоридаги ҳозирги нобарқарор вазиятда четдан маблағ жалб қилиш ниҳоятда қийин бўлади. Бундай шароитда ўзимизда бор ресурслардан самарали ва тўлиқ фойдаланиш шарт”, деди Президент.

Ҳозирги кунга қадар қиймати 9 миллиард доллар бўлган 105 та лойиҳа доирасида жалб этилган маблағлар ишлатилмасдан тургани ёки чўзилаётгани кўрсатиб ўтилди.

Бир ой муддатда ҳар бир лойиҳани ўрганиб, уларни жадаллаштириш топширилди. Бунда, самарасиз ва истиқболсиз лойиҳаларни тугатиш бўйича таклифлар тайёрланади.
Давлатимиз раҳбари иш ўринларини ташкил этиш, бандликни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратди

“Бунга фақат иқтисодий кўрсаткич сифатида эмас, балки халқимизнинг ижтимоий ҳимояси нуқтаи-назаридан қараш зарур ва шарт”, деди Президент.

Айрим вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари томонидан янги иш ўринларини яратиш ва бандликни таъминлаш бўйича режалар қониқарсиз бажарилаётгани кўрсатиб ўтилди.

Андижон, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона ва Хоразмда январь-февраль ойларидаги бандлик дастури ижроси йиллик режага нисбатан паст.

Туман ва шаҳарлар кесимида Самарқанд, Термиз, Нурафшон, Зарафшон шаҳарлари, Амударё, Қоровулбозор, Денов, Қизириқ, Шовот туманларида 2 ойлик кўрсаткичлар қолган ҳудудлардан анча паст.

Хизматлар ва ҳунармандчиликда бандликни таъминлашда ҳам кўплаб туманларда ишлар қониқарсиз.

Ярим йил якуни билан натижа бўлмаса, ушбу шаҳар ва туман ҳокимлари ва сектор раҳбарлари лавозимидан озод этилиши таъкидланди.
Шу билан бирга, бугунги кунда 67 та фаолият тури ўзини ўзи банд қилиш шаклига ўтказилган. Президент фаолият турларини яна 20 тага кўпайтириш ва бу орқали қўшимча 150 минг аҳоли бандлиги таъминлаш мумкинлигини кўрсатиб ўтди.

Вилоят ҳокимлари меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларни қурилишларга жалб қилиш, уларга зарур асбоб-ускуналар олиб бериш учун субсидия ажратиш ҳисобига қўшимча 100 минг аҳолининг расмий бандлигини таъминлаши кераклиги таъкидланди.

Бандликни таъминлаш учун янги механизмларни жорий этиш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

Дунё бозорларидаги ҳолат, хом ашё, ёқилғи ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўсиб бориши, қўшни давлатлардан пул ўтказмаларининг камайиши аҳоли даромадларига кўрсатиши мумкин бўлган таъсирни ҳисобга олиб ва инфляция ҳисоб-китобларидан келиб чиқиб, эҳтиёжманд аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш кўламини янада кенгайтириш бўйича таклифлар киритиш вазифаси қўйилди.

Айни пайтда йиғилишда кўтарилган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ҳисоботлари эшитилмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Севимли" телеканали "Замон" информацион дастурида: Бухорода "Насриддини Афанди" фестивали бўлиб ўтади. Тайёргарлик жараёни тафсилотлари

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Бухоро ва Когон шаҳарларидаги кўп квартирали уйларда истиқомат қилувчи аҳоли диққатига!

Республикамиз ҳудудларида кунлик ҳаво ҳароратининг бир кеча кундузда ўртача 8 даражадан юқори бўлаётганлиги ва 2021-2022 йиллар кузги-қишки иситиш мавсумининг якунланганлигини инобатга олиб,"Бухороэнергомарказ" АЖ ҳамда "Иссиқлик манбаи" ДУК тасарруфидаги барча иситиш қозонхоналарининг фаолияти жорий йилнинг 1 апрель санасидан бошлаб тўхтатилишини маълум қиламиз.
Кўп квартирали уйларни иссиқ сув билан узлуксиз таъминлаш ишлари давом эттирилади.
Техник жараёнлар давомида иссиқ сув қувурларида вақтинчалик узилишлар кузатилиши, шунингдек, иссиқ сув жўмракларидан қисқа муддатли занг сув оқиши мумкин. Етказилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз!

Бухоро вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ахборот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Когон туманида метеорологик радиолокатор ўрнатилди

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Озиқ-овқат маҳсулотлари импорти учун аввал берилган имтиёзли маблағларни қайтариш муддати йил якунига қадар узайтирилди.
Республика штаби ва ҳудудий штабларга бозордаги нарх-навони кундалик ўрганиб, маҳсулотларни аҳоли талабига қараб қўшимча етказиб бериш топширилди.
Ташқи хавф-хатарлар таъсирини камайтириш мақсадида тадбиркорларни қўшимча қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по обеспечению макроэкономической стабильности.
Срок возвращения льготных средств, выделенных для импорта продовольственной продукции, продлен до конца года.
Республиканскому и региональным штабам поручено ежедневно отслеживать цены на рынке и принимать меры по дополнительным поставкам исходя из спроса.
Анонсированы меры дополнительной поддержки предпринимателей для снижения влияния внешних рисков.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #barqarirlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter