bukhari.uz
24.4K subscribers
14.6K photos
3.12K videos
11 files
10.9K links
IMOM BUXORIY XALQARO ILMIY-TADQIQOT MARKAZINING RASMIY KANALI

Sayt: www.bukhari.uz
facebook.com/bukharicenter
instagram.com/bukhari.uz
twitter.com/www_bukhari_uz
ok.ru/bukharicenter
mover.uz/channel/imambukhari
Murojaat uchun: @Zafar_Uzaqov
Download Telegram
#Мақолалар #Ҳадис #Бухорийга_эҳтиром

ИЖТИМОИЙ ЙИҒИН ОДОБЛАРИ

Жамиятдаги муаммоларнинг ечимини топиш ва турли фикрларни эшитиб, тўғри қарор чиқариш учун ижтимоий йиғинлар ўтказилади. Қаерда инсон ё жамоа манфаатлари учун суҳбат бўлса, у фойдали, ботил сўзлар гапирилса, ғийбат, чақимчилик ва бўҳтон қилинса, аксинча, зарарли йиғин бўлади.

Ўтирган кишини ўрнидан турғизмаслик ҳам одобдир. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Биронтангиз ўзи ўтириши учун бир кишини жойидан турғизиб юбормасин. Лекин жой беринглар, сиғишинглар”(Имом Бухорий ривояти)...

Батафсил: 👉 https://www.bukhari.uz/?p=30777

📝 Lotin alifbosida o‘qing

Яқинларингизга улашинг!
🌐 bukhari.uz 💬 Telegram 📱 Facebook 📹 Instagram 💬Twitter 📹 YouTube 📹 TikTok 💬 OK 🍔 Taplink
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мақолалар

УСТОЗНИНГ ШОГИРДИГА ДЕГАНЛАРИ
Ўн тўртинчи дарс. Иффатли бўлиш.

Эй ўғлим! Иффат яхшиларнинг хулқидир. У билан хулқлангинки, сенга мустаҳкам ўрнашиб олсин. Кўзи тўқ бўлиш ҳам иффатдан. Ейдиган овқатингни муҳтожлар ва дўстларингдан қизғанма. Одамлар қўлидаги нарсани билишга интилмаслигинг ҳам иффатдир. Таоминг ва ўткинчи нарсаларингни кўпайтиришга ошиқ бўлма. Ҳавойи нафсингга қарши кураш. У сени бузуқ ишларга ундаса, бўйсинма.

Эй ўғлим! Қорнини нон билан тўйғизадиган киши уни гўшт, мева ва ширинликлар билан тўйинтирадиган кабидир. Иккаласи ҳам тўйганда ошқозонига ҳеч нарса тиқа олмайди. Бойларнинг егани ҳам, камбағалларники ҳам ҳаммаси нажосатга айланиб кетади.

Эй ўғлим! Кўзи тўқ инсон бўл. Ҳазм бўлиб кетиши билан лаззати ҳам йўқоладиган луқма сабабли ўзингни пастга урма. Қаерга борсанг ҳам қилмишингнинг шармандалиги сени таъқиб этади...

Батафсил: 👉 https://www.bukhari.uz/?p=30896

📝 Lotin alifbosida o‘qing

Яқинларингизга улашинг!
🌐
bukhari.uz 💬 Telegram 📱 Facebook 📹 Instagram 💬Twitter 📹 YouTube 📹 TikTok 💬 OK 🍔 Taplink
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мақолалар #Ҳадис #Бухорийга_эҳтиром

САЛОМНИ ЁЙИНГ, САЛОМАТ БЎЛАСИЗ!

Салом инсон зоти яратилгандан буён давом этиб келмоқда. Саломлашиш исломнинг шиори ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари бўлиб, ўзида тинчлик, меҳр­муҳаббат, дўстлик ва яхшиликларни мужассам этган. Инсон айниқса изтиробга тушганда, қоронғу тунларда ва чўлу биёбонда ёлғиз қолганда бу фазилатнинг қадрини сезади. Салом берган киши биродарига тинчлик ва хурсандчилик бағишлайди. Ундан ҳадик ва васвасани кетказади.

