BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24.1K subscribers
76K photos
10.9K videos
20 files
39K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан республикамизга аномал иссиқ об-ҳавонинг кириб келиши муносабати билан жойларда тарғибот ва ташвиқот ишлари кучайтирилди.

Ҳурматли фуқаролар! Aвтомашинангиз газ балонини 50 % дан ортиқ тўлдирманг, уйдаги табиий ва суюлтирилган газ балонлари билан ишлайдиган ускуналарнинг созлигига, газ қувурларининг шикастланмаганлигига ишонч ҳосил қилиш учун кўрикдан ўтказинг.

Куннинг иссиқ вақтида узоқ йўлда автомашинада ҳаракатланманг.

Ёнғин хавфсизлик қоидаларига риоя қилинг.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Бухоро шаҳар “Ойбек” МФЙ айрим ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи электр қурилмаларида аварияли ўчишлар келиб чиққанлиги сабабли электр энергияси таъминотида узилишлар мавжуд.
Ҳозирда таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлигини, бугун соат 19:00га қадар электр энергияси таъминоти тикланишини маълум қиламиз.

"Бухоро ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Диққат, эълон!

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси республикамиз бўйлаб кириб келган аномал иссиқ об-ҳаво шароитида вилоятимиз фуқаролари ҳамда меҳмонлардан қуйидаги тартиб қоидаларга амал қилишларини сўраб қолади.

Унутманг, ҳаётингиз ва саломатлигингиз - энг катта бойлигингиздир...

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from Uzb_Meteo
ШТОРМ ОГОҲЛАНТИРИШ.❗️❗️❗️

Аномал иссиқ.

6-8 июль кунлари республиканинг деярли барча ҳудудларида Эрон ҳудудларидан кириб келган иссиқ ҳаво массаларининг ''фаол босқичи'' кузатилади.

8 июль куни жануб воҳа ҳудудларида ҳаво ҳарорати максимал +48 даражагача кўтарилиши мумкин экан.🌡📈

Баланд тоғликларда мавжуд қор ва музликларнинг фаол эриши ортидан, айрим дарёларда сув оқими кўпайиши кутилмоқда.

Қолган соҳаларда аномал иссиқнинг маълум таъсири сезилади.

@uzb_meteo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекистон 24" телеканали "Янгиликлар 24" дастурида: Бухоро шаҳридаги маҳаллалар обод бўлмоқда

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Иссиқ кунларда қандай таомланган маъқул?

Кунлар тобора исиб бормоқда. Жазирамада инсоннинг иштаҳаси пасайиб, лоҳас бўлиб бориши табиий ҳол. Аммо куни билан сарф қилинган энергиянинг ўрнини озиқ-овқат билан тўлдириб турилмаса, меҳнат фаолияти сустлашиб бориши мумкин. Ўз ўрнида саломатликни асраш учун тўғри овқатланиш тартиби ҳақида ҳам унутмаслик керак. Хўш, бугунги иссиқ кунларда қандай таомланган маъқул?

Бу мавзуга ойдинлик киритиш мақсадида
ССВ Матбуот хизмати Тошкент тиббиёт академияси Овқатланиш гигиенаси ва болалар, ўсмирлар гигиенаси кафедра профессори Гули Шайховага мурожаат қилди.

— Албатта ёз кунлари иштаҳа пасайиши сабабли кўпроқ ҳўл мевалар ва хом ҳолатдаги сабзавот ҳамда улардан тайёрланган салатларни хуш кўриб истеъмол қиламиз, — дейди Г.Шайхова. — Чунки бу маҳсулотларнинг кўпчилиги чанқоқни қондиради ҳамда организмни керакли минерал моддалар ва витаминлар билан тўйинтириб боради. Лекин уларнинг калорияси кам ва куни билан сарф қилинган қувватнинг ўрнини боса олмайди. Организмга эса доим оқсил моддалари зарур.

Бунинг учун гўшт ва унинг ўрнини босувчи баъзи (дуккакли) маҳсулотлар кунлик таомномага киритилиши керак. Аммо, унутмаслик керакки, қовурилган, ёғли маҳсулотларнинг ҳазм бўлиши анча қийин. Шунинг учун гўшт маҳсулотлари қайнатилган ҳолатда бўлиши ва умуман енгил ҳазм бўладиган гўштли овқатларни истеъмол қилишни тавсия қиламиз. Мошхўрда, мастава, қайнатма шўрва (ёғсиз), манпар ва шунга ўхшаш енгил ҳазм бўладиган таомларни ейиш керак.

Албатта, кабоб (шашлик)дан ҳеч ким воз кечмаса керак, аммо бу таомни сабзавотдан қилинган салатлар билан истеъмол қилиш ва уксус моддасини камроқ ишлатиш лозим.

— Бу мавсумда овқатланиш тартиби қандай бўлиши керак?

— Ёз фаслида овқатланиш тартибини бироз ўзгартириш лозим. Нонушта соат 7:00 да қилиниш, унда оқсил, ёғ ва углеводлар оддий кунлардагидан нисбатан кўпайтирилиши лозим Масалан: сут маҳсулотлари (творог, қаймоқ, сутли чой), мева, сабзавот, сувда пиширилган гўшт ва шунга ўхшаш маҳсулотлар истеъмол қилиниши керак.

Тушликда енгил ҳазм бўладиган биринчи таом, яъни мошхўрда, мастава, манпар, сувда ёки буғда тайёрланган котлетлардан иборат бўлса яхши бўларди.

Дастурхонимизда албатта сабзавот ва мевалар, улардан тайёрланган салатлар, бодринг, помидор, пиёз, кўк пиёз, кўкатлар бўлиши керак. Ҳўл мевалардан тайёрланган шарбатлар таркибида эса шакар имкон қадар умуман бўлмаслиги лозим. Ёзнинг иссиқ кунларида шўр балиқ, дудланган гўшт, консерва, тузли маҳсулотларни истеъмол қилиш умуман тавсия этилмайди, чунки улар чанқаш ҳолатини янада кучайтиради.

Кечки овқатдаги таомлар ҳам жуда енгил ҳазм бўладиган суюқ овқатлардан иборат бўлиши керак. Бунинг учун қатиқ, кефир, олма, турли сабзавотлар ва шунга ўхшаш углеводларга бой бўлмаган маҳсулотларни истеъмол қилиш керак. Севимли маҳсулотларимиз бўлмиш қовун ва тарвузни эса тушлик вақтида истеъмол қилинса яхши бўлади, улар углеводларга бой, қувват беради ва, айниқса, тарвуз чанқоқни босади.

— Ёзда асосан чанқоқ қийнайди, уни қондириш учун қандай тавсиялар берасиз?

— Жазирамада албатта чанқоқни босиш учун сув ичиш зарур. Уни ҳар соатда 200 млдан ичиш тавсия этилади. Шунингдек, қора ва кўк чой ҳамда ўтли дамламалар ҳам жуда фойдали, улар орқали организмга минерал моддалар ва витаминлар кириб боради. Соғлом инсонлар учун кунлик истеъмол қилинадиган сувнинг меъёри 3 литргача. Юрак қон-томир, буйрак хасталиги бор инсонларга эса кўп сув ичиш тавсия этилмайди, бундай беморлар шифокор назорати остида суюқ моддаларни ичишлари лозим.

Яна шундай маҳсулотлар борки, улар ҳам чанқоқни яхши босади. Буларга бодринг, селдерей, қовун, тарвуз, қулупнай, апельсин киради. Айниқса, ёзги таом бўлмиш окрошка ҳам чанқоқни босади ҳамда керакли микроэлемент ва витаминлар билан бойдир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Forwarded from Олим Жўраев
#шеьрият_ бекати

САРАТОН

Саратон чоғи бу — зарра шамол йўқ,
Тутлар кавагида мудрар ғурраклар.
Ногаҳон фалакка урган каби дўқ,
Сўзсиз қотиб турар бўйчан тераклар.

Осмон лол-лов ёнар офтоб қўридан,
Уфқда саробдан оташин балдоқ.
Чинқириб юборар куннинг зўридан
Қайгадир беркиниб олган чирилдоқ.

Бирдан тиниб қолар шу бетинч дунё,
Ҳатто шаршаракнинг ўчгандай саси.
Борлиқ сув тагига чўккандай гўё
Қанчалик термулма —. чиқмас нафаси.

Гўдак уҳича ҳам шамол топилмас,
Бутанинг тагида бўзтўрғай ҳайрон.
Деҳқон тол тагига чўзилди бирпас,
Тинди шохчадаги қушча ҳам бийрон.

Менинг деҳқон бобом, андак ором ол,
Қуёш буровига олган палла бу.
Саратон ўзи ҳам мудрайди беҳол,
Оҳангсиз ялла бу, сўзсиз алла бу!

Ҳали тонг ғунчаси очмасидан лаб,
Наҳор фароғатин ўйламай тақир,
Кимсасиз далага кўзни уқалаб,
Чиқиб келганингни кўрдим-ку ахир.

Кўрдим-ку манглайинг тер билан қотиб,
Бераҳм оташга берганингни тоб.
Кўрдим-ку тепангда ўзин йўқотиб,
Ҳайратдан лол қотиб қолганин офтоб.

Азму шижоатинг мен ахир кўрдим,
Кўрдим кўзларингда чарчоқ бир кулгу.
Майли, ором олгин, эй бобо юртим,
Саратон жунбушга келган пайт-ку бу.

Бутун олам гўё улкан дошқозон,
Қайдадир — кўринмас унинг нарёғи.
Бу қайноқ қозонни кузатмоқ осон,
Ичига тушмоқлик осонмас чоғи.

Чўнтакдан тўкилган тангалар мисол
Шуълалар ўйнайди супа учида.
Бировдан хижолат бўлган каби тол
Ер чизиб туради — дами ичида.

Офтоб қайта бошлар, кўланка майдон,
Яна бош кўтарар номозшомгуллар.
Секин мовийлашар қизарган осмон,
Оқариб кўринар кумушранг йўллар.

Яна елканини кўтарар шамол,
Яна чуғурчуқлар уйғонар боғда.
Бобо ёнидаги боладай хушҳол,
Тўрғайлар чарх урар сўнгсиз самода.

Яна ела бошлар оқшом нафаси,
Шеър они, ишқ они, меҳнат они бу.
Бу қуёш ўлкасин оташин саси,
Ўзбек диёрининг саратони бу.

1969

Абдулла Орипов

Каналга обуна бўлиш 👉@olimjuraev
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
​​❗️“Ўзгидромет” маркази маълумотига кўра, июль ойининг биринчи ярмида юртимизга иссиқ ҳаво оқимининг кириб келиши оқибатида ҳудудларда об-ҳаво ҳарорати ўта кескин (45°С ва ундан юқори) кўтарилиши кутилмоқда.

Бундай фавқулодда вазиятда аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш, ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши оқибатида юзага келадиган нохуш ҳолатларнинг олдини олиш борасида вилоятда кўрилаётган чора-тадбирлар ҳамда коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ вазият хусусида бугун, 4 июль куни соат 20.30 дан бошлаб “Бухоро“ телеканали орқали эфирга узатиладиган ”Кун мавзуси“ кўрсатувида сўз боради.

Спикерлар:
1. Аскар Баҳронов – Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари.
2. Ашур Тўхтаев – вилоят осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бошлиғи.
3. Юнус Бахронов – "Ҳудудгаз Бухоро" газ таъминоти филиали бош муҳандиси;
4. Баҳодир Ҳаётов – "Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ раҳбари;
5. Дилмурод Янгиев – Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари.

Шунингдек, кўрсатув трансляциясини Facebook ҳамда YouTube орқали томоша қилишингиз мумкин.

Мавзу юзасидан савол ва таклифлар жонли эфир вақтида 65-223-66-01, 65-223-66-02, 65-223-66-03 телефон рақамлари ҳам @btvuzbot орқали қабул қилинади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Ҳозироқ тўғридан-тўғри эфирни томоша қилинг: Иссиқ ҳаво оқимининг кириб келиши оқибатида ҳудудларда об-ҳаво ҳарорати ўта кескин (45°С ва ундан юқори) кўтарилиши хусусида

BUXOROTV.UZ орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

YouTube орқали томоша қилиш

Савол ва мурожаатларингизни 65-223-66-01, 65-223-66-02, 65-223-66-03 ва @btvuzbot манзилига йўллашингиз мумкин

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Бухоро кўчалари бўйлаб отлиқ патруль хизмати йўлга қўйилди.

Батафсил — https://dy.uz/tDQUI
#КунҲикмати

«Ҳаётдаги уч нарса кунларимиз мазмунини ўғирлайди. Булар – ўтмишга ачиниш, келажакка ташвишланиш ва бугунига шукр қилмаслик»

✍️ Жалолиддин Румий

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Юртбошимнинг қутловидaн юксaлди руҳим

📍https://uza.uz/posts/281820

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Севимли” телеканали “Замон” информацион дастурида: Ҳудудларда ободонлаштириш ходимларига бир қатор қулайлик яратилмоқда

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
​​⚡️Бухоролик 7 нафар хорижий тил ўқитувчиларининг илғор иш тажрибалари Республика миқёсида оммалаштирилди

Айни пайтда мамлакатимизда хорижий тилларни ўргатиш таълим сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айлангани ҳеч биримизга сир эмас.

Бу жараёнда албатта, ўқитувчи салоҳияти муҳим роль ўйнайди. Айтиш жоизки, Бухоро вилоятида ҳам инглиз тили фани ўқитувчиларининг касбий маҳоратини ошириш, салоҳиятини юксалтириш мақсадида қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Куни кеча Республика таълим маркази томонидан бухоролик хорижий тиллар ўқитувчиларидан 7 нафарининг илғор иш тажрибаси Республика миқёсида оммалаштирилгани ҳам ана шу лойиҳаларнинг самарали натижасидир.

Ижодкор, изланувчан ва ўзига хос маҳорат эгаси бўлган ўқитувчиларимиз билан танишинг:

👉 Лайло Ҳайдарова
Бухоро шаҳридаги 23-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Лайло Ҳайдарованинг “Инглиз тили фанидан ўқувчиларнинг билим самарадорлигини оширишда синфдан ташқари ўтказиладиган тадбирлар ва кўрик-танловларнинг аҳамияти” қўлланмаси;

👉 Зилола Рахимова
Бухоро шаҳридаги 23-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси Зилола Рахимованинг “Methodical recommendation for novice teachers and graduate students” қўлланмаси;

👉 Маҳфуза Сафарова
Бухоро туманидаги 17-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси Маҳфуза Сафарованинг иш тажрибаси;

👉 Венера Собирова
Ғиждувон туманидаги 31-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси Венера Собированинг бошланғич синф ўқувчиларига мўлжалланган “Funny letters”, “Smart kids”, “Easy English” қўлланмалари;

👉 Муниса Аслонова
Ғиждувон туманидаги 42-умумий ўрта таълим мактабининг немис тили фани ўқитувчиси Муниса Аслонованинг “Vorteile der Verwendung aus den interaktiven Methoden im DAF Unterricht” методик тўпламида берилган “Германия халқининг маданияти” номли ўқув лойиҳа ишланмаси ва 5-синфлар учун назорат ишлари;

👉 Феруза Жўраева
Вобкент туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг немис тили фани ўқитувчиси Феруза Жўраеванинг тақдимотлари;

👉 Садоқат Алламова
Шофиркон туманидаги 28-умумий ўрта таълим мактабининг немис тили фани ўқитувчиси Садоқат Алламованинг тақдимотлари республика таълим маркази томонидан оммалаштирилди.

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбарининг ҳафталик иш жадвали билан таништирди.

⭕️ Бугун қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарининг трансформацияси юзасидан тақдимот;

⭕️ Эртага БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессияси раиси Волкан Бозкир билан учрашув;

⭕️ 8 июль куни Олимпия захираларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан йиғилиш;

⭕️ 9 июль куни рақамлаштириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот ўтказилиши мўлжалланган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Yoshlar" телеканали "Yangi Davr" теледастурида: Қоракўл туманида гемодиализ бўлими очилди

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекистон 24" телеканали | Ёшлар – Учинчи Ренессанс бунёдкорлари: Жамол Носиров – Бухоро шаҳар ҳокими

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Йўловчилар диққатига!

Б.Нақшбанд кўчасининг Газли шоҳ кўчаси билан кесишган қисмидан бошлаб таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли 100-сонли "Тўқимачи бозори – Аэропорт" автобус йўналишининг ҳаракатига ўзгариш киритилди. Йўловчилардан йўналишни олдиндан белгилашларини сўраб қоламиз.

Бухоро вилоят транспорт бошқармаси Матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube