BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.6K subscribers
77.2K photos
11K videos
23 files
39.3K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
Форумда Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан мулоқот қилди. Тадбирга келган ва ҳудудлардаги студияларда йиғилган йигит-қизлар ўз фикрларини, таклиф ва ғояларини очиқ баён этди.
Давлатимиз раҳбари барча долзарб ташаббусларни қўллаб-қувватлаб, улар бўйича мутасаддиларга шу ернинг ўзида кўрсатмалар берди.
Форум иштирокчиларининг мамлакатимиз ёшларига мурожаати қабул қилинди.
Концерт дастури форумга янада кўтаринки руҳ бағишлади.

На форуме Президент Шавкат Мирзиёев побеседовал с молодежью. Юноши и девушки, присутствовавшие на мероприятии и собравшиеся в студиях на местах, открыто выразили свои мнения, предложения и идеи.
Глава государства поддержал все актуальные инициативы и тут же дал соответствующие указания ответственным лицам.
Участники форума приняли обращение к молодежи Узбекистана.
Концертная программа придала форуму праздничное настроение.

#Mirziyoyev #forum #yoshlar #muloqot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Диёр янгиликлари” информацион дастурининг 25 декабрь сони асосий хабарлари билан танишинг:

- Ҳудудларда янги иншоотлар фойдаланишга топширилмоқда;
- "Раҳбар ва ёшлар" учрашувлари давом этмоқда;
- Қоракўлда фавқулотда ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган ўқув машғулотлари бўлиб ўтди;
- "Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги" доирасида тарғибот тадбирлари ўтказиляпти;
- Партия фаоллари болажонларга янги йил совғаларини тортиқ қилишди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube | Buxoro TV
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати тақдим этади: Олис овулдагилар ҳолидан хабар олинди

👉 YouTube: https://youtu.be/Fae66q2PrDs
👉 Facebook: https://fb.watch/2BWPwSb9n4

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube | Buxoro TV
#МашҳурИқтибос

Сўз – гул, иш – мева.

✍️ Муҳаммад Хоразмий

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube | Buxoro TV
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🖥 "Sevimli" телеканали "Zamon" информацион дастурида: Йўлларда ортиқча юк ортилган автомашиналар ҳаракати тартибга солинмоқда

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube | Buxoro TV
❗️Ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш тарғибот тадбирлари давом этмоқда

☑️ “Hududgaz Buxoro” газ таъминоти филиали ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари томонидан жойларда ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш, хавфсизликни таъминлаш мақсадида тарғибот тадбирлари кучайтирилмоқда. Ходимлар ҳар бир хонадон эгалари билан суҳбатда бўлиб, ис газининг оқибатлари, унинг олдини олиш мақсадида қилинши керак бўлган асосий вазифалар тўғрисида тушунчалар беришмоқда. Ташкилот, турар жойлар ҳамда савдо марказларида тарғибот материаллари илинмоқда. Фуқароларга эса флаер ва буклетлар тарқатилмоқда.

“Hududgaz Buxoro” газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube | Buxoro TV
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🖥 "Sevimli" телеканали "Zamon" информацион дастурида: Ғиждувон туманида спиртли ичимлик истеъмоли ортидан қотиллик юз берди

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube | Buxoro TV
​​❗️Ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланди

Ўзбекистон Республикасининг айрим кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун (ЎРҚ–658-сон, 25.12.2020 й.) Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.

☑️ Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет тармоғида тарқатиш БҲМнинг 50 баравари (11 млн 150 минг сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

⚠️ Агар тарқатилган ёлғон ахборот жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солса уни тарқатган шахс БҲМнинг 100 бараваригача (22 млн 300 минг сўм) жаримага тортилиши мумкин.

📋 Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, ёлғон ахборот тарқатганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахс ушбу ҳуқуқбузарликка такроран йўл қўйса, БҲМнинг 400 бараваригача (89 млн 200 минг сўм) миқдорда жаримага тортилиши ёки уч йилгача озодликни чеклаш жазоси билан жазоланиши мумкин.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube | Buxoro TV
​​⚡️ 2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонун (ЎРҚ–657-сон, 25.12.2020 й.) Президент томонидан имзоланди

📋 Қонун билан 2021 йил учун республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари тасдиқланди.

📁 Қонун билан 2021 йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва консолидациялашган Давлат бюджети прогнозлари ҳамда 2022–2023 йиллар учун бюджет мўлжаллари белгиланди.

🔰 2021 йил учун қуйидаги айрим тўловлар ставкалари тасдиқланди:

мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари;

товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун ундириладиган йиғимларнинг чекланган ставкалари;

автотранспорт йиғимларининг ставкалари.

❗️Ушбу Қонун 2021 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

⬇️ Ҳужжат билан тўлиқ ҳолда ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин: https://www.lex.uz/pdfs/5186044

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube | Buxoro TV
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекистон 24" телеканали "Саховат - олий қадрият" дастурида: "Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан ҳудудларда саховат тадбирлари давом этмоқда

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube | Buxoro TV