Buxoro Kadastr ️
1.3K subscribers
5.75K photos
995 videos
1 file
4.15K links
Kadastr Agentligi hamda Davlat Kadastrlari Palatasi Buxoro viloyat boshqarmalarining rasmiy kanali

Murojaat uchun:
@Kadastr_muloqot_bot
Download Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
Адбуллаев Абдушукур Хамидович “Ўзархив” агентлигининг “Соҳа ифтихори” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Кўкрак нишони бугун “Ўзархив” агентлиги Бош директори Юсупов Улуғбек Мирталибович томонидан топширилди.

Абдушукур Хамидович 2005 йилдан 2017 йилга қадар "Ўзархив" агентлиги Бош директори лавозимида фаолият юритган. Архив соҳасида кўплаб шогирдларни етиштирган.

Уларнинг раҳбарлигида архив соҳасига “Архив маълумотномаларини ягона ойна орқали бериш интеграллашган тизими”, “Архив ҳужжатларини сақлов хавфсизлигини бошқариш ва назорат қилиш интеграллашган ахборот тизими”, “Архив сақловхоналарида микроиқлимни бошқариш ва назорат қилиш автоматлаштирилган тизими”, Архивнинг асосий иш фаолиятини автоматлаштириш учун мўлжалланган марказлашган ахборот тизим”, “Шахсий таркиб руйхатларини рақамлаштириш дастури”, “Архив-Геокадастр ахборот тизими”, “Архив ҳужжатларини қидирув тизими” жорий этилган.

Жамоамиз номидан Абдушукур Хамидовични табриклаймиз.
Электр энергияси ҳамда табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимларини тўлиқ жорий этиш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йил якунигача 3,5 миллион дона электр ҳисоблагич ўрнатиб, 2021 йил 1 мартгача автоматлаштирилган тизимни ишга тушириш вазифаси қўйилди.
Газ қуйиш шохобчалари, корхона ва иссиқхоналарга ҳисоблагичлар ўрнатиб, сервислар ташкил этиш, малакали кадрлар тайёрлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам полноценного внедрения автоматизированных систем контроля и учета электроэнергии и газа.
Поставлена задача установить до конца года 3,5 миллиона счетчиков электроэнергии и запустить автоматизированную систему до 1 марта 2021 года.
Даны указания касательно установки счетчиков в газонаполнительных пунктах, предприятиях и теплицах, организации сервис-центров, подготовки квалифицированных кадров.

#Mirziyoyev #videoselektor #elektr #gaz

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Kadastr - Live
🔹 Бугун Ўзбекистон Миллий матбуот марказида 🕙 11.00да "Ўздаверлойиҳа" институти раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Youtube ва Facebookдаги саҳифалари орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz.га юборинг ва матбуот анжумани жараёнида жавоб олинг.

Матбуот анжуманига журналистларни, шунингдек, мустақил журналист ва блогерларни таклиф қиламиз.
Forwarded from Kadastr - Live
Айни дамда Миллий матбуот марказида ""Ўздаверлойиҳа" институти тизимида илм-фан ютуқлари асосида амалга оширилаётган ишлар" мавзусида матбуот брифинги бўлиб ўтмоқда.
Унда
-"Ўздаверлойиҳа" институтида бош директори- Р. Тураев
-"Ўздаверлойиҳа" институтида бош мухандиси- О. Давронов
-"Ўздаверлойиҳа" институти бош мутахассиси К. Хожиевлар иштирок этмоқда.

Мазкур брифингни:
Uzreport телеканалида
жонли эфирда кузатиб боришингиз мумкин.
Forwarded from markaz16
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔹 САВОЛ:

📲 markaz16

Ўзбекистоннинг геопортали нечанчи йилдан ишга тушиши маълум қилинди.

▶️ Бу ҳақда “Ўздаверлойиҳа” институти бош директори
Рухиддин Тураев маълум қилди.

📲 Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
Forwarded from Kadastr - Live
Миллий матбуот марказида ""Ўздаверлойиҳа" институти тизимида илм-фан ютуқлари асосида амалга оширилаётган ишлар" мавзусида бўлиб ўтган матбуот брифингининг тўлиқ видеосини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
https://www.youtube.com/watch?v=qcZ6F8Ey-3c

Эслатиб ўтамиз брифингда "Ўздаверлойиҳа" институтида бош директори Р.Тураев ҳамда мазкур институт бош муҳандиси О.Давронов ва бош мутахассиси К.Хожиевлар иштирок этишди.

Брифинг “UZREPORT TV”телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди.
Forwarded from Kadastr - Live
Рўзметов Максуд Исмаилович Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг Ерлардан самарали фойдаланиш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

У бунга қадар ДАВЕРГЕОДЕЗКАДАСТР қўмитаси Раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган бўлиб, соҳада ерларни ҳар томонлама асраб-авайлаш борасида кўплаб ишларни амалга оширди.

Максуд Исмаиловичга қўмитада қилган меҳнатлари учун жамоамиз номидан миннатдорчилигимизни билдирамиз ва келажакдаги ишларида муваффақиятлар тилаймиз.
Forwarded from GEOINFOCOM
ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШ ДАВР ТАЛАБИ

ХIХ асрда телеграф ва телефоннинг ихтиро қилиниши билан бошланган ва инсоният сивилизациясини мутлақо янги босқичга олиб чиққан ахборот коммуникация технологиялари эраси, бугунги кунда ўз тараққиётининг юқори чўққисига чиқди десак янглишмаган бўламиз.

