bukhari.uz
6.48K subscribers
16.5K photos
3.65K videos
12 files
12.1K links
IMOM BUXORIY XALQARO ILMIY-TADQIQOT MARKAZINING RASMIY KANALI

Sayt: www.bukhari.uz
facebook.com/bukharicenter
instagram.com/bukhari.uz
twitter.com/www_bukhari_uz
ok.ru/bukharicenter
mover.uz/channel/imambukhari
Murojaat uchun: @Zafar_Uzaqov
Download Telegram
#Алломалар

АЛИ ҚУШЧИ – ИККИНЧИ РЕНЕССАНС ЮТУҚЛАРИНИ ЕВРОПАГА УЗАТГАН МУТАФАККИР(давоми)

Мавлоно Аловиддин Али Қушчи Самарқандий Туркияда катта ҳурмат, обрў-эътиборга сазовор бўлиб усмонлилар салтанатида ҳам дунёвий ҳам диний илмларни ривожлантирувчи маърифий марказ ташкил этишга киришади. Али Қушчи мадрасада Самарқандда эгаллаган билимлари ва тажрибасига таянган ҳолда бу тажрибаларни ўз шогирдларига ўргата бошлайди. Мадрасада илмнинг турли соҳаларини ривожлантириш кенг йўлга қўйилади.

У пайтлари Истамбулда Али Қушчидек математика ва астрономиядан мукаммал билимли олимлар етишмасди. Шу сабабли илмга чанқоқ туркиялик илм аҳли ўз даврининг Батлимуси, яъни шарқ Птоломейи деб ном қозонган мутафаккир атрофида йиғилиб, унинг маърузаларини меҳр билан тинглай бошлашади.

Батафсил: 👉 https://www.bukhari.uz/?p=27909

📝 Lotin alifbosida o‘qing

Яқинларингизга улашинг!
🌐
bukhari.uz 💬 Telegram 📱 Facebook 📹 Instagram 💬Twitter 📹 YouTube 📹 TikTok 💬 OK 🍔 Taplink
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
#Алломалар #Бухорийга_эҳтиром

Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий (810-870)

Муҳаддислар имоми, ҳадис илмида мўминларнинг амири, ҳофиз, фақиҳ, муаррих ва мутафаккирнинг тўлиқ исми шарифи – Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн Муғийра ибн Бардазбеҳ Жуъфий.

Имом Бухорий 194/810 йил 21 июлда (шаввол ойининг 13-кунида жума намозидан кейин) Бухорода таваллуд топган.

Алломанинг исми Муҳаммад, куняси Абу Абдуллоҳ, насаби Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн Муғийра ибн Бардазбеҳдир. Уни шарафлаб “имомул муҳаддисийн” (“муҳаддислар имоми”), “амирул муъминийн фил ҳадис” (“ҳадис илмида мўминларнинг амири”) деб аташган. Ота-боболарининг исмларидан турибдики, Имом Бухорий ажам бўлган. Бу фикр талай адабиётларда қайд қилинган. “Бардазбеҳ” сўзи “деҳқончилик билан шуғулланувчи киши” маъносини англатади.

Батафсил: 👉 https://www.bukhari.uz/?p=28087

📝 Lotin alifbosida o‘qing

Яқинларингизга улашинг!
🌐
bukhari.uz 💬 Telegram 📱 Facebook 📹 Instagram 💬Twitter 📹 YouTube 📹 TikTok 💬 OK 🍔 Taplink
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Алломалар #Бухорийга_эҳтиром

АБУ АБДУЛЛОҲ МУҲАММАД ИБН ИСМОИЛ БУХОРИЙ (810-870) 2-қисм

Манбаларда Имом Бухорий ўз ватанида ва хорижий юртларда мингдан ортиқ устозлардан ҳадис ривоят қилгани кўрсатилган. Унинг дастлабки устозлари ҳақида гапирадиган бўлсак, биринчи навбатда, ўша даврда Бухорода кўзга кўринган муҳаддислардан Муҳаммад ибн Салом Пойкандий (777-839), Муҳаммад ибн Юсуф Пойкандий (738-825), Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Маснадий (ваф. 843 й.), Абдулҳамид Кеший (ваф. 863 й.) ва бошқаларни кўрсатиш мумкин.

825 йили ўн олти яшар Муҳаммад онаси ва акаси Аҳмад билан ҳаж ибодатини адо этиш ниятида Макка томон йўл олади. Барча амаллар адо этилганидан кейин онаси билан акаси Бухорога қайтади, у эса Маккада қолади ва бу муқаддас шаҳар олимлари Абулвалид ибн Арзақий ва Абдуллоҳ ибн Зубайр Ҳумайдийдан ҳадис илмини ўрганади.

Имом Бухорий 827 йилда ўн саккиз ёшида Мадинаи мунавварага келади ва у ерда Мутриф ибн Абдуллоҳ, Иброҳим ибн Ҳамза, Абу Собит Муҳаммад ибн Убайдуллоҳ, Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Увайсий каби бир қанча етук олимлардан таҳсил олади.

Батафсил: 👉 https://www.bukhari.uz/?p=28115

📝 Lotin alifbosida o‘qing

Яқинларингизга улашинг!
🌐
bukhari.uz 💬 Telegram 📱 Facebook 📹 Instagram 💬Twitter 📹 YouTube 📹 TikTok 💬 OK 🍔 Taplink
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Алломалар #Бухорийга_эҳтиром

АБУ АБДУЛЛОҲ МУҲАММАД ИБН ИСМОИЛ БУХОРИЙ (810-870) 3-қисм

Имом Бухорий ғоят беғубор, ҳалол-покиза, диёнатли инсон бўлиб, ғийбату ноҳақликлардан йироқ киши эди. У доимо: “Ғийбат қилиш ҳаром эканини билганимдан бошлаб ҳеч қачон бирор киши ҳақида ғийбат гапирмаганман”, деб таъкидлаган.

Имом Бухорий яшаган даврда Холид ибн Аҳмад Зуҳлий Бухоронинг амири эди. Узоқ йиллик хорижий сафарлардан қайтиб, она юрти Бухорода ўрнашгач, алломанинг шону шуҳрати чор атрофга кенг тарқалди. Кўплаб ҳадис толиблари гуруҳ-гуруҳ бўлиб, унинг ҳузурига кела бошлади. Шунда, гарчанд мазҳабга оид масалаларёда бир қадар Имом Бухорий билан мухолафатда бўлса ҳам, Холид ибн Аҳмад Зуҳлий унинг ривоятларини китобига киритган.

Орадан кўп ўтмай, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига қизиқиши катта бўлган амир алломани саройга келиб, ўзи ва ўғилларига “Саҳиҳул Бухорий” ва “Тарих” асарларидан сабоқ беришини талаб қилади. У ҳукмдордан келган хабарчига: “Мен илмни хор қилиб, уни ҳукмдорлар эшигига олиб бормайман”, деб жавоб беради.

Батафсил: 👉 https://www.bukhari.uz/?p=28124

📝 Lotin alifbosida o‘qing

Яқинларингизга улашинг!
🌐
bukhari.uz 💬 Telegram 📱 Facebook 📹 Instagram 💬Twitter 📹 YouTube 📹 TikTok 💬 OK 🍔 Taplink
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Алломалар #Бухорийга_эҳтиром

АБУ АБДУЛЛОҲ МУҲАММАД ИБН ИСМОИЛ БУХОРИЙ (810-870) 4-қисм

Манбаларда келтирилишича, Имом Бухорий ўз ижодий фаолияти даврида йигирмадан зиёд асар ёзган. Уларнинг энг машҳурлари қуйидагилардан иборат: “Ал-Жомиъус саҳиҳ” (“Ишончли тўплам”), “Ал-Адабул муфрад” (“Адаб дурдоналари”), “Китобул фавоид” (“Фойдалар китоби”), “Рафъул йадайни фис салот” (“Намоз вақтида икки қўлни кўтариш”), “Ас-Сунан фил фиқҳ” (“Фиқҳ ҳақидаги суннатлар”), “Ал-Асмо вал куно” (“Исмлар ва кунялар”), “Аволийус сиҳоҳ”(“Сиҳоҳга кирмаган заиф ҳадислар”), “Асмоус саҳоба” (“Саҳобаларнинг исмлари”), “Бадъул махлуқот” (“Олам яратилишининг ибтидоси”), “Тафсирул Қуръон” (“Қуръон тафсири”), “Китобуз зуъафо” (“Заиф ҳадислар китоби”), “Китобул ваҳдон” (“Битта ҳадис айтган саҳобалар китоби”), “Китобул ҳайъат” (“Ҳайъат китоби”), “Ал-Мабсут фил ҳадис” (“Ҳадис илми ҳақидаги улғайиш ва камолот китоби”), “Ат-Тарихул кабир” (“Катта тарих”), “Ат-Тарихул авсат” (“Ўрта тарих”), “Ат-Тарихус сағир” (“Кичик тарих”), “Холқ афъолул ибод” (“Бандаларга хос феъл-атворларнинг яратилиши”), “Ал-Муснадул кабир” (“Катта муснад”), “Ат-Тафсирул кабир” (“Катта тафсир”), “Китобул ҳиба” (“Ҳадялар китоби”), “Китобул илал” (“Иллатли ҳадислар китоби”), “Биррул волидайн” (“Ота-онага яхшилик”), “Китобул ашрибат”(“Ичимликлар ҳақида китоб”), “Қазойос саҳоба ват тобиъийн” (“Саҳоба ва тобеинларнинг ҳукми”) , “Ал-Жомиъул кабир” (“Катта тўплам”), “Ал-Жомиъус сағир фил ҳадис” (“Ҳадис борасидаги кичик тўплам”), “Ал-Қироату халфал имом” (“Имомга иқтидо қилган кишининг қироати ҳақидаги китоб”).

Батафсил: 👉 https://www.bukhari.uz/?p=28144

📝 Lotin alifbosida o‘qing

Яқинларингизга улашинг!
🌐
bukhari.uz 💬 Telegram 📱 Facebook 📹 Instagram 💬Twitter 📹 YouTube 📹 TikTok 💬 OK 🍔 Taplink
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Алломалар #Бухорийга_эҳтиром

АБУ АБДУЛЛОҲ МУҲАММАД ИБН ИСМОИЛ БУХОРИЙ (810-870) 5-қисм

Кўпгина манбалар ва тарих китобларида Имом Бухорийнинг ақл-заковати ва қувваи-ҳофизасини синаш мақсадида қилинган имтиҳон (синов) хусусида аниқ маълумотлар зикр қилинган. Дарҳақиқат, бундай жиддий бир имтиҳон Бағдодда Дорул-хилофат (Халифалик уйи)да Бағдод уламолари томонидан уюштирилган. Бағдодлик олим Абу Бакр Калузоний (ваф. 863 й.): “Муҳаммад ибн Исмоил Бухорийга ўхшаш ҳеч бир олимни кўрмадим. Бирор илмга оид ҳар қандай китобни олиб синчиклаб мутолаа қилардида, унда келтирилган барча ҳадисларни бир мартанинг ўзидаёқ ёдлаб оларди”, – деб ҳайратланиб ёзган.

Имом Бухорий шогирдларининг сони ғоят даражада кўп бўлган. Бу хусусда олим Фирабрий, яъни Муҳаммад ибн Юсуф Пойкандий (738-825): “Бевосита Имом Бухорийнинг ўзидан тўқсон минг одам ҳадис эшитган”, – деб ёзади.

Батафсил: 👉 https://www.bukhari.uz/?p=28197

📝 Lotin alifbosida o‘qing

Яқинларингизга улашинг!
🌐
bukhari.uz 💬 Telegram 📱 Facebook 📹 Instagram 💬Twitter 📹 YouTube 📹 TikTok 💬 OK 🍔 Taplink
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Алломалар

КУБРОВИЯ ТАРИҚАТИ НАМОЯНДАЛАРИ
(Алоуддин Муҳаммад Бухорий)

Кубровия силсиласи Алоуддин Муҳаммадга ота-боболари орқали[1] етиб келган. Унга кўра, отаси Саййид Мир Жалолиддин Муҳаммад, унинг устози ва отаси Саййид Мир Олим, унинг устози халифа Ашур Муҳаммад, унинг устози Саййид Амир Закариё хожа Вожкатий орқали аждоди Саййид Амир Али Ҳамадоний, унинг устозлари Шайх Нуриддин Али Тусий ва Шарафиддин Маздақоний, уларнинг устози Шайх Рукниддин Алоуддавла Симноний[2], унинг устози Шайх Нуриддин Абдураҳмон Исфароёний, унинг устози Шайх Жамолиддин Аҳмад Журжоний ва унинг устози Шайх Розиддин Али Лоло воситасида[3] Шайх Нажмиддин Куброга уланган.

Ота-бола ва аждодлар кетма-кетлигида тариқат силсиласи узвий давом этган ҳолатлар ҳам кузатилган. Алоуддин Муҳаммаднинг кубровия силсиласида отаси билан бирга ўн тўртта аждоди тургани бунинг далилидир...

Батафсил: 👉 https://www.bukhari.uz/?p=28623

📝 Lotin alifbosida o‘qing

Яқинларингизга улашинг!
🌐 bukhari.uz 💬 Telegram 📱 Facebook 📹 Instagram 💬Twitter 📹 YouTube 📹 TikTok 💬 OK 🍔 Taplink
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Алломалар #Бухорийга_эҳтиром

ИМОМ БУХОРИЙНИНГ МАЗҲАБИ ТЎҒРИСИДА УЛАМОЛАР НИМА ДЕЙДИ?

Ислом оламида “Ҳадис илмида амирул мўминин” деган шарафли номга сазовор бўлган Имом Бухорий ҳаёти ва илмий-маънавий меросини ўрганар эканмиз, унинг асарлари нафақат ҳадис илмини, балки тарих, фиқҳ, тафсир, одоб‑ахлоқ ва ақоид каби илмларни ҳам қамраб олганига гувоҳ бўламиз. Шу билан бирга мунозарали савол ҳам туғилади: “Имом Бухорий қайси фиқҳий мазҳабдан?” Албатта, Имом Бухорий фиқҳий мазҳаблардан қайси бирига мансуб бўлганлиги борасида уламолар, тадқиқотчилар ва аҳли илм турли хил фикрларни илгари суришган[1]. Баъзи уламолар Имом Бухорий Шофеъий мазҳабининг машҳур олимлари Имом Заргароний, Абу Савра, Каробисийларга шогирд бўлгани учун ўша мазҳабга амал қилган, дейди. Тожуддин Субкий “Табақотуш Шофеъия” номли китобида, Сиддиқ Ҳасанхон “Абжадул улум”да ва Ибн Ҳажар “Фатҳул Борий”да Имом Бухорийни шофеъий мазҳабига мансублигини айтишган. Яна баъзи уламолар Имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг дарсларини эшитгани учун Имом Бухорий ҳанбалия мазҳабида эди, деб фикр билдирадилар. Жумладан, Ибн Қайюм ўзининг “Эъломул муваққаъийн” китобида ва Ибн Абу Яъло Фарро “Табақотул ҳанобила” китобида Имом Бухорийни ҳанбалий мазҳабига мансуб бўлган уламолардан дейишган...

Батафсил: 👉 https://www.bukhari.uz/?p=28705

📝 Lotin alifbosida o‘qing

Яқинларингизга улашинг!
🌐 bukhari.uz 💬 Telegram 📱 Facebook 📹 Instagram 💬Twitter 📹 YouTube 📹 TikTok 💬 OK 🍔 Taplink
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
#Алломалар #Бухорийга_эҳтиром

АБУ ҲАСАН СAҒОНИЙ ИЛМИЙ ФАОЛИЯТИ
(“САҲИҲУЛ БУХОРИЙ”НИНГ “БАҒДОДИЙ” НУСХАСИ КОДИКОЛОГИК ТАВСИФИ)

Ислом оламида мовароуннаҳрлик муҳаддис олимларнинг ўрни жуда беқиёсдир. Уларнинг ҳаёти ва илмий мерослари ҳақидаги қимматли маълумотлар ўрта аср араб тилидаги манбаларда келтирилган. Улар ал-Хатиб ал-Бағдодий [8], Нажмиддин Умар ан-Насафий [15], Абу Саъд ас-Самъоний [9], Шамсиддин аз-Заҳабий [18], Ҳожи Халифа [16] асарларини зикр этиш лозим.

Абу Ҳасан Сaғонийнинг илмий мероси кўпгина тадқиқотчилар томонидан тадқиқ қилинган. Улар: Ҳайдарободдаги Синд Университети тадқиқотчиси Мадад Қадрий “Имом Сағоний Лоҳурий ҳаёти ва илмий мероси” [3: 67-80], Риёз Имом Абдураҳмон ибн Файсал университетининг “Тил ва адабиёт” факультети тадқиқотчиси, олима Бандарий бинт Холид ибн Барок Садирий “Тавзиҳу ал-мисли инда ал-Сағоний фи муқаддимату ал-аъбаб ал-захир ва ал-баб ал-фахир” [19: 18], Қоҳира Араб қўлёзмалар тадқиқот институтида “Ал-аздаду лил Сағоний” [20: 193-218], Покистон Араб қўлёзмалар тадқиқот институти тадқиқотчиси Аҳмад Хон “Самаъат муаллифат ас-Сағоний ал-луғавия” [1: 488-518] лар алломанинг тил, луғатшунослик, фиқҳ ва ҳадис илмида тутган ўрни ва асарларининг аҳамиятли жиҳатларини тадқиқотларида ёритиб берган.

Батафсил: 👉 https://www.bukhari.uz/?p=28714

📝 Lotin alifbosida o‘qing

Яқинларингизга улашинг!
🌐 bukhari.uz 💬 Telegram 📱 Facebook 📹 Instagram 💬Twitter 📹 YouTube 📹 TikTok 💬 OK 🍔 Taplink
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Алломалар #Бухорийга_эҳтиром

АБУ ҲАСАН СAҒОНИЙ ИЛМИЙ ФАОЛИЯТИ
(“САҲИҲУЛ БУХОРИЙ”НИНГ “БАҒДОДИЙ” НУСХАСИ КОДИКОЛОГИК ТАВСИФИ)(2-қисм)

Абу Ҳасан Сағонийнинг ҳадис илмига оид “Машариқул анвор”, “Таъзизу байтил Ҳаририй”, “Китабул масобиҳуд дажи”, “Шамсул муниро”, “Шарҳул Бухорий”, “Дуррус саҳоба фи маърифати ва фаятис фаятис саҳобати”, “Китабуз зуъафа”, “Китубул фароиз”, “Шарҳу абятул муфассал”, “Такмилатул азизи”, “Китабут тасриф”, “Манасикул ҳаж” [11: 155-156] каби асарлари мавжуд. Мазкур асарлар Туркия, Сурия, Франция, Британия, Ҳиндистон, Эрон, Миср кутубхона фондларида сақланади.

Алломанинг “аш-Шаварид фил луға”, “Тавшиҳ ад-дурайдия”, “Китабул аздод”, “Китабу ан-фиъан” , “Китабул ифтиъал”, “Китабул аруз”, “Китабул мафъул”, “Китабул ғодад”, “Асмаул асад”, “Асмауз зиъб” [13: 53] каби бошқа асарлари бор.

Шунингдек, “Саҳиҳул Бухорий” нинг “Бағдодий” (“Сaғоний”) нусхаси Абу Ҳасан Сaғоний тарафиндан кўчирилган бўлиб, бу тўрт дона қўлёзмаларнинг асл нусхаси Туркиядаги Сулаймония кутубхона фондининг Домод Иброҳим Пошо бўлимида сақланмоқда.

Батафсил: 👉 https://www.bukhari.uz/?p=28747

📝 Lotin alifbosida o‘qing

Яқинларингизга улашинг!
🌐 bukhari.uz 💬 Telegram 📱 Facebook 📹 Instagram 💬Twitter 📹 YouTube 📹 TikTok 💬 OK 🍔 Taplink
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Алломалар #Бухорийга_эҳтиром

ИМОМ БУХОРИЙНИНГ МАЗҲАБИ ТЎҒРИСИДА УЛАМОЛАР НИМА ДЕЙДИ? (2-қисм)

Дарҳақиқат, Имом Бухорий ҳадис, фиқҳ ва ақида илмида уламолар, устоз ҳамда шогирдлари ўртасида ўзига хос ўринга эга бўлган. Яъқуб ибн Иброҳим Даврақий ва Наим ибн Ҳаммодларнинг айтишича, Муҳаммад ибн Исмоил “бу умматнинг тенги йўқ фақиҳидир”. Имом Бухорий қачон Басрага келса, Муҳаммад ибн Башшор: “бугун шаҳримизга фақиҳларнинг саййиди келди” деб қарши олар эди. Абу Умар Аҳмад ибн Наср Хаффоф эса, ўз навбатида, “Муҳаммад ибн Исмоил, фиқҳда Исҳоқ ибн Роҳвайҳ ва Аҳмад ибн Ҳанбалдан йигирма марта кучлироқдир” – дея эътироф этади. Ражо ибн Муржий Имом Бухорийнинг фиқҳий илмини “Имом Бухорий фиқҳ илмида бошқа олимлар олдида, эркакларнинг аёллар олдидаги даражасидек баланд ҳисобланади”, – деб юқори баҳолайди. Шунингдек, Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон Доримий: “Мен Харамайн (Макка ва Мадина)да ҳам, Ҳижоз, Шом ва Ироқда ҳам кўпдан-кўп уламоларни кўрдим, лекин улардан бирортасида ҳам Муҳаммад ибн Исмоилдек мукаммал илмнинг жам бўлганини кўрмадим”, деб барча илмлардан хабардор эканини таъкидлаб ўтади...

Батафсил: 👉 https://www.bukhari.uz/?p=28752

📝 Lotin alifbosida o‘qing

Яқинларингизга улашинг!
🌐 bukhari.uz 💬 Telegram 📱 Facebook 📹 Instagram 💬Twitter 📹 YouTube 📹 TikTok 💬 OK 🍔 Taplink
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Алломалар #Бухорийга_эҳтиром

АБУ ҲАСАН СAҒОНИЙ ИЛМИЙ ФАОЛИЯТИ
(“САҲИҲУЛ БУХОРИЙ”НИНГ “БАҒДОДИЙ” НУСХАСИ КОДИКОЛОГИК ТАВСИФИ)(3-қисм)

Абу Ҳасан Сағоний “Саҳиҳул Бухорий” нусхасини кўчирган пайти доим таҳоратли, рўзадор ҳолда бўлган. У ҳар бир ҳадисни киритганидан кейин икки ракат шукр намозини адо қилиб, Аллоҳдан диний ва дунёвий ишлари учун паноҳ сўраган. Кейин Қуръони каримдан ўн оят тиловат қилиб, Пайғамбар алайҳиссаломга ўн марта ёки ундан кўп саловат айтган. Шундан сўнггина навбатдаги ҳадисни киритган. Аллома бу нусхани кўчиришда шу риёзатни ўзига шарт қилиб олган.

Шунингдек, Абу Ҳасан Сағоний махсус қаламдан фойдаланган ва уни бошқа китоблар учун ишлатмаган. Ҳатто қаламтарошдан тушган чиқиндини ҳам сақлаб қўйган ва вафот этганида маййит ювиладиган сувни иситиш учун ишлатишни васият қилган.

Аллома китобнинг ярмига келганида кофирлар қўлига асир тушган. Маҳбуслик пайти унга фақат икки ҳайит ва жума намозларини ўқиш учун рухсат бериб, бир ғайридинни вакил қилиб зиндондан чиқаришган. Аллома бу нусхани асирликда 625/1228 йили Қурбон ҳайити, жума куни аср намозидан кейин тугатган...

Батафсил: 👉 https://www.bukhari.uz/?p=28831

📝 Lotin alifbosida o‘qing

Яқинларингизга улашинг!
🌐 bukhari.uz 💬 Telegram 📱 Facebook 📹 Instagram 💬Twitter 📹 YouTube 📹 TikTok 💬 OK 🍔 Taplink
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Алломалар

ТАЪРИФИ “ҲАЙРАТУЛ АБРОР” ГА КИРГАН АЛЛОМА

Мамлакатимизда улуғ алломаларимиз ҳаёти ва фаолиятини чуқур тадқиқ этиш ва оммага кенг тарғиб қилиш учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳам ушбу имкониятдан фойдаланган ҳолда кўплаб эътиборга молик ишларни амалга оширяпди. Марказ қўлёзмалар фонди йилдан йилга ноёб асарлар билан бойиб бормоқда. Унда нафақат диний-маърифий, балки бадиий адабиётга оид асарлар ҳам ўрин олган. Жумладан, Саъдий Шерозийнинг “Гулистон”, “Бўстон”, Ҳофиз Шерозийнинг “Девони Ҳофиз”, Фузулийнинг “Куллиёти Фузулий”, Мирзо Бедилнинг “Девони Бедил”, ғазал мулкининг султони – Алишер Навоий “Хамса” сининг қўлёзмаси ва “Девони Навоий” тошбосма асари сақланмоқда....

Батафсил: 👉 https://www.bukhari.uz/?p=29772

📝 Lotin alifbosida o‘qing

Яқинларингизга улашинг!
🌐 bukhari.uz 💬 Telegram 📱 Facebook 📹 Instagram 💬Twitter 📹 YouTube 📹 TikTok 💬 OK 🍔 Taplink
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Алломалар

БИЗ БИЛМАГАН ФАҚИҲ АЛЛОМА

XI-XII асрларда Қорахонийлар даврида Фаржак, Тамғачхон, Абу Ҳафс Кабир Бухорий мадрасаларидаги илмий муҳит Мовароуннаҳрни илм-фан ривожланган марказга айлантиришда муҳим ўрин тутган. Бу ҳудудларда самарқандий, вазорий, кушмиҳоний, бухорий, иштихоний, кеший, маймурғий каби турли нисбаларга эга бўлган олимлар яшаган.

Шундай уламолардан бири фақиҳ Заҳириддин Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Умардир. Дастлабки таълимни отаси ва ўша даврнинг уламоларидан олган. Аллома фиқҳ илми бўйича етук олимлардан бири бўлган. Бухорода муҳтасиб ва қозилик лавозимида ишлаган...

Батафсил: 👉 https://www.bukhari.uz/?p=29794

📝 Lotin alifbosida o‘qing

Яқинларингизга улашинг!
🌐 bukhari.uz 💬 Telegram 📱 Facebook 📹 Instagram 💬Twitter 📹 YouTube 📹 TikTok 💬 OK 🍔 Taplink
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Алломалар

БУХОРОДАГИ ИЛК ЗУЛЛИСОНАЙН ИЖОДКОР

Самарқанд XIV-XV асрларда нафақат диний-дунёвий билимлар ривожланган марказ, балки ўзига хос адабий муҳитга эга маскан бўлган. Темурийлар даврида Исомий, Бисотий, Камол Хўжандий, Хожа Исмат Бухорий, Барандақ Хўжандий каби шоирлар Самарқандда яшаган ва ижод қилган. Улар назм, наср, ҳажв жанрлари ривожига катта таъсир кўрсатган. Ушбу мақолада ўша аждодларимиздан бири – Халил Султон ва Мирзо Улуғбек даврларида яшаган, қасида, рубоий ва ғазаллари билан машҳур бўлган мутасаввиф, шоир Хожа Исмат Бухорий ҳаёти ва илмий мероси ҳақида батафсил маълумот берилади.

Ижодкор аллома 1365 йили Бухорода таваллуд топган. Насаби Жаъфар ибн Абу Толиб авлодидан бўлган. Тўлиқ исми Хожа Фахриддин Исматуллоҳ ибн Хожа Масъуд Бухорийдир. Алломани Исматуллоҳ, Хожа Исмат ва Хожа Фахриддин Исматуллоҳ номлари билан аташган. У дастлабки таълимни отаси Хожа Масъуд ва шаҳардаги олимлардан олган...

