⚡️Ромитанлик ёш ихтирочи халқаро танлов ғолиби бўлди
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил этилган «InnoWeek.uz-202» халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида "International Robotics Challenge-2021" Робототехника мусобақаси 22-27 ноябрь кунлари ўтказилмоқда.
Жумладан, ушбу халқаро танловда 16та давлатдан 40 нафар турли миллат вакиллари иштирок этди.
Ушбу танловда Ромитан Инновацион ҳудуди “Баркамол авлод” болалар мактабида таҳсил олаётган Жаҳонгир Рамазонов ҳам иштирок этди.
Мактаб тўгарак аъзоси Жаҳонгир Рамазонов ушбу халқаро танловда олий ўринни эгаллаб, олтин медални қўлга киритган ҳолда Туркия давлатининг Анқара шаҳридаги ''Ostin'' Техника Университетига грант асосида ўқишга қабул қилинганлик имтиёзини қўлга киритди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қоидага_риоя_қилайлик #challenge
❗️Пиёдаларни ҳурмат қилинг;
❗️Тезлик — душман, камар — дўст;
❗️Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг!
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
❗️Пиёдаларни ҳурмат қилинг;
❗️Тезлик — душман, камар — дўст;
❗️Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг!
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#кексалар_туризм_ойлиги
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги “Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури”га мувофиқ, мамлакат бўйлаб кекса авлод вакилларининг саёҳат қилишини рағбатлантириш мақсадида ноябрь ойи “Кексалар туризм ойлиги” дея эълон қилинган.
Ойлик доирасида жорий йилнинг 26 ноябрь куни “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Бухоро вилоят бўлими ҳамда Нуронийлар жамоатчилик кенгаши вилоят бўлими билан ҳамкорликда Мудофаа тизимида ишлаб нафақага чиққан 35 нафар захирадаги кексаларимиз маданий хордиқ олишлари учун Самарқанд вилояти бўйлаб саёҳат ташкил этилди.
— Мамлакатимизда биз кексаларга кўрсатилаётган бундай эътибор ва ғамхўрликлари учун аввало юртбошимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз, - дейди Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши аъзоси, резервдаги подполковник Сайфулло Мажидов.

“Олот” чегара божхона постида юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган 531 млн сўмлик товарлар тўхтатиб қолинди
Божхона ходимлари юртимизга товар-моддий бойликларни ноқонуний олиб киришга уриниш ҳолатларига ўз вақтида чек қўйишмоқда.
Вилоят божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона пости ходимлари қўшни давлатдан юртимизга кириб келган юк автомашинасини белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказишди.
Божхона кўриги давомида юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, қиймати салкам 424 млн. сўмлик, ҳар-хил турдаги товарларининг борлиги аниқланди.
Яна бир ҳолатда, мазкур постга кириб келган юк автомашинаси “Инспекцион кўрик мажмуаси” орқали белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилгандан ортиқча, умумий қиймати 107 млн. сўмлик жами 2691 дона газбалонларда фойдаланиладиган ёндиргич товарлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

#Яшил_макон
#Долзарб_40_кунлик
Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 2 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишидан сўнг 2 ноябрдан 10 декабрь кунига қадар дарахт экиш бўйича "долзарб 40 кунлик" эълон қилинган эди.
Мазкур топшириқ ижросидан келиб чиқиб, Пешкў туманидаги барча ҳудудларда МФЙ ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида "Яшил макон" умуммиллий ҳаракатига ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.
Туманда "Яшил макон" умуммиллий ҳаракатини давом эттириш мақсадида "Мустақиллик" чўл ҳудудидаги оборотдан чиққан ерларни обод масканга айлантириш мақсадида 20 гектар майдонда мевали дарахт кўчатлари экилмоқда.

Қоракўл тумани "Дарғали" маҳалласи фуқаролари тиббий кўрикдан ўтказилди
4-сектор ҳудудида жойлашган "Дарғали" маҳалласидаги 59-оилавий поликлиникада туман тиббиёт бирлашмасинг тор соҳа мутахассислари томонидан хавф гуруҳига кирувчи касалликлар бўйича аҳоли учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.
Кўрик давомида турли касалликлар билан оғриган беморлар, ногиронлар, якка-ёлғизлар, “Темир”, “Аёллар" ва "Ёшлар" дафтарига кирган жами 56 нафар аҳоли тиббий кўриклардан ўтказилиб, аниқланган бирламчи касалликлар бўйича фуқароларга туман тиббиёт бирлашмада стационар даволаниш учун йўлланмалар ҳамда амбулатор шароитда даволаниш учун тавсия, вилоят шифохонасида даволаниш учун эса йўлланмалар берилди. Шунингдек, ўз саломатлигига бефарқ бўлмаган фуқаролар проскан, УЗИ ва ЭКГ текширувлари, лаборатор таҳлиллар, ихтисослашган тез тиббий ёрдам мобил хизматларидан фойдаланишди.
Маълумот учун, мазкур тиббиёт масканига 3D УТТ аппарати ва 12 каналли ЭКГ ускунаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан марказлаштирилган тарзда етказиб берилган. Эндиликда фуқаролар тиббий текширув ва кўриклар учун шифо излаб туман ва вилоят марказига боришига ҳожат йўқ.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бухоро вилояти филиали ҳудуддаги корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:
🔶Бухоро тумани халқ таълими бўлими:
— Амалий фанлар методисти.
— Бухоро тумани 33-сонли умумий ўрта таълим мактаб директори.
— Бухоро тумани 8-сонли умумий ўрта таълим мактаб директори.
▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.
❗️Ҳужжатлар 2021 йил 27 ноябрдан 6 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
🔷 Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма
🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

#LIVE
Айни дамда вилоят Драма театрида вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Фируза Ибрагимова бошчилида Адлия ва Давлат хизматлари Агентлиги каби масъуллар ҳамкорлигида маҳалла тизими вакиллари иштирокида семинар-тренинг ўтказилмоқда.