BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.6K subscribers
77.1K photos
11K videos
23 files
39.3K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
Тиббий марказ филиалида ҳам Конституция куни кенг нишонланди

Юртимиз халқ хўжалигининг барча соҳаларида мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги кенг нишонланмоқда. Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали жамоаси ҳам мазкур санани муносиб нишонламоқда. Бугун ташкил этилган тадбирда филиал директори Т.Мусоев барчани қутлуғ сана билан муборакбод этди.

Вилоят Адлия бошқармаси масъул ходими Жаҳонгир Ашуров тадбирда иштирок этиб, республикамиз Конституцияси мазмун-моҳияти тўғрисида маъруза қилди. 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Бош Қомус 6 бўлим, 26 боб, 128 моддадан иборат эканлиги, хар бир модда фуқаролар ҳуқуқ ва эркинлиги, дахлсиз меҳнат қилиши, барча қонун ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда қайд қилинган ҳақ-ҳуқуқлардан фойдаланишнинг муҳим кафолати эканлиги эътироф этилди.

Филиал ҳуқуқшуноси Жамҳур Қодиров мамлакат Конституциясининг инсонпарварлик тамойилларига асосланган принципларига тўхталиб, унда давлат суверинети, халқ ҳокимиятчилиги, қонун устуворлиги, ташқи сиёсат каби жиҳатларга ҳам кенг ўрин берилганлиги тўғрисида тўхталиб ўтди.

Таъкидланганидек, шу юртда истиқомат қилаётган ҳар бир фуқаро зиммасидаги бурч ва мажбуриятларга қатъий риоя этиши, аввало қонунга сўзсиз итоат қилиши, тарихий меросни авайлаши, бошқаларнинг ҳақ–ҳуқуқи ва дахлсизлигини ҳурмат қилиши, атроф муҳитни асраши, солиқ тўлаши, ҳарбий хизматни ўташи ҳам қарз, ҳам фарздир. Озод ва обод ватанда яшар эканмиз фикрлаш, эътиқод, виждон ва сўз эркинлиги, турар жой дахлсизлиги, эркин касб танлаш, дам олиш, билим олиш, тиббий хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқларига эга эканлигимиз беқиёс аҳамиятга эга, албатта.

Тадбир сўнгида тиббиёт муассасаси ходимлари ўртасида ташкиллаштирилган спорт мусобақалари якунлари эълон қилинди. Спортнинг аёллар ўртасида волейбол ва эркаклар ўртасида мини футбол баҳсларида ғолиб бўлган жамоалар ҳамда жамоа аъзолари соврин ва филиал касаба уюшмаси томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

РШТЁИМ Бухоро филиали ахборот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
​​МИБ: Конституция байрами тадбирларида тўртта оила яраштирилди

Бухорода Бош Қомусимиз қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан ўтказилган байрам тадбирларида Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси томонидан алимент ундирувига оид ижро ҳужжатлари юзасидан тўртта оила яраштирилди. Яраштириш чоғида тарафларга Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва оила қонунчилигида эр-хотиннинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари атрофлича тушунтирилди.

Бюронинг Вобкент тумани бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Пешкў туманлараро судининг 2021 йил 24 июлдаги қарздор С. Иноятовдан ундирувчи З. Латифова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа турдаги даромадларининг ¼ қисми миқдорида алимент ундириш;

– фуқаролик ишлари бўйича Пешкў туманлараро судининг 2021 йил 21 сентябрдаги қарздор А. Бахшиллоевдан ундирувчи О. Остонова фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш;

– фуқаролик ишлари бўйича Пешкў туманлараро судининг 2021 йил 10 ноябрдаги қарздор Ф. Атоевдан ундирувчи Г. Бадриддинова фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти алимент ундириш;

Ромитан туманида фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг 2021 йил 22 октябрдаги қарздор Ҳ. Турсуновдан ундирувчи М. Темирова фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзанди моддий таъминоти учун ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш ижро ҳужжати бўйича тарафлар ўртасида яраштириш чораси кўрилиб, оилалар тикланди.

Фаёзбек Исматуллаев,
Нурали Ярашев,
Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси давлат ижрочилари

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“MY5” телеканали “Hudud” информацион дастурида: Бухорода "касбий тайёргарлик ойи" доирасида ёш ҳарбийлар учун саводхонлик тадбири ўтказилди

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги ўқув соати ташкил этилади!

Ушбу ўқув вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари масъул вакилларига мўлжалланган.

▶️ Эртага Спикерлар қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтишади:

Мавзу: Конституция – ҳуқуқ ва бурчларимиз тарозиси!

Маърузачи: Мирбобоев Бахтиёр Шамсутдинович,
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси

Маърузачи: Мухиддинова Феруза Абдурашидовна,
Тошкент давлат юридик университети профессори

Мавзу: Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар

Маърузачи: Латипов Обиджон Асомиддинович,
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими

Мавзу: Ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган долзарб норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти)

Маърузачи: Ражабоев Дилмурод Кулдаш ўғли,
Адлия вазирлиги бош маслаҳатчиси

Шунингдек, ўқув соатида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумот берилади.

☝️Эслатиб ўтамиз, ўқув соати эртага, 10 декабрь куни 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1992 йил 10 декабрь “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинган кун

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
​​⚡️Ҳафтанинг жума кунлари "Афросиёб" поездлари қатнови биттага кўпаяди!

Йўловчиларнинг замонавий поездларга бўлган талабини тўла қондириш, шунингдек, ички туризмни ривожлантиришда қўшимча имкониятлар яратиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан 2021 йил 10 декабрдан бошлаб ҳафтанинг жума куни “Тошкент-Бухоро-Тошкент” йўналишида 770/769-сонли “Afrosiyob” замонавий поездларининг қатнови йўлга қўйилади. Мазкур замонавий поезд ўтган бир ой мобайнида фақат ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари қатновини амалга ошириб келди. 10 декабрдан бошлаб ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари эрталаб соат 09:02 да Тошкент марказий темир йўл вокзалидан ҳаракатини амалга оширадиган 770-сонли “Afrosiyob” замонавий поезди Самарқанд, Навоий темир йўл вокзалларида ҳам тўхтаб ўтиб, соат 12:47 да Бухоро 1 темир йўл вокзалига етиб боради.

Шунингдек, 769-сонли “Afrosiyob” замонавий поезди ушбу кунларда соат 15:02 да Бухоро 1 темир йўл вокзалидан ҳаракатини амалга ошириб, соат 18:50 да Тошкент марказий темир йўл вокзалига кириб келади.

Бугунги кунда қатновини амалга ошираётган “Afrosiyob” замонавий поездлари эса ўз ҳаракат жадвали бўйича ҳаракатланади.

❗️Изоҳ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.

“O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖ

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кун нафаси | Олот ва Қоракўл туманларида “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” катта тантана қилинди

👉 YouTube: https://youtu.be/FJZGtE34oD8

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Бу лойиҳалар Самарқандни замонавий шаҳарга айлантириш, аҳоли, тадбиркорлар ва инвесторлар учун қулайликларни ошириш, туризм ривожи учун шароитларни яхшилашга қаратилган.
Улардан бири Самарқанд бизнес ва туризм марказидир.
Тақдимотда ушбу лойиҳаларнинг амалий жиҳатлари, режадаги иншоотларни замонавий ва сифатли қилиб қуриш чоралари муҳокама қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с проектами, реализуемыми в Самаркандской области.
Проекты нацелены на превращение Самарканда в современный город, повышение комфорта жизни населения, деятельности предпринимателей и инвесторов, развитие сферы туризма.
В их числе – деловой и туристический центр Самарканда.
В ходе презентации обсуждены практические аспекты проектов, меры по качественному строительству сооружений с применением современных решений.

#Mirziyoyev #taqdimot #bunyodkorlik #turizm

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Миллий гвардия қўмондони ҳамда Халқ таълими вазирининг ташаккурномалари ўз эгаларига топширилди

Хабарингиз бор, олижаноб ва саховатпеша инсонларнинг ташаббуси билан куни кеча Бухорода яна бир "Оилавий болалар уйи" ташкил этилиб, вилоятимизда уларнинг сони 7 тага етди ҳамда яқин кунларда "Меҳрибонлик уйи"нинг эшиклари буткул ёпилади.
Шу маънода ана шундай инсонлар Миллий гвардия қўмондони ҳамда Халқ таълими вазирининг эътирофига сазовор бўлиб, ташаккурномалар билан тақдирландилар.
Ташаккурномаларни топшириш учун Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси, вилоят ҳокимлиги ҳамда 32-сонли Меҳрибонлик уйи раҳбарияти иштирок этишиб, болажонларнинг ҳам ҳолидан хабар олинди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube