Bukhara Tourism_Official
1.59K subscribers
17.1K photos
2.79K videos
1 file
6.71K links
Buxoro viloyati Turizm boshqarmasi matbuot xizmati

Rasmiy bot: https://t.iss.one/Buxturizmmurojaatbot
Facebook:https://m.me/Bukhtourismdevelopment
Instagram: @bukhtourismdevelopment
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
❗️Чипта пуллари йўловчиларга қайтарилади

🚆 10 июлдан 1 августга қадар "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ да 5900 та чипта сотилган.

Сотиб олинган чипта пуллари йўловчиларга қайтарилади.

✈️ "Uzbekistan airways" АЖ томонидан 332 та авиачипта сотилган ("Тошкент-Нукус", "Тошкент-Урганч", "Тошкент-Термиз" йўналишларида).

Сотиб олинган авиачипталарнинг амал қилиш муддати 1 йилгача ҳақиқий ҳисобланади. Авиақатновлар тикланганда, йўловчилар аввал сотиб олган чипталари билан бемалол парвоз қилиши мумкин.

🚌 Автобусда ҳаракатланиш мақсадида июль ойи учун сотиб олинган ойлик йўл чипталари 1 августдан 10 августгача қайтариб олинади ва фойдаланилмаган кунлар учун пул маблағлари қайтарилади.

〰️〰️〰️〰️
БАТАФСИЛ 👉 бу ерда

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
📍Коронавирус юқтириш хавфи энг юқори бўлган жойлар РЕЙТИНГИ

〰️〰️〰️〰️

📍
РЕЙТИНГ самых опасных мест и занятий для заражения коронавирусом

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
💰 Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш: РАҚАМЛАРДА

Манба

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Uzbektourism.uz
⚡️Республика махсус комиссияси АХБОРОТИ

Аҳоли ўртасида коронавирус инфекциясининг тарқалиш занжирини узиш мақсадида Республика махсус комиссияси қарори билан 2020 йил 13 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида қўшимча равишда қуйидаги карантин чекловлари киритилди:

✔️сартарошхона ва гўзаллик салонлари фаолияти тўхтатилади;

✔️маҳаллий (ички) авиақатновлар ва темир йўл қатнови тўхтатилади;

✔️65 ёшдан ошган шахсларга “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзига қатъий риоя этиш ҳамда сабабсиз уйдан ташқарига чиқмаслик тавсия этилди.

Шунингдек, жорий йил 18-19 июль ҳамда 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.

Мазкур чеклов махсус рухсатнома (стикер)лар асосида ҳаракатланадиган автотранспорт воситаларига ҳамда Республика махсус комиссиясининг жорий йил 8 июлдаги қарори билан тасдиқланган Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Жорий йилнинг 18-19 июль ҳамда 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари қуйидагилар тавсия этилади:

✔️аҳолига – “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзига қатъий риоя этган ҳолда ўз уйларида қолиш;

✔️давлат органлари ва муассасалари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга – ходимларни ишга жалб этмаслик, ходимларнинг ушбу кунларда уйда қолиши учун шароит яратиш.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️Карантин чекловлари жорий этилиши муносабати билан моддий даромад манбаини йўқотган, ишсиз ва эҳтиёжманд аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли чора-тадбирлар белгиланмоқда.

❗️Хусусан, давлат томонидан ҳозирги кунда 20 кунлик карантин даврида моддий жиҳатдан оғир аҳволга тушиб қолаётган энг муҳтож 120 мингга яқин оилаларни давлат томонидан озиқ-овқат, дори-дармон воситалари ва биринчи эҳтиёж маҳсулотларини етказиб бериш орқали қўллаб-қувватлаш режалаштирилмоқда.

❗️Мазкур оилалар рўйхатини ишлаб чиқишда қуйидаги оилаларга биринчи навбатда эътибор қаратилади:

✔️таъминот манбаи бўлмаган ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган, боқувчисидан ажралган, оғир касаллари бор, кўп болали оилалар;

✔️ижтимоий нафақаси реал эҳтиёжларни қопламайдиган ва ундан бошқа даромад манбаи бўлмаган оилалар;

✔️ота-онасининг иккисини ҳам йўқотган, болалар тарбияси билан эса қариндошлар шуғулланаётган оилалар;

✔️ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ҳам ногирон бўлган оилалар;

✔️14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ болаларни тарбиялаётган, бошқа қариндошлардан алоҳида яшаётган бева аёллар (бева эрлар);

✔️ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш изловчи сифатида бандликка кўмаклашиш марказларида ҳисобда турган оилалар;

✔️меҳнатга лаёқатли аъзолари бўлган, бироқ улар ҳеч қаерда ишламайдиган ёки пандемия туфайли даромадидан вақтинча маҳрум бўлган (мавсумий ишчи, уста, мардикор, сартарош, чет элда ишини йўқотиб қайтганлар, такси ҳайдовчиси, кафе, ресторан ишчиси ва ҳ.к) ва зарур ёрдамга муҳтож оилалар.

❗️Моддий кўмак юкларини манзилли тақсимлаш ҳамда етказиб бериш мақсадида маҳаллий ҳокимларнинг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосарлари бошчилигида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Ёшлар агентлигининг вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилди, шунингдек, ҳомийлик, хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказларининг фаолияти йўлга қўйилди.

📞 Ҳомийлик, хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказларига мурожаатларни қабул қилишни ташкил этиш мақсадида қисқа рақамли телефон тармоғи (call-center) ишга туширилади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️Шунингдек, волонтёрларга ёрдам кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланди.

🚛 Эндиликда моддий кўмак юкларини ўз манзилига етказиб беришда асосий ёрдамчи бўлган волонтёрлар маҳаллий ҳокимликлар томонидан зарур ҳимоя воситалари – тиббий комбинезон, тиббий ниқоб, қўлқоп, дезинфекция воситалари, шунингдек, узлуксиз ҳаракатланиш учун автотранспорт воситалари (дамас, лабо, газель ва б.қ.) билан таъминланади.

💰Юқорида кўрсатилган чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан, моддий жиҳатдан оғир аҳволга тушиб қолаётган энг муҳтож оилаларга озиқ-овқат, дори-дармон воситалари ва биринчи эҳтиёж маҳсулотларини сотиб олиш ҳамда ҳомийлик, хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказлари орқали етказиб бериш учун давлат томонидан 20 млрд сўм миқдорида маблағ ажратилди.

🏦Келгусида давлат томонидан карантин даврида аҳолининг муҳтож катламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида заруратга қараб яна қўшимча маблағлар ҳам ажратилади.

❗️Давлат томонидан карантин шароитида қийинчиликка дуч келаётган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида ҳам тизимли чора-тадбирлар белгиланди.

‼️ Мутасаддиларга нодавлат таълим ташкилотлари (мактабгача таълим ташкилотлари, мактаблар, олий таълим ташкилотлари) фаолиятини ўрганган ҳолда, карантин чекловлари жорий этилганлиги муносабати билан фаолиятида молиявий муаммоларга дуч келаётган нодавлат таълим ташкилотларига ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиш, шу жумладан, ушбу масала юзасидан алоҳида Вазирлар Маҳкамасининг қарорини тайёрланади.

🔹Йирик тадбиркорлик субъектларига карантин чекловлари амал қилган даврда тегишли ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва савдо объектларида санитария-гигиена ва эпидемиологик талабларга риоя этилиши учун масъул бўлган ходим белгилаш тавсия этилди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
❗️(+196) 2020 йил 11 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 12402 нафарни ташкил этмоқда.

⚡️Янги касалланиш ҳолатлари:

124 нафари Карантин марказидаги
фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида;

37 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 20 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 18 нафари аҳоли орасида),

15 нафари эса Бухоро вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони 1 067 866 (+ 11 520)
⚡️Соғайганлар 739 285 (+ 10 715)
⚡️Вафот этганлар 16 389 (+ 242)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия 759 203 (+6 406)
2. 🇰🇿 Қозоғистон 68 703 (+ 1 808)
3. 🇧🇾 Беларусь 65 782 (+ 159)
4. 🇺🇦 Украина 57 264 (+809)
5. 🇦🇲 Арманистон 34 001 (+ 442)
6. 🇦🇿 Озарбайжон 26 636 (+ 471)
7. 🇲🇩 Молдова 20 494 (+ 230)
8. 🇺🇿 Ўзбекистон 15 896 (+ 547)
9. 🇰🇬 Қирғизистон 13 101 (+ 603)
10. 🇹🇯 Тожикистон 6 786 (+ 45)

📎 Манба: Worldometers

👉Коротко о главном
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных
1 067 866 (+ 11 520)
⚡️Выздоровевших 739 285 (+ 10 715)
⚡️Погибших 16 389 (+ 242)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия 759 203 (+6 406)
2. 🇰🇿 Казахстан 68 703 (+ 1 808)
3. 🇧🇾 Беларусь 65 782 (+ 159)
4. 🇺🇦 Украина 57 264 (+809)
5. 🇦🇲 Армения 34 001 (+ 442)
6. 🇦🇿 Азербайджан 26 636 (+ 471)
7. 🇲🇩 Молдова 20 494 (+ 230)
8. 🇺🇿 Узбекистан 15 896 (+ 547)
9. 🇰🇬 Кыргызстан 13 101 (+ 603)
10. 🇹🇯 Таджикистан 6 786 (+ 45)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қандай қилиб коронавирус инфекциясини юқтирмаслик ва уни даволаш мумкин?

👉 Шифокор Элизовдан маслаҳатлар

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
Ниқоб яхшими ёки респиратор?

Дилфуза Ҳасанова, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти мутахассиси:

— Ниқоб ва респиратор самарадорлик жиҳатдан бир хил. Уларни фақат қўллаш муддатларида фарқ бор.

😷 Тиббий ниқобни ҳар 2 соатда алмаштириш, уларни бир марта ишлатиш керак.

😷 Докадан қилинган ниқобни ҳар 3 соатда амалштириш, ҳар гал кир совунда ювиб, дазмоллаб ишлатиш мумкин.

😷 Респираторни ҳар 12 соатда алмаштириш шарт.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг