2 июль – Ўзбекистон Республикаси
Давлат герби қабул қилинган кун
ГЕРБИМ — БАҒРИКЕНГЛИК ТИМСОЛИ
Асрлардан ғолиб, йиллардан мағрур,
Улуғ йўл бағрида унган ғурурсан.
Думалоқ дунёда адл туролган,
«Ўзбекистон» деган олтин муҳрсан.
Ўзинг теграсида қизарган офтоб,
Сен халқим кўнглида очилган пахта.
Юрагида нишлаб турса бошоғи,
Ҳумонинг бағрида мужассам бахти.
Навқирон йилларнинг нафаси узра,
Тоғлару боғларда тебранса бешик.
Ҳар ён таралганда бахтнинг нафаси,
Улуғ манзилларга очибсан эшик.
Дунёга ўргатган бахтли яшашни
Замин кипригига инган меҳрсан.
Жаҳон пештоқида навқирон имзо —
«Ўзбекистон» деган олтин муҳрсан.
Дилфуза МАҲКАМОВА,
Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Олотда Халқ банки ташаббуси билан “Аёллар гузари” бунёд этилади
Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/olotda-halq-banki-tashabbusi-bilan-ayollar-guzari-bunyod-etiladi_281428
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/olotda-halq-banki-tashabbusi-bilan-ayollar-guzari-bunyod-etiladi_281428
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Вилоятимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар ва хабарларни Бухоро вилояти ҳокимлигининг телеграм канали орқали кузатиб боришингиз мумкин!
❗️Аъзо бўлишни унутманг!
👉 https://t.iss.one/buxorouz_official
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
❗️Аъзо бўлишни унутманг!
👉 https://t.iss.one/buxorouz_official
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Когон туманида гипс ишлаб чиқариш цехи газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Когон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Б.А.” МЧЖга қарашли гипс ишлаб чиқариш цехи газ тармоғига ноқонуний уланиб, табиий газдан фойдаланиб келганлиги натижасида “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти ҳудудий филиали манфаатларига 55,9 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Вилоятда коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ ҳақиқий аҳвол қандай?
Бу борада қандай чора-тадбирлар кўрилмоқда? Қатъий карантин жорий қилинадими?
Шу каби саволлар бугун, 2 июль куни соат 20:30 дан бошлаб “Бухоро“ телеканали орқали эфирга узатиладиган ”Кун мавзуси“ кўрсатувида муҳокамалар марказида бўлади.
Спикерлар:
1. Аскар Баҳронов - Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари.
2. Ашур Тўхтаев - вилоят осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бошлиғи.
3. Абдурашид Облоқулов - тиббиёт фанлари доктори, профессор;
4. Хушнуд Жалилов – Бухоро шаҳридаги 4-сон оилавий поликлиника мудири.
Шунингдек, кўрсатув трансляциясини Facebook ҳамда YouTube орқали томоша қилишингиз мумкин.
Мавзу юзасидан савол ва таклифлар жонли эфир вақтида 65-223-66-01, 65-223-66-02, 65-223-66-03 телефон рақамлари ҳам @btvuzbot орқали қабул қилинади.

Меҳнатдан келса бойлик...
Кўҳна Шўрчалик Холмурод Нуров ва Барфия Ҳасановаларнинг оддийгина ҳовлиларига қадам босишимиз билан лоҳутий муаттарликдан энтикиб кетдик.
Бу не тажаллийдир, Ё раб?!
Кўнглимизда меҳрлар жўшди, зеҳнимизда чақмоқлар чақди.
Эр-хотин 17 сотихли томорқани жаннатмакон манзилга айлантиришибди. Олмаларнинг ҳосил мўллигидан шохлари солланади. Бир йилда ҳосил берадиган ёнғоқлар сарбаланд, қатор тизилган бодом кўчатлари, зардоли ниҳоллари ўзга боғни соғинган. Шафтоли, қораолу, ноклар ҳосилдор...
Нариги эгатгача ўтиб кетган ловия, юзлари заъфарон ҳандалаклар, булғор қалампир, сабзи, пиёзлар аскарлар монанд тизилган.
Томорқани бундай тартибли-ю, серҳосил қилмоқ учун қанчалар заҳмат чекилди экан?!
— Ҳали булар ҳаммаси эмас, – дея Холмурод Нуров помидорлари қизарган иссиқхона томон бошлайди.
3 сотихли иссиқхонада ҳосил оёқлабди. Жўяклар ўртасида экилган сабзи ҳам бозоргир. Бугун эрта булғор қалампири экишга мўлжаллаб туришибди.
Куркалар чуғуридан хаёлимиз бўлинди.
Бир хонада 50 чоғли курка жўжалари, яна бир хонада катта-катта куркалар парваришланмоқда.
— Бир куркани сўйиб шўрва қилсангиз етмиш икки дардингизга даво бўлади, – дейди хонадон соҳиби.
Боқилаётган қўй, қорамоллар ҳам меҳнатларга маҳтал...
Уч қизи — Гулруҳ, Дилафрўз, Холидани узатиб, олти неварали бўлган Холмурод ва Барфияхонлар кенжатой Муродбекни ҳам меҳнатга ўргатишган.
Волайи мухлис! Бир эр-хотин шунчалар яратувчанликка эришибди!
Эҳтимоллар чорраҳасида ўйга толамиз:
Ҳар бир киши шунчалик фидойилик қилганда эди!? Юртимиз энг бадавлат гўшага айланмасмиди?!
Махфират Атоева,
Ромитан тумани

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маҳалла йўллари таъмирида депутатнинг ҳам ҳиссаси бор
Жамоатчилик орасида халқ вакили сифатида ташаббус кўрсатиб, ўз хизмат вазифасига биноан аҳолини қийнаётган муаммолар ечимига сидқидил ёндашаётган, бошқача айтганда “қаловини топиб қорни ёндираётган” депутатлар сафи ҳам кенгайиб бораётгани қувонарли, албатта.
Жумладан, Халқ депутатлари O’zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгаши депутати Нодир Хамдамовни ҳам ана шундай тиниб-тинчимас депутатлар қаторига қўшиш мумкин. У ваколатли шахс сифатида ўз сайлов округи ҳудудига кирувчи Баҳоуддин Нақшбанд, Абулқосим Сифатмуний ва Маҳмуд Торобий маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ички йўлларни таъмирлаш, рисоладагидек кўринишга келтиришда вилоят Автомобиль йўллари ҳудудий бошқармаси билан яқин ҳамкорликда хайрли ишга бош қўшиб келмоқда.
Сўнгги бир ой давомида Баҳоуддин Нақшбанд маҳалласидаги Абдулазим Сомий кўчасининг 500 метр узунликдаги, Абулқосим Сифатмуний МФЙ даги 400 метр узунликдаги ички кўча ва Маҳмуд Торобий маҳалласидаги Абдухолиқ Ғиждувоний кўчасининг 2 километр қисми асфальтлаштирилгани бу ерда истиқомат қилаётган аҳоли учун кўпдан кутилган воқеа бўлди.
Шунингдек, “Ўтрор” мавзесининг ички йўли асосини қуриш ва шағаллаштириш ишлари давом эттирилмоқда. Ҳозиргача бу йўлнинг 761 метр қисми шағаллаштирилиб, аҳолига қулайлик яратилди. Муҳими, йўл инфратузилмасига дахлдор ишлар йил якунига қадар ўрганишлар, аҳолидан тушаётган мурожаатлар асосида тизимли давом эттирилади.
O’zLiDeP вилоят Кенгаши матбуот хизмати