#Тафаккур_қилинг
«Аэродинамика қоидаларига кўра, асаларилари танаси учишга яроқсиздир, аммо унинг ўзи бундан бехабарлиги - айни муддао.»
Физика қонунларига кўра, асаларининг жуссаси қанотларига нисбатан анча катта - бундай оғир юк билан парвоз қилиш имконсиз. Бахтга қарши асалари бу ноқулайликдан бехабар.
🐝 Асалари учиши мумкинлигига ишонади, учиши мумкинлигини билади.
Ўйлаб кўринг, асалари ҳақиқатни билганида нима бўлар эди? Тасаввур қилинг-а, «сен уча олмайсан», деган биргина гап унинг имкониятларини тўсиб, парвоз қилишдан тўхтатиб қолса, туғилиши билан атрофдаги чекловлар унга асалари эмас, ердаги қумурсқа бўлишини белгилаб берса...
Бу ҳолат асалари билан рўй бермайди, аммо аксарият одамларнинг тақдири шундай якун топади - баъзан бошқаларнинг фикри бизнинг қанотларимизни "кесиб", парвоз қилишга йўл қўймайди.
Ҳаётга бошқача кўз билан қараш учун «сен уча олмайсан» қабилидаги қоидаларни инкор қилиш керак.
Сизни парвозга бошлайдиган чинакам куч ташқарида эмас, ичкарида, у - ўзингизга бўлган ишончдир.

#ТАФАККУР
— Ирода бобида сувдан ўрнак олишларингизни истайман, — деди бир куни Суқрот ўз шогирдларига.
— Сувнинг иродаси қандай бўлади? - деб сўрашди шогирдлари.
— Сувнинг йўлини чапдан тўссалар, ўнгдан оқади, ўнгдан тўссалар, чапдан оқади, кўндалангига тўссалар эса кўкка юксалади, лекин олға бориш истагидан ҳеч қачон кечмайди, — деб жавоб берди Суқрот.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#тафаккур_қилинг
"...турфирмаларнинг кўпи виждонсиз бўлиб кетяпти..."
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

#тафаккур
Камтар бўлинг — ҳурмат қозонасиз;
Меҳнаткаш бўлинг — насибаланасиз;
Нозик таъб бўлинг — эсланасиз;
Саховатли бўлинг — ризқланасиз;
Қизиқувчан бўлинг — ўрганасиз;
Ишончли бўлинг — қадрланасиз;
Кечиримли бўлинг — хотиржам бўласиз;
Аслингиз каби бўлинг — бахтли бўласиз.
Камтар бўлинг — ҳурмат қозонасиз;
Меҳнаткаш бўлинг — насибаланасиз;
Нозик таъб бўлинг — эсланасиз;
Саховатли бўлинг — ризқланасиз;
Қизиқувчан бўлинг — ўрганасиз;
Ишончли бўлинг — қадрланасиз;
Кечиримли бўлинг — хотиржам бўласиз;
Аслингиз каби бўлинг — бахтли бўласиз.
#Тафаккур_қилинг
Асалари 40 кундан кам яшайди, камида 1000 та гулга қўнади ва умри давомида бир чой қошиқдан камроқ асал ҳосил қилади.
Биз учун бу бир чой қошиқ асал, ари учун эса бутун бир ҳаёт!

Кексаларни узоқ умр кўрганлиги учунгина эмас, ҳаёт синовларига узоқ бардош бергани учун ҳам ҳурмат қилмоқ керак.
@ Ўткир Ҳошимов

Бошимизга келадурган кулфат ва заҳматларнинг аксари ёмон тилимиздан, андозадан ортиқ сўйлаганимиздан келур.
✍️ Абдулла Авлоний

Тош ва қум
Тошни майдалаб, қумга айлантириш учун бир дақиқа кифоя. Аммо қумнинг тошга айланиши учун минг йил камлик қилади. Дўстлик ҳам шунга ўхшайди.
@Ўткир_Ҳошимов, "Дафтар ҳошиясидаги битиклар"

Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
@Ўткир Ҳошимов
Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
@Ўткир Ҳошимов
#Тафаккур_қилинг
Тракторчи
Ўтган асрнинг 60-йилларида Италияда Феррари спорт машиналари жуда катта машҳурликка эришган эди. Феррари ўша пайтларда ҳам фақат бойларга хос машина ҳисобланар эди.
Ўша даврда Италияда трактор ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи бошқа бир механик ҳам фаолият олиб борар эди. У ҳам фермерлар учун трактор ишлаб чиқарар ва Италияда бу тракторлар анча машҳурликка эришган эди.
Бир куни ўша механик Энзо Феррарига “Феррари” камчиликларини айтади ва уни тузатиш учун унга ёрдам бера олишини билдиради.
Шунда ўзига ишончи баланд Энзо: “Мен энди бир ками бир тракторчидан ёрдам сўрашим қолувди, бор тракторингни ҳайда”, деб жавоб беради.
Бу сўзлар механикнинг нафсониятига тегади ва у Энзога қарата шундай дейди: “Мен сенга ҳали ҳақиқий спорт машинаси қандай бўлишини кўрсатиб қўяман ва бу гапларингга пушаймон ейсан”.
Ўша механикнинг исми Ферручио Ламборжини эди.
Агар кимдир сизга ишонмаса, унга бу ҳикояни кўрсатиб қўйинг, ҳали ҳаммаси олдинда...
🔻Бизни кузатиб боринг

Қуриган дарахт эгилмайди
Фарзандингизни ниҳоллик даврида тарбиясига ҳушёр бўлинг! Агар у бетарбия бўлиб ўсиб қолса, кераксиз буюмдек қадрсиз инсон бўлиб қолади.
Қуриган дарахтдан ибрат ол! На мева беради, на-да соя-салқин. Унинг бу ғўддайиши ўзининг бошига болта олиб келади.
Қадимда дарсхоналар эшиклари паст бўлган экан, сабаби толиби илм устозни олдига таъзимла кирсин,таъвозули бўлсин учун. Асло инсон ғўддайиб таълим-тарбиясиз ўсиб қолмасинки, қуриган дарахтнинг кунига қолади. Дарахт-ку ўтин бўлса уй исийди, қозон қайнайди.
Агар одам ичи ғовак бўлса, ҳолига маймунлар йиғлайди.

Инсоннинг қадр-қиммати ўз вазифасини аъло даражада бажаришдан иборат. Шунинг учун инсоннинг энг асосий вазифаси ва ўрни меҳнат билан белгиланади, инсон ўз хоҳишига меҳнат туфайли эришади.
✍ Абу Райҳон Беруний

Кексаларни узоқ умр кўргани учун эмас, ҳаёт синовларига узоқ бардош берганлари учун ҳам ҳурмат қилмоқ керак!
✍️ Ўткир ҲОШИМОВ

Қўлингдан келса замондан илгарироқ юр, агар қўлингдан келмаса, замон билан баробар қадам ташла, аммо ҳеч қачон замондан орқада қолма.
✍ Валерий Брюсов

📌 Инсон табиати кўп ғалатидир: бойлигини йўқотса, қайғуради, дунё кўзларига қоронғу кўринади. Аммо, ҳаётининг кунлари мангуга йўқолаётгани билан иши йўқ...
✍ Тоҳир Малик

Муваффақиятни саъйи ҳаракатда, муваффақиятсизликни эса лоқайдлик ва дангасаликда, балони тилда, ҳаловатни эса сукутда кўрдим.
✍ Шайх Нажмиддин КУБРО

📌 Ҳамма нарсага улгурадиган одамлар ҳеч қачон дангасалик қилмайдилар, керакли шарт-шароитни қидирадилар. Агар шароит йўқ бўлса, ўзлари яратадилар.
@ Бернард Шоу