bukhari.uz
6.58K subscribers
16.5K photos
3.62K videos
12 files
12K links
IMOM BUXORIY XALQARO ILMIY-TADQIQOT MARKAZINING RASMIY KANALI

Sayt: www.bukhari.uz
facebook.com/bukharicenter
instagram.com/bukhari.uz
twitter.com/www_bukhari_uz
ok.ru/bukharicenter
mover.uz/channel/imambukhari
Murojaat uchun: @Zafar_Uzaqov
Download Telegram
#Янгиликлар #Ташриф #Халқаро_алоқалар

ДЕЛЕГАЦИЯ АЪЗОЛАРИ АНҚАРА УНИВЕРСИТЕТИДА

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимларидан иборат делегация вакиллари Анқара университети Илоҳиёт факультетига ҳам ташриф буюриб, факультет декани профессор Шамил Дағжи билан учрашдилар. Учрашув давомида ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Батафсил: 👉 https://www.bukhari.uz/?p=18487

Batafsil

Яқинларингизга улашинг!
bukhari.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | YouTube | TikTok | OK
#Ташриф #Фото_лавҳалар

ДЕЛЕГАЦИЯ АЪЗОЛАРИ АНҚАРА УНИВЕРСИТЕТИДА

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимларидан иборат делегация вакиллари Анқара университети Илоҳиёт факультетига ҳам ташриф буюриб, факультет декани профессор Шамил Дағжи билан учрашдилар. Учрашув давомида ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Батафсил: 👉 https://www.bukhari.uz/?p=18487

Batafsil

Яқинларингизга улашинг!
bukhari.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | YouTube | TikTok | OK
#Янгиликлар #Ташриф #Фото_лавҳалар

Анқара университетида давра суҳбати

Аввал хабар қилганимиздек, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари вакилларидан иборат делегация айни кунларда Туркияда амалий ташриф билан бўлиб турибди. Ташрифнинг биринчи куни давомида Анқара университети Илоҳиёт факультети ўқитувчилари билан давра суҳбати ташкил қилинди. Улар билан алломаларимиз таълимотлари асосида бугунги кун глобал муаммоларига ечим топиш, соф ислом ғоясини тарғиб қилиш бўйича фикр алмашилди.

Батафсил: 👉 https://www.bukhari.uz/?p=18511

Batafsil

Яқинларингизга улашинг!
bukhari.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | YouTube | TikTok | OK
#Янгиликлар #Ташриф #Фото_лавҳалар

Ислом тафаккури институти Туркия сафарининг навбатдаги манзили бўлди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакилларидан иборат делегация ташрифнинг биринчи кунида Ислом тафаккури институтига ҳам борди.

Батафсил: 👉 https://www.bukhari.uz/?p=18527

Batafsil

Яқинларингизга улашинг!
bukhari.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | YouTube | TikTok | OK
#Янгиликлар #Ташриф #Фото_лавҳалар

ДЕЛЕГАЦИЯМИЗ АЪЗОЛАРИ ТУРКИЯ МИЛЛАТ КУТУБХОНАСИДА БЎЛИШДИ

Туркия сафарининг дастлабки куни якунида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимларидан иборат делегация вакиллари Туркия миллат кутубхонасига ҳам ташриф буюриб, у ердаги нодир қўлёзмалар, қадимий ҳамда замонавий манбалар билан яқиндан танишдилар.

Батафсил: 👉 https://www.bukhari.uz/?p=18536

Batafsil

Яқинларингизга улашинг!
bukhari.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | YouTube | TikTok | OK
#Янгиликлар #Ташриф #Халқаро_алоқалар #Фото_лавҳалар

АНҚАРА ШАҲРИДАГИ ТУРКИЯ МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ МАЪМУРИЯТИ БИЛАН УЧРАШУВ

Айни кунларда Туркияда амалий сафарда бўлиб турган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимларидан иборат делегация Анқарадаги Туркия Миллий кутубхонасига ташриф буюрди.

Батафсил: 👉 https://www.bukhari.uz/?p=18567

Batafsil

Яқинларингизга улашинг!
bukhari.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | YouTube | TikTok | OK
#Янгиликлар #Ташриф #Халқаро_алоқалар #Фото_лавҳалар

ТУРКИЯНИНГ АНҚАРА ЙИЛДИРИМ БОЯЗИД УНИВЕРСИТЕТИДА ЎЗБЕКИСТОН БОҒИ БАРПО ЭТИЛМОҚДА

Туркия сафари давомида Имом Бухорий ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари илмий ходимларидан иборат делегация вакиллари Анқара Йилдирим Боязид университетига ташриф буюрдилар. Ташриф доирасида делегация вакиллари университет ректори профессор Ибраҳим Айдинли билан учрашдилар. Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Диққатга сазовор жиҳати шундаки, Анқара Йилдирим Боязид университети ҳудудида қурилаётган янги дарвозадан кираверишда буюк аждодларимизнинг жаҳон цивилизациясига қўшган бебаҳо ҳиссаси, хусусан, ўзбек халқига ҳурмат ўлароқ, юртимиз шарафига Ўзбекистон номли катта боғ барпо этилмоқда.

Батафсил: 👉 https://www.bukhari.uz/?p=18580

Batafsil

Яқинларингизга улашинг!
bukhari.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | YouTube | TikTok | OK
#Янгиликлар #Ташриф #Халқаро_алоқалар #Фото_лавҳалар

ДЕЛЕГАЦИЯМИЗ ВАКИЛЛАРИ ТУРКИЯ САФАРИДА ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯ ИШИДА ИШТИРОК ЭТИШМОҚДА

Имом Бухорий ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари вакилларидан иборат делегация Туркия Республикасига ташрифининг учинчи кунида Истанбул шаҳридаги Султон Аҳмад мажмуасида жойлашган Дорул Махтутот марказида ўтказилаётган “Ҳижрий еттинчи аср қўлёзмалари: илмлар ва олимлар” номли халқаро конференцияда иштирок этишмоқда.

Батафсил: 👉 https://www.bukhari.uz/?p=18621

Batafsil

Яқинларингизга улашинг!
bukhari.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | YouTube | TikTok | OK
#Янгиликлар #Ташриф #Халқаро_алоқалар #Фото_лавҳалар

МАРКАЗ РАҲБАРИ ТУРКИЯДАГИ ЙИРИК ХАЙРИЯ ТАШКИЛОТЛАРИДАН БИРИДА БЎЛДИ

Айни кунларда Туркия сафарида бўлиб турган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов Истанбулдаги İLAM илмий-тадқиқот маркази кутубхонаси ва Азиз Маҳмуд Худойи Вақфига ташриф буюриб, Вақфнинг халқаро алоқалар бўйича мутасадди вакили Абдураҳмон Тўпбош билан учрашди.

Батафсил: 👉 https://www.bukhari.uz/?p=18639

Batafsil

Яқинларингизга улашинг!
bukhari.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | YouTube | TikTok | OK
#Янгиликлар #Ташриф #Халқаро_алоқалар #Фото_лавҳалар

ДЕЛЕГАЦИЯ АЪЗОЛАРИ ИРСИКА МЕҲМОНИ

Айни кунларда Туркия сафарида бўлган Имом Бухорий ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари делегацияси Ислом ҳамкорлик ташкилоти (OIS)нинг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш маркази (IRCICA – ИРСИКА) га ташриф буюриб, марказ Бош директорининг ўринбосари Проф. Др. Абу Бакар Сенгҳоре, Бош директор маслаҳатчиси Проф. Др. Садиқ Унай ва марказнинг тадқиқотлар ва нашрлар бўлими бошлиғи Саид Касимоғлу билан учрашди.

Батафсил: 👉 https://www.bukhari.uz/?p=18668

Batafsil

Яқинларингизга улашинг!
bukhari.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | YouTube | TikTok | OK
#Янгиликлар #Ташриф #Халқаро_алоқалар #Фото_лавҳалар

ДУНЁДАГИ ЭНГ ЙИРИК ҚЎЛЁЗМА КУТУБХОНАЛАРИДАН БИРИГА ТАШРИФ

Туркия сафарида бўлиб турган делегация аъзолари Истанбул шаҳридаги Сулаймония кутубхонасига ташриф буюриб, унинг фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Ташриф доирасида кутубхона раҳбари доктор Ҳусайн Кутан билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда кутубхона тарихи, қўлёзмаларни йиғиш, уларни таъмирлаш, факсимиле нусхаларини яратиш, сақлаш шароитлари бўйича маълумот берилди. Шунингдек, икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, ўзаро тажриба алмашиш, икки Марказ илмий ходимларини Сулаймония кутубхонасида малака оширишларини ташкил қилиш, кутубхона фондидан фойдаланиш, ундаги электрон китобларни Марказларга жалб қилиш каби масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Батафсил: 👉 https://www.bukhari.uz/?p=18690

Batafsil

Яқинларингизга улашинг!
bukhari.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | YouTube | TikTok | OK
#Янгиликлар #Ташриф #Халқаро_алоқалар

МАРКАЗ РАҲБАРИ ТУРКИЯНИНГ ЯНА БИР ЙИРИК ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТИ МЕҲМОНИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Ш.Зиёдов Туркия сафари давомида Денизли шаҳридаги Памукалле университетига ташриф буюрди.
1992 йилда асос солинган Памуккале университети мамлакатнинг йирик давлат олий ўқув юртларидан бири бўлиб, унда ҳар йили 34 мингга яқин талабага 2000 нафардан зиёд олий тоифали ўқитувчилар таълим беради. Ҳозирда университет Туркия университетлари орасида ТОП-20 мутлақ етакчилар қаторига киради. Шунингдек, университет жаҳон даражасидаги энг яхшиларнинг ТОП-5 фоизига киритилган.

Батафсил: 👉 https://www.bukhari.uz/?p=18699

Batafsil

Яқинларингизга улашинг!
bukhari.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | YouTube | TikTok | OK
#Янгиликлар #Ташриф #Халқаро_алоқалар

САФАР ИЛМИЙ ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ САҲИФАЛАРИНИ ОЧМОҚДА

Туркия сафарида бўлиб турган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази раҳбари Ш.Зиёдов мамлакатдаги Муфту Ариф Акшит вақфи кутубхонасини бориб кўрди.
Кутубхонада жаҳон алломалари қаламига мансуб асарларнинг қадимий қўлёзма нусхалари сақланади. Кутубхонанинг нодир хазинасидан шунингдек, Имом Бухорий асарларининг XIII асрга оид кўчирилган нусхаси ҳам ўрин олган.

Батафсил: 👉 https://www.bukhari.uz/?p=18716

Batafsil

Яқинларингизга улашинг!
bukhari.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | YouTube | TikTok | OK
#Янгиликлар #Ташриф #Халқаро_алоқалар

ДЕЛЕГАЦИЯ АЪЗОЛАРИ МАРМАРА УНИВЕРСИТЕТИДА

Имом Бухорий ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари илмий ходимларидан иборат делегация аъзолари Туркияга сафар давомида мамлакатнинг яна бир нуфузли таълим муассасаси Мармара университетига ташриф буюрди. Ташриф доирасида Имом Бухорий ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари томонидан нашр этилган китоблар тақдимоти ўтказилди. Шунингдек, университетнинг профессор-ўқитувчилари ва тадқиқотчилари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Мармара университетининг Илоҳиёт факультети декани, профессор Исмоил Сафо, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг халқаро илмий ҳайъати аъзоси, профессор Хуля Алпер, ислом илмлари бўйича бошқа олим ва мутахассислар иштирок этдилар.

Батафсил: 👉 https://www.bukhari.uz/?p=18810

Batafsil

Яқинларингизга улашинг!
bukhari.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | YouTube | TikTok | OK
#Янгиликлар #Ташриф #Халқаро_алоқалар

ИСТАНБУЛ УНИВЕРСИТЕТИГА ТАШРИФ

Имом Бухорий ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари илмий ходимларидан иборат делегация Туркия сафари давомида Истанбул университетига ташриф буюриб, университетнинг Илоҳиёт факультети декани профессор Рамазон Муслу, факультет декани ўринбосари Аҳмед Темель ва профессор Муртаза Бадр билан учрашди. Учрашувда ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари, хусусан, келгуси йилдан эътиборан Марказлар тадқиқотчиларини университет факультетининг қисқа муддатли малака ошириш дастурларига жалб қилиш, улар учун Муртазо Бадрнинг Мовароуннаҳр фақиҳларига доир маъруза ва семинар тренингларини ташкил қилиш, тадқиқотларнинг такрорланишини олдини олиш мақсадида уларнинг мавзулари ва китоблар алмашинувини мунтазам равишда йўлга қўйиш, факультетда Имом Мотуридий номидаги аудиторияни очиш масалалари юзасидан келишиб олинди.

Батафсил: 👉 https://www.bukhari.uz/?p=18822

Batafsil

Яқинларингизга улашинг!
bukhari.uz | Telegram | Facebook
#Янгиликлар #Ташриф #Халқаро_алоқалар

ТУРКИЯДАГИ ИСЛОМ ТАДҚИҚОТЛАРИ МАРКАЗИ САФАРНИНГ СЎНГГИ МАНЗИЛИ

Имом Бухорий ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари илмий ходимларидан иборат делегация аъзолари Туркия сафарининг ниҳоясида Ислом тадқиқотлари маркази (ИСАМ ташкилоти)га ташриф буюрди. Ушбу нуфузли ташкилотда делегация аъзолари мудир ўринбосари Тунжай Башуглу билан мулоқот ўтказди.

Батафсил: 👉 https://www.bukhari.uz/?p=18833

Batafsil

Яқинларингизга улашинг!
bukhari.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | YouTube | TikTok | OK
#Янгиликлар #ташриф

🟢Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг бир гуруҳ устозлар жамоаси, битирувчи курс талабалари билан бирга, бугун Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюришди. Тошкентлик меҳмонлар – устозлар ва илм толибларини Ҳадис илми мактаби ректори Барот домла Амонов, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов, Ал-Азҳар университети доктори, шайх Жамолиддин Ҳошим ва бошқа мутасадди ходимлар қарши олиб, ҳамроҳлик қилишди.

🟢Аввало улуғ муҳаддис Имом Бухорийнинг муборак марқадини зиёрат қилиб, ҳақига Қуръон тиловат қилинди. Сўнг, шу ернинг ўзида олий маъҳад талабалари, устозлари Саййид Раҳматуллоҳ Термизий, Абдулҳодий домла Ғиёсов ҳамда Махсумхон Раҳматуллоҳ домла қўл остида, икки йил мобайнида ўқилган “Саҳиҳи Бухорий” китобини хатм қилишди.

🟢Шундан кейин Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази биносида, талабаларга “Саҳиҳи Бухорий” китоби ўқиб тугатилганлигини тасдиқловчи ижоза-шаҳодатномаларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Яқинларингизга улашинг!
✅️https://t.iss.one/joinchat/QbkU7g8U6fc9nL35
🫥https://taplink.cc/bukhariuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3👏1😱1