«Газли» ўзининг 65 йиллик тўйини нишонлади
Бухорода Ўзбекистоннинг энг йирик газ конларидан бири бўлган «Газли»нинг 65 йиллик юбилейи нишонланди. 1956 йил асос солинган «Газли» ўша пайтда СССРдаги энг йирик газ конига айланган. «Газли» конининг очилиши янги газ ва нефт қазиб чиқариш базасини яратиш ва мамлакатнинг ёқилғи-энергетика мувозанати тузилмасини сезиларли даражада яхшилаш имконини берган.
«Газли» кони юбилейи муносабати билан ташкил этилган тадбирда «Gazli Gas Storage» компанияси ходимлари, коннинг фахрий ходимлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, «Ўзлитинефтегаз» АЖ ҳамда бошқа идора ва ташкилотлар вакиллари иштирок этди. «Gazli Gas Storage» вакиллари узоқ йиллар «Газли» конида меҳнат қилган фахрийларни қутлаб, уларга эсдалик совғаларини топширди. Тантанали тадбир очилишида «Ўзлитинефтегаз» АЖ раиси Улуғбек Назаров сўзга чиқиб, йиғилганларга коннинг 1956 йилда бошланган бой тарихи ҳақида эслатиб ўтди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

#Яшил_макон
#Долзарб_40_кунлик
“Яшил макон" умуммиллий ҳаракати доирасида вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Феруза Ибрагимова Бухоро туман ҳокими Хайрилло Жўраев билан биргаликда дарахт кўчатларини ўтқазишди.
Бунда тумандаги маҳаллаларда, йўл четларида, мактаб ва ташкилотлар ҳудудларида аҳоли, кенг жамоатчилик, ёш оилалар ва фаоллар иштирокида турли мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтказилди.
“Дарахт экиш бўйича долзарб 40 кунлик" акцияси вилоятдаги барча маҳаллаларда уюшқоқлик билан давом эттирилмоқда.

⚡️Техникум ва коллежларга кириш тест синовлари
📆 2021-2022-ўқув йили учун профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовлари 2021 йил 12 ноябрдан 17 ноябрга қадар 2 сменада ўтказилади.
Бунда тест синовлари:
1️⃣-сменада 09:00 дан 12:00 га қадар;
2️⃣-сменада 14:30 дан 17:30 га қадар бўлиб ўтади.
📚 Тест синовлари касб ва мутахассисликка мос 2 та фан ва барча тест топширувчилар учун мажбурий 3 та фандан ўтказилади.
⏳ Бунда талабгорларга мутахассислик фанларидан 20 тадан, мажбурий фанлардан эса 10 тадан жами 70 та тест топшириғи ва уларни ишлаш учун 3 соат вақт ажратилади.
📌 Тест синовларида тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 балл бўлиб, мутахассислик фанлари бўйича ҳар бир тўғри жавоб учун 3,15 баллдан (жами 126 балл), мажбурий фанлар бўйича эса 2,1 баллдан (жами 63 балл) берилади.
👨🏻💻 Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани Давлат тест марказининг ruxsatnoma.dtm.uz сайтидан онлайн тарзда юклаб олишлари мумкин.
❕ Талабгорлар тест синови ўтказиладиган ҳудудга белгиланган вақтдан кечикмасдан шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан келишлари лозим.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муаммога дуч келдингизми? У ҳолда жорий йил октябрь ойидан бошлаб ишга туширилган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг қисқа рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилинг!
❗️Шунингдек, барчага бирдек қулайлик яратиш мақсадида, ишонч телефони орқали бир неча тилларда (ўзбек, рус, инглиз ва тожик) мурожаатлар қабул қилиниши йўлга қўйилган.
👉 1064
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
❗️Шунингдек, барчага бирдек қулайлик яратиш мақсадида, ишонч телефони орқали бир неча тилларда (ўзбек, рус, инглиз ва тожик) мурожаатлар қабул қилиниши йўлга қўйилган.
👉 1064
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Яшил_макон
#Долзарб_40_кунлик
“Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида вилоят кесимидаги барча маҳаллаларда, йўл четларида, мактаб ва ташкилотлар ҳудудларида аҳоли, кенг жамоатчилик, оилалар ва фаоллар иштирокида турли мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтказилмоқда.
Дарахт экиш бўйича "долзарб 40 кунлик” акцияси вилоятдаги барча маҳаллаларда уюшқоқлик билан давом эттирилаётган бўлиб, бунда хотин-қизлар ҳам фаол иштирок этишмоқда.

#Xalqaro_olimpiada_2021
Халқаро физика олимпиадасида бухоролик ёшларнинг қўли баланд келди
Хабарингиз бор, Фарғонада Ўзбекистонда илк бор Аҳмад ал-Фарғоний номидаги халқаро физика олимпиадаси бўлиб ўтди.
Дунёнинг 18 та давлатидан 130 нафар ўқувчи қатнашган фан беллашувларида бухоролик ёшлар муваффақият қозонишди. Хусусан, Қоракўл Халқаро математика мактабининг 10-синф ўқувчиси Мирзабек Мирзаев бронза, 11-синф ўқувчиси Абдукомил Итолмасов эса кумуш, Вобкент туманидаги 6-ИДУМ 10 синф ўқувчиси Миршоджон Ражабов бронза медалини қўлга киритди.