⚡️Ромитан туманида лойиҳа қиймати 1 млрд сўм бўлган замонавий Давлат хизматлари маркази фойдаланишга топширилди
Давлат хусусий шерикчилик шартлари асосида бунёд этилган ва замонавий IT-коммуникация технологиялари билан жиҳозланган Ромитан туман давлат хизматлари марказининг 1 000 квадрат метрга яқин майдонга эга янги биноси ўз фаолиятини бошлади.
Бугун, 11 ноябрь куни бўлиб ўтган очилиш маросимида Адлия вазирлиги ўринбосари Худоёр Меллиев, вилоят прокурори Махмуд Истамов, туман ҳокими Хуршид Тохиров, секторлар раҳбарлари, туман фаоллари ва кекса нуронийлар иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққан Адлия вазирлиги ўринбосари Худоёр Меллиев, вилоят прокурори Махмуд Истамов ҳамда туман ҳокими Хуршид Тохировлар юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар инсон манфаатлари учун хизмат қилаётганлигини таъкидлаб, "Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади” тамойилининг моҳиятига урғу бердилар ва бу борадаги ишларни эътироф этишди.
Бино қурилишида замонавий шаҳарсозлик нормаларига мувофиқлик ва фуқаролар учун энг қулай шароитларни яратишга алоҳида эътибор берилди. Мурожаатчиларга бир вақтнинг ўзида 170 га яқин турдаги хизматларни кўрсатиш имкони яратилди. Бу ерда электрон навбат тизими, ахборот киоски, электрон хизматлардан мустақил фойдаланиш ва саломатлик бурчаклари, болалар ўйин майдончаси ҳамда мини-кутубхона ташкил қилинган. Ташриф буюрувчилар хизматлардан мустақил фойдаланишлари, шунингдек турли имкониятлардан хабардор бўлишлари учун ахборот стендлари ва постерлар қўйилган.
Марказда аҳолининг барча қатламлари, ҳаттоки, кекса ёшдаги инсонларга ҳам хизматлардан қулай фойдаланиш имконияти мавжуд. Бу ерда бошқа ДХМлар каби аксарият давлат хизматларидан экстерриториал принцип асосида, яъни яшаш ва турган жойдан қатъий назар фойдаланиш мумкин.
Мурожаатчилар бир жойнинг ўзида турли масалаларга ечим топишлари мумкин, яъни эндиликда фуқароларнинг идорама-идора оворагарчиликларини олдини олиш мақсадида бинога Адлия бўлими, Юридик хизмат кўрсатиш маркази, Бош вазир қабулхонаси ҳамда ФҲДЁ бўлимлари жойлаштирилди.
Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Telegram
ROMITAN TUMAN HOKIMLIGI | Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM

⚡️Бухоро давлат университетида 2021/2022 ўқув йили учун магистратура мутахассисликлари бўйича қўшимча тўлов-шатнома асосида ўқиш истагида бўлган талабагорлар учун контракт суммалари белгиланди
Бухоро давлат университетида 2021/2022 ўқув йили учун магистратура мутахассисликлари бўйича белгиланган қабул параметрларидан ташқари қўшимча тўлов-шатнома асосида ўқиш истагида бўлган талабагорлар учун https://uniwork.buxdu.uz/ платформасидан рўйхатдан ўтиб 2021 йил 13 ноябрь кунидан бошлаб тўлов-шартномасини электрон шаклда юклаб олишлари мумкин.
Бунда мутахассислик фанидан 40 ва ундан юқори балл тўплаган абитуриентларга магистратура учун бир талабага тўғри келадиган ўқитишнинг ўртача харажатлари миқдори билан юқоридаги сурат орқали танишишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, тўлов-шартномада кўрсатилган сумманинг камида 50 фоизини тўлашнинг охирги муддати 2021 йил 20 ноябрь.

⚡️"Бухоро — Тошкент" йўналишида янги олиб келинган Афросиёб поезди ҳаракатланади
Йўловчиларнинг замонавий поездларга бўлган талабини тўла қондириш, бундан ташқари ички туризмни ривожлантиришда қўшимча имкониятлар яратиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан 2021 йил 13 ноябрдан бошлаб ҳафтанинг шанба, якшанба кунлари “Тошкент-Бухоро-Тошкент” йўналишида 770/769-сонли “Афросиёб” замонавий поездларининг қатнови йўлга қўйилади.
Ҳаракат жадвалига кўра шанба ва якшанба кунлари эрталаб соат 09:02да Тошкент марказий темир йўл вокзалидан ҳаракатини амалга оширадиган 770-сонли “Афросиёб” замонавий поезди Самарқанд, Навоий темир йўл вокзалларида ҳам тўхтаб ўтиб, соат 12:47 да Бухоро 1 темир йўл вокзалига етиб келади.
Шунингдек, 769-сонли “Афросиёб” замонавий поезди ушбу кунларда соат 15:02да Бухоро 1 темир йўл вокзалидан ҳаракатини амалга ошириб, соат 18:50да Тошкент марказий темир йўл вокзалига етиб боради.
Бугунги кунда қатновини амалга ошираётган “Афросиёб” замонавий поездлари эса ўз ҳаракат жадвали бўйича ҳаракатланади.

BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.
Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot
Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.

#Яшил_макон
#Долзарб_40_кунлик
Бугун, 12 ноябрь куни «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Монополияга қарши курашиш қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамда вилоят ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги котибияти жамоаси ҳам Чўлпон кўчасининг А-380 автомагистралига қўшилган қисми йўл четига 100 туп манзарали катальпа ва шумтол дарахт кўчатларини ўтқазишди.
Дарахт экиш бўйича "долзарб 40 кунлик” акцияси доирасида вилоят кесимидаги барча маҳаллаларда, йўл четларида, мактаб ва ташкилотлар ҳудудларида аҳоли, кенг жамоатчилик, оилалар ва фаоллар иштирокида турли мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда.

⚡️Диққат, эълон!
Эртага, 13 ноябрь (шанба) куни соат 9.00дан бошлаб Когон туман ҳокимлигида Бухоро вилоят ҳокимлиги томонидан сайёр қабул ўтказилади.
❗️Фуқаролардан қабул жараёнида карантин қоидалари (тиббий ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш) га амал қилишлари сўралади.

Бухоро вилояти маҳаллаларидаги Ёшлар ишлари агентлиги вакили лавозимларига очиқ мустақил танлов эълон қилинди
🔷 Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бухоро вилояти филиали Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда маҳалла фуқаролар йиғинларидаги Ёшлар ишлари агентлиги вакили лавозимларига очиқ мустақил танлов эълон қилади:
🔸 Бухоро шаҳридаги маҳаллалар
🔸 Когон шаҳридаги маҳаллалар
🔸 Бухоро туманидаги маҳаллалар
🔸 Вобкент туманидаги маҳаллалар
🔸 Жондор туманидаги маҳаллалар
🔸 Когон туманидаги маҳаллалар
🔸 Ғиждувон туманидаги маҳаллалар
🔸 Қоровулбозор туманидаги маҳаллалар
🔸 Қоракўл туманидаги маҳаллалар
🔸 Олот туманидаги маҳаллалар
🔸 Ромитан туманидаги маҳаллалар
🔸 Пешкў туманидаги маҳаллалар
🔸 Шофиркон туманидаги маҳаллалар
▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.
❗️Ҳужжатлар 2021 йил 12 ноябрдан 16 ноябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.