Buxoro viloyati Avtomobil yo‘llari bosh boshqarmasi
486 subscribers
9.19K photos
1.18K videos
15 files
3.32K links
Мурожаалар учун ишонч телфон рақами:
65 228 50 03
Download Telegram
#Билиб_қўйган_яхши

⚡️Транспорт воситаларининг товуш чиқарувчи, ёритувчи ва бошқа қурилмаларидан фойдаланиш, уларни ўрнатиш қоидаларини бузиш

🔸Товуш сигналини сабабсиз бериш
, транспорт воситаларига уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларни ўрнатиш, худди шунингдек уларни ўзгартириб ўрнатиш — БҲМнинг 1 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

🔸Тегишли рухсат олмай туриб транспорт воситаларига товуш чиқарувчи ва ёритувчи махсус қурилмаларни ўрнатиш, худди шунингдек давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш — ана шу қурилмаларни мусодара қилиб, фуқароларга БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

https://t.iss.one/advice_uz
#Билиб_қўйган_яхши

⚡️Мажбурий жамоат ишлари

🔸Мажбурий жамоат ишлари пенсия ёшига етган шахсларга, 16 ёшга тўлмаган шахсларга, ҳомиладор аёлларга, 3 ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга,  I ва II  гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга, ҳарбий хизматчиларга, чет эл фуқароларига ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшамайдиган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.

*--*--*--*--*--*

#Полезно_знать

⚡️Обязательные общественные работы

🔸Обязательные общественные работы не применяются к лицам, достигшим пенсионного возраста, не достигшим 16 лет, беременным женщинам, женщинам, имеющим детей в возрасте до 3-х лет, лицам с инвалидностью I и II группы, военнослужащим, иностранным гражданам и лицам, не проживающим постоянно в Республике Узбекистан.
#Билиб_қўйган_яхши ⭕️⭕️⭕️

🚕Автотранспорт воситасини сотганда давлат рақамини олиб қолсам бўладими?


➡️Автотранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказишда олдин берилган оширилган тўлов ставкалари бўйича автотранспорт воситалари учун давлат рақам белгиси ва харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган оширилган тўлов ставкаси бўйича автотранспорт воситалари учун давлат рақам белгиси транспорт воситасининг аввалги эгасининг аризасига кўра ҳудудий ЙҲХДХ органига 12 ой муддатга сақлаш учун топширилиши мумкин. Рақамни сақлаганлик учун тўлов ундирилмайди.

*********

#Полезно_знать

🚕Можно ли оставить у себя номерной знак при продаже автомобиля?


➡️При отчуждении автотранспортного средства ранее выданные (бывшие в употреблении) Государственный регистрационный номерной знак (ГРНЗ) для автотранспортных средств с повышенной ставкой платежа и ГРНЗ для автотранспортных средств с повышенной ставкой платежа с востребованной комбинацией букв и цифр по заявлению прежнего владельца транспортного средства могут быть сданы в территориальный орган ГСБДД на хранение сроком на 12 месяцев. Плата за хранение ГРНЗ не взимается.

https://t.iss.one/advice_uz
#Билиб_қўйган_яхши

⚡️Кредит тарихини қаердан билса бўлади?

Жисмоний шахслар ўзлари ҳақидаги кредит ҳисоботини бир йилда(365кун) бир марта бепул ва тўлов асосида эса чекланмаган миқдорда олишлари мумкин. Ҳозирда кредит тарихини Infokredit.uz расмий сайти ёки my.gov.uz портали орқали олиш мумкин.

🟢Салбий кредит тарихи ҳақидаги маълумот базадан қанча вақтда ўчади?

🟢Кредит тарихи қарздорнинг сўнгги 5 йил ичидаги мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотни ўз ичига олади!


‼️Кредит ахбороти субъектининг бажарилиш санасидан эътиборан беш йилдан кўп вақт ўтган пул суммасини тўлаш мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотлар кредит тарихига киритилмайди.https://t.iss.one/advice_uz
#Билиб_қўйган_яхши

⚡️Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи

Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш —ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

****************
#Полезно_знать

⚡️Незаконный оборот пиротехнических изделий

Незаконное производство, изготовление, хранение, перевозка, пересылка, использование, а равно незаконный ввоз в Республику Узбекистан (вывоз из Республики Узбекистан) или сбыт пиротехнических изделий — влечет наложение штрафа от 5 до 20 БРВ с конфискацией предметов правонарушения. https://t.iss.one/advice_uz
#Билиб_қўйган_яхши

⚠️Йўлларда транспорт воситаларининг ҳаракатланишини чеклаш ёки тақиқлаш қуйидаги ҳолларда тегишли ваколатли давлат органларининг ахборотига асосан амалга оширилади:

🔸йўл ҳаракати хавфсизлигига, шу жумладан фуқароларнинг ҳаётига ёки соғлиғига таҳдид бўлганда;

🔸экстремал иқлим шароитлари тўғрисида, табиий офатлар, авариялар, ёнғинлар, табиий ҳамда техноген хусусиятли бошқа фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфи ҳақида белгиланган тартибда огоҳлантириш келиб тушганда;

🔸экстремал иқлим шароитлари, табиий офатлар, авариялар, ёнғинлар, табиий ҳамда техноген хусусиятли бошқа фавқулодда вазиятлар рўй берганда;

🔸йўл-транспорт ҳодисалари содир этилганда;

🔸қонунда назарда тутилган тезкор-қидирув тадбирлари, шунингдек процессуал ҳаракатлар амалга оширилаётганда;

🔸оммавий тадбирлар (спорт тадбирлари ва маданий тадбирлар, кино- ва фототасвирга олиш, оммавий сайрлар, ярмаркалар, оммавий юришлар ҳамда бошқа тадбирлар) ўтказилаётганда;

🔸қўриқланадиган шахслар йўлда ҳаракатланаётганда.