Ахборот коммуникатсия технологиялари, ривожланишнинг турли босқичларида, таркибан кенгайиб, функсионал жиҳатдан бойиб бормоқда.

Бизнинг ўз замонамизда, шундоққина кўз ўнгимизда стартга чиққан уяли алоқа воситалари ва интернет технологиялари тараққиёти эса, ахборот коммуникация технологиялари ривожига янада қувват бағишлади. Айниқса интернет глобал тармоғи келгуси асрларда ҳам, бизнинг давримиз учун ўзига хос ташриф қоғози сифатида намоён бўлса ажаб эмас.

Ижтимоий соҳа ва иқтисодиётнинг турли бўғинларини бошқариш, ривожлантириш ва самарадорлигини орттириш мақсадида, соҳага ахборот коммуникация технологияларини тадбиқ этиш – бугунги замон талаби бўлган долзарб масаладир.

Бундай шароитда, ахборот коммуникация технологияларининг кучли потенсиалидан нафақат ижтимоий ёки иқтисодий соҳалар, балки, сиёсий соҳада ҳам фойдаланиш, уни давлат бошқаруви, давлат ва жамият муносабатлари ҳамда, фуқароларга давлат хизматлари кўрсатиш каби муҳим ижтимоий-сиёсий жараёнлар учун қўллаш айни муддао ҳисобланади.

Давлат бошқарувига электрон ҳукуматни жорий этиш - жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган давлат хизматларининг юқори сифат даражасида оператив равишда, ягона стандартлар асосида кўрсатилишига хизмат қилмоқда.

Қисқа давр мобайнида давлат бошқаруви ички структураси – вазирликлар, идоралар, ташкилот ва муассасалар, марказий, ҳудудий ва маҳаллий ҳокимиятлар, орасида электрон ҳужжат алмашинуви йўлга қўйилди. Идоралараро муносабатларда яхлит интерактив ахборот тизимини қўллаш орқали, ўзаро алоқа ва ички мониторинг тизими шаффофланди.

Фуқаро, ўзи учун зарурий давлат хизматидан фойдаланишда ёки, давлат идорасига мурожаат этишда, мазкур идора жойлашган манзилга шахсан ташриф буюриши, идора масъул ходими, масалан раҳбарини қабул вақтини пойлаши, кутиб ўтириши каби ҳолатлар бартараф этилмоқда. Қолаверса, бу орқали мансабдор шахсларнинг тамагирлик қилиш ҳолати чекланади.

Соддароқ қилиб айтганда, электрон ҳукумат ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш орқали давлат хизматлари кўрсатиш жараёнларини электрон шаклга айлантиришга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар ва техник воситаларнинг тизимидир.

Электрон ҳукумат давлат ва бизнес, давлат ва фуқаролар ўртасидаги кўприк бўлиб, давлат органлари фаолиятининг самарадорлиги, тезкорлиги ва шаффофлигини таъминлаш, уларнинг масъулиятини ва ижро интизомини такомиллаштириш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан фикр-мулоҳазаларни алмашишнинг қўшимча механизмларини яратиш учун восита бўлиб хизмат қилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/geoinfocom
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Пойтахтимизда «Ўздаверлойиҳа» институти томонидан «Илм-фан ютуқлари асосида амалга оширилаётган ишлар» мавзусидаги матбуот анжумани ташкил қилинди
#uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
T24 intervyu | «Yer hisobi va davlat kadastrlarini yuritish tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari to`g`risida»gi Prezident farmoni mazmun-mohiyati haqida Begzod Nishonov bilan suhbat.
Forwarded from Kadastr - Live
ЭРТАГА 18 СЕНТЯБР КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази раҳбар ва ходимлари иштирокида матбуот анжуман бўлиб ўтади.

Бошланиш вақти соат 🕙 10:00да

Мавзу: Кадастр соҳасида аҳолига давлат хизматларини кўрсатишда яратилган қулайликлар ва инновацион технологияларни жорий этиш масалалари.

📲 Матбуот анжумани UzReport TV телеканали орқали жонли эфирга узатилади.

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг ва матбуот анжумани жараёнида жавоб олинг.

Ушбу матбуот анжуманига журналистларни, шунингдек, мустақил журналист ва блогерларни таклиф қиламиз.
Forwarded from markaz16
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔹 САВОЛ:

📲 markaz16

Ипотека кредити олишнинг янги тартиби ва уни амалга ошириш ҳаракатлари, шунингдек, ипотека кредитига янги ёки иккиламчи бозордан уй олиш борасидаги янгиликлар маълум қилинди.

▶️ Бу ҳақда Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази бўлиб бошлиғи Санжар Абдуразаков маълумот берди.

📲 Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази раҳбар ва ходимлари иштирокида "Кадастр соҳасида аҳолига давлат хизматларини кўрсатишда яратилган қулайликлар ва инновацион технологияларни жорий этиш" мавзусидаги Матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз
Telegram | Facebook | Instagram