Бухоро вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси
443 subscribers
7.87K photos
950 videos
14 files
2.81K links
Мурожаалар учун ишонч телфон рақами:
65 228 50 03
Download Telegram
Forwarded from Romitan YMFUK
Romitan yo'llardan muntazam foydalanish unitar korxonasi tomonidan Oʼzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022 yil 25 oktyabrdagi PQ-408-sonli “2022-2023 yillarda mahallalar infratuzilmasini yanada yaxshilash boʼyicha qoʼshimcha chora-tadbirlar toʼgʼrisida”gi qarori ijrosinini ta'minlash maqsadida “Vobkent tumani“Kosari” MFY mahallaning Kosari qishlog‘idan o‘tuvchi 4N-155 yo‘lining 2 va 3 km qismini joriy ta’mirlash”  ishlari amalga oshirilmoqda.
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#ҳудудлар_ҳаёти
#Вобкент _тумани

Равон йўл қуриш, ёз ва қиш чилласида айнан йўлларда дуч келинадиган қийинчиликларга барҳам бериш мақсадида шу кеча-кундузда Вобкент туманида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, бу борада ички йўллар ҳам босқичма-босқич таъмирланиб, асфальт-бетон қилинаётгани аҳолига катта қулайликдир.

Вобкент туманида кўчалар ва қишлоқ йўлларини таъмирлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар навбати "Латифсобунгар" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Қатаған, Латифсобунгар ва Талпушмон қишлоқлари, шунингдек "Қурувчи" маҳалласининг Ўзбекистон кўчаларига етиб келди. Ҳозирги вақтда "Латифсобунгар" маҳалласининг 6600 метр ички кўчалари асфалътлаштирилиб, "Қурувчи" маҳалласининг Ўзбекистон кўчаларидаги 1800 метр масофадаги ички йўллар бетонлаштирилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Вобкент

Вобкент туманида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари тўғрисида

BUKHARA NEWS
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

⚠️ Савдода муаммо борми?
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#ҳудудлар_ҳаёти
#Пешку_тумани

Вилоятимиз ҳудудларидада шу кеча кундузда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш мақсадида кенг кўламли ишлар олиб бориляпти. Хусусан, маҳаллаларнинг ички йўлларга цемент бетон ётқизиш ва асфальт қилиш, сув қувурларини тортиш, кўприкларни таъмирлаш каби хайрли ишлар жадал суратларда давом этмоқда.

Бундай ишлар Пешку туманида ҳам олиб бориляпти. Туманнинг Янгибозор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи 4Р66 автомобиль йўлининг 38.2 километридаги Зандани дарёси устидан ўтувчи кўприк ҳам анча таъмирталаб аҳволга келиб қолган эди. Аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлаётган кўприк "Пешку туман йўллардан фойдаланиш" унитар корхонаси муҳандислари томонидан 3 млрд 800 млн сўм эвазига таъмирланиб асфальт ётқизилди. Бугун, 31 март куни ушбу кўприк фойдаланишга топширилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Жондордаги қишлоқлардан бирида чиройли кўприк қурилди

Бир неча кун олдин “Ромитан туман йўллардан фойдаланиш” УК томонидан Жондор туманидаги “Қозикент” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Хосакор қишлоғидаги кўприк ишлари якунланди. Бу ҳақда Бухоро вилояти автомобил йўллари бошқармаси хабар қилмоқда.

Мазкур кўприк эндиликда шу ҳудудда истиқомат қиладиган аҳолига қулайликлар яратиб, узоғини яқин қилиши билан аҳамиятлидир.

👉Каналга уланиш👈