Bukhara Tourism_Official
1.55K subscribers
19.5K photos
3.08K videos
1 file
7.35K links
Buxoro viloyati Turizm boshqarmasi matbuot xizmati

Rasmiy bot: https://t.iss.one/Buxturizmmurojaatbot
Facebook:https://m.me/Bukhtourismdevelopment
Instagram: @bukhtourismdevelopment
Download Telegram
Forwarded from Uzbektourism.uz
⚡️Республика махсус комиссияси АХБОРОТИ

Аҳоли ўртасида коронавирус инфекциясининг тарқалиш занжирини узиш мақсадида Республика махсус комиссияси қарори билан 2020 йил 13 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида қўшимча равишда қуйидаги карантин чекловлари киритилди:

✔️сартарошхона ва гўзаллик салонлари фаолияти тўхтатилади;

✔️маҳаллий (ички) авиақатновлар ва темир йўл қатнови тўхтатилади;

✔️65 ёшдан ошган шахсларга “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзига қатъий риоя этиш ҳамда сабабсиз уйдан ташқарига чиқмаслик тавсия этилди.

Шунингдек, жорий йил 18-19 июль ҳамда 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.

Мазкур чеклов махсус рухсатнома (стикер)лар асосида ҳаракатланадиган автотранспорт воситаларига ҳамда Республика махсус комиссиясининг жорий йил 8 июлдаги қарори билан тасдиқланган Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Жорий йилнинг 18-19 июль ҳамда 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари қуйидагилар тавсия этилади:

✔️аҳолига – “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзига қатъий риоя этган ҳолда ўз уйларида қолиш;

✔️давлат органлари ва муассасалари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга – ходимларни ишга жалб этмаслик, ходимларнинг ушбу кунларда уйда қолиши учун шароит яратиш.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️Карантин чекловлари жорий этилиши муносабати билан моддий даромад манбаини йўқотган, ишсиз ва эҳтиёжманд аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли чора-тадбирлар белгиланмоқда.

❗️Хусусан, давлат томонидан ҳозирги кунда 20 кунлик карантин даврида моддий жиҳатдан оғир аҳволга тушиб қолаётган энг муҳтож 120 мингга яқин оилаларни давлат томонидан озиқ-овқат, дори-дармон воситалари ва биринчи эҳтиёж маҳсулотларини етказиб бериш орқали қўллаб-қувватлаш режалаштирилмоқда.

❗️Мазкур оилалар рўйхатини ишлаб чиқишда қуйидаги оилаларга биринчи навбатда эътибор қаратилади:

✔️таъминот манбаи бўлмаган ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган, боқувчисидан ажралган, оғир касаллари бор, кўп болали оилалар;

✔️ижтимоий нафақаси реал эҳтиёжларни қопламайдиган ва ундан бошқа даромад манбаи бўлмаган оилалар;

✔️ота-онасининг иккисини ҳам йўқотган, болалар тарбияси билан эса қариндошлар шуғулланаётган оилалар;

✔️ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ҳам ногирон бўлган оилалар;

✔️14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ болаларни тарбиялаётган, бошқа қариндошлардан алоҳида яшаётган бева аёллар (бева эрлар);

✔️ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш изловчи сифатида бандликка кўмаклашиш марказларида ҳисобда турган оилалар;

✔️меҳнатга лаёқатли аъзолари бўлган, бироқ улар ҳеч қаерда ишламайдиган ёки пандемия туфайли даромадидан вақтинча маҳрум бўлган (мавсумий ишчи, уста, мардикор, сартарош, чет элда ишини йўқотиб қайтганлар, такси ҳайдовчиси, кафе, ресторан ишчиси ва ҳ.к) ва зарур ёрдамга муҳтож оилалар.

❗️Моддий кўмак юкларини манзилли тақсимлаш ҳамда етказиб бериш мақсадида маҳаллий ҳокимларнинг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосарлари бошчилигида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Ёшлар агентлигининг вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилди, шунингдек, ҳомийлик, хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказларининг фаолияти йўлга қўйилди.

📞 Ҳомийлик, хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказларига мурожаатларни қабул қилишни ташкил этиш мақсадида қисқа рақамли телефон тармоғи (call-center) ишга туширилади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️Шунингдек, волонтёрларга ёрдам кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланди.

🚛 Эндиликда моддий кўмак юкларини ўз манзилига етказиб беришда асосий ёрдамчи бўлган волонтёрлар маҳаллий ҳокимликлар томонидан зарур ҳимоя воситалари – тиббий комбинезон, тиббий ниқоб, қўлқоп, дезинфекция воситалари, шунингдек, узлуксиз ҳаракатланиш учун автотранспорт воситалари (дамас, лабо, газель ва б.қ.) билан таъминланади.

💰Юқорида кўрсатилган чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан, моддий жиҳатдан оғир аҳволга тушиб қолаётган энг муҳтож оилаларга озиқ-овқат, дори-дармон воситалари ва биринчи эҳтиёж маҳсулотларини сотиб олиш ҳамда ҳомийлик, хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказлари орқали етказиб бериш учун давлат томонидан 20 млрд сўм миқдорида маблағ ажратилди.

🏦Келгусида давлат томонидан карантин даврида аҳолининг муҳтож катламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида заруратга қараб яна қўшимча маблағлар ҳам ажратилади.

❗️Давлат томонидан карантин шароитида қийинчиликка дуч келаётган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида ҳам тизимли чора-тадбирлар белгиланди.

‼️ Мутасаддиларга нодавлат таълим ташкилотлари (мактабгача таълим ташкилотлари, мактаблар, олий таълим ташкилотлари) фаолиятини ўрганган ҳолда, карантин чекловлари жорий этилганлиги муносабати билан фаолиятида молиявий муаммоларга дуч келаётган нодавлат таълим ташкилотларига ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиш, шу жумладан, ушбу масала юзасидан алоҳида Вазирлар Маҳкамасининг қарорини тайёрланади.

🔹Йирик тадбиркорлик субъектларига карантин чекловлари амал қилган даврда тегишли ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва савдо объектларида санитария-гигиена ва эпидемиологик талабларга риоя этилиши учун масъул бўлган ходим белгилаш тавсия этилди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
❗️(+196) 2020 йил 11 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 12402 нафарни ташкил этмоқда.

⚡️Янги касалланиш ҳолатлари:

124 нафари Карантин марказидаги
фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида;

37 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 20 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 18 нафари аҳоли орасида),

15 нафари эса Бухоро вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони 1 067 866 (+ 11 520)
⚡️Соғайганлар 739 285 (+ 10 715)
⚡️Вафот этганлар 16 389 (+ 242)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия 759 203 (+6 406)
2. 🇰🇿 Қозоғистон 68 703 (+ 1 808)
3. 🇧🇾 Беларусь 65 782 (+ 159)
4. 🇺🇦 Украина 57 264 (+809)
5. 🇦🇲 Арманистон 34 001 (+ 442)
6. 🇦🇿 Озарбайжон 26 636 (+ 471)
7. 🇲🇩 Молдова 20 494 (+ 230)
8. 🇺🇿 Ўзбекистон 15 896 (+ 547)
9. 🇰🇬 Қирғизистон 13 101 (+ 603)
10. 🇹🇯 Тожикистон 6 786 (+ 45)

📎 Манба: Worldometers

👉Коротко о главном
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных
1 067 866 (+ 11 520)
⚡️Выздоровевших 739 285 (+ 10 715)
⚡️Погибших 16 389 (+ 242)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия 759 203 (+6 406)
2. 🇰🇿 Казахстан 68 703 (+ 1 808)
3. 🇧🇾 Беларусь 65 782 (+ 159)
4. 🇺🇦 Украина 57 264 (+809)
5. 🇦🇲 Армения 34 001 (+ 442)
6. 🇦🇿 Азербайджан 26 636 (+ 471)
7. 🇲🇩 Молдова 20 494 (+ 230)
8. 🇺🇿 Узбекистан 15 896 (+ 547)
9. 🇰🇬 Кыргызстан 13 101 (+ 603)
10. 🇹🇯 Таджикистан 6 786 (+ 45)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қандай қилиб коронавирус инфекциясини юқтирмаслик ва уни даволаш мумкин?

👉 Шифокор Элизовдан маслаҳатлар

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
Ниқоб яхшими ёки респиратор?

Дилфуза Ҳасанова, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти мутахассиси:

— Ниқоб ва респиратор самарадорлик жиҳатдан бир хил. Уларни фақат қўллаш муддатларида фарқ бор.

😷 Тиббий ниқобни ҳар 2 соатда алмаштириш, уларни бир марта ишлатиш керак.

😷 Докадан қилинган ниқобни ҳар 3 соатда амалштириш, ҳар гал кир совунда ювиб, дазмоллаб ишлатиш мумкин.

😷 Респираторни ҳар 12 соатда алмаштириш шарт.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎤 Интервью | Азиз Абдухакимов — Заместитель премьер-министра Республики Узбекистан, член специальной республиканской комиссии

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Турли дин вакиллари карантин тадбирлари ҳақида.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
Коронавирусдан тузалган инсон вирус ташувчи бўлиб қоладими?

Саволга Тошкент врачлар малакасини ошириш институти УАШ малакасини ошириш кафедраси профессори, ССВ Бош умумий амалиёт шифокори Машкура Зоҳидова жавоб берди:

〰️〰️〰️〰️〰️

🦠 Коронавирус касаллиги тузаладиган дард. Бу инфекция билан зарарланиш бу бутун ҳаёти давомида вирус ташувчиси бўлиб қолади дегани эмас. COVID-19 юқтириб олган инсонларнинг кўпчилиги тузалиб кетади, вирус эса организмдан чиқиб кетади.

🥢 Инсон симптомлар пайдо бўлгандан 10 кун давомида инфекция ташувчиси бўлади (агар белгилар бўлса), бу инфекция юққандан тахминан 2 ҳафтани ташкил этади.

📎 Турли давлатларда шифокорлар ким тарқатувчи сифатида хавф туғдирмаслигини аниқлаш учун протоколлар қабул қилишган ва улар қуйидагича: биринчи симптомлар пайдо бўлган кундан энг камида 10 кун ўтиши керак ва тузалгандан кейин яна 3 кун. Агар касаллик аломатсиз ўтган бўлса 24 соат танаффус билан кетма-кет топширилган ва манфий натижали ПЗР тести инсон ташувчи эмаслигини билдиради.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
❗️Қандай қилиб нафас олишдаги муаммоларни камайтириш ва тўғри нафас олиш мумкин?

😴 Ухлаётганда тана йўналишини тўғри танлаш:
тананинг уйқудаги жойлашуви нафас олишга таъсир қилади. Бошга ёстиқ қўйган ҳолда ёнбош бўлиб, оёқлар орасига ҳам ёстиқ қўйиб ухланса, умуртқа тўғри жойлашади. Бу ҳолатда нафас йўллари очилади.

🥗 Ҳаёт тарзида фақат яхши ўзгаришлар қилишга ҳаракат қилиш: ўпка соғлигига эътиборли бўлиш, сигарет ва бошқа зарарли одатлардан узоқ бўлиш лозим. Фойдали масҳулотлар, антиоксидантларга бой озиқ-овқатлар истеъмол қилиш керак. Шунингдек, хона ҳавосини доимий назорат қилиш ва тозалигига эътибор бериш керак.

🤗 Медитация машқларни қилиб бориш: бу ҳолатда стресс камаяди, нафас йўллари яхши ишлайди.

🧍🏻Тана ҳолатини тўғри тутиш: бунинг билан кўкрак ва умуртқа поғананинг йўналиши тўғри жойлашади. Тананинг тўғри ҳолатида инсон кўпроқ ва яхшироқ нафас олади.

🎼 Овоз чиқариб қўшиқ куйлаш: бу йўл билан инсоннинг нафас олиш тизими ва ўпка фаолияти яхшиланади. Сурункали нафас касалликлари бор инсонларга ҳам овоз чиқариб қўшиқ куйлаш тавсия этилади. Сабаби қўшиқ айтиш нафас етишмовчилигини қисқартиради ва нафас мускулларини кучайтиради.

Манба

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
📈 Ўзбекистонда коронавирус билан касалланган ва тузалганлар сони қандай ўзгаряптиинфографика

〰️〰️〰️〰️

📈 Как меняется число заболевших и выздоровевших от коронавируса в Узбекистане — инфографика

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
Ўзбекистонда автомобиллар ҳаракатига 72 соатлик чеклов амал қила бошлади

🚫 31 июль — Қурбон ҳайити байрамида, шунингдек 1-2 август – шанба-якшанба кунлари бутун республика бўйлаб автотранспорт воситалари ҳаракати кучайтирилган тартибда чекланади.

🌙 Ҳайит байрамини оила даврасида, камтарона, карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказиш тавсия этилади.

Ўзбекистон мусулмонлар идораси уйма-уй юриб, турли хил азахонликлар, маърака-маросимларни ўтказмаслик, қабристонлар зиёратидан сақланишни сўраган.

Уч кун давомида фақат 2 тоифа автомобиллар ҳаракатига рухсат берилади:

👉 махсус рухсатномаси бор машиналар;
👉 махсус рухсатномасиз юриш ҳуқуқига эга машиналар.

🏥 Кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам билан боғлиқ ҳолларда, тиббиёт муассасасига бораётган ва ундан қайтаётган шахсий автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун стикер талаб этилмайди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️2 августдан 16 августга қадар Ўзбекистон фуқароларини хориждан олиб келиш бўйича ЧАРТЕР РЕЙСЛАР рўйхати

✈️ 3 август:
Сеул — Тошкент — Сеул.
Тошкент — Екатеринбург — Самарқанд.
Тошкент — Қозон — Самарқанд (талабалар учун).
Тошкент — Москва — Тошкент.

✈️ 4 август:
Тошкент — Истанбул — Тошкент.

✈️ 5 август:
Тошкент — Сеул — Тошкент.
Қоҳира — Тошкент — Қоҳира.

✈️ 6 август:
Тошкент — Дубай — Тошкент.

✈️ 6-7 август:
Тошкент — Нью-Йорк — Тошкент.
Тошкент — Токио — Тошкент.

✈️ 7 август:
Тошкент — Ростов Дон — Наманган.

✈️ 7-8 август:
Тошкент — Пекин — Тошкент (талабалар учун).

✈️ 8 август:
Тошкент — Санкт-Петербург — Наманган.

✈️ 9 август:
Тошкент — Москва — Наманган

✈️ 10 август:
Сеул — Тошкент — Сеул.
Тошкент — Деҳли — Тошкент.
Қоҳира — Тошкент — Қоҳира.

✈️ 11 август:
Тошкент — Москва — Тошкент.

✈️ 12 август:
Тошкент — Сеул — Тошкент.
Тошкент — Қозон — Тошкент.

✈️ 13 август:
Истанбул — Тошкент — Истанбул.

✈️ 13-14 август:
Тошкент — Нью-Йорк — Тошкент

✈️ 15 август:
Тошкент — Москва — Тошкент.

✈️ 16 август:
Тошкент — Санкт-Петербург — Тошкент.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирус аломатлари пайдо бўлганда, уйда даволанаётган беморлар қандай дорилар қабул қилиши керак:

— Тана ҳарорати 38,5° дан ошганда

— Томоқ оғриғи ва йўтал кучайганда

— Иммунитетни кўтариш учун

Нималар ейиш ва ичиш мумкин, нималар мумкин эмас?

Биз стационар шароитда даволашни бошлаймиз!

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Коронавирус чақирадиган зотилжам ўпкани кучли шикастлантиради, агар бу пайтда суюқлик (осма укол) жўнатсак, бу ўпка шишига олиб келади

Лазиз Тўйчиев, Тошкент тиббиёт академияси ректори:

💉 Уй шароитида даволанаётган берморлар инфузион терапия — венага осма укол олишга қизиқиб қолишди.

🛏 Аммо стационарга оғир аҳволда олиб келинган беморларнинг аксарияти айнан уйда инфузион терапия олгани аниқланяпти.

Коронавирус инфекцияси чақирадиган зотилжам ўпкани кучли шикастлантиради. Агар бу пайтда яна суюқлик жўнатсак — қанақа суюқлик бўлишининг фарқи йўқ, бу ўпка шишига олиб келади. Натижада ўпкага икки томонлама зарба тушяпти. Бунинг негизида ўлим ҳолатлари ҳам кузатиляпти.

❗️Уй шароитида инфузион терапия олиш мумкин эмас. Фақатгина стационар шароитда, мутахассиснинг тавсияси билан, алоҳида кўрсатмалар бўлсагина, осма укол қилиш мумкин.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда коронавирусга қарши оммавий эмлаш қачондан бошланади?

Тошкент тиббиёт академияси ректори, профессор Лазиз Тўйчиев:

💉 «Россия Федерациясида вакцинация кузда бошланишини эшитдик. Бу жуда яхши. Лекин вакцина қаерда кашф қилинган бўлса, аввало ўша ердаги аҳолига қўлланади. Унинг самарасини биз 3-6 ойда билишимиз мумкин. Шундан кейингина биз бу жараённи ўзимизда бошлашимиз керак, деб ўйлайман».

〰️〰️〰️〰️〰️
Коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича долзарб саволларга жавоблар:

👉 Мақолани ўқиш

📹 Видеони кўриш

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️Ниқоб таққанингизда уни иягингизга тушириб юрманг! Сабаби...

Манба

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
❗️Сенат раиси: «Эндиликда карантин чоралари босқичма-босқич бекор қилинади»

Бугун Олий Мажлис Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Сенат раиси Танзила Норбоева коронавирус билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди:

🔹«Ҳозирги қийинчиликлар албатта ўтади. Пандемия ҳам барҳам топади. Бироқ келгусида бу каби қийинчиликлар бўлмайди деб ҳеч ким кафолат бера олмайди. Шундай экан, барча соҳалардаги тартиб-таомилларни мана шундай шароитларга мослаштиришимиз зарур деб ҳисоблаймиз.

🔹Эндиликда карантин чоралари босқичма-босқич бекор қилинади. Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи тўғрисидаги кенг тарғибот ишларини кучайтиришимиз, касалликка чалинганларни ишлаб чиқилган протоколлар асосида даволаш билан бирга нормал ҳаётга қайтаришимиз, яъни иқтисодиётимизни ривожлантиришимиз зарур».

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг