Бухоро вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси
481 subscribers
8.88K photos
1.13K videos
15 files
3.19K links
Мурожаалар учун ишонч телфон рақами:
65 228 50 03
Download Telegram
Бухоро вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси
Photo
Қўлво қишлоғида “Менинг йўлим” лойиҳаси доирасида 1,5 км ички йўл асфальтлаштирилди

   Жорий йилнинг апрель ойида “Очиқ бюджет” ахборот порталида “Менинг йўлим” лойиҳаси амалга оширилган эди.

    Мазкур ташаббусли бюджет жараёнида Қоракўл туманидаги Роҳати поён, Юқори Миробод қишлоқлари қаторида "Қўйи Янгибозор" маҳалласига қарашли Қўлво қишлоғининг ички йўлларини таъмирлаш юзасидан илгари сурилган ташаббус ҳам ғолиб деб топилган эди.

     Айни кунларда “Умид Лада” МЧЖ йўлсозлари томонидан махсус техникалар ёрдамида лойиҳа доирасида маҳалланинг 1,5 километр ички йўлларига асфальт ётқизилиб, равон ҳолатга келтирилмоқда. Бунинг учун белгиланган тартибда давлат бюджетидан 805 млн. сўм маблағ ажратилди.

  — Маҳалламиздаги кексаю ёш давлатимиз томонидан яратилган мана шундай қулай имкониятдан фойдаланиб, бюджет жараёнида фаол иштирок этишгани ва ижобий натижани қўлга киритишганидан бениҳоят хурсанд”, — дейди маҳалла раиси Яшин Сафаров


🔻Бизни кузатиб боринг

https://t.iss.one/buxavtoyulqurish

https://www.facebook.com/profile.
#Биласизми

☑️ Қонунчиликка кўра, “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан ўз қонини камида 40 марта ёки унинг таркибий қисмларидан бир қисмини камида 60 марта бепул топширган фуқаролар мукофотланади.

💰Мазкур кўкрак нишони билан тақдирланганлар БҲМнинг 15 бараваригача (4 млн 950 минг сўмгача) миқдорда бирйўла пул мукофоти олади.

🔸 Шунингдек, уларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

▫️улар учун қулай бўлган вақтда йиллик асосий меҳнат таътилига чиқиш;

▫️шаҳар жамоат транспортининг барча турларидан (йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари) бепул фойдаланиш;

▫️давлат санаторий-курортларида даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Жамият дунёвий қоидалар асосида яшаши керакми ёки диний тушунчалар асосида ҳаёт қуриш муҳимми?" Бу каби саволлар муҳокама мавзусига айланиб, жамиятда ўзаро тортишувларга сабаб бўлган ҳолатларга гувоҳ бўлганмиз.

Секуляризм, яъни дунёвийлик нима? Давлатнинг дунёвийлиги унинг динга қаршилигини англатадими? Биз бу тушунчаларни қанчалик фарқлаймиз?

Бу ҳақда батафсил 👉 видеода

YUKSALISH HARAKATI
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔹 Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зариповнинг вилоят аҳолисига мурожаати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
​​#ҚУТЛОВ

Мукофотлар муборак!

⚡️Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонни имзолади.

Мукофотланганлар қаторида бухороликлар ҳам бор.

🏅 «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ихтирочи ва рационализатор» фахрий унвони билан - Хамраев Ибрахим Шайкулович - Олот туманидаги «Мергантекс» пахта-тўқимачилик кластери бош директори;

🏅«Дўстлик» ордени билан - Ашуров Жамол Ражаббоевич - «Нуроний» жамғармасининг Жондор тумани бўлими раиси;

🏅«Дўстлик» ордени билан - Атоева Зулпия - Ромитан туманидаги «Достон» фермер хўжалиги бошлиғи;

🏅«Дўстлик» ордени билан - Бафоев Хайрилло Амонович - Бухоро туманидаги «Кўчкўмар» маҳалла фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар бўйича маслаҳатчиси;

🏅«Дўстлик» ордени билан - Гадоева Зиёда Эрниёзовна - Пешку туманидаги хусусий тадбиркор, асаларичи

🏅«Содиқ хизматлари учун» медали билан - Сирожев Изомиддин Зайниддинович - Ғиждувон туманидаги «Шўрча» маҳалла фуқаролар йиғини раиси;

🏅«Жасорат» медали билан - Сайфиев Хуршид Ибодович - Ромитан туманидаги шахсий томорқа ер эгаси;

🏅«Шуҳрат» медали билан (100 ёшдан ошганлар) - Тангриев Турақул - Қоракўл тумани;

🏅«Шуҳрат» медали билан - Қурбонов Азимбой Тўевич - Вобкент тумани ирригация бўлими муҳандис-гидротехниги;

🏅«Шуҳрат» медали билан - Обидов Алишер Шукирович - «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» масъулияти чекланган жамиятининг буғ-ҳаво-газ таъминоти цехи компрессор қурилмаси машинисти;

🏅«Шуҳрат» медали билан - Раҳмонов Рустам Ҳамроевич - Шофиркон туманидаги «Ғалаба» масъулияти чекланган жамияти бош чўпони;

🏅«Шуҳрат» медали билан - Хайдарова Хамро Едгаровна - Когон шаҳридаги «Истиқлол» маҳалла фуқаролар йиғини раиси.

Фурсатдан фойдаланиб, ҳамюртларимизни юксак эътироф билан чин дилдан қутлаймиз!

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
🚕 Автомобиль йўллари, кўприклар ва бошқа йўл инфратузилмаларида амалга оширилган ободонлаштириш ишлари

АОКАда Автомобиль йўллари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Жумаева иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали
тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Автомобиль йўллари қўмитаси брифинги
#28aug #uzbekiston24

mtrk.uz |
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Президент қарорига асосан жорий йил 1 сентябрдан бошлаб:

📲 судланганлик муддатининг ўтиб кетганлиги ёки судланганликнинг олиб ташланиши ҳақидаги маълумотлар Ички ишлар вазирлигининг «Тезкор маълумотлар» ягона ахборот тизимида автоматик равишда онлайн шакллантирилади;

📤 судланганлик муддатининг ўтиб кетганлиги ёки судланганликнинг олиб ташланганлиги ҳақидаги маълумотнома судланганлик муддати тугаган ёки судланганлик олиб ташланган сананинг эртасидан кечиктирмасдан тегишли шахснинг Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинетига автоматик равишда бепул юборилади.

https://t.iss.one/uzboav
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида янги ўқув йили арафасида мактаб таълимидаги масалаларни муҳокама қилиш ва устувор вазифаларни белгилаб олиш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Кейинги йилларда “Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади”, деган эзгу ғоя асосида бу соҳада катта ишлар амалга оширилди.

Ўтган қисқа даврда юзлаб замонавий мактаблар барпо этилди. Илгари тажрибамизда бўлмаган Президент мактаблари, ижод мактаблари ҳаётимизга кириб келди, ихтисослаштирилган мактаблар тармоғи кенгайтирилди. Янги дарсликлар ва ўқув қўлланмалари яратилди.

Энг муҳими, мактабларимизда янгича руҳ, мазмун ва муҳит пайдо бўлди.

Бунда, ҳеч шубҳасиз, болалар қалбининг меъмори, муҳандиси бўлган ҳурматли ўқитувчи ва мураббийлар учун эркин ишлаш имкониятини яратиб берганимиз муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Чунки ўқитувчига эътибор – бу аввало фарзандларимизга, уларнинг таълим-тарбиясига эътибор, дегани. Ўқитувчининг обрўси ошса, мактабнинг обрўси ошади, илмнинг, таълим-тарбиянинг қадри кўтарилади.

Шу сабабли, муаллим ва ўқувчилар учун шароитларни яхшилаш, таълим сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратаяпмиз
”, - деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўтган даврда муаллимларнинг ойлик иш ҳақи ўртача 2,5 баравар ошди.

Жумладан, чет тили, IT, математика, кимё, биология бўйича миллий ва халқаро сертификати бор ўқитувчиларга устама, чекка ҳудудга бориб ишлаган муаллимларга алоҳида тўлов жорий этилди.

Натижада 6 миллион сўмдан 10 миллион сўмгача маош оладиган ўқитувчилар сони 23 мингга етди, 10 миллион сўмдан юқори ойлик олувчилар 1 мингдан ошди. Яна 2 мингга яқин ўқитувчиларга вазир жамғармасидан қўшимча устамалар тўланяпти.

Мактаблар юкламасини камайтириш мақсадида 700 минг ўқувчи ўрни яратилди. Бу – аввалги йилларга нисбатан 15 баравар кўп.

Жорий йилда Тошкентдаги 81-мактаб ва Ал-Хоразмий ихтисослашган мактаби Халқаро экомактаб дастурининг олий мукофотига сазовор бўлди. Бундай ютуққа Марказий Осиёда илк бор бизнинг мактабларимиз эришди.

Юқори малакали, ўз устида ишлайдиган муаллимларни янги ёндашувлар асосида қўллаб-қувватлаш тизими яратилди.

"Кўп ёшларимиз қизиқиши ва қобилиятига мос касб-ҳунар эгаллашни афзал кўраётгани ҳам давр талаби. Шу боис болаларимизга мактабдаёқ камида иккита чет тили, компьютер ва касб-ҳунарни ўргатсак, қўлида ҳунари бўлса, ҳаётда ўз ўрнига эга бўлади”, - деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари соҳада мавжуд муаммоларни таҳлил қилди.

Жумладан, ҳозирда бошланғич синфларда 11 та, юқори синфларда 16 та фан ўтилаётгани билан ўқувчилар аниқ бир йўналишда чуқур билимга эга бўлмай мактабни битираётгани қайд этилди.

Масалан, 107 та тумандан талаба бўлганлар олийгоҳга кириш имтиҳонларида математика бўйича максимал баллнинг ярмини ҳам йиға олмаган. Физика, кимё ва биология бўйича ҳам бирорта туман ва шаҳарда мақтагулик натижа йўқ.

Ўтган йили 220 минг муаллимдан 86 минг нафари ёки 37 фоизининг билим ва кўникмаси “қониқарсиз” баҳоланган. Айниқса, ҳозирда талаб юқори бўлган информатика, физика, инглиз тили, математика ва кимё фани ўқитувчиларининг билими “қониқарсиз” эканлиги аниқланган.

Ёки, 51 минг нафар чет тили ўқитувчиларидан атиги 17 минг нафари (33 фоизи) “C-1” даражасига эга. Ваҳоланки, 2025 йилдан бошлаб чет тилидан фақат “С-1” даражаси бор ўқитувчилар дарс ўтиши мумкин бўлади.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўтган олти ярим йилда 320 минг хонадонли янги уй-жой барпо этилгани билан уларга мос қувватдаги мактаблар қурилмади.

Янги қурилган массив ва маҳаллаларда ҳозирнинг ўзида 350 минг янги ўқувчи ўринларига талаб бор.

Сўнгги йилларда 70 минг ўринли 350 та хусусий мактаб ташкил этилди (2018 йилгача жами 30 та бўлган).

Тошкент шаҳри ва Фарғонада хусусий мактаблар салмоғи қолган ҳудудлардан анча юқори. Лекин Навоийда атиги 3 та, Сурхондарёда 4 та, Сирдарёда 7 та хусусий мактаб бор. Ёки, қўшимча 150 минг ўқув ўрнига эҳтиёжи бўлган Самарқандда бор-йўғи 6 минг 300 ўринли 35 та хусусий мактаб ишлаяпти.

Ҳокимларга улар мактаб инфратузилмасини яхшилаш тўғрисида бош қотириши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Масалан, мактабларни таъмирлашга бу йил маҳаллий бюджетдан 135 миллиард сўм ажратилди. Бироқ, 31 та туман ва шаҳарда ҳокимлар ушбу мақсадлар учун маблағ бермаган.

Facebook|Instagram|Twitter
Бу йил 387 минг нафар ўқувчи мактабни тамомлаб, 138 мингтаси олийгоҳларга ўқишга кирган, яна 54 мингтаси профессионал таълим билан қамраб олинади.

Қолган 195 минг нафар ёшлар қаерга бориши, улар эртага иш топа олмаса, ким бўлиши ҳақидаги саволларга на вилоят ва туман ҳокимлари, на соҳа мутасаддиларида жавоб йўқлиги таъкидланди.

Оқдарёдаги 32-мактабда тадбиркорлар билан ҳамкорликда ўқувчиларни касбга ўқитиш тажрибаси йўлга қўйилган. Ушбу мактабда ўқувчилар 7-синфдан бошлаб маҳалла ва туманда талаб юқори бўлган ветеринар, агроном, мева-сабзавот қуритиш, ипакчи, мебелчи, автомобиль устаси каби 15 та касб-ҳунарга ўргатилмоқда, уларга 2 та чет тили ўқитилмоқда.

Энг муҳими, бу ишлар маҳаллий бюджет ва тадбиркорлар ҳисобидан ташкил қилинган бўлиб, ўқувчилар бу ерда иш ҳақи олмоқда.

Барча вилоятлар мактаб таълими бошқармалари раҳбарлари Оқдарёга бориб, бир ҳафта давомида ушбу тажрибани ўрганиши шартлиги таъкидланди.

Самарқанд вилояти ҳокимига кейинги ўқув йилига қадар вилоятдаги ҳар бир туманда 10 тадан мактабда бу тизимни жорий қилиш, қолган вилоят ҳокимларига йил якунигача ҳар бир туманда камида иккитадан мактабда ушбу тажрибани йўлга қўйиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари кўтарилган муаммоларнинг ечимлари ва янги ташаббусларни баён қилди.

Таълим сифатини ошириш мақсадида республика бўйича 500 та мактабда Президент ва ихтисослашган мактаблар ўқув дастури, баҳолаш тизими жорий этилади. Бунда Президент ва ихтисослашган мактаблар уларга “таянч мактаб” бўлади.

Бир йилда уларнинг иши баҳоланиб, янги тизимни самарали қўллаган ўқитувчиларга 40 фоизгача устама берилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирига вилоят ҳокимлари билан бирга келаси йилдан ушбу 500 та мактабнинг ҳар бирига 3 тадан мактабни бириктириб, янги тизимни йўлга қўйиш топширилди. Бу ишлар орқали яна 1,5 мингта мактабга Президент ва ихтисослашган мактаблар методикаси, муҳити кириб боради.

Умуман, келгуси беш йилда ушбу тизим барча мактабларда жорий қилиниши белгиланди.

Бу йилда мактабларда дарс бериш учун хориждан 500 нафар “тил эгалари” олиб келинди. Янги тизим жорий қилинадиган мактаблар кўпайишини ҳисобга олиб, келгуси йилда яна 1,5 минг мутахассис олиб келинади.

Facebook|Instagram|Twitter
Мактабларни компьютер синфлари билан жиҳозлашга республика бюджетидан 320 миллиард сўм ажратилиб, мактабларга 40 мингга яқин компьютерлар олиб берилди.

Янги ўқув йилида ушбу мақсадлар учун республика бюджетидан 200 миллиард сўм, маҳаллий бюджетлардан яна 200 миллиард сўм ажратилади.

Facebook|Instagram|Twitter