Бухоро вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси
442 subscribers
7.89K photos
952 videos
14 files
2.81K links
Мурожаалар учун ишонч телфон рақами:
65 228 50 03
Download Telegram
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#ҳудудлар_ҳаёти
#Пешку_тумани

“Янгибозор” маҳалласи аҳолисини узоқ йиллардан бери қийнаб келаётган асосий масала – йўл муаммоси эди. Одамлар ўқишга, ишга ёки бошқа юмуш билан қишда лой, ёзда чанг кўпчиб ётадиган йўллардан қатнашга мажбур бўларди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори туфайли маҳалладагиларнинг дарди арийдиган бўлди.

Чунончи, ҳозирда қарорга биноан туман йўлсозлари томонидан маҳалланинг 2,2 км йўл қисми асфальтлаштирилмоқда.

Умуман, давлатимиз раҳбарининг мазкур қарорига асосан белгиланган дастур доирасида 2022-2023 йиллар давомида автомобиль йўлларини қуриш-таъмирлаш бўйича Пешку туманида 8 километрга яқин йўлларни бетонлаштириш, 101 километрга яқин йўлларни асфальтлаштириш режалаштирилган бўлиб, айни дамда йўлларни бетонлаштириш, асфальтлаштириш ишлари қизғин давом этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#ҳудудлар_ҳаёти
#Пешку_тумани

Шу кунларда “Варахшо” маҳалласи ҳудудидаги 4,5 километр ички йўл асфальтлаштирилмоқда.

Бир қараганда, булар унчалик катта рақамлар эмас. Аммо туман марказидан анча олисда жойлашган қишлоқда яратилаётган бу инфратузилма шу ерда яшаётган одамлар узоғини яқин, оғирини енгил қилиши билан аҳамиятлидир.

— Ёзда чанг-тўзон, қишда тўпиққача лой кўчаларимизда бугун амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларига кўпнинг ҳаваси келади, — дейди маҳалла фаоллари. — Ўттиз йилдирки, ички йўлларни таъмирлаш, тартибга келтириш, тоза ичимлик сув олиб келиш ечиб бўлмас масалалардан эди. Президентимизга минг раҳмат. Орзуларимиз бирин-кетин ушаляпти. Обод бўлаётган кўчалар одамларимиз кайфияти, руҳиятини кўтарди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги "2022 - 2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори туфайли туманда кенг ва равон йўллар қуриш, мавжудларини таъмирлаш билан ишлари бир дам бўлса-да тўхтагани йўқ. Туман йўлсозлари маҳаллаларда йўл текислаш, тош-шағал, асфальт ётқизиш, бетонлаш каби мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини жадал олиб бормоқда.

Давлатимиз раҳбарининг мазкур қарорига асосан белгиланган дастур доирасида 2022 - 2023 йиллар давомида автомобиль йўлларини қуриш-таъмирлаш бўйича Пешку туманида 8 километрга яқин йўлларни бетонлаштириш, 101 километрга яқин йўлларни асфальтлаштириш режалаштирилган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#ҳудудлар_ҳаёти
#Бухоро_шаҳар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарори бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар шиддати Бухоро шаҳрида ҳам ўз аксини кўрсатяпти. Аҳолининг ички йўллар, ичимлик сув таъминоти, электр энергияси ва газ етказиб беришдаги мурожаатлари ижобий ечим топиб бормоқда.

Буни вилоят марказининг "Ғиждувоний" ва "Отбозор" маҳаллалари ички йўлларига асфальт ётқизилгани мисолида кўриш мумкин. "POMEGRANATE BUILDING" МЧЖ йўлсозлари томонидан "Ғиждувоний" маҳалласининг 5.2 км қисми ҳамда "Отбозор" маҳалласининг 15 кмга яқин ички кўчалари тўлиқ асфальтлаштирилди. Шунингдек, ҳозирги вақтда жамият муҳандислари томонидан Бухоро шаҳрининг "Дилкушо", "ИбнСино", "С.Айний" ва "Гулчорбоғ" маҳаллаларида ҳам асфальт ётқизиш ва цемент-бетон қуйиш ишлари давом эттирилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти
#Ромитан_тумани

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарори бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар шиддати Ромитан туманида ҳам ўз аксини кўрсатяпти. Аҳолининг ички йўллар, ичимлик сув таъминоти, электр энергияси ва газ етказиб беришдаги мурожаатлари ижобий ечим топиб бормоқда.

Буни туманнинг “Миришкор” маҳалла фуқаролар йиғини ички йўлларига цемент-бетон қоплама ётқизилгани мисолида кўриш мумкин. “Ромитан Сарбон йўл қурилиш” МЧЖ уста қурувчилари томонидан махсус ускуналар ва автомашиналар ёрдамида “Қуйи Пайшанбе” қишлоғининг 2 километр 350 метр қисмига ички йўллари тўлиқ цемент-бетон қоплама ётқизилди.

— Узоқ вақт таъмирталаб бўлиб қолган ички йўлларимизга цемент-бетон қопламаси ётқизилаётгани аҳолига ҳам анча маъқул келмоқда, -дейди маҳалла фаоли Ҳамид Ахмедов. -Бу йил таъмирталаб йўлларимизни тузатишда Президентимизнинг 408-сонли қарори жуда қўл келди. Ушбу қарор асосида битта кўчамизни бетонлаштиришдан ташқари, 3,1 км йўлимизниям асфальтлаштирдик, электр таъминотини яхшилаш мақсадида янги трансформатор ўрнатдик, тунги чироқлар қўйдик. Бунинг учун Юртбошимиздан миннатдормиз.

Мутахассисларга кўра, цемент-бетон қопламали йўл чидамли ва сифатли бўлиб, у узоқ йиллар мобайнида халққа хизмат қилади. Энг асосийси, маҳаллий хом ашёлардан фойдаланилаётганлиги сабабли, таннархи ҳам анча арзон. Айни жиҳатлар инобатга олиниб, туманнинг бошқа маҳаллаларида ҳам ички йўлларга цемент-бетон қопламалари ётқизилиши режалаштирилган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#ҳудудлар_ҳаёти
#Жондор_тумани

Аҳоли мурожаатини инобатга олиб, “Тобагар” маҳалласининг 4 минг 350 метр масофадаги ички йўллари 2 млрд 374 млн сўм маблағ ҳисобига “AMIRBEK GOLD WAY SERVIS” МЧЖ йўлсозлари томонидан асфальт ётқизиш ишлари бажарилди.

Шунингдек, пудратчи ташкилот Ромитан ЙМФУК томонидан 4К-190 автомобиль йўлининг “Хўжахайрон” қишлоғидаги 2 км узунликдаги қисми 1 млрд 267 млн сўм маблағ ҳисобига асфальтлаштирилди. Қолаверса, “Янгиобод” маҳалласининг ички йўлларида 1 млрд 650 млн сўмлик ишлар бажарилди. Бунда маҳалланинг 1 минг 150 метр қисми бетонлаштирилиб, 1 минг 350 метр масофаси асфальтлаштирилди. Мазкур ишлар Бухоро ва Жондор туман йўллардан фойдаланиш унитар корхоналари йўлсозлари томонидан бажарилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#Ҳудудлар_ҳаёти
#Бухоро_шаҳри

Қайд этиш жоизки, Бухоро шаҳрининг пиёдалар ва автомашиналар серқатнов бўлган қатор ҳудудларида ерости пиёдалар ўтиш жойлари қурилмоқда. Жумладан, вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси томонидан амалга оширилаётган ана шундай қурилиш ишлари РШТЁИМ Бухоро филиали ҳудудида кечмоқда.

Ботир Зарипов мазкур манзилда ҳам бўлиб, қурилиш ишлари билан батафсил танишди. Қурувчи - муҳандисларга бунёдкорлик ишларини тез ва сифатли амалга ошириш юзасидан топшириқ ва кўрсатмалар берди. Масъул мутасаддиларга эса қурилишда иштирок этаётган ишчи-ходимларнинг техника ва меҳнат хавфсизлигига амал қилишларнии таъминлаш, уларни ўз вақтида рағбатлантириб бориш юзасидан кўрсатмалар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#ҳудудлар_ҳаёти
#Вобкент_тумани

⚡️ “Истиқлол” маҳалласида ички йўллар асфальтлаштирилмоқда


🚗Йўллар аҳоли турмуш фаровонлиги, мамлакат тараққиётини белгиловчи мезонлардан биридир. Қаерда йўл қуриш, таъмирлаш ишлари кенг қулоч ёзса, ўша жойда замонавий инфратузилма объектлари қад ростлаб, аҳолининг ҳаёт тарзи юксалиб боради.

Айни шу мақсадда ҳозирда “Истиқлол” маҳалласида асфальтлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

- Анчадан бери нотекис кўчалар аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган эди. Бугун ушбу муаммо бартараф этилиб, маҳалламизнинг "Ҳуррият" ва "Наврўз" кўчаларининг 1,2 км масофаси асфальт қилинди. Бундан маҳалладошларимизнинг қувончи чексиз,– дейди маҳалла раиси Б.Холов.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#ҳудудлар_ҳаёти
#Ромитан_тумани
#йўллар_обод_кўнгиллар_шод

Мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги олдидан Ромитан туманида ҳам аҳоли талаб ва мурожаатлари асосида йўл таъмири, асфальтлаштириш, ободонлаштириш, кўчаларни тартибга солиш ишлари жадал бормоқда.

Ҳудудда амалга оширилаётган ишларга тўхталадиган бўлсак, маҳаллаларда аҳоли кайфияти ва инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни ҳал этишга қаратилган лойиҳалар доирасида тумандаги 6 та, жумладан, "Қумработ" маҳалласидаги "Чортуқ", "Саройча", "Ҳазортут" маҳалласидаги "Новфач", "Чилонғу" маҳалласидаги "Чандир", "Боғитуркон" маҳалласидаги "Урганжиён", "Навбаҳор" маҳалласидаги "Ёмғир", "Обод", "Ўтабек" маҳалласидаги "Питмон" қишлоқларининг 4,750 км ички автомобиль йўллари Ромитан туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси йўлсозлари томонидан тўлиқ асфальтлаштирилди.

Бундан ташқари, "Пойжўй" маҳалласининг "Пойжўй", "Марзия" маҳалласининг "Марзия", "Ифтихор" маҳалласининг "Работак", "Ҳофизработ" маҳалласининг "Тайлоқ" қишлоқларининг 5 кмдан ортиқ ички йўлларини шағаллаштириш ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, "Шўрча" маҳалласидан ўтувчи йўлнинг 4н-158 а/й нинг 1,47 кмдаги мавжуд кўприк ўрнига темирбетон қувур ўрнатилди. Қолаверса, ҳозирги вақтда "Истиқлол" маҳалласидаги 4к-166 а/й нинг 6,13 кмдаги кўприкни мукаммал таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Маълумот ўрнида, вилоятда 2024 йилда маҳаллаларда аҳоли кайфияти ва инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни ҳал этишга қаратилган лойиҳалар доирасида жами 166 та объектда ишлар амалга оширилиши белгиланган. Ҳозирда 138,7 км ички йўллар, шундан 65,7 км қисми асфальтлаштирилган, қолган 73 км қисмида эса шағал ётқизиш ишлари бажарилган. Ромитан туманидан танлаб олинган 10 та объектда ишлар тўлиқ якунланиш арафасида.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти
#Бухоро_тумани

Бухоро тумани “Деҳча” МФЙ Сарханг қишлоғи 3 км узунликдаги ички йўллар “Open budjet” лойиҳаси доирасида асфальтлаштирилди

Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги байрамида “Сарханг” қишлоғиликлар учун қўшалоқ байрам бўлди. Фуқароларнинг талаб ва таклифларига биноан "“Open budjet”" дастури асосида қишлоқнинг 3 км  ички йўллари асфальт қилинди.


— “Ташаббусли буджет” бизга жуда маъқул келди. Қарангки, ўз муаммомизни бир ёқадан бош чиқариб телефонда овоз бериш йўли билан ҳал қилдик. Кўчаларимизга узоқроқдан меҳмонлар келса уялиб қолардик, ўнқир-чўнқирлиги барчамизга ноқулайликлар олиб келарди, ҳозир мана, асфальтлар қилинди, жуда хурсандмиз, бу биз сархангликларга катта байрам совғаси бўлди, – дейди қишлоқ фаоли Орифжон Набиев.

🔻Бизни кузатиб боринг
Telegram|Facebook

https://t.iss.one/buxavtoyulqurish
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#ҳудудлар_ҳаёти
#Олот_тумани

Азалдан йўл солган, кўприк қурган, сув келтирган элда азиз саналган. Бу борада Олот туманида ҳам амалга оширилаётган ишлар кўлами кейинги йилларда кенгаймоқда.

Туманнинг “Халифа” маҳалласи Аму-Қоракўл канали устидан "Шайх Адиз бобо" қабристонига ўтувчи пиёдалар осма кўприги таъмирланиб, аҳолини қийнаб келаётган муаммо ўз ечимини топмоқда. "Халифа", "Арабхона", "Солоқоровул" ҳамда "Жайхунобод" маҳаллаларини боғловчи кўприк 3 миллиарддан ортиқ маблағ эвазига бунёд этилмоқда.

Айни кунларда мазкур объектда тупроқ ишлари якунланиб, бетонлаштириш, таянчларни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube