Бухоро вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси
442 subscribers
7.87K photos
950 videos
14 files
2.81K links
Мурожаалар учун ишонч телфон рақами:
65 228 50 03
Download Telegram
Юқори синфда ўқитиладиган фанлар 16 тадан 11 тага қисқариши эълон қилинди.

Олийгоҳга киришга иштиёқи бор бўлган 10-11 синф ўқувчиларига "кимё – биология", "математика – физика", "математика – чет тили", "она тили ва адабиёт – чет тили" фанлари уларнинг танлови асосида чуқурлаштириб ўқитилади.

Касб-ҳунар эгаси бўлиш истагидаги ўқувчиларга эса мактабнинг ўзида тайёр мутахассис бўлиб етишиб чиқиш имконияти яратилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига сентябрдан бошлаб ушбу тажрибани салоҳияти ва тайёргарлиги бор 135 та мактабда йўлга қўйиш топширилди. Келгуси ўқув йилидан камида 1 мингта мактаб ушбу тизимга ўтказилади.

Дарсларнинг мазмуни ҳам ўзгариши таъкидланди. Бунда 1-синфдан компьютер саводхонлиги, юқори синфларда молиявий саводхонлик дарслари жорий этилади.

Шунингдек, бу йил мактаб дарсликларига бюджетдан 920 миллиард сўм ажратилди, бошланғич синфлар учун тўлиқ янги дарсликлар ишлаб чиқилди.

Бошланғич синфлар учун тайёрланган дарсликларнинг иккинчи қисмини ҳам тўлиқ ҳажмда чоп этишга топшириқ берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Эндиликда ўқув дастурларига қўшимча янги фанларни киритиш тақиқланади. Барча янги таклифлар мавжуд фанларга интеграция қилиниб тайёрланади.

Шунингдек, барча фанларда миллий ғурур, ифтихор, умуминсоний қадриятларга ҳурмат, ватанпарварлик ғоялари тарғиб қилиниши шартлиги қайд этилди.

Бундан уч йил олдин 15 ёшгача бўлган болаларга йод, витаминлар ва гижжага қарши дорилар тарқатиш амалиёти жорий қилинган эди. Натижада болаларнинг жисмоний ва ақлий ривожланишига таъсир кўрсатадиган қалқонсимон бези касалликлари камая бошлади.

Жорий йилда ҳам мактаб ўқувчиларига йод препаратларини бепул тарқатиш давом эттирилади. Масъулларга сентябрь ойидан бу ишларни тизимли ташкил қилиб, ота-оналар ва ўқувчилар орасида йод истеъмолининг фойдали хусусиятларини кенг тарғиб қилиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари ўқитувчилар малакасини ошириш ва уларга муносиб шароит яратиш ҳақида сўз юритар экан, ўқитувчиларни ишга қабул қилиш, уларнинг малакасини ошириш ва тоифа бериш тизими ҳам тўлиқ ўзгаришини қайд этди.

Ҳар йили мактабларда 8 минг ўқитувчи ишга қабул қилинади, янги мактаблар ҳисобига яна шунча ўқитувчига эҳтиёж пайдо бўлади.

Бундан буён ўқитувчиликка қабул қилиш танлов асосида бўлади. Илк бор қабул қилинган номзодлар 1 йил ўқитувчи-стажёр бўлиб ишлайди ва йил якуни билан касбий сертификат олиши лозим бўлади.

Келгусида бу тизим барча ўқитувчилар учун босқичма-босқич жорий қилинади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига Сингапур ва Бирлашган Араб Амирлиги тажрибаси асосида педагог кадрларга касбий сертификат бериш тартибини ишлаб чиқиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўқитувчиларнинг малакаси табақалашган ҳолда оширилади.

Яъни, малака оширишдан олдин ўқитувчининг билими диагностикадан ўтказилади ва натижасига кўра индивидуал касбий ривожланиш йўналишлари белгиланади.

Бунда муаллимнинг билим кўрсаткичлари баҳоланади ва паст натижа олганлари бўйича ўзи ўқиган олийгоҳга рекламация (эътироз) юборилади.

Бу натижалар педагогик олийгоҳлар фаолиятига учун ҳам баҳо бўлади. Паст натижа кўрсатган ўқитувчилар анъанавий усулда, юқори натижага эришганлари онлайн шаклда малака оширади.

Вилоят ҳокимларига 14 та малака ошириш марказини таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича дастур қабул қилиб, амалий ишларни бошлаш топширилди. Йил якунигача ҳудудий марказлар бошқарувига хорижий мутахассислар олиб келинади.

Facebook|Instagram|Twitter
Муаллимларга малака тоифасини бериш икки босқичда амалга оширилади.

Биринчи босқичда педагогнинг билими дастлабки имтиҳонда баҳоланиб, 70 фоиздан кўп балл тўплаганлар иккинчи босқичга ўтади.

Иккинчи босқичда илғор педагогик технологияларни қўллаши, ўқувчилар билан ишлаш методикаси ва баҳолашдаги ёндашувлари текширилади, билим ва маҳорати натижаларига қараб, муаллимга малака тоифаси берилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига йил якунига қадар янги тажрибани ўқитувчиларнинг билим даражаси паст бўлган 20 та туманда синовдан ўтказишга топшириқ берилди.

Шунингдек, педагогика йўналишидаги олийгоҳлар алоҳида ёндашув асосида ривожлантирилади.

Бунинг учун Олий таълим вазирлигида педагогик таълимга масъул вазирнинг биринчи ўринбосари лавозими киритилади.

Вазирликда педагогик таълим бўйича алоҳида Кенгаш тузилиб, унга педагогика олийгоҳлари ректорлари киритилади.

Тошкент ва Чирчиқдаги педагогика университетларида ўқитувчилар Президент мактаби дастури асосида тайёрланади. Бу олийгоҳлар педагогика йўналишидаги институтлар учун “таянч олийгоҳ” бўлади.

Facebook|Instagram|Twitter
⚡️Азиз бухороликлар ва шаҳримиз меҳмонлари!

Бугун, 29 август куни соат 19.00дан бошлаб Кўҳна ва боқий Бухоро мажмуасида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида байрам тантаналари ўтказилади.

Унда истеъдодли ёш ижрочилар, фольклор-этнографик жамоалар, таниқли эстрада хонандалари иштирокидаги концерт дастури намойиш этилади.

Дастур меҳмони - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Милена Мадмусаева.
Йўлларнинг равонлиги ҳаётимиз фаровонлиги учун хизмат қилади

    Бухоро туманидаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларини инфратузилмасини ҳамда аҳоли яшаш шароитларини янада яхшилаш мақсадида қурилиш ва таъмирлаш ишлари жадал давом эттирилмоқда. Ушбу ишларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сон қарори дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

   Жумладан, айни пайтда “Бухоро туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси  томонидан қарор ижроси доирасида    “Саховат” маҳалласи 4 километр узунликдаги ички кўчалари асфальтлаштирилмоқда.

    Айтиш жоиз, авваллари бу кўча таъмирталаблиги туфайли ҳайдовчи ва йўловчиларга турли қийинчиликлар туғдирарди. Энди эса, бу қийинчиликлар ортда қолади.

🔻Бизни кузатиб боринг

https://t.iss.one/buxavtoyulqurish

https://www.facebook.com/profile.
#ҳудудларда
#Янги_ҳаёт_учун_Янги_Ўзбекистон_учун

♻️ «Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!»  бош ғояси асосида энг улуғ, энг азиз байрам Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллигини кўтаринки руҳ ва кайфиятда нишонлаш мақсадида Шофиркон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томондан корхона ишчи-ходимларига ун, ёғ, гўшт, тухум каби озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

🔻Бизни кузатиб боринг

https://t.iss.one/buxavtoyulqurish

https://www.facebook.com/profile.