Бухоро вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси
438 subscribers
8.01K photos
971 videos
14 files
2.86K links
Мурожаалар учун ишонч телфон рақами:
65 228 50 03
Download Telegram
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#ҳудудлар_ҳаёти
#Қоракўл_тумани

"Зарафшон" маҳалласи кўчалари асфалтлаштирилмоқда

Туманнинг "Зарафшон" маҳалласи ички йўллари бир неча йиллардан буён таъмирталаб ҳолатда эди. Aҳоли мурожаатлари инобатга олиниб маҳалла ҳудудидаги ички йўлларнинг жами 2 км узунликдаги қисмини асфальтлаштириш ишлари Қоракўл туманининг 2022-2023 йилларда ички йўлларни қуриш-таъмирлаш ишлари реестрига киритилганди.

Aйни пайтда "Бухоро йўллардан мунтазам фойдаланиш" корхонасининг тажрибали йўлсозлари ва махсус транспорт техникалари ёрдамида маҳалла ҳудудидаги "Обод турмуш" кўчасига асфалт ётқизилмоқда. Шу билан бирга март ойининг ўзида туманнинг "Қуввача", "Зиёрат", "Реги Ҳайдар", "Пахтакор" маҳаллалари ҳудудидан ўтувчи жами 11,5 км узунликдаги йўллар асфальтлаштирилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори асосида тасдиқланган дастурга асосан жорий йилда туман бўйича 24,9 км йўл асфальт қилинади, 91,4 км тупроқ йўллар тош йўлга ўтказилади. Будан ташқари мазкур дастур асосида 39,7 км йўллар реконструкция қилиниши ҳам кўзда тутилган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#ҳудудлар_ҳаёти
#Қоракўл_тумани

Ҳар бир ҳудуднинг қиёфасига кўрк бағишловчи жиҳатлардан бири бу йўллардир. Кейинги йилларда вилоятимизнинг барча жойларида ободончилик, бунёдкорлик ишлари билан бир қаторда йўллар қуриш, мавжуд йўлларни таъмирлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мавжуд йўллар жорий ва капитал таъмирланиб, янги-янги йўллар барпо этилмоқда. Мазкур йўналишда Қоракўл туманида ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Давлат аҳамиятига эга 4К-195 автомобиль йўлининг Мўйтоб, Қаймоқчи қишлоқлари, шунингдек, Шоҳимардон, Обод турмуш кўчалари бўйлаб ўтган қисми кўп йиллардан буён таъмирталаб ҳолатда эди. Aҳоли мурожаатлари инобатга олиниб, мазкур йўлнинг 2 км узунликдаги қисмини асфальтлаштириш таклифи 2022-2023 йилларда ички йўлларни қуриш-таъмирлаш ишлари реестрига киритилганди. Шунга кўра, туман йўлсозлари томонидан Мўйтоб қишлоғидан Қаймоқчи қишлоғигача бўлган 2 км узунликдаги йўл асфальтлаштирилди.

Маълумот ўрнида, биргина март ойининг ўзида туманнинг Қуввача, Зиёрат, Региҳайдар, Пахтакор Зарафшон, Қоракўл Шакарбек маҳаллалари ҳудудидан ўтувчи жами 15,5 км узунликдаги йўллар асфальтлаштирилди.
Бундан ташқари, туман бўйича 41 км ички йўлларда шағаллаштириш ишлари олиб борилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#ҳудудлар_ҳаёти
#Қоракўл_тумани

Бугунги кунда чекка–чекка қишлоқларда ҳам ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш борасида кўплаб амалий ишлар қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарори бу борада дастуриламал бўлмоқда.

Мазкур қарорга мувофиқ Қоракўл туманида мавжуд йўлларни таъмирлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу борада амалга оширилган ишлар натижасида 2023 йилнинг ҳозирги даврига қадар 16,5 км умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ва 3 км ички йўллар асфальтлаштирилди. Шунингдек, мавжуд ички йўлларнинг 3 км қисми бетонлаштирилиб, 60 километрдан ортиқ қисми шағаллаштирилди.

Жумладан, “Шакарбек” маҳалласи бўйлаб ўтган умумий фойдаланишдаги 4P-77 автомобиль йўли ҳам кўп йиллардан буён таъмирталаб ҳолатда эди. Aҳоли мурожаатлари инобатга олиниб, 4 км узунликдаги ушбу йўл туман йўлсозлари томонидан асфальтлаштирилди.

Бугун ушбу қулайликлардан аҳоли ва автотранспорт ҳайдовчилари бениҳоя мамнун бўлишмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#ҳудудлар_ҳаёти
#Қоракўл_тумани

Туманнинг энг олис ҳудуди саналган “Жиғачи” маҳалласи аҳолисини узоқ йиллардан бери йўл муаммоси қийнаб келарди. Давлат аҳамиятига молик 4Р-76 автомобиль йўлининг мазкур маҳалла ҳудудидан ўтган қисми яроқсиз ҳолатга келиб қолгани ушбу йўлдан ўтувчи транспорт воситаларининг ҳам қулай ҳаракатланишига тўсқинлик қиларди.

Aҳоли мурожаатлари инобатга олиниб, айни кунларда "Бухоро йўллардан мунтазам фойдаланиш" унитар корхонаси йўлсозлари томонидан мазкур йўлнинг 2 километрдан ортиқ қисмида асфальтлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, туманда шу йилнинг ўзида 18,5 км умумий фойдаланишдаги ва 3 км ички йўллар асфальтлаштирилди. Ички йўлларнинг 3 км қисми бетонлаштирилиб, 62 километрдан ортиқ қисми шағаллаштирилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлардан_хабарлар
#Қоракўл_тумани

Дарғабоғи маҳалласининг ички йўллари асфальтлаштирилмоқда

"Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг 2024 йилги дастлабки мавсуми натижаларига кўра, Қоракўл туманидаги мазкур маҳалла ҳудудидан ўтувчи йўлни асфальт қилиш бўйича киритилган таклиф ҳам маҳалла аҳлининг фаоллиги эвазига 3733 та та овоз тўплаш орқали ғолиб деб топилган эди.

Шунга кўра, айни кунларда тажрибали йўлсозлар томонидан қишлоқнинг 2 километр ички йўлига асфальт ётқизилиб, равон ҳолатга келтирилмоқда.

Бу борада олиб борилаётган ишлар сифати эса соҳа раҳбарлари томонидан мунтазам назорат қилиниб, тегишли тавсиялар берилмоқда.
#ҳудудлардан_хабарлар
#Қоракўл_тумани

Қоракўл тумани "Чандирабод" МФЙда яшовчи фуқаролар томонидан Жаҳонбахш ҳамда Афшона кўчаларининг 1.2 км қисми ёмғир мавсумида лой бўлиши натижасида фуқароларга ноқулайлик туғилаётганлиги юзасидан туман ички ишлар бўлими раҳбарининг сайёр қабулида қилинган мурожаат жойига чиқиб ўрганилиб, шағаллаштириб берилди.

🔻Бизни кузатиб боринг
Telegram|Facebook

https://t.iss.one/buxavtoyulqurish