Батафсил: 👉 https://www.bukhari.uz/?p=29982

📝 Lotin alifbosida o‘qing

Яқинларингизга улашинг!
🌐
bukhari.uz 💬 Telegram 📱 Facebook 📹 Instagram 💬Twitter 📹 YouTube 📹 TikTok 💬 OK 🍔 Taplink
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Алломалар

АЛИ ШОҲ БУХОРИЙНИ ТАНИЙСИЗМИ?!

Али Шоҳ Бухорий — Элхонийлар (XIII-XIV асрларда Эрондаги мўғул ҳукмдорлари унвони бўлиб, Султон Маҳмуд Ғозон (Қозон) Хулаку Эрон ва Ироқда асос солган Хулагийлар (Элхонийлар) давлати[1]) ҳукмронлиги даврида яшаган астроном. У 1226 йил Бухорода зиёли, тужжор оилада туғилган. Тўлиқ исми— Али Шоҳ Муҳаммад ибн Қосим Бухорий. Ўзи “Алоуддин” ёки “Аълоул Мунажжимин” номлари билан машҳур бўлган. Отаси Муҳаммад Қосим Самарқандда тижорат билан шуғулланган.

Али Шоҳ Бухорий ҳаёти ва Элхонийларнинг Бухорони истило қилиши ҳақидаги қимматли маълумотлар “Ашжор ва асмор” асарида келтирилган. Олим дастлаб Бухородаги мадрасада сабоқ олган. Кейинчалик фалакиёт илмини ўрганиш мақсадида Нишопур, Ҳамадон, Бағдод шаҳарларига сафар қилган ва илм мажлисларида қатнашган. 1261 йили ўттиз олти ёшида Бухорога қайтиб келган...

Батафсил: 👉 https://www.bukhari.uz/?p=30026

📝 Lotin alifbosida o‘qing

Яқинларингизга улашинг!
🌐
bukhari.uz 💬 Telegram 📱 Facebook 📹 Instagram 💬Twitter 📹 YouTube 📹 TikTok 💬 OK 🍔 Taplink
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
#Алломалар

АБУ БАКР АҲАВАЙНИЙ – МОҲИР ЖАРРОҲ ВА ФАЙЛАСУФ

Абу Бакр Аҳавайний – Сомонийлар даврида яшаган файласуф ва тиббиёт олими. Бухорода табиблар оиласида туғилган. Фарорудийдаги (Мовароуннаҳрнинг қадимги шаҳарларидан бири) машҳур ҳакимнинг набираси бўлган. Тўлиқ исми Абу Бакр Рабиъ ибн Аҳмад Аҳавайний Бухорий. Абу Ҳаким, Абу Бакр номлари билан машҳур бўлган. Аллома баъзи манбаларда “Ажвиний” нисбаси билан ҳам келган. Ёшлигидан тиб, мантиқ ва фалсафа илмлари билан шуғулланган. Дастлабки таълимни отасидан олган, кейин Ҳаким Муҳаммад Закариё Розий мадрасасида ўқиган.

Устози Абулқосим Тоҳир ибн Муҳаммад ибн Иброҳим Муқонаий Розий: “Абу Бакр илмда жуда сабр-қаноатли, ўз даврининг етук жарроҳи, табиб бўлиб етишди”, деб таъриф берган.

Абу Бакр Аҳавайний ўттиз йил мобайнида ҳам табиблик қилган, сабоқ берган. Тиббиёт соҳасига доир “Ҳидоятул муталлимин фит тиб” (“Китобул Ҳидоя”, “Ҳидоятул тиб”) асарини ёзган. Афсуски, бизгача унинг ягона қўлёзма нусхаси етиб келган. Уч бўлим ва икки юз бобдан иборат. Қўлёзма форс тилининг Бухоро шевасида ёзилган...

Батафсил: 👉 https://www.bukhari.uz/?p=30323

📝 Lotin alifbosida o‘qing

Яқинларингизга улашинг!
🌐 bukhari.uz 💬 Telegram 📱 Facebook 📹 Instagram 💬Twitter 📹 YouTube 📹 TikTok 💬 OK 🍔 Taplink
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Алломалар

МАВЛОНО ЮСУФ – БОБУР МИРЗОНИНГ ХОС ТАБИБИ

Мавлоно Юсуф Хуросоннинг Ҳирот яқинидаги Ҳавоф (Ҳаф) шаҳрида табиб оиласида туғилган. Тўлиқ исми – Юсуф ибн Муҳаммад ибн Юсуф Табиб Ҳиравий. Отаси ҳиротлик машҳур табиб Муҳаммад ибн Юсуф бўлиб, исмига Табиб, Ҳиравий, Хуросоний, Маҳаллий нисбалари қўшиб айтилган.

Мавлоно Юсуф дастлабки таълимни отасидан олган. Кейин ҳиротлик олимлар қўлида ўқиган. Отасидан табобатни ўрганган аллома тиббиётга оид бир қанча асарлар ёзган. Шунингдек, шеърият, луғатшунослик, табобатга иштиёқи баланд бўлиб, ҳинд-ислом адабиётида форс, турк, араб тилларида ижод қилган. Тиббиёт, шеърият, мантиқ илмига оид йигирмадан ортиқ асар ёзган. Манбаларда “Юсуфий” тахаллуси билан ижод қилгани ва учта девони тузгани ҳақида маълумот бўлса-да, девонлар бизгача етиб келмаган.

Батафсил: 👉 bukhari.uz/?p=31574

📝 Lotin alifbosida o‘qing

Яқинларингизга улашинг!
🌐
bukhari.uz 💬 Telegram 📱 Facebook 📹 Instagram 💬Twitter 📹 YouTube 📹 TikTok 💬 OK 🍔 Taplink
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥1
#Алломалар

АРБИНЖОН ВА УНГА ЁНДОШ ҚИШЛОҚЛАРДАН ЧИҚҚАН РОВИЙЛАР

Арбинжон шаҳри тарихда “Арбинжон”, “Арбинжони”, “Арбинж”, “Рабинжон” ва “Арабнажн” номлари билан аталган[1]. Аксар араб манбаларида “أَرْبِنْجَن” –“Арбинжон” шаклида келган[2].

Ўрта асрларда Самарқанд Суғдини Бухоро Суғдидан Арбинжон ва Кармана шаҳарларидан Буттамонгача бўлган ҳудуд ажратиб турган. Самарқанднинг Бухорога яқин ерларида Иштихон, Кушония, Дабусия ва Арбинжон жойлашган. Иштихон ва Кушония Қорадарёнинг шимолида, Дабусия ва Арбинжон жанубида бўлган.

Абулқосим ибн Ҳавқалнинг “Китобул масолик вал мамолик” (“Йўллар ва мамлакатлар ҳақидаги китоб”) асарида келтирилишича Карманадан Дабусиягача тўрт, Дабусиядан Арбинжонгача беш, Арбинжондан Зармонгача беш фарсаҳ масофа бўлган[3]. Ёзма манбаларда қайд этилишича, Арбинжон Дабусиядан каттароқ бўлган. 1158 йили Хоразмшоҳ Эл Арслоннинг Самарқандга юриши даврида вайрон этилган[4]. Ҳозирги кунда шаҳарнинг харобалари Нарпай тумани Қадим маҳалласи Ёвузгузар қишлоғи ҳудудида сақланиб қолган...

Батафсил: 👉 bukhari.uz/?p=31849

📝 Lotin alifbosida o‘qing

Яқинларингизга улашинг!
🌐
bukhari.uz 💬 Telegram 📱 Facebook 📹 Instagram 💬Twitter 📹 YouTube 📹 TikTok 💬 OK 🍔 Taplink
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Алломалар

МИЁНҚОЛ РОВИЙЛАРИ

Зарафшон дарёси ўрта оқимида Оқдарё ва Қорадарёга ажралиб, қуйи оқимида яна бирлашган. Ўрта асрга оид ёзма манбаларда бу икки дарё оралиғидаги ерлар Миёнқол деб аталган. Амир Темур ва темурийлар, ундан кейинги даврларда Миёнқол ҳудуди “Суғуди Хурд” – “Кичик Суғд” ёки “Ярим Суғд”, Оқдарё шимолидаги ерлар, то Нурота тоғ тизмаларигача бўлган жойлар эса “Суғуди Калон” – “Катта Суғд” деб аталган.

X-XI асрларда Миёнқолдаги Иштихон, Кушония шаҳарларида ўзига хос ҳадис мактаблари шаклланган. Уларга тобе бўлган Размоз, Файй, Рустуғфан ва Зор каби қишлоқларда илм-фан ва маданият юксак даражада ривожланган. Бу ерлардан етишиб чиққан алломалар Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини теран ўрганиб, китобат ва ривоят қилиш орқали кейинги авлодга етказишда катта илмий жасорат кўрсатган. Бунинг тасдиғи сифатида манбаларда номлари зикр этилган ўнлаб ҳадис ровийлари ва фақиҳларни келтириш мумкин...

Батафсил: 👉 bukhari.uz/?p=31943

📝 Lotin alifbosida o‘qing

Яқинларингизга улашинг!
🌐 bukhari.uz 💬 Telegram 📱 Facebook 📹 Instagram 💬Twitter 📹 YouTube 📹 TikTok 💬 OK
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😱50🤩33👍23🔥23👏21