Бухоро вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси
442 subscribers
7.87K photos
950 videos
14 files
2.81K links
Мурожаалар учун ишонч телфон рақами:
65 228 50 03
Download Telegram
#Вобкент

Вобкентликлар ташаббуси билан яна бир йўл асфальтлаштирилди

Батафсил: https://bukhara-news.uz/7311

BUKHARA NEWS
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Вобкент

Вобкентдаги «Наврўз» боғи сўлим дам олиш масканига айлантирилмоқда

Батафсил: https://bukhara-news.uz/8874

BUKHARA NEWS
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

МЕСТО ДЛЯ ВАШЕЙ РЕКЛАМЫ
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#ҳудудлар_ҳаёти
#Вобкент_тумани

Муҳандислик–коммуникация тармоқлари орасида йўл инфратузилмасининг нақадар муҳим аҳамият касб этишини ортиқча изоҳлашга ҳожат йўқ.
🔹Шу кунларда Вобкент туманида ҳам бу борада салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, "Кумушкент" маҳалласидаги Буччала қишлоғининг ички 950 метр масофадаги йўл қисмида туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан асфальтлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
🔹Жараёнга 6 та махсус техника ва 18 нафар ишчи- ходимлар жалб қилинган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#ҳудудлар_ҳаёти
#Вобкент_тумани

🚗Равон йўл қуриш, ёз ва қиш чилласида айнан йўлларда дуч келинадиган қийинчиликларга барҳам бериш мақсадида шу кеча-кундузда Вобкент туманида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Айниқса, бу борада ички йўллар ҳам босқичма-босқич таъмирланиб, асфальт-бетон қилинаётгани аҳолига катта қулайликдир.

🔹Хусусан, ҳозирги вақтда "Латифсобунгар" маҳалласи Нарчоқ қишлоғининг 1300 метр масофадаги ички йўл қисмига Вобкент туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси қурувчилари томонидан бетон ётқизиш ишларига киришилган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#ҳудудлар_ҳаёти
#Вобкент_тумани

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарори бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар шиддати Вобкент туманида ҳам ўз аксини кўрсатяпти. Аҳолининг ички йўллар, ичимлик сув таъминоти, электр энергияси ва газ етказиб беришдаги мурожаатлари ижобий ечим топиб бормоқда.

Буни туманнинг "Латифсобунгар" маҳалла фуқаролар йиғини ички йўлларига цемент бетон ва асфальт қопламасининг ётқизилганида кўриш мумкин. Ушбу маҳалла ҳудудига кирувчи Қатаған, Латифсобунгар ва Талпушмон қишлоқларининг тупроқ ва чанг кўчалари эндиликда текис ва равонлиги бўйича шаҳарлардан қолишмайди.

Мазкур жараёнларда "Вобкент туман йўллардан фойдаланиш" унитар корхонаси йўлсозлари 6.6 км ички йўллар таъмири учун 3 млрд 442 млн сўмлик ишларни бажаришди. Шундан 1.4 км қисми бетонлаштирилган бўлса, 5.2 кмга асфальт ётқизилди. Туманнинг барча маҳаллаларида бу каби ишлар давом этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#ҳудудлар_ҳаёти
#Вобкент _тумани

Равон йўл қуриш, ёз ва қиш чилласида айнан йўлларда дуч келинадиган қийинчиликларга барҳам бериш мақсадида шу кеча-кундузда Вобкент туманида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, бу борада ички йўллар ҳам босқичма-босқич таъмирланиб, асфальт-бетон қилинаётгани аҳолига катта қулайликдир.

Вобкент туманида кўчалар ва қишлоқ йўлларини таъмирлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар навбати "Латифсобунгар" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Қатаған, Латифсобунгар ва Талпушмон қишлоқлари, шунингдек "Қурувчи" маҳалласининг Ўзбекистон кўчаларига етиб келди. Ҳозирги вақтда "Латифсобунгар" маҳалласининг 6600 метр ички кўчалари асфалътлаштирилиб, "Қурувчи" маҳалласининг Ўзбекистон кўчаларидаги 1800 метр масофадаги ички йўллар бетонлаштирилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Вобкент

Вобкент туманида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари тўғрисида

BUKHARA NEWS
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

⚠️ Савдода муаммо борми?
#Вобкент

Вобкентда ички йўллар босқичма-босқич таъмирланиб, асфальт қилинаяпти

Хусусан, ҳозирда Вобкент тумани 2-сектор ҳудудидаги “Арабхона” маҳалласининг Ғавуздовон, Читгарон, Бўстон, Кўчки Осиё ва Роҳкент қишлоқларининг ички 7 км масофадаги йўл қисми туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг қурувчилари томонидан таъмирлаш ишлари якунланди.

BUKHARA NEWS
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

⚠️ Савдода муаммо борми?
#ҳудудларда
#Вобкент_тумани

💠 Шу кунларда Вобкент тумани ички йўлларининг носоз ҳолга тушиб қолган йўлларини жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

  "Хўжаработ" маҳалласи аҳолисини ҳам  қийнаб келаётган масалалардан бири йўл муаммоси эди.

🔰 Айни вақтда "Вобкент туман йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси" ишчи ходимлари томонидан 500 метр умумфойдаланувдаги 4к 151 Хўжаработ йўллари таъмирланмоқда. Шу жиҳатларни инобатга олиб, туманнинг бошқа маҳаллаларида ҳам ички йўлларни таъмирлаш ишлари режалаштирилган.

🔻Бизни кузатиб боринг

https://t.iss.one/buxavtoyulqurish

https://www.facebook.com/profile.
#Олам_Нурга_тўлсин_сен_билан_Наврўз

#Вобкент_тумани

🌺 Ўлкамиз бўйлаб Наврўз шукуҳи кезмоқда.


🔻Бизни кузатиб боринг
Telegram|Facebook

https://t.iss.one/buxavtoyulqurish
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#ҳудудлар_ҳаёти
#Вобкент_тумани

⚡️ “Истиқлол” маҳалласида ички йўллар асфальтлаштирилмоқда


🚗Йўллар аҳоли турмуш фаровонлиги, мамлакат тараққиётини белгиловчи мезонлардан биридир. Қаерда йўл қуриш, таъмирлаш ишлари кенг қулоч ёзса, ўша жойда замонавий инфратузилма объектлари қад ростлаб, аҳолининг ҳаёт тарзи юксалиб боради.

Айни шу мақсадда ҳозирда “Истиқлол” маҳалласида асфальтлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

- Анчадан бери нотекис кўчалар аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган эди. Бугун ушбу муаммо бартараф этилиб, маҳалламизнинг "Ҳуррият" ва "Наврўз" кўчаларининг 1,2 км масофаси асфальт қилинди. Бундан маҳалладошларимизнинг қувончи чексиз,– дейди маҳалла раиси Б.Холов.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлардан_хабарлар
#Вобкент_тумани

"Open budget" орқали халқимиз йўллари равон бўлмоқда

Равон йўл қуриш, ёз ва қиш чилласида айнан йўлларда дуч келинадиган қийинчиликларга барҳам бериш мақсадида шу кеча-кундузда Вобкент туманида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, бу борада ички йўллар ҳам босқичма-босқич таъмирланиб, асфальт қилинаётгани аҳолига катта қулайликдир.

Вобкент туманида кўчалар ва қишлоқ йўлларини таъмирлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар навбати "Кўлиодина" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Йўлбўлди қишлоғига етиб келди. Ҳозирги вақтда ушбу қишлоқнинг ички йўлларини асфальтлаштириш ишлари "Open budget" дастури орқали 4111 нафар фуқароларнинг овоз бериши билан 1 млрд. 300 млн. сўм пул маблағлари эвазига 3.2 км масофадаги ички кўчалари таъмирланмоқда.

🔻Бизни кузатиб боринг
Telegram|Facebook

https://t.iss.one/buxavtoyulqurish
#ҳудудлардан_хабарлар
#Вобкент_тумани

Ички йўллар шағаллаштирилмоқда

Вобкент туманида йўллар сифатини яхшилаш ҳамда аҳоли ва транспорт воситалари ҳаракатланиши учун қулайликлар яратиш мақсадида асосий ва ички йўлларда таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Пешма-пеш етказилган шағал махсус техникалар ёрдамида текисланмоқда. Биргина Вобкент туманида бир кунда 3 километрга яқин кўчаларга шағал ётқизилаяпти. Бу эса, маҳаллалардаги ички хўжалик йўлларини таъмирлаш ва соз ҳолатга келтириш юзасидан кўрилаётган чоралар инфратузилмани яхшилаш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш имконини бермоқда.

Хусусан, бугун туманнинг "Косари" маҳалласи Косари қишлоғидаги ички йўлларнинг 200 метр масофасига шағал ётқизилиб, соз ҳолатга келтирилди.

Республика ишчи гуруҳи аъзолари, туман сектор раҳбарлари ушбу қишлоқда бўлишиб, маҳаллани ободонлаштириш бўйича мутасадди ташкилотлар раҳбарларига ўз тавсияларини беришди.

🔻Бизни кузатиб боринг
Telegram|Facebook

https://t.iss.one/buxavtoyulqurish
#ҳудудлардан_хабарлар
#Вобкент_тумани

Жорий йилнинг август ойида Вобкент туманидаги "Ўзбакон" қишлоғидан ўтувчи "Аму бухоро канали" кўприги таъмирталаб бўлиб қолган эди. Республика ишчи гуруҳи аъзолари томонидан кўприкнинг таъмирланиш жараёнлари кўриб чиқилди.

Эни 14 метр, узунлиги 24 метрдан иборат мазкур кўприк 1975 йилда қурилган, 1989 йилда қатнов қисми ҳар икки тарафга 12 метрли плита билан кенгайтирилган.

Бугунги кунда мазкур кўприкни Ромитан йўллардан фойдаланиш давлат корхонаси томонидан тиклаш ишлари бошланган бўлиб, бу жараёнга 20 нафар ишчи ва хизматчилар, 7 та махсус техника сафарбар қилинган. Автомобиллар қатнови учун вақтинчалик айланма йўл ташкил этилган.

🔻Бизни кузатиб боринг

https://t.iss.one/buxavtoyulqurish
Бухоро вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси
Photo
#ҳудудлардан_хабарлар
#Вобкент_тумани

2024 йилда Вобкент туманида 30 км ички йўллар шағаллаштирилади

Аҳолига муносиб турмуш тарзини яратиш, ҳудудларда муҳандислик коммуникация тармоқларини янгилаш ва шай ҳолатда сақлаш, ободонлаштириш каби жабҳаларда айни кунда Вобкент туманида ҳам кўзга кўринарли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада биргина жорий йилги “Ташаббусли бюджет” жараёнига тўхталсак, 2024 йил биринчи мавсумида 172 миллиард 800 миллион сўмга тенг бўлган 216 та лойиҳа молиялаштирилган бўлиб, манзилли ишлар жадал давом эттирилмоқда, дея хабар беради Вобкент туман ҳокимлиги матбуот хизмати.

Йилнинг иккинчи мавсумида эса шу кунга қадар 76 миллиард сўмга тенг бўлган жами 68 та лойиҳа рўёбга чиқарилиб, фойдаланишга қабул қилинган далолатномалари Ўзбекистон Республикаси “Open budjet” порталига юкланган. Бу саъй-ҳаракат билан ўнлаб қишлоқларда яшаётган аҳоли вакиллари дуч келаётган ташвиш-муаммо бартараф қилинган.

Бугунга келиб эса туманнинг барча қишлоқларида ички йўллари шағаллаштирилмоқда. Бу амалий ишни ўз зиммасига олиб, йўл солишда жонбозлик кўрсатаётган туман Йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасаси ишчи-мутахассислари иш сифати республика ишчи гуруҳи ҳамда ҳудуддаги маъмурий сектор мутасаддилари томонидан ижобий баҳоланиб, уларга зарур тавсиялар берилди.

Пешма-пеш етказилган шағал махсус техникалар ёрдамида текисланди. Айни кунда биргина Вобкент туманида бир кунда 3 километрга яқин ички кўчаларга шағал ётқизилиб, таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда.

Умуман, Вобкент туман Йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасаси маълумотларига кўра йўлсозлар жамоаси томонидан бугунга келиб ҳудуддаги 178 километрдан ошиқ йўл қисмига хизмат кўрсатилаётган бўлиб, шундан 32 километр йўл қисми давлат аҳамиятидаги, 147 километри эса маҳаллий аҳамиятидаги йўл ҳисобланади.

🔻Бизни кузатиб боринг
Telegram|Facebook

https://t.iss.one/buxavtoyulqurish