Buxoro Kadastr ️
1.29K subscribers
5.68K photos
983 videos
1 file
4.09K links
Kadastr Agentligi hamda Davlat Kadastrlari Palatasi Buxoro viloyat boshqarmalarining rasmiy kanali

Murojaat uchun:
@Kadastr_muloqot_bot
Download Telegram
Кадастр агентлигининг расмий телеграм канали. Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.

https://t.iss.one/ygk_uz
Forwarded from Kadastr - Live
🏠📝 Кўчмас мулк объекти(КМО)га бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш асослари:

🏢давлат рўйхатидан ўтказувчи органда ушбу КМОнинг мансублиги масаласида 🕵🏻 низолар борлигидан далолат берувчи ⚖️ суд ҳужжатларининг мавжудлиги;

🏠🚫 ваколатли орган томонидан КМОга тақиқ ёки хатлов қўйилганлиги;

📒 тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри, қарама-қарши ёки бузилган маълумотлар топилиши;

📗💳 бирламчи кадастр йиғмажилдининг (кадастр паспорти) мавжуд эмаслиги;

‼️давлат рўйхатидан ўтказувчи органда ушбу ер участкаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйилганлиги ҳақидаги маълумотларнинг мавжудлиги;

📑⌛️рўйхатдан ўтказувчи томонидан ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўхтатиб турилган ҳолларда, тақдим этилган материаллардаги камчиликларнинг уч иш куни мобайнида бартараф этилмаслиги;

🇺🇿 ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда бекор қилинганлиги;

🔴 ҳуқуқларнинг вужудга келишини белгиламайдиган ҳужжатларнинг тақдим этилиши.
Forwarded from E-AUKSION (Zohirshoh)
Автомобилларга метан газ қуйиш шохобчаси ва газ тақсимлаш станцияси

🚩 Бухоро вилояти, Когон тумани, Янги ҳаёт МФЙ, Амиробод ҳудуди
Ⓜ️ Мулкни олдиндан бориб кўриш мумкин
Ⓜ️ 2019 йилда қурилган
Ⓜ️ Фаолият тури: Автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчаси
Ⓜ️ "Самарканд-Бухоро-Туркманбоши" М-37 автомобил йўлининг 277-кмда, йўл яқинида жойлашган
Умумий майдони (кв.м): 1165,6
Ер майдони: 1 гектар
💰 Бошланғич нархи: 7,3 млрд. сўмдан
Аукцион муддати: 21.04.2021
📞 Тел: +998 71 202 21 19
📞 Тел: +998 71 202 21 10
📞 Тел: +998 71 202 21 22

БАТАФСИЛ: https://e-auksion.uz/lot-view?10&lot_id=509397

1. Тўловлар 90 кун давомида амалга оширилиши шарт.
2. Тўловлар бир ой ичида тўлиқ тўланса, Марказий банкнинг йиллик қайта молиялаштириш ставкасига тенг миқдорда чегирма берилади.
3. Компрессор шохобчаларда сиқилган табиий газни сотиш бўйича лицензия мавжуд.

👇Хабардор бўлиш учун👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Forwarded from Kadastr - Live
🏠📑 Турар жойнинг майдони ҳақида маълумотнома олиш бўйича my.gov.uz портали орқали март ойида келиб тушган аризалар бўйича умумий статистика

💻 Ягона портал орқали- 52 та
🏢 Давлат хизматлари маркази орқали- 4 та
Тугалланганлар - 6 та
Рад этилганлар - 12
та
Сиз ҳам хизматдан онлайн фойдаланишингиз мумкин.
👇👇👇👇👇👇👇👇

Турар жойнинг майдони ҳақида маълумотнома олиш бўйича онлайн ариза бериш

Telegram Instagram YouTube Facebook
#Tayinlov

🔹Xabibov Yashin Hayrullayevich O'zbekiston Respublikasi Davlat Soliq qo'mitasi huzuridagi Kadastr agentligi Buxoro viloyat boshqarmasi boshlig'i etib tayinlandi.

🔹Shu munosabat bilan joriy yilning 7-aprel sanasida O'zbekiston Respublikasi Davlat Soliq qo'mitasi huzuridagi Kadastr agentligi Buxoro viloyat boshqarmasida Kadastr agentligi direktorining o‘rinbosari Т.Abdullayev boshchiligida yig'ilish bo'lib o'tdi.

🔹Xabibov Yashin Hayrullayevich Davlat kadastrlari palatasi Buxoro viloyat boshqarmasi boshlig'i vazifasini bajaruvchisi lavozimida faoliyat yuritgan.


Кадастр агентлиги Бухоро вилояти бошқармасининг расмий саҳифалари

👇👇👇

Telegram | Facebook | Instagram |
Daryo.uz сайтининг телеграм ижтимоий тармоғида 2021 йил 6 апрель куни соат 17:01 да "Buxoroda mansabdor tanishlari orqali 41 500 dollarga yer olib berishni va’da qilgan shaxs qo‘lga olindi." сарлавҳаси билан маълумот берилган.

Ta’kidlanishicha, Buxoro tumanidagi Chexoncha qishlog‘ida yashovchi, viloyat yer resurslari kadastri sobiq mutaxassisi, fuqaro A.A. Buxoro shahrida yashovchi 31 yoshli H.Ch.ga mahalla hududidagi fermer xo‘jaligi hisobida bo‘lgan bog‘dorchilik uchun mo‘ljallangan 4 gektar yer maydonini issiqxona qurish uchun olib berishni va’da qilgan. Va A.A. bu ishni vakolatli mansabdor tanishlari orqali amalga oshirishga uni ishontirgan hamda kelishilgan puldan 1000 dollarini oldindan to‘lash talabini qo‘ygan.

DXX hamda Milliy gvardiyaning viloyat boshqarmasi hamda departamentning tuman bo‘limi xodimlari tomonidan o‘tkazilgan tezkor tadbirda fuqaro A.A. Buxoro tumanidagi “Parizod” savdo majmuasi yonida H.Ch.dan kelishilgan pulning 1000 dollarini olayotgan vaqtida ushlangan.

Mazkur holat yuzasidan departamentning Buxoro tuman bo‘limi tomonidan fuqaro A.A.ga nisbatan Jinoyat kodeksining 211-moddasi (pora berish) 3-qismi bilan jinoyat ishi qo‘zg‘atilib, dastlabki tergov harakatlari olib borilmoqda.

Ушбу юқоридаги ҳолатни содир этган шахс Кадастр агентлигининг Бухоро вилояти бошқармаси ( вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси) ходими эмаслиги маълум бўлди.

Ушбу шахс билан Бухоро вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси ўртасида тузилган мехнат шартномаси бошқарманинг 10.07.2019 йилдаги 57-к-сон буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 99-моддаси билан бошқарма билан ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Ушбу шахс юқоридаги жиноятни содир этган даврда Кадастр агентлигининг Бухоро вилояти бошқармаси (вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси)дан 2 йил илгари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

ҲУРМАТЛИ ФУҚАРОЛАР !!!
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Бухоро вилоят бошқармаси ҳамда Давлат Кадастрлари палатасининг Бухоро вилоят бошқармаси ер ажратиш ваколатига эга эмас. Фақатгина E-IJRO AUKSION электрон онлайн савдо майдончаси орқали олишингиз мумкин.

Кадастр агентлиги Бухоро вилояти бошқармасининг расмий саҳифалари

👇👇👇

Telegram | Facebook | Instagram |
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов вазирлик ва идораларнинг матбуот котиблари билан очиқ мулоқот ўтказди

Учрашувда матбуот хизматлари фаолияти, уларнинг журналист ва блогерлар билан ҳамкорлиги даражаси таҳлил қилинди.

Кейинги беш йилда мамлакатимизда буткул янги - давлат идоралари ва ташкилотларининг матбуот котиблари институти шаклланган бўлиб, уларга кенг ваколат ва имкониятлар тақдим этилгани алоҳида қайд этилди.

Эндиликда уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш, ўзлари ишлаётган ташкилотнинг очиқлигини таъминлаш ва ислоҳотлар натижасини аҳолига етказишдаги ролини кучайтириш зарурлиги таъкидланди. Шу билан бирга, айрим вазирлик ва идораларнинг матбуот хизматлари суст ишлаётгани кўрсатиб ўтилди.

👉 Батафсил

https://t.iss.one/aoka_uz
Forwarded from Buxoro | Kun.uz
💼 #Тайинлов

Кадастр агентлиги Бухоро вилояти бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида Яшин Ҳабибов иш бошлади.

Яшин Ҳабибов 1984 йилда Ғиждувон туманида туғилган. 2005 йилда Тошкент ирригация ва мелиорация институтини тамомлаган.

У тайинловга қадар Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

⬇️ Бухоро хабарлари
👉
@KunuzBuxoro
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
⚡️ Кадастр агентлиги вилоят бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Ҳабибов Яшин Хайруллаевич Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Я.Ҳабибов 1984 йил 16 мартда Ғиждувон туманида туғилган. Маълумоти — олий. 2005 йилда Тошкент ирригация ва мелиорация институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги — ер тузиш ва ер кадастри.

Меҳнат фаолиятини 2007 йилда Тошкент “Ўздаверлойиҳа” илмий лойиҳалаш институтида муҳандис сифатида бошлаб, вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг ердан фойдаланиш ва ер тузиш шўъбаси бош муҳандиси (2007-2008), вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг ердан фойдаланиш ва ер тузиш шўъбаси мудири (2008-2015), вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг Ғиждувон туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлим бошлиғи (2015-2016), вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни назорат қилиш шўъбаси мудири (2017-2018), вилоят “Ермулкадастр” давлат корхонаси бошлиғи (2018-2020) лавозимларида ишлаган.

Айни вақтга қадар у Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Оилали, 3 нафар фарзанди бор.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube