Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#ҳудудлар_ҳаёти
#Когон_тумани
Мамлакатимизда ҳудудларни обод қилиш, қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, хусусан, жойларда ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминотини, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга муҳим эътибор қаратилмоқда.
Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида Когон туманида ҳам салмоқли ишлар бошлаб юборилди. Жумладан, “Мустақиллик” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4К184 “Янгиҳаёт қ. — Жинкал қ. — Мустақиллик қ." умумфойдаланувдаги автомобиль йўлинининг 3,3 км қисми "AMIRBEK GOLD WAY SERVICE" МЧЖ томонидан асфалтьлаштирилди. Бунинг учун 2 млрд 168 млн сўм маблағ сарфланди.
Ҳудудлар инфратузилмасини янада яхшилашга қаратилган ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлари давом этмоқда. Ўз навбатида кўп йиллар ўнқир-чўнқир бўлиб, аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлиб келаётган муаммолар бугунги кунда ўз ечимини топаётганидан аҳоли жуда мамнун бўлмоқда.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

#Пешку_тумани
Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Пешку туманидаги маҳаллалар инфратузилмасини яхшилашга катта эътибор қаратилмоқда. Айниқса, бу борада иқтисодий-ижтимоий аҳволи нисбатан оғир ҳудуд сифатида танлаб олинган маҳаллалар йўллари равонлиги оширилмоқда.
Хусусан, “Талисобун” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 3,2 километр узунликдаги йўл “Ромитан йўллардан мунтазам фойдаланиш” унитар корхонаси томонидан асфальтлаштирилмоқда. Қисқа муддатда таъмирталаб йўл равонлашиб, аҳоли ва транспортлар қатновига қулайлик яратилади.