Forwarded from Ғафур Турдиқулов
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
t.iss.one/Buxarabest (https://t.iss.one/Buxarabest) телеграм канали орқали “Йиллар оша таъмир нималигини билмаган 3 километр абгор йўл қачон созланади?” номли Бухоро туманининг «ТАЛАЛИЁН» МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4K-180 автомобил йўлининг 3 км қисми ўта абгор аҳволда ва таъмирталаблиги ҳақидаги Бухоро вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси мутахассислари томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқилди.
Ўрганиб чиқиш натижасида, мурожатда кўтарилган Бухоро тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан хизмат кўрсатиладиган 4К-180 “Бухоро ш.-Юринпаён қ.-Куработ қ.” автомобиль йўлининг 5-8 км.лар оралиғи бўлиб, ушбу объект Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-408-сон қарори билан таъмирлаш дастурларига киритилган. Бугунги кунда мазкур объектни лойиҳалаштириш ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳалаштириш ишлари якунига етказилгандан сўнг объектда таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Бухоро вилояти
Автомобиль йўллари
бош бошқармаси

Forwarded from Firuz Xalimov
CamScanner 05-03-2023 16.45.pdf
760.9 KB
CamScanner 05-03-2023 16.45.pdf
Forwarded from РАХИМОВИЧ
CamScanner 05-03-2023 19.16.pdf
914.8 KB
Forwarded from Норов Вали Фармонович
Документ 254.pdf
783.9 KB
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#инсон_қадри_учун
Халқаро аҳамиятга эга бўлган “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” автомобиль йўлининг 272-километрида тиббиёт шаҳарчаси, “Карвон” буюм бозори ҳамда бош бекатлар борлиги ҳисобидан пиёдалар оқимининг жуда ҳам серқатновлиги мавжудлиги, қолаверса, аҳолининг талаб ва истаклари инобатга олинган ҳолда бу ерда пиёдалар ер ости ўтиш йўли қурилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 1 март куни вилоят ҳокими Ботир Зарипов ер ости қурилиши ишларини кўздан кечириб, қурилиш сифати ва йўловчилар учун қулайлигига алоҳида эътибор қаратди. Жараёнда пиёдалар ҳаракати қулайлиги ва хавфсизлигини таъминлашга устувор аҳамият қаратиш зарурлигини таъкидлади ҳамда “Бухоро йўллардан мунтазам фойдаланиш” унитар корхонаси мутасаддиларига қурилиш ишларини қисқа фурсатларда якунлаш бўйича топшириқлар берди.
Шунингдек, автошоҳбекатдаги тартибсизликларни олдини олиш ва шарт-шароитларни яхшилаш бўйича масъулларни огоҳлантирди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

⚡️Пешку: "Ибн Сино" маҳалласида 3 километрдан зиёд йўл таъмирланмоқда
Сув — “оби ҳаёт” бўлса, равон йўл – узоғимизни яқин, мушкулимизни осон қилувчи восита. Шу маънода, бугун вилоятнинг барча шаҳар ва туманлари қаторида Пешку туманида ҳам кўчалар таъмирига алоҳида эътибор қаратилаётгани уларда яшовчи аҳоли учун қулай шарт-шароит яратилаётгани, ўнлаб оилалар, йўловчи ва ҳайдовчилар учун ғамхўрлик десак, муболаға эмас.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарорига мувофиқ 2022–2023 йиллар мобайнида автомобиль йўларини қуриш ва таъмирлаш бўйича жумладан, Пешкў туманида умумий узунлиги 8 километрдан ортиқ ички йўлни бетонлаштириш, 101 километрга яқин йўл қисмини асфальтлаштириш дастурга киритилган. Муҳими, бу борада амалий ҳаракат аллақачон бошланган.
Хусусан, "Ибн Сино" маҳалласида мазкур дастур асосида узунлиги 3,2 километр йўлни таъмирлаш лойиҳага киритилган бўлиб, шундан 700 метрдан ошиқ йўлни бетонлаштириш ва 2,5 километр йўл қисмини асфальтлаштиришга киришилгани кўпларни мамнун қилмоқда.
Ҳозирда Ибн Сино маҳалласининг Авдени қишлоғида пудратчи корхона "Peshku trans qurilish" МЧЖ томонидан бетонлаштириш ишлари жадал олиб борилмоқда. Бу ерда йўлсозлар ўнга яқин махсус техника ва транспорт воситасидан фойдаланмоқдалар. Жараёнда туман ҳокимлиги томонидан белгиланган ишлар мувофиқлаштириб борилмоқда.
Умуман, туманда ички йўл узунлиги 1 минг 60 километрдан ошиқ бўлса, маҳаллий аҳолидан тушаётган мурожаат ва шикоятларни жойида ўрганган ҳолда 2022 йилда туман йўлсозлари жамоаси жонбозлиги туфайли ҳудудда тупроқли йўлнинг юз километрдан ошиқ қисми тўлиқ шағаллаштирилиб, йилнинг иккинчи даврида 15 километрга яқин йўл асфальтлаштирилган.
Айни кунда Пешку туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси тасарруфида маҳаллий аҳамиятдаги умумфойдаланув автомобиль йўли узунлиги 306 километрга тенг бўлиб, якунланган йилда бажарилган 3,5 миллиард сўмлик жорий таъмирлаш ва қарийб 2,5 миллиард сўмга тенг сақлаш ишлари билан бир қаторда, йўлда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 550 метр пиёдалар йўлаги қурилган, юздан зиёд эскирган, яроқсиз йўл белгиси янгисига алмаштирилган.
Бундан ташқари, йўлсозлар жамоаси туман ҳудудидаги жами 86 та кўприк созлигига ҳам бевосита масъул. Шу боис, ўтган йилда таъмирталаб ҳолга келган 6 та кўприкда қиймати 3 миллиард сўм атрофида қайта қуриш ва реконструкция ишлари амалга оширилган.

#ҳудудлар_ҳаёти
#Бухоро_шаҳри
Юртимизда аҳоли турмуш шароитини яхшилаш борасидаги саъй-ҳаракатлар, айниқса, давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қароридан сўнг жадал суръатга кирди. Ҳудуд ободлиги, фуқароларнинг ижтимоий муҳофазасини таъминловчи бундай амалий ишлар Бухоро шаҳрида ҳам ҳамюртларимиз миннатдорлигига сабаб бўлмоқда. Хусусан, бу ерда йўлларни таъмирлаш ишларига катта эътибор қаратилмоқда. Аҳоли талаб ва истакларини инобатга олингани ҳолда шу кунларда “Шейхон”, “Бунёдкор”, “Мутал Бурҳонов”, “Гулистон”, “Зарафшон”, “Шербудин” каби маҳаллаларда асфальтлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Умуман, қарорга мувофиқ 235 км узунликдаги ички йўллар равонлиги оширилади. Бунинг учун 169 млрд сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган.