BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.2K subscribers
78.9K photos
11.1K videos
23 files
39.7K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
Айни вақтда Президент иштирокида ёшларнинг бандлиги ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича видеоселектор ўтказилмоқда.

❗️«Жойлардаги туман, шаҳар ҳокимлари, секторлар раҳбарларининг дунёқараши ўзгармаяпти. Ёшлар масаласи қандай муҳим эканини тушунмаяпти, — деди Шавкат Мирзиёев. — Ёшларимизга ёрдам бериб, елкадош бўлишни хоҳламаяпти. Нега айни шу мавзуда йил давомида 2 та селeктор ўтказдим? Чунки, мен ишларнинг боришидан мутлақо норозиман. Жойларда савия йўқ. Ёшлар биздан 10-20 марталаб илгарилаб кетган.

🔹Ҳозирги замонга муносиб иш қилолмаяпмиз. Бирорта ташаббус йўқ. Кўп вилоятлар ҳокимлари бу (ёшлар билан ишлаш) пахта экиш, ғалла экишдек деб ўйлаяпти».

Президент ишсиз ёшларни тадбиркорликка ўқитиш бўйича суст ишланаётганини танқид қилди.

⚠️ «1+1» дастури доирасида 100 минг нафар ёшларни ўқитиб, кейин уларга имтиёзли кредит ажратиш топшириғи берилган, бироқ 3 ойда фақат 21 минг ёш ўқитилган.

Йиғилиш давомида айрим раҳбарларга қатъий огоҳлантириш берилди.

💼 «Ёшлар билан ишлашни муносиб ташкил қилмагани учун Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Бегимқулов, Фурқат тумани ҳокими Солиев ва Улуғнор тумани ҳокими Махсудов, Шофиркон ва Қамаши туманлари прокурорлари, Хива ва Чуст туманлари ички ишлар бўлимлари бошлиқлари эса ёшлар жиноятчилигининг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўрмагани, Хўжайли ва Ангор тумани солиқ идоралари раҳбарлари эса ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашда сусткашликка йўл қўйгани учун лавозимидан озод этилади», деди давлат раҳбари.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Кунлик Рамазон ойи тақвими (Бухоро вилояти учун)

Рўза тутиш (саҳарлик, оғиз ёпиш) дуоси:
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ буюкдир.

Ифторлик (оғиз очиш) дуоси:
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афтарту, фағфирли йа ғоффарума қоддамту ва ма аххорту бироҳматика йа арҳамар роҳимийн, Аллоҳу акбар.

Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим. Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй меҳрибонларнинг энг меҳрибони, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзбекистон 24” телеканали “Тафсилот” теледастурида: Бухорода қурилиш соҳасида мутахассисларни тайёрлаш маркази ташкил этилди

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️ 2021 йилда Бухоро вилоятидаги қишлоқ жойларида кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун тадбиркорлик субъектларини аниқлаш бўйича 2021 йил 10 апрель куни ўтказилган танловлар натижалари

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Айрим ҳудудларда бу борадаги ишларнинг ҳолати қониқарсиз деб топилиб, қатор раҳбарлар лавозимидан озод этилди ва қатъий огоҳлантирилди.
Ёшлар тадбиркорлиги ва бандлигини янада кенг қўллаб-қувватлаш, уларни спорт, маданият ва санъатга қизиқтириш, талабларнинг яшаш шароитларини яхшилаш чоралари белгилаб берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам обеспечения занятости и содержательной организации досуга молодежи.
Работа в некоторых регионах, проводимая в этом направлении, признана неудовлетворительной, отдельные руководители были освобождены от должности и получили строгое предупреждение.
Определен комплекс мер по широкой поддержке молодежного предпринимательства и занятости, вовлечению ее в спорт, культуру и искусство, улучшение жилищных условий студентов.

#Mirziyoyev #videoselektor #yoshlar #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Севимли" телеканали "Замон" информацион дастурида: Когон туман экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими томонидан туман ҳудудидан ўтувчи магистраль йўлдаги чиқиндилар йўқ қилинди