BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.4K subscribers
78.2K photos
11K videos
23 files
39.5K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
1 сентябрдан пенсия ва нафақалар 10 фоизга оширилди

1 сентябрдан бошлаб, пенсиялар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақалар миқдори 1,1 баробарга ошди.

Ўртача пенсия миқдори 764 минг сўмдан 841 минг сўмгача кўтарилди.

Болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдори амалдаги 466 680 сўмдан 513 350 сўмгача кўпайди.

Пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган, ҳаёти давомида Пенсия жамғармасига умуман бадал тўламаган 37,5 минг нафар кекса фуқароларга бериладиган нафақа ойига 315 030 сўмгача оширилди.

📲 Buxoro.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Live | Facebook | Instagram | Twitter | YouTube | Buxoro TV
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Бухоро вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Фарҳод Умаровнинг facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифаси ишга тушди

👉 Уланиш: https://www.facebook.com/umarovrasmiy
⚡️ Магистратурага кириш имтиҳонлари 8-20 сентябрь кунлари ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 3-сон мажлиси баёни қарорига мувофиқ:

2020/2021 ўқув йили қабулида республика олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш имтиҳонлари карантин талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда 2020 йил 8-20 сентябрь кунлари ўтказилади.

📲 Buxoro.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Live | Facebook | Instagram | Twitter | YouTube | Buxoro TV
Президент Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Қуръон тиловат қилинди.
Маросимда парламент ва ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар, пойтахт жамоатчилиги вакиллари иштирок этди.
Ислом Каримовнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилди.

Президент Шавкат Мирзиёев 2 сентября возложил венок к подножию памятника Первому Президенту Узбекистана Исламу Каримову и отдал дань уважения его светлой памяти.
Были прочитаны суры из Корана.
В церемонии возложения приняли участие члены парламента и правительства, представители министерств и ведомств, общественности столицы.
Цветы возложены и к памятникам Исламу Каримову в Самарканде и Карши.

#Mirziyoyev #marosim #xotira #BirinchiPrezident

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Имтиҳон кунлари Бухоронинг қайси кўчаларида транспорт воситалари ҳаракати чекланади?

Жорий йилнинг 2 сентябрь кунидан бошлаб, Бухоро шаҳар “С.Айний” кўчасида жойлашган “Умид” спорт мажмуаси, ҳамда “И.Мўминов” — “Х.Т.Бухорий” кўчалари кесишмасида жойлашган “Бухоро” спорт мажмуасида тест синовларини ўтказиш белгиланганлиги муносабати билан шаҳарнинг “М.Иқбол” — “И.Каримов” кўчалари кесишган қисмидан, “Зулфия” кўчаси билан кесишган қисмигача, “Ҳамза” кўчасининг Х.Т.Бухорий кесишган қисмидан — “И.Мўминов” кўчаси кесишган қисмигача, “И.Мўминов” кўчасининг “Ҳамза” кўчаси билан кесишган қисмидан Навоий шоҳ кўчаси кесишган қисмигача, “И.Каримов” кўчасининг “Вобкент” кўчаси билан кесишган қисмидан ”Ибн-Сино” шоҳ кўчаси кесишган қисмигача, “С.Айний” кўчасининг “И.Каримов” кўчаси билан кесишган қисмидан “Умид” спорт мажмуасигача бўлган оралиқда барча турдаги транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик чекланади.

📲 Buxoro.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Live | Facebook | Instagram | Twitter | YouTube | BuxoroTV
Forwarded from Buxoro | Kun.uz
Ғиждувон туманидаги фермер устидан туман ҳокими ва прокуратурасига тақдимнома киритилди

Тумандаги Сармижон ҳудудидаги “Умиджон Бахтиёр агро” фермер хўжалигига раҳбари Ҳалимов Бахтиёр пахта-ғаллачилик йўналиши бўйича ажратиб берилган қишлоқ хўжалик ер майдонларидан хўжасизларча ва мақсадсиз фойдаланган.

Фермер хўжалиги раҳбари 711-контуридаги 54 балл бонитетли экин ер майдонидан ўзбошимчалик билан дала шийпон қуриш учун 0,02 га экин ер майдони, шунингдек, юқори бонитетли жами 5 та дала контурларида 4,91 гектар экин ер майдонларини фуқароларга бўлиб бериши оқибатида 30 та ер қонун бузилиш ҳолатлари содир этилган, дейилади вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси матбуот хизмати хабарида.

Вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси ва унинг Ғиждувон туман ер инспекторлари томонидан бу ҳолат юзасидан фуқароларга ва фермер хўжалик раҳбарига огоҳлантириш ва тушунтиришлар берилиб, бартараф қилиш юзасидан туман ҳокими ва туман прокуратурасига такдимнома киритилди.

👉 Бухоро хабарлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Бугун Бухорода абитуриентлар учун тест синовлари бошланди

📲
Buxoro.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Live | Facebook | Instagram | Twitter | YouTube | BuxoroTV