Саломлашиш саломатлик ва омонлик гарови ҳамдир. Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Саломни ёйинг, саломат бўласиз”, дедилар”(Имом Бухорий ривояти)...

Батафсил: 👉 https://www.bukhari.uz/?p=30900

📝 Lotin alifbosida o‘qing

Яқинларингизга улашинг!
🌐 bukhari.uz 💬 Telegram 📱 Facebook 📹 Instagram 💬Twitter 📹 YouTube 📹 TikTok 💬 OK 🍔 Taplink
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мақолалар

«ЖОНЛИ» ВА «ЖОНСИЗ» ТАРБИЯ

«Агар огоҳсан сен – шоҳсан сен.
Агар шоҳсан сен – огоҳсан сен»

Албатта, халқимиз, жумладан ёш авлод ғарб фан-техникаси, маданияти, адабиёти, санъатининг илғор жиҳатларини инкор этмайди. Бироқ ғарбда дин ва одобга зид бўлган қарашларнинг кўпчиликка сингдирилиши оқибатида юзага келган «оммавий маданият» тушунчасини ғарб зиёлиларининг ўзи «ғарбнинг муаммоси» сифатида баҳолаётганини ҳамда «оммавий маданият»нинг маънавий-ахлоқий тубанликларини ёшларимиз қанча тез англаса, шунча яхши...

Батафсил: 👉 https://www.bukhari.uz/?p=30960

📝 Lotin alifbosida o‘qing

Яқинларингизга улашинг!
🌐 bukhari.uz 💬 Telegram 📱 Facebook 📹 Instagram 💬Twitter 📹 YouTube 📹 TikTok 💬 OK 🍔 Taplink
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мақолалар #Ҳадис

ИЗН СЎРАШ – НАЗАРНИ ПОКИЗА САҚЛАШ УЧУНДИР

Инсон ҳаёти қавм-қариндош, қўни-қўшни, маҳалла-кўй билан чамбарчас боғлиқдир. Табиийки, одамлар орасида борди-келди, хабарлашиш, маслаҳат сўраб бориш каби ўзаро муносабатлар юзага келади. Инсон бирор хонадонга борганда, киришга изн сўраши исломдаги гўзал одоб-ахлоқ саналади.

Рибъий ибн Ҳирошдан бундай ривоят қилинади: “Бизга Бану Омирдан бир киши қуйидагиларни айтиб берди. У Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйда эканларида: “Кирсам майлими?” деб изн сўради. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ходимга: “Чиқиб анави кишига изн сўрашни ўргат. “Ассалому алайкум, кираверайми?” дегин, деб айт”, дедилар. Ҳалиги одам бу гапларни эшитди ва: “Ассалому алайкум, кирсам майлими?” деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам изн бердилар ва у кирди”(Абу Довуд ривояти)...

Батафсил: 👉 https://www.bukhari.uz/?p=30955

📝 Lotin alifbosida o‘qing

Яқинларингизга улашинг!
🌐 bukhari.uz 💬 Telegram 📱 Facebook 📹 Instagram 💬Twitter 📹 YouTube 📹 TikTok 💬 OK 🍔 Taplink
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мақолалар #Бухорийга_эҳтиром #Ҳадис

БЕМОРНИ ЙЎҚЛАГАН КИШИ ЖАННАТ ХУРФАСИДА БЎЛАДИ

Ҳар бир инсон касал бўлади. Бу баъзида кучли, баъзида енгил кечади. Ривоятларга кўра, фақат Фиръавн касал бўлмаган экан. Бу унда ғурур ва кибр ошишига олиб келган. Аслида касаллик ҳам имтиҳон, ҳам раҳмат бўлади. Баъзан енгил касаллик ўзидан кейин келадиган оғир дардни қайтаради. Бу вақтда мўмин киши имтиҳонга сабрли бўлиши ва дардининг даъвосини маърифат билан излаши лозим бўлади.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ бирор дард берган бўлса, албатта, шифосини ҳам бергандир”[1].

Динимизда бемор кишини йўқлаб, ҳолидан хабар олиш мўминнинг мўминдаги ҳаққи ҳисобланади(Имом Бухорий ривояти)...

Батафсил: 👉 https://www.bukhari.uz/?p=31061

📝 Lotin alifbosida o‘qing

Яқинларингизга улашинг!
🌐 bukhari.uz 💬 Telegram 📱 Facebook 📹 Instagram 💬Twitter 📹 YouTube 📹 TikTok 💬 OK 🍔 Taplink
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мақолалар

УСТОЗ ОТАНГДАН УЛУҒ!

Ҳар бир инсон зоти учун эса энг биринчи устози – унинг ОТА-ОНАСИДИР! Зеро уни тарбиялашни ҳали бу дунёга келмасидан олдинроқ бошлайди. Туғилиши биланоқ то ота-онанинг ўзи бу дунёдан ўтмагунча, ўз фарзандига меҳрибонлик қилиб ўтади...

Шунинг учун ҳам ҳар бир ақл-заковатли, фаҳм-фаросатли одам «Устозлар ва мураббийлар» байрам кунида ҳам энг биринчи бўлиб ўзининг доимий пешқадамлари бўлмиш ўз ота-онасидан бошлаб, устоз ва мураббийларини кўнгилларини шод қилиб, бебаҳо, бетакрор ва беқиёс дуоларидан баҳраманд бўлишга шошилади.

Батафсил: 👉 bukhari.uz/?p=31507

📝 Lotin alifbosida o‘qing

Яқинларингизга улашинг!
🌐
bukhari.uz 💬 Telegram 📱 Facebook 📹 Instagram 💬Twitter 📹 YouTube 📹 TikTok 💬 OK 🍔 Taplink
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мақолалар

МАСЛАҲАТЛИ ТЎЙ ТАРҚАМАС

“Маслаҳат” арабча сўз бўлиб, бирор ишни қандай қилиш кераклиги ҳақида йўл-йўриқ тарзидаги, мулоҳаза, тавсия, таклиф, фикр олиш каби маъноларни билдиради.

Муқаддас динимизда ҳар бир ишни маслаҳат билан амалга оширишга чақирилган ва унинг алоҳида фазилатга эга эканлиги таъкидланган. Ҳатто Қуръони карим сураларидан бири ҳам Шўро (Маслаҳат) деб номланган. Чунки, бу сурада мусулмонларни барча ишда маслаҳат – кенгаш билан иш тутишга ундовчи оятлар келган. Жумладан, 38-оятда Аллоҳнинг ҳузуридаги яхши ва боқий, қадр-қимматли нарсаларга эгаликка муяссар бўладиган жамоанинг тўққизта сифати санаб ўтилган...

Батафсил: 👉 bukhari.uz/?p=31677

📝 Lotin alifbosida o‘qing

Яқинларингизга улашинг!
🌐
bukhari.uz 💬 Telegram 📱 Facebook 📹 Instagram 💬Twitter 📹 YouTube 📹 TikTok 💬 OK 🍔 Taplink
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мақолалар

ИЛМ МАШАҚҚАТЛИ ЖАРАЁНЛАРНИ ЕНГИБ ЎТИШНИ ОСОНЛАШТИРАДИ

Илм – билмоқ, ўқимоқ, танимоқ каби маъноларни билдиради. Истилоҳда эса илм деганда бир нарсани воқеликда қандай бўлса, шундай идрок қилиш тушунилади. Луқмони Ҳаким «Илм ўрган, зеро, фақир чоғингда у мол, бой вақтингда жамол – зийнат», дейди. Ўғлига шундай насиҳат қилади: «Эй ўғлим, сен олимлар билан ўтир. Уларнинг орасига кир. Чунки Аллоҳ таоло ерни осмон суви билан тирилтиргани каби, қалбларни ҳикмат нури билан тирилтиради»...

Батафсил: 👉 bukhari.uz/?p=32058

📝 Lotin alifbosida o‘qing

Яқинларингизга улашинг!
🌐
bukhari.uz 💬 Telegram 📱 Facebook 📹 Instagram 💬Twitter 📹 YouTube 📹 TikTok 💬 OK 🌐 Taplink
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мақолалар #Бухорийга_эҳтиром #Ҳадис

ИЛМНИНГ ФАЗИЛАТИ

“Илм – саодат калити, илмсизлик – жаҳолатдир”, дейди донолар. Дарҳақиқат, илм инсонни камолотга, саодатга етаклайди. Динларнинг устуни бўлган исломда ҳам бу нарса ўз аксини топган.Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга илк бор:
اقْرَأْ بِاسْمِ رَبِّكَ الَّذِي خَلَقَ
“Ўқинг (эй Муҳаммад! Бутун борлиқни) яратган зот бўлмиш Раббингиз исми билан!”[1] оятини нозил қилди. Бунинг орқасидан ҳар бир мўмин-мусулмонга илм ўрганиш вазифасини юклади. Бу илм шуки, у шариат аҳкомлари, ҳалол-ҳаром ва одоб-ахлоқ, табобат, саноат, зироат, тижорат, фалакиёт каби барча диний ва дунёвий илмларни қамраб олади. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларини илмга ушбу тарзда рағбатлантирган: “Мендан бир оят бўлса ҳам етказинглар. Бани Исроил ҳақида эса сўзлайверинг, танглик йўқ. Ким менга нисбатан қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдан жойини олаверсин” ( Имом Бухорий ривояти)...

Батафсил: 👉 bukhari.uz/?p=32063

📝 Lotin alifbosida o‘qing

Яқинларингизга улашинг!
🌐
bukhari.uz 💬 Telegram 📱 Facebook 📹 Instagram 💬Twitter 📹 YouTube 📹 TikTok 💬 OK 🌐 Taplink
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мақолалар #Бухорийга_эҳтиром #Ҳадис

ОТА-ОНАГА ЯХШИЛИК ҚИЛИШ

Ато айтади: “Ибн Аббосдан унинг онаси ҳақида нима учун суриштирганини сўрадим”. У зот: “Мен онага яхшилик қилишдан кўра, Аллоҳга яқинроқ бирор амални билмайман”, деб жавоб берди” (Имом Бухорий ривояти).

Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг ризқи кенг ва умри узоқ бўлишига сабаб бўлади...

Батафсил: 👉 bukhari.uz/?p=32122

📝 Lotin alifbosida o‘qing

Яқинларингизга улашинг!
🌐
bukhari.uz 💬 Telegram 📱 Facebook 📹 Instagram 💬Twitter 📹 YouTube 📹 TikTok 💬 OK 🌐 Taplink
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мақолалар #Бухорийга_эҳтиром

УСТОЗНИНГ ШОГИРДИГА ДЕГАНЛАРИ
Ўн бешинчи дарс. Мурувватлик, хушхулқлик ва олижаноблик.

Эй ўғлим! Олийжаноб, мурувватли, хушмуомала бўлиш ўзингга ҳам бирорта дўстингга ҳам ва бошқа ватандошларингга ҳам адолатсизлик, зулм ва таҳқирлашни истамаслигингдир. Киндик қонинг тўкилган, ҳавосидан нафас олган ватанингга нисбатан ҳам ёмонликни истама. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўмин мўмин учун бир-бирини ушлаб турадиган девордек”[1], дедилар. Жамият аъзолари гўё бир тана экан, улардан бирига нисбатан содир қилинган инсофсизлик ва зулм жамиятнинг бошқа аъзоларига ҳам таъсир қилиши муқаррар. Шу боис динимизда мурувватли бўлиш инсоний алоқаларни муҳофаза қилишнинг асосий воситаси қилиб белгиланган. Агар олийжаноблик, инсоф ва адолатни, ҳалоллик ва хушмуомалани ўзимизга мезон қилсак, дунёю охират яхшиликларига эга бўламиз, шунда жамият аъзолари янада жипслашади, ватан гуллаб яшнайди...

Батафсил: 👉 bukhari.uz/?p=32130

📝 Lotin alifbosida o‘qing

Яқинларингизга улашинг!
🌐
bukhari.uz 💬 Telegram 📱 Facebook 📹 Instagram 💬Twitter 📹 YouTube 📹 TikTok 💬 OK 🌐 Taplink
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мақолалар #Бухорийга_эҳтиром #Ҳадис

ЙЎЛДАН ОЗОР БЕРУВЧИ НАРСАЛАРНИ ОЛИБ ТАШЛАШНИНГ МУКОФОТИ ЖАННАТДИР

Ислом динида ибодатлар муайян бир доира билан чекланмайди. Балки инсоният учун фойдали бўлган ҳар қандай иш холис ният билан амалга оширилиб, Аллоҳ ва унинг Расули буюрган ёки қайтарган нарсаларга зид бўлмаса, ибодат ҳисобланади. Албатта, ҳар қандай амал риё ва кибру ҳаводан холи бўлса, унинг даражаси ҳам, савоби ҳам катта бўлади. Шундай амаллар борки, арзимас кўринса-да, гуноҳларнинг кечирилиши ва жаннатга киришга сабаб бўлади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир киши кўчада кетаётган эди. Йўлда ётган тиканли шохни учратди. Уни четга олиб ташлади. Аллоҳ таоло унинг бу амалидан рози бўлиб, гуноҳларини кечирди”, дедилар(Имом Бухорий ривояти)...

Батафсил: 👉 bukhari.uz/?p=32248

📝 Lotin alifbosida o‘qing

Яқинларингизга улашинг!
🌐
bukhari.uz 💬 Telegram 📱 Facebook 📹 Instagram 💬Twitter 📹 YouTube 📹 TikTok 💬 OK 🌐 Taplink
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бағрикенглик_ҳафталиги #Муносабат #Мақолалар

БАҒРИКЕНГЛИК – ДИНЛАР ВА МИЛЛАТЛАРНИ БИРДАМЛАШТИРУВЧИ МУҲИМ ОМИЛ

Дунё халқлари ўзаро муносабатларни қарор топтиришда азалдан бағрикенглик тамойилларига асосланган. Шу боис миллати, дини ва тилидан қатъи назар, тинч-тотув, аҳил-иноқ, ҳамжиҳат ҳаёт кечирган.

Юртимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари истиқомат қилади. Уларнинг 94 фоизидан зиёди ислом динига эътиқод қилади. 3,5 фоизга яқини православ, қолган қисми бошқа диний конфессияларга мансуб.

Тарихий манбаларда бу заминда ислом дини кириб келгунга қадар яшаган халқлар ўртасида ҳам ўзаро муносабатлар яхши бўлгани баён этилган...

Батафсил: 👉 bukhari.uz/?p=32703

📝 Lotin alifbosida o‘qing

Яқинларингизга улашинг!
🌐
bukhari.uz 💬 Telegram 📱 Facebook 📹 Instagram 💬Twitter 📹 YouTube 📹 TikTok 💬 OK 🌐 Taplink
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бағрикенглик_ҳафталиги #Муносабат #Мақолалар

ҚУРЪОН ВА СУННАТДА БАҒРИКЕНГЛИК ТАЛҚИНИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бағрикенгликни асосий тамойиллардан бири деб билганлар. “(Эй Муҳаммад) Раббингизнинг йўли (дини)га ҳикмат ва чиройли насиҳат билан даъват қилинг! Улар билан энг гўзал услубда мунозара қилинг!”(Наҳл сураси, 125) оятидан келиб чиқиб, динни бағрикенглик билан тарғиб этдилар. Одамларнинг даъватга қўпол муносабати у зотни бундан қайтара олмади. Тоиф аҳли Пайғамбар алайҳиссаломга хунук муомала қилганда, кечиримлиликка асосланиб, Аллоҳ таолодан уларни ҳалок этмасдан, балки тўғри йўлга солишини сўраб дуо қилганлари жаҳолатга қарши маърифатнинг айни мисолидир...

Батафсил: 👉 bukhari.uz/?p=32712

📝 Lotin alifbosida o‘qing

Яқинларингизга улашинг!
🌐
bukhari.uz 💬 Telegram 📱 Facebook 📹 Instagram 💬Twitter 📹 YouTube 📹 TikTok 💬 OK 🌐 Taplink
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мақолалар

ОЛЛОҲҚУЛИ БАҲОДУРХОННИНГ НОЁБ МУСҲАФИ

Марказ қўлёзмалар фонди сўнгги йиллар мобайнида нодир асарлар билан бойиб бормоқда. Маҳаллий аҳолидан харид қилинган қўлёзма китоблар орасида Хива хони Оллоҳқули Баҳодурхоннинг (тахм.1794-1842) бўйруғи билан кўчирилган Қуръони карим ҳам мавжуд бўлиб, у №344 рақам билан фондда сақланмоқда.

Асар нисбатан яхши сақланган. Унда ўша даврнинг китобат санъатида қўлланган нафис, бежирим нақшларнинг мукаммал намуналарини кўриш мумкин. Оллоҳқули Баҳодурхон Муҳаммад Раҳимхон I нинг (тахм. 1775-1825) ўғли бўлиб, Хива хонлиги тарихида муҳим из қолдирган ҳукмдорлардан бири ҳисобланади...

Батафсил: 👉 bukhari.uz/?p=32756

📝 Lotin alifbosida o‘qing

Яқинларингизга улашинг!
🌐
bukhari.uz 💬 Telegram 📱 Facebook 📹 Instagram 💬Twitter 📹 YouTube 📹 TikTok 💬 OK 🌐 Taplink
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мақолалар

“ЛУБОБУЛ ҲАДИС” НИНГ МАРКАЗ ФОНДИДАГИ ҚЎЛЁЗМА НУСХАЛАРИ

Асарнинг 4 қўлёзма нусхаси Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази қўлёзмалар фондида инв. №217/III, №283/I, №428/III ва №495/VII рақамлар билан сақланмоқда.

Қуйида уларнинг кодикологик таҳлилини келтирамиз.

№283/I рақамда сақланаётган қўлёзма 824/1421 йили настаълиқ хатида Муҳаммадамин ибн Шайх Абулҳасан ибн Шайх Абу Язид томонидан кўчирилган[4]. Ҳажми 21 варақ. 40 бобдан иборат. Ҳар саҳифа 15 сатрдан. Асар 1б-варақдан басмала билан бошланиб, қуйидагича давом этган...

Батафсил: 👉 bukhari.uz/?p=32831

📝 Lotin alifbosida o‘qing

Яқинларингизга улашинг!
🌐
bukhari.uz 💬 Telegram 📱 Facebook 📹 Instagram 💬Twitter 📹 YouTube 📹 TikTok 💬 OK 🌐 Taplink
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мақолалар #Газета #Янги_Ўзбекистон

МИЛЛИЙ КОНТЕНТ нима учун керак?
ЁХУД МАҚСАД — ҲУДУДЛAPНИ ЭМAC, OНГНИ ЭГAЛЛAШ

Яқинда ўтган асрнинг 40-йиллари охирида суратга олинган фильмдан лавҳа кўриб қолдим. Унда бир дастурхон атрофида миллатимиз вакиллари, асосий қисми қизлар бўлган даврада ҳамма пиво ичиб ўтирибди. Ҳаттоки қиз битта пивони қўлига олиб, иккинчисини отасига узатяпти. Бу лавҳа диёримиздаги худди одатдаги ҳаётий воқеалар сингари акс эттирилган.

Ҳoзиpги кундa ғapaзли мaқcaдлap йўлида зимдaн кечаётган мaфкуpaвий куpaшлap бaъзи миллaтлapнинг тapиxий илдизи вa миллий ўзлигини йўқoтишгa қapaтилгaнини cезиш қийин эмac. Бундa эътибop ҳудудлapни эмac, инcoн oнгини эгaллaшгa йўнaлтиpилгaн. Бу дaвpдa шaxcнинг “ўзигa xocлик инқиpoзи” кaби ижтимoий-пcиxoлoгик масала дoлзapб муaммoлapдaн биpигa aйлaнaди.

Булар шaxcнинг жaмият aъзoлapидaн aжpaлиб туpишигa қаратилгaн xaтти-ҳapaкaтлapи бўлиб, масалан, инcoн ўзининг Аллoҳ тoмoнидaн унгa aтo этилгaн тaнacи вa ҳaттo жинcигa ҳaм ўзгapтириш киpитиш opқaли қaлб хoтиpжaмлигигa эpишиши мумкинлиги cингapи ғoялap ишлaб чиқилмоқда. Энг хавфлиси, улар туpли меxaнизмлap opқaли узлуксиз paвишдa Еp юзи aҳoлиcи онгигa cингдиpилмoқдa. Биp қapaгaндa, унчa xaвф туғдиpмaйдигaнгa ўxшaйдигaн бу иллaтлap фожиасини acpлap дaвoмидa шaкллaниб келгaн oилaгa ниcбaтaн қapaшлapнинг кескин ўзгapишида ҳам кўриш мумкин...

Батафсил: 👉 bukhari.uz/?p=35001

📝 Lotin alifbosida o‘qing

Яқинларингизга улашинг!

🌐 bukhari.uz 💬 Telegram 📱 Facebook 📹 Instagram 💬Twitter 📹 YouTube 📹 TikTok 💬 OK 🌐 Taplink
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мақолалар #Газета #Янги_Ўзбекистон

МEҲР-МУРУВВАТ ВА ШУКРОНАЛИК АЙЁМИ

Ийд ал-Адҳо – Қурбон ҳайити зулҳижжа ойининг дастлабки ўн кунлиги якунига тўғри келади. Ислом меҳр-мурувват, саховат, инсонпарварлик, бағрикенглик, маърифат ва тинчликпарварлик дини сифатида силаи раҳм, каттага ҳурмат, кичикка иззат, етимларга ғамхўрлик ва муҳтожларга ёрдамни ҳам улуғ ибодатлар қаторига қўшган. Зулҳижжа ойининг биринчи ўн кунида бу фазилатлар янада ёрқин намоён бўлади. Одамлар бу ғанимат кунларда зикр ва эҳсонга, ҳаром амаллардан сақланишга, қалб поклиги ва ҳусни хулққа яна ҳам кўпроқ эътибор беради. Гина-кудуратлар бўлса, узр-маъзур қилади. Имкон қадар ўзгаларнинг оғирини енгил қилишга шошилади...

Батафсил: bukhari.uz/?p=35959

📝 Lotin alifbosida o‘qing

Яқинларингизга улашинг!

🌐 bukhari.uz 💬 Telegram 📱 Facebook 📹 Instagram 💬Twitter 📹 YouTube 📹 TikTok 💬 OK 🌐 Taplink
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мақолалар #Журнал

Сўзнинг тузи нимада?

Тил инсонга ато этилган сув ва ҳаводек бебаҳо неъмат. Мисол учун, қаршингиздаги одамга «мен ҳозир бозорга бориб келдим» деган гапни тил воситасида бир-икки сонияда етказиш мумкин. Лекин худди шу хабарни имо-ишора билан англатиш учун анча кўп вақт керак бўлади.

Неъматни қадрламаслик, диний қадриятларни ҳисобга олмаган тақдирда ҳам, яхшиликка олиб келмайдиган қусурдир.

Ҳозир баъзилар таржимаи ҳолини ё таътилга чиқиш аризасини ҳам ёза олмаслиги мана шундай майда кўринган, лекин томиб-томиб кўл бўлган иллатларнинг оқибати бўлса керак.

«Бежиз» сўзига -га, «ҳозир» сўзига -да қўшиш расм бўлди. Руслар «в сейчас», инглизлар «at now» демайди. Бошқа халқлар ҳам «ҳозир» га бундай қўшимча қўшмайди. Биз қачон, қаердан ўргандик, шуни сира англаб бўлмайди.

Яна -лар қўшимчаси борасида ҳам аҳвол яхши эмас. Ҳурмат ва кўплик маъносида ишлатилганда, эътирозга ўрин қолмайди...

Батафсил: 👉 bukhari.uz/?p=38088

📝 Lotin alifbosida o‘qing

Яқинларингизга улашинг!
✅️https://t.iss.one/joinchat/QbkU7g8U6fc9nL35
🫥https://taplink.cc/bukhariuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM