Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#ҳудудлар_ҳаёти
#Бухоро_тумани
Аҳоли мурожаатларини инобатга олиб, “Боғикалон” маҳалласидаги ички йўлларни равонлаштириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сон қарорига мувофиқ белгиланган реестрга киритилган эди.
Айни кунларда “Бухоро туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси йўлсозлари томонидан маҳалланинг “Обиторат”, “Юзон”, “Отқучи”, “Кангав” ва “Оба” қишлоқларининг 5 кмдан ортиқ ички йўллари асфальтлаштирилмоқда.
Ўз навбатида кўп йиллар ўнқур-чўнқир бўлиб, аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлиб келаётган ушбу муаммолар бугунги кунда ўз ечимини топаётганидан ҳудуд аҳолиси жуда мамнун бўлмоқда.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

#ҳудудларда
#Бухоро_тумани
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ 408-сонли қарори асосида Галаосиё деҳқон бозорига туташ МЗ7 Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши автомобиль йўлининг 258,5 км қисмида ҳам пиёдалар ер ости ўтиш йўли қурилмоқда.
"Фаровон йўл сервис" МЧЖ томонидан амалга оширилаётган қурилиш ишлари жорий йил июнь ойида бошланган.
Лойиҳага кўра, ер ости ўтиш йўлининг узунлиги 40,5 метр, эни 4 метр, бўйича 2,10 метрни ташкил этади.
Вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ҳокимининг тегишли ўринбосари, соҳа мутасаддилари мазкур объектда бўлиб, қурилиш ишларини кўздан кечиришди. Ўрганишлар жараёнида автобекатлар ҳам эътибордан четда қолмади.
🔻Бизни кузатиб боринг
https://t.iss.one/buxavtoyulqurish
https://www.facebook.com/profile.

Бухоро вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси
Photo
#янги_йил
#янги_иншоотлар
#Бухоро_тумани
Кейинги пайтда Бухоро тумани маркази, Галаосиё шаҳарчасидан ўтган асосий йўл, яъни М-37 русумли автомагистралида автомашина ва техникалар ҳаракатидан тирбандлик тез-тез кўзга ташланар, бу ҳол нафақат транспорт ҳайдовчилари, балки шу йўлни кесиб ўтмоқчи бўлган пиёдалар учун ҳам катта ташвишга айланаётгани кўпчиликка маълум. Шу боис, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ 408-сонли қарори асосида Галаосиё деҳқон бозорига туташ М-З7 “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” автомобиль йўлининг 258,5 км қисмида жорий йил июнь ойида пиёдалар ер ости ўтиш йўли қурилиши бошланган эди.
Бугун, 26 декабрь куни умумий қиймати 9,1 миллиард сўмдан иборат иншоот қурилиши якунланиб, фойдаланишга топширилди. Бу ўз навбатида аҳолига ўзига хос байрам туҳфаси бўлди. Зеро, бу иншоот йўлдаги тирбандликни камайтиришда, автомобиллар ёқилғиси сарфини камайтиришда, энг муҳими, пиёдалар хавфсизлигини таъминлашда қўл келади.
Ерости ўтиш йўлининг узунлиги 40 метр, эни 4 метр ва баландлиги 2,5 метрдан иборат. Иншоотни лойиҳалартириш ва рўёбга чиқаришда буюртмачи ташкилот “Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси” давлат унитар корхонаси ҳамда бош пудратчи “Фаровон йўл сервис” МЧЖ жамоаси алоҳида жонбозлиги бор. Муҳими, тирбанд йўл муаммоси шу тахлид ҳал қилинаётганидан аҳоли мамнун ва хотиржам.
Ер ости пиёдалар ўтиш йўлининг фойдаланишга топширилиши катта тантанага айланди. Тадбирда вилоят ҳамда шаҳар ва туман мутасаддилари, йўл қурилишига дахлдор идора ва ташкилотлар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
— Ҳар куни шу йўлдан ишга ўтиб-қайтамиз, болаларимиз мактаб, боғчасига қатнайди, аммо кейинги бир неча ойда йўлдан ўтиш ниҳоятда қийинлашди. Ҳушёр ва эҳтиёткор бўлмаган одам йўл-транспорт ҳодисасига учрамаслигига ҳеч қандай кафолат йўқ эди. Ниҳоят, бу ерда пиёдалар ерости йўли қуриб битказилгани кўнглимизга хотиржамлик бағишлади десак, муболаға эмас, — дейишди маҳаллий йўловчилардан Мубина Сафоева ҳамда Руқия Амоновалар. — Шаҳарга кираверишда “Карвон” буюм бозорида, ундан сўнг Работак аҳоли пунктида замонавий услубда худди шундай ерости ўтиш йўли барпо қилинганини кўриб, роса ҳавас қилдик. Ана энди бизда ҳам шундай кўркам ер ости туннели қуриб ишга туширилгани айни муддао бўлди. Муҳими, катта йўлни кесиб ўтишда чўчимаймиз ва ортиқча қийналмаймиз.

Video
#Олам_Нурга_тўлсин_сен_билан_Наврўз
#Бухоро_тумани
🌺 Ўлкамиз бўйлаб Наврўз шукуҳи кезмоқда.
🔻Бизни кузатиб боринг
Telegram|Facebook
https://t.iss.one/buxavtoyulqurish
#Бухоро_тумани
🌺 Ўлкамиз бўйлаб Наврўз шукуҳи кезмоқда.
🔻Бизни кузатиб боринг
Telegram|Facebook
https://t.iss.one/buxavtoyulqurish
Telegram
Бухоро вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси
Мурожаалар учун ишонч телфон рақами:
65 228 50 03
65 228 50 03
#ҳудудлар_ҳаёти
#Бухоро_тумани
Бухоро тумани “Деҳча” МФЙ Сарханг қишлоғи 3 км узунликдаги ички йўллар “Open budjet” лойиҳаси доирасида асфальтлаштирилди
Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги байрамида “Сарханг” қишлоғиликлар учун қўшалоқ байрам бўлди. Фуқароларнинг талаб ва таклифларига биноан "“Open budjet”" дастури асосида қишлоқнинг 3 км ички йўллари асфальт қилинди.
— “Ташаббусли буджет” бизга жуда маъқул келди. Қарангки, ўз муаммомизни бир ёқадан бош чиқариб телефонда овоз бериш йўли билан ҳал қилдик. Кўчаларимизга узоқроқдан меҳмонлар келса уялиб қолардик, ўнқир-чўнқирлиги барчамизга ноқулайликлар олиб келарди, ҳозир мана, асфальтлар қилинди, жуда хурсандмиз, бу биз сархангликларга катта байрам совғаси бўлди, – дейди қишлоқ фаоли Орифжон Набиев.

#ҳудудлардан_хабарлар
#Бухоро_тумани
Бухоро тумани: “Жайхун” канали устидаги кўприк таъмирланмоқда
М37 “Самарқанд — Бухоро — Туркманбоши” автомобиль йўлининг 259-километри Бухоро тумани марказидаги "Ойбек" маҳалласидан ўтган. Ушбу йўлда жойлашган “Жайхун” коллектори устидаги кўприк кейинги пайтда таъмирталаб ва ҳайдовчилар учун хавфли кўринишга келиб қолганди.
Махсус дастур асосида айни кунларда Бухоро йўллардан мунтазам фойдаланиш корхонаси томонидан давлат бюджетидан ажратилган 6.4 миллиард сўм маблағ ҳисобига таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу манзилда автокран ва бошқа механизациялашган ишчи-мутахассислардан иборат бригада ишламоқда.
Бугун вилоят прокурори У.Ҳамдамов туман ҳокими А.Очилов ҳамроҳлигида мазкур кўприкдаги таъмирлаш ишларини яқиндан ўрганди. Ўрганишлар давомида масъулларга қурилиш-таъмирлаш ишларини сифатли ва самарали, шунингдек ўз вақтида бажарилиши юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Йўллар халқимизни обод манзиллар сари элтувчи, аҳолининг оғирини енгил қилувчи жамоатчиликнинг энг серқатнов маконидир. Айниқса, бу нурли манзилларнинг равонлиги инсонларнинг манзил-маконини яқин қилишда, аҳолига ёрқин кайфият улашишда бебаҳо ҳиссадир.
Бухоро туманида аҳоли талабларидан келиб чиққан ҳолда маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни ҳал этишга қаратилган чора-тадбирлар манзилли рўйхатига асосан “Шехонча” маҳалласидан ўтувчи 1 км таъмирталаб йўллар асфалтлаштирилди.
Кўп йил ўнқир-чўнқир бўлиб, аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлиб келаётган йўл ташвиш-муаммоси бугун босқичма-босқич ҳал қилинаётгани йўловчи ва ҳайдовчилар хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.

М 37 "Самарқанд — Бухоро — Туркманбоши" автомобиль йўлининг 252-263 км ҳамда 272-280 кмлари Бухоро тумани ҳудудидан ўтади.
Айни кунларда магистраль йўл ёқаларида ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Мавжуд дала четлари, бўш майдонларда мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш, дарахтларни буташ, шакл бериш-оқлаш, баҳор мавсумга тайёрлаш бўйича туман масъуллари томонидан ўрганилиб, тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.