BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.9K subscribers
79.7K photos
11.2K videos
23 files
39.8K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекистон 24" телеканали "Ахборот 24" дастурида: Хорижга ишлаш учун кетган фуқароларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олиш, уйма-уй юриш орқали уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар Шофиркон тумани мисолида

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Ҳурматли тадбиркорлар!

Тадбиркорликни йўлга қўйиш, қулай бизнес муҳитини яратиш, фаолиятингизда вужудга келган муаммоли масалаларни ҳал қилиш мақсадида Бухоро вилояти ҳокимлигида 1055 рақамли “Ишонч телефони” ҳамда @Tadbirkoruzmurojaatbot телеграм боти ишга тушди. Улар орқали Сиз ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 9:00 дан 17:00 га қадар мурожаат қилишингиз мумкин.

❗️Мурожаатни йўллаётганингизда маълумотлар тўлиқ эканлигига эътибор беринг!

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекистон 24" телеканали "Янгиликлар 24" дастурида: Бухоро шаҳрининг зиёратгоҳлари харитаси тайёрланди

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Ёшлар_сиёсати_амалда

⚡️ Бугун, 23 февраль куни соат 18.00дан бошлаб "Бухоро" телеканали орқали "Кун мавзуси" кўрсатуви тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

❗️Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Мурожаатномаси ҳамда "Ёшлар форуми"да белгиланган устувор вазифалар ижросини Қоровулбозор туманида таъминлаш масаласи муҳокама қилинади.

🔊 Спикерлар: Қоровулбозор тумани барча секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилотлар мутасаддилари.

🖥 Кўрсатув трансляциясини вилоят ҳокимлигининг YouTube ва Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали кузатиб боришингиз мумкин.

☎️ Мурожаат учун: 65-223-66-01, 65-223-66-02

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube | Buxoro TV
⚡️ 25-26 февраль кунлари Инновацион ривожланиш вазирлигида вилоят ҳокимликлари ҳамда олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар билан ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган Илмий ишланмаларни тижоратлаштириш форуми ўтказилади.

👉 Мазкур форумга ишлаб чиқариш ташкилотлари вакиллари, тадбиркорлар, фермер хўжаликлари раҳбарлари ва олимларни таклиф этилади!

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Севимли” телеканали “Замон” информацион теледастурида: Aмерикалик ижодкорлар Бухоро ҳунармандлари ҳақида фильм яратади

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️ Анвар Бердиев «Бухоро»да иш бошлади. У Даврон Файзиевга ёрдам беради

Фарғонанинг «Истиқлол» клуби бош мураббийи Анвар Бердиев фаолиятини «Бухоро»да давом эттирадиган бўлди.

«Бухоро» клуби матбуот хизмати хабарига кўра, Анвар Бердиев 23 февраль, сешанба кунидан «Бухоро»да иш бошлаган. У жамоа бош мураббийи Даврон Файзиевга ёрдамчи мураббий сифатида тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, Анвар Бердиев сўнгги икки йилдан буён «Истиқлол» мураббийлар штабида фаолият юритиб келаётганди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати тақдим этади: Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг йигирма саккизинчи сессияси тафсилотлари

👉 YouTube: https://youtu.be/qqKwBLS3qU8

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ТасвирдагиҲикмат

Ўзингизни ишлашга мажбур қилинг, бу сизнинг фойдангиз; Сизни мажбурлаб ишлатишларини кутманг, бу сизнинг зиёнингиз, уларнинг эса фойдаси.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
COVID-19 га қарши вакцина ҳақида нималарни билишимиз лозим?

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Ахборот
хизмати бу ҳақда мазкур видеороликни тақдим этди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️ ОАВ, журналист ва блогерлар диққатига!

👉 Бухоро вилоятида табиий газ етиб бориши қийин бўлган ҳудудларни маиший газ баллонлари билан таъминлаш ҳамда уларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида “Hududgaz Buxoro” газ таъминоти филиали томонидан эртага, 25 февраль куни соат 9.00 да газ таъминоти филиали томонидан пресс-тур ташкил этилади.

👉 Пресс-тур давомида газ тўлдириш пунктидан маиший газ баллонларини қай тартибда тўлдириб, шунингдек, уни аҳоли хонадонига олиб бориб, ўрнатиб бериш жараёнигача ҳамда фуқаролар учун тўловнинг автоматлаштирилган тизимининг жорий этилганлиги, бу борада олиб борилаётган тушунтириш ишлари ҳақида танишиб боришингиз мумкин.

🤝 Ушбу пресс-турга вилоятимиз ҳудудида фаолият юритаётган барча оммавий ахборот воситалари вакиллари, мустақил журналистлар ва блогерларни таклиф қиламиз.

❗️Эслатма: Эртага соат 9.00да “Hududgaz Buxoro” газ таъминоти филиали олдидан автобус жўнайди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube