BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.5K subscribers
77.8K photos
11K videos
23 files
39.4K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
⚡️ Бугун, 2 февраль куни 18.00дан бошлаб “Бухоро” телеканали орқали “Кун мавзуси” кўрсатуви тўғридан-тўғри эфирга узатилади. Унда вилоятда коронавируснинг янги тури тарқалишининг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўз боради.

Спикерлар:
Аскар Баҳронов
— вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари;
Баҳодир Шеров — вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бўлим бошлиғи;
Абдурашид Облоқулов — тиббиёт фанлари доктори, профессор;
Анвар Ҳайдаров — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Бухоро вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи;
Осиё Мирзаева — Аҳоли соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаолликни ошириш маркази ҳудудий бўлими услубчи врачи.

Кўрсатув трансляциясини Facebook ҳамда YouTube орқали томоша қилишингиз мумкин.
Савол ва мурожаатларингизни эфир вақтида 65-223-66-01, 65-223-66-02, 65-223-66-03 телефон рақамлари ёки @btvuzbot га йўллашингиз мумкин.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube | Buxoro TV
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ёшлар пресс клуби"нинг Бухоро вилоятига бағишланган сайёр сессияси

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube | Buxoro TV
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекистон 24" телеканали "Тафсилот" дастурида: Олот туманида халққа яқин давлат хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube | Buxoro TV
❗️ЭЪЛОН!

🏆 Бухоро вилоят прокуратурасининг ташаббуси билан вилоят ҳокимлиги ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси “Ёшлар парламент”ининг Бухоро вилоятидаги аъзолари, вилоят ёзувчилар уюшмаси, вилоят ёшлар иттифоқи, олий таълим муассасалари, вилоят маънавият ва маърифат маркази, Aбу Aли ибн Сино номидаги Бухоро вилояти ахборот-кутубхона маркази ҳамкорлигида вилоятда, хусусан 2-секторда истиқомат қилувчи ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида ҳар ойда 4 тадан китоб ўқитиш ғояси асосида маҳалла-туман-вилоят босқичида “ВИЛОЯТ ПРОКУРОРИ КУБОГИ” ўтказилади.

🔖 Танловда маҳаллалардан саралаб олинган 30 ёшгача ўсмирлар ва ёшлар ўртасида туман-шаҳарлар босқичи ҳамда 2-босқич вилоят босқичида ўтказилиб, ҳар бир босқичда тест ҳамда оғзаки савол-жавоб тарзида иштирокчилар билими синалади.

📒 Танловни ўтказиш шартлари йилнинг бошида эълон қилинадиган ва ҳар ойда ўқиш учун тавсия этиладиган 4 та китоб мазмун-моҳиятини ўрганиш даражасини аниқлаш учун тест ҳамда оғзаки савол-жавоблар асосида белгиланади.

📌 Ҳар бир шаҳар-тумандан 1-, 2-, 3-ўринларни эгаллаган ёшлар танловнинг вилоят босқичига йўлланма олади.
Танловнинг туман (шаҳар) босқичлари ҳар ойнинг 3-шанбасида бир вақтнинг ўзида соат 11:00 да туман-шаҳар 2-секторлар билан келишилган жойларда, вилоят босқичи эса ҳар ойнинг 4-шанбасида Бухоро шаҳри Ислом Каримов кўчаси, 1-уйда жойлашган 2-сектор биносида ўтказилади.

🎁 Вилоят босқичи ғолиб ва совриндорлари вилоят ҳокимлиги томонидан тақдирланиб, 1-ўрин учун телевизор, 2-ўрин учун планшет, 3-ўрин учун телефон қимматбаҳо совғалари ҳамда вилоят 2-сектори раҳбарининг Фахрий ёрлиғи ва кўчма кубоги билан тақдирланади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube | Buxoro TV
⚡️Бухоро вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бухоро вилояти филиали Қишлоқ хўжалиги бошқармаси билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Жондор тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари;
— Жондор тумани қишлоқ хўжалиги бўлими Озиқ-овқат саноати ва агрологистика марказлари ташкил этиш, инвестицияларни жалб этиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича етакчи мутахассис.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 2 февралдан 12 февралгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube | Buxoro TV
Тўғридан-тўғри эфир: Вилоятда коронавируснинг янги тури тарқалишининг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар

Спикерлар: Аскар Баҳронов — вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари, Баҳодир Шеров — вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бўлим бошлиғи, Абдурашид Облоқулов — тиббиёт фанлари доктори, профессор, Анвар Ҳайдаров — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Бухоро вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи, Осиё Мирзаева — Аҳоли соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаолликни ошириш маркази ҳудудий бўлими услубчи врачи.

BUXOROTV.UZ орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

YouTube орқали томоша қилиш

Савол ва мурожаатларингизни эфир вақтида 65-223-66-01, 65-223-66-02 телефон рақамлари ёки @btvuzbot манзилига йўллашингиз мумкин

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️“Hududgaz Buxoro” газ таъминоти филиали огоҳлантиради!

❗️Ҳурматли табиий газ истеъмолчилари!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 сентябрдаги «Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан, жойларда истеъмол қилинган табиий газ учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини таъминлаш мақсадида аниқ вазифалар белгилаб берилган. Шундан келиб чиққан ҳолда табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизими, яъни замонавий ҳисоблагичлардан фойдаланиб келаётган ҳар бир фуқаро тўловни ўз вақтида амалга оширишини сўраб қоламиз. Акс ҳолда қарздорлик юзага келиши натижасида газ ҳисоблагич автоматик ўчиб қолади. Бунда ҳисоблагич ичида ўрнатилган клапан эса ёпилиб қолади. Ўз-ўзидан клапанни очиш эса вақт талаб қилади.

❗️Вилоятда қарздор истеъмолчилар ҳисоблагичларининг автоматик тарзда ўчирилиши январь ойидан бошлаб босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Ҳурматли истеъмолчи, табиий газ учун тўловни ўз вақтида амалга оширишни унутманг!

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“ZO`R TV” телеканали “Bu kun” информацион дастурида: Ғиждувонда Туркия технологиялари асосида 100 турга яқин полиз экинлари кўчатлари парваришланмоқда

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube | Buxoro TV
#КунҲикмати

Ҳаёт сенга терс бўлиб тиканларини кўрсатаётган бўлса, ҳеч ҳам хафа бўлма, аксинча хурсанд бўлгин. Чунки яқинда гулнинг ўзини ҳам кўрсатади!

✍️ Жалолиддин Румий

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube | Buxoro TV
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Алишер Навоийга эҳтиром. Бухоро муҳандислик технология институти академик лицейи ўқувчилари мушоираси

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube | Buxoro TV
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“ZO`R TV” телеканали “Bu kun” информацион дастурида: Бухоро туманига қарашли собиқ "Зарафшон" боғдорчилик ш/х аҳолиси муаммолари тез муддатда ҳал этилади

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube | Buxoro TV
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро вилоятида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги статистикаси (2021 йил 1 январь ҳолатига)

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube | Buxoro TV
⚡️ Бухоро вилоятида бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайловини ўтказиш тўғрисида Марказий сайлов комиссиясининг қарори

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube | Buxoro TV
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Севимли” телеканали “Замон” информацион теледастурида: Ромитан туманидаги пиллани қайта ишлаш қўшма корхонаси 150 дан ортиқ ёшларни иш билан таъминлаб келмоқда

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube | Buxoro TV
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“ZO`R TV” телеканали “Bu kun” информацион дастурида: ЙПХ ходимини машинаси устида "сайр қилдирган" ҳайдовчи тегишлича жазоланди

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
«Бир неча давлат туҳфасига тенг хазина»

Аштархонийлар сулоласидан бўлган Абдулазиз Муҳаммадхон (1645 – 1681) ўз ҳузурига Ҳожи Ёдгорни чорлаб, Ҳофиз Шерозий девонини чиройли ҳуснихатда кўчиришни амр қилади.

Ҳожи Ёдгор девонни кўчириш учун оз эмас, кўп эмас, етти йил вақт сарфлайди. Буюртма рисоладагидек адо этилади.

Бу орада Бухоро хони Эрон давлатига элчиларини жўнатиш тараддудига тушади. Шу давлат ҳукмдори Сулаймон Сафийга аталган қимматбаҳо совғалар қаторида Ҳожи Ёдгор томонидан кўчирилган Ҳофиз Шерозий девони ҳам бор эди.

Карвон узоқ йўл босиб, манзилга етади. Элчиларга ҳурмат – эҳтиром кўрсатилади.

— Эрон шоҳи девонни қўлига олар экан, хаттотлик санъатининг юксак намунаси бўлган бу китобга «Бир неча мамлакат туҳфасига тенг хазина», деб баҳо беради, — дейди Бухородаги Мир Араб олий мадрасаси мударриси, манбашунос Абдулғафур Раззоқов. — Ҳа, қадимда аждодларимиз ана шундай бебаҳо маънавий хазиналарнинг ижодкори сифатида обрў-эътибор топишган.

Ҳожи Ёдгорга келсак, у Бухоро хаттотлик мактабининг тенгсиз вакилларидан саналади. Манбаларда айтилишича, Ҳожи Ёдгор устози Мирҳусайн Кашмирийдан хаттотлик санъати сирларини ўрганган.Маҳоратига тан бериб, уни «Иккинчи Мирали» деб аташган экан.Гап шундаки, ушбу мактабга тамал тоши қўйиб, эл – юрт орасида донг таратган аждодларимиздан бири Мирали Ҳиравий ( вафоти 1557 йил) эди.

Истам Иброҳимов

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube | Buxoro TV
Пешкўда Бухоро давлат тиббиёт институти кафедраси ташкил этилди

Жорий йил 21-22 январь кунлари Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ҳудудлар ривожи, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Бухоро вилоятига амалга оширган ташрифи доирасида соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига ҳам бир қатор топшириқлар берган эди. Жумладан, институт ректори Шуҳрат Тешаевга институтда фаолиятини ислоҳ қилиш ҳамда амалий фаолиятни асосан чекка ҳудудларда амалга ошириш вазифасини қўйган эди.

Шундан вазифалар ижроси доирасида Пешкў туман тиббиёт бирлашмасида ҳудуд аҳолиси учун сифатли тиббиёт хизматини ташкил қилиш мақсадида Бухоро давлат тиббиёт институтининг Ички касалликлар кафедраси филиали очилди. Тиббиёт бирлашмасида соҳага оид фанларни ўқитиш учун маъруза хонаси ташкил этилган.

Бу ерда талабалар поликлиника тиббий бригадаларига бириктирилган ҳолда тиббий кўрикларда иштирок этишмоқда. Айниқса, даволаш йўналишининг битирувчи курс талабалари шу кунларда Пешкў туманида Тиббиёт бирлашмага қарашли Марказий поликлиникада профессор-ўқитувчилар назорати остида амалий машғулотларни ўтамоқда. Бундан ташқари талабалар, саломатликни сақлашда профилактика жараёнлари, соғлом турмуш тарзига қатъий риоя этиш борасида тушунтириш тарғибот ишларини амалга оширмоқда.

Бугунгача Олот, Вобкент ва Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмаларида институтнинг кафедра филиаллари ташкил этилган эди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube | Buxoro TV