BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24K subscribers
76.2K photos
10.9K videos
20 files
39.1K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
▫️Ромитан туманида табиий газ тармоғига ноқонуний уланиш ҳолати фош этилди

Бу ҳақда Бош прокуратура Ахборот хизмати маълум қилди. Департаментнинг Ромитан туман бўлими томонидан ИИБ ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Н.М. «М.» фермер хўжалигига қарашли дала шийпонида оҳак ишлаб чиқарувчи яширин цех ташкил қилиб, юқори босимли газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, оҳак ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келганлиги оқибатида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ манфаатларига 1,7 млрд сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Ҳисоб китобларга кўра, ноқонуний равишда фойдаланилган табиий газ куз - қиш мавсумида ҳудуддаги 110 тадан 200 тагача хонадонни узлуксиз газ билан таъминлашга етиши маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 1852-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube | Buxoro TV
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оролни қутқаришга бухороликлар ҳам ўз ҳиссаларини қўшишмоқда

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube | Buxoro TV
⚡️ Бухоро вилоят туризмни ривожлантириш департаменти телеграм ботига ўз таклиф ва мурожаатларингизни қолдиришингиз мумкин.

👉 https://t.iss.one/Buxturizmmurojaatbot

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube | Buxoro TV
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ўзбекистон24» телеканали «Факт 24» дастурида: Бухоро шаҳрида каштачилик анъанасини давом эттириб келаётган 4-авлод вакили Вазирабону Атоева ҳақида

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube | Buxoro TV
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌆 Бухоро шаҳар кўчаларидаги🧍🏻пиёдалар ўтиш жойларига 📹 видео кузатув мосламалари ўрнатилди

❗️Ушбу мосламалар қоидабузарликларни ҳам қайд этади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube | Buxoro TV
❗️Республика махсус комиссияси қарорига кўра, концерт-томоша тадбирларини жорий йилнинг
28 январидан бошлаб санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя этган ҳолда ташкил этишга рухсат берилди

Ушбу қарор сўнгги кундларда келиб тушган кўплаб маданият соҳа вакилларининг мурожаатларини инобатга олган ҳолда, шунингдек, ҳалқимизни маданий хордиқ чиқаришлари учун қулай шароит яратиш мақсадида қабул қилинган.

Республика махсус комиссиясининг қарори билан концерт ва томоша тадбирларини ўтказиш бўйича қуйидаги талаблар белгиланди:

▪️концерт саройларининг томошабин сиғимини инобатга олган ҳолда томошабинлар сонини 50 фоиздан оширмаган ҳолда ташкил этиш;

▪️концерт саройларининг томошабин ўриндиқларидан оралиқ масофани сақлаган ҳолда фойдаланилишини таъминлаш ва бу борада оралиқ масофани сақлаш учун талаб этиладиган ўриндиқларни консервация қилиш;

▪️концерт саройларига ташриф буюрувчи томошабин ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимлар қатъий ниқобда (маскада) бўлиш.

Шунингдек, ушбу қарор билан Республика махсус комиссиясининг умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектлар томонидан соат 8:00 дан 23:00 гача бўлган даврида фаолият юритиши билан боғлиқ бўлган чекловлар бекор қилиниб, Вазирлар Маҳкамасининг “Тунги вақтда фаолият юритувчи умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларда жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 24 июлдаги 624-сон қарори талаблари доирасида фаолиятни ташкил этилишига рухсат берилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube | Buxoro TV
Тўғридан-тўғри эфир: Ўзбекистон Республикаси Президенти Мурожаатномаси ҳамда "Ёшлар форуми"да белгиланган устувор вазифалар ижросини Шофиркон туманида таъминлаш масаласи

Спикерлар: Шофиркон тумани барча секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилотлар мутасаддилари

BUXOROTV.UZ орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

YouTube орқали томоша қилиш

Савол ва мурожаатларингизни эфир вақтида 65-223-66-01, 65-223-66-02 телефон рақамлари ёки @btvuzbot манзилига йўллашингиз мумкин

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube | Buxoro TV
Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Иқтисодий комплекс вакилларини маҳаллага тушириб, вертикал тизимни, барча органлар фаолиятини ўзаро мувофиқ йўлга қўйиш кераклиги таъкидланди.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги раҳбарлари 2021 йилда ҳар бир тармоқ ва ҳудуд кесимида иқтисодий ўсишнинг қўшимча манбалари тўғрисида ҳисобот берди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам обеспечения устойчивого экономического роста в текущем году.
Отмечалось, что необходимо спустить представителей экономического комплекса на уровень махалли, наладить согласованную деятельность всех органов, создав вертикальную систему.
Руководство Министерства экономического развития и сокращения бедности отчиталось о дополнительных источниках экономического роста в 2021 году по отраслям и регионам.

#Mirziyoyev #yigilish #iqtisodiyot #mahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
​​МИБ Бухорода 690 ишчи-ходимнинг 4 миллиард 52 миллион сўмдан зиёд иш ҳақини ундириб берди

Ҳар бир киши жамиятга нафим тегсин, орзу-ниятларимга етай, болаларим бошқалардан кам бўлмасин, деб меҳнат қилади. Халқимиз ҳам “Топганинг тўйга буюрсин”, деб бежиз айтмаган.

Аммо иссиқни иссиқ, совуқни совуқ демай ишласангу маошдан дарак бўлмаса-чи?

“Олот нефт ва газ қидирув экспедицияси” масъулияти чекланган жамиятининг ишчи-ходимлари ана шундай муаммога дуч келдилар. Бир эмас, бир неча ой давомида маош ололмай қийналиб қолишди. Бундай ҳолда одамнинг ўз ҳаётидан рози бўлиб яшаши мумкинми?!

Иш охир-оқибат судгача етиб борди.

— Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасида ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгалиги кўрсатилган, — дейди Мажбурий ижро бюроси Олот туман бўлими давлат ижрочиси Анвар Йўлдошев. — Меҳнат кодексига кўра, иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган шартларга мувофиқ, кўрсатилган муддатда тўлаши шарт.Бу ҳақда тўхталишимиз бежиз эмас. Бўлимимиз иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл туманлараро судининг тегишли ижро ҳужжати келиб тушди. Унда қарздор “Олот нефт ва газ қидирув экспедицияси” масъулияти чекланган жамиятидан 690 нафар ишчи-ходимнинг 4 миллиард 52 миллион 426 минг сўм миқдоридаги иш ҳақини ундириш ҳақида сўз боради. Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида ишчи-ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари тикланиб, уларга маошлар тўлиқ ундириб берилди.

Истам Иброҳимов

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube | Buxoro TV