Buxoro 24 | Расмий канал
64.1K subscribers
13.3K photos
4.16K videos
21 files
11.9K links
Бухорода ҳақиқий журналистика!
Аниқ, асосли ва ишончли хабарлар.

Тижорат таклифи учун: @bmup88
Download Telegram
🌙 🇰🇿 Қозоғистонда Рамазон ойи 1 мартдан бошланади

Қозоғистон Мусулмонлари идораси мамлакатда Рамазон ойининг бошланиш санасини маълум қилди.

Унга кўра, 2025 йилги Рамазон ойи 1 март, шанба кунидан бошланади.

Шунингдек, Қадр кечаси 26-27 март оралиғига тўғри келади, Рамазон ҳайити эса 30 март куни нишонланади.

Идора маълумотига кўра, бу йилги Қурбон ҳайити 6-8 июнь кунлари давом этади.

👉 Каналга уланиш 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Оғзида пишлоқ бўлганлар қичқирмасликка ҳаракат қилишади.

👉 Каналга уланиш 👈
Бухорода юқори технологик мураккаб операция илк бор бажарилди

Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти клиникаси хирургия бўлимида кафедранинг малакали профессорлари ва ходимлари томонидан беморда “Чап буйрак усти бези ҳажмли ҳосиласи” ташҳиси билан юқори технологик операция: “Чап томонлама адреналэктомия” лапороскопик усулда илк бор муваффақиятли бажарилиб, бўйрак усти бези ҳосила билан бирга радикал олинди.

🏥 58 ёшли беморла ўтказилган мазкур юқори технологик жарроҳлик операцияси натижасида узоқ йиллик оғир дарддан халос бўлди. Таъкидлаш жоизки, бундай турдаги амалиётлар институт клиникасида мунтазам равишда амалга оширилади.

Клиника раҳбариятининг маълум қилишича, эндиликда юрак, буйрак, жигар каби муҳим аъзолардаги касалликларни хирургик йўл билан даволашда имуассасада халқаро стандартларга мос тиббий жиҳозлар ва техникалар мавжуд.

👉 Каналга уланиш 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Қашқадарёда эркак оилавий жанжални тўхтатмоқчи бўлган профилактика инспекторини пичоқлади

Ходим қўлига пичоқ олиб, аёли ва фарзандини ўлдирмоқчи бўлган эркакни бу ишидан қайтармоқчи бўлган. Аммо, эркак ходимни пичоқлаган.

Қашқадарё вилояти, Қамаши туманида ИИБ профилактика инспекторининг қонуний талабига риоя қилмасдан пичоқ билан тан жароҳати етказган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилди. 

Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
 

👉 Каналга уланиш 👈
Бухорода бандлик бошқармаси автоҳалокатда вафот этган ходимга сал кам 1.5 млрд сўм ундириб берди

Бу ҳақида Хабар.уз нашрида эълон қилинди.
«SEG TASCO» корхонасида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган У. Ражабов 2024 йил июн ойида Самарқанддан Бухорога хизмат сафарига кетаётган вақтда йўл-транспорт ҳодисасига учраб вафот этган.

Марҳумнинг отаси ҳолат юзасидан Бухоро вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармасига мурожаат қилди.

Мурожаат инспекция ходимлари томонидан ўрганилиб, ушбу бахтсиз ҳодиса ишлаб чиқариш билан боғлиқ деб топилди ва корхонага вафот этган ходимнинг оиласига зарар тўловларини тўлаш мажбурияти юклатилди.

«SEG TASCO» корхонаси ва суғурта компанияси ўртасида тузилган шартномага асосан компания томонидан марҳумнинг оиласига бир йўла 1 млрд 473 млн сўм зарар пуллари тўлаб берилди.

Шунингдек, марҳумнинг 2 нафар фарзанди вояга етгунига қадар ҳар бирига 4 млн 92 минг сўмдан (жами 664 млн 405 минг сўм) ойлик нафақа пуллари тўлаб борилиши белгиланди.

👉 Каналга уланиш 👈
❗️Ўзбекистонда китоб ўқиган маҳкумларнинг жазо муддати қисқариши мумкин

Хабар беришларича, "Миллий тикланиш" демократик партияси маҳкумларни тарбиялаш ва ахлоқ тузатиш самарадорлигини оширишга қаратилган қонун лойиҳасини муҳокама қилди.

Қандай ўзгаришлар кутилмоқда?
Лойиҳага кўра, ўзини ўзи тарбиялаш ва тузалишга ҳаракат қилган маҳкумларнинг жазо муддати қисқартирилиши мумкин.

Китоб ўқиганлар учун имтиёз
▪️ 1 та китоб ўқиб, имтиҳондан ўтган маҳкумнинг жазо муддати 3 кунга қисқариши мумкин.
▪️ Йилига энг кўпи 10 та китоб ўқиш мумкин.

👉 Каналга уланиш 👈
ОЙ-КУНЛАРНИНГ АЛАМЛИ ОҒРИҒИ

Таниқли журналист, устоз Бахтиёр Асадов хотирасига атаб унинг шогирди ва ҳамкасби Сухроб Шеров устоз ҳақида хотиралари

Батафсил: https://telegra.ph/OJ-KUNLARNING-ALAMLI-O%D2%92RI%D2%92I-02-01

👉 Каналга уланиш 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ мамлакат миқёсида катта тозалаш тадбирларини бошлади

Ўзбекистон Республикаси ДХХ ҳамда ИИВ тузилмалари томонидан жорий йилнинг 27-31 январь кунлари мамлакатимиз миқёсида «Антитеррор-тозалаш» кенг кўламли тадбирлари олиб борилди.

Оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этишга мойил, республикадаги криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатувчи 418 нафар шахслар аниқланиб, уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.

Жиноят ишлари доирасида 169 нафар шахслар қамоққа олиниб, 42 та жиноий гуруҳлар фаолиятига чек қўйилди. 399 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг 270 нафари маъмурий қамоққа олинди. 109 нафар қидирувдаги шахслар ушланди.

👉 Каналга уланиш 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бегона рақамга адашиб пул ташлаб юборсангиз, ва уни қандай қайтаришни билмасангиз унда бу видео сиз учун

Видеони яқинларингизга ҳам улашинг.

👉 Каналга уланиш 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⁉️ Эндиликда кимларга оилавий болалар уйини ташкил этишга рухсат берилади?

📝 Ушбу қонун 1 февралдан кучга киради.

Батафсил видеода 👆


👉 Каналга уланиш 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёшингиз ҳали 30 дан ошмаган, сиз эса ҳайдовчилик гувоҳномаси олишни режалаштиряпсиз, лекин ўқишга пулингиз етмаяпти. Давлат бунга ёрдам беради.

Фақат бунда ўқишнинг тўлиқ харажатлари эмас, балки базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача, яъни ҳозирда 1,5 млн сўмгача бўлган қисми давлат томонидан қоплаб берилади.

👉 Каналга уланиш 👈
Forwarded from ISHONCH do‘konlari
Yaxshi dam – mehnatga hamdam!

Kun qanday o‘tishi – qanday dam olganingizga bog‘liq. Shuning uchun mebelning sifatli va qulay bo‘lishi juda muhim.

O‘zingizga yaqin ISHONCH do‘koniga keling, yoqqan mebelni tanlang va uni 20% CHEGIRMA yoki 25% BONUS yoki 6 OYGA USTAMASIZ BO‘LIB TO‘LASHGA xarid qiling!

Aksiya 1-fevraldan amal qiladi!
Sizni ISHONCHda kutishmoqda
! 😊

Batafsil:
📞 +998735152222
🤖 @ishonch_chatbot

Barcha aksiya va yangiliklardan xabardor bo'lish uchun @ishonch kanaliga obuna bo‘ling!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Т-28 тракторига ўрнатилган пайвандлаш аппарати(сварка) сотилади. Фақат аппаратни ўзи, трактор билан бирга ЭМАС.

Жуда сифатли ишлайди. Мураккаб ишларда ҳам камгина дизел ёқилғиси билан ишлатиш мумкин. Электр токи мутлақо керак эмас. Столба етиб бормайдиган жойлар учун жуда қулай.

Мурожаат учун: +998914165980 Болтабой ака

@oromitanuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ана_холос!

Бизни қутқаринглар..

Интернетда "Қўқонлик табиб"нинг янгиси пайдо бўлгани ҳақида хабарлар кенг тарқалди

Эски табиб: "Ҳа, отам!" – деб, дардига шифо қўярди.
Янги версия: "Отаси ким?" – деб, аввал шажарани сўраб олади!

Тез орада:
🔮 Табиб "Сталкер" – беморга қараб: "Сенинг орқангда ким турибди?"

💰 Табиб "Бизнесмен" – "Бир мартаги сеансда 99% тузалиш! Иккита олсангиз, учинчиси бепул!"

📱 Табиб "Онлайн" – "Телеграмдан овоз жўнатинг, диагностика қилиб бераман!"

Кейинги табиблардан нималарни кутсак бўлади?

👉 Каналга уланиш 👈
Автомобилни маст ҳолда бошқарганлик учун жарима миқдори БҲМнинг 25 бараваридан (9,37 млн сўм) 40 бараварига оширилмоқда (15 млн сўм).

Ҳайдовчи такроран маст ҳолда рулга ўтирса, 3 йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши, 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишларига жалб этилиши ёки 2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

👉 Каналга уланиш 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM