Bukhara Business Coordinator.24|Rasmiy kanali
327 subscribers
2.52K photos
1.13K videos
7 files
1.32K links
Mahallabay ishlash va tadbirkorlikni rivojlantirish agentligining Qishloq tadbirkorligini rivojlantirish loyihalarini amalga oshirish bo'yicha Buxoro viloyati koordinatorining rasmiy telegram kanali
Download Telegram
⚡️ЯНГИ БОҒЛАРНИ БАРПО ЭТИШНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАНДИ

Ҳукумат қарори (255-сон, 23.04.2025 й.) билан “Республикада янги боғларни барпо этишни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари орқали молиялаштириш тўғрисида” ги низом тасдиланди.

☑️Низомга кўра, лойиҳаларни амалга оширувчи тадбиркорларга тижорат банки томонидан кредит маблағлари Марказий банкининг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада миллий валютада 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга ажратилади.

☑️Кредит маблағлари кредит олувчига қуйидаги миқдорларда ажратилади:

▪️1 босқичда – ер майдонини экишга тайёрлаш учун имтиёзли кредитнинг 10 фоизигача;

▪️2 босқичда – кўчат сотиб олиш ва экиш харажатларига имтиёзли кредитнинг 40 фоизигача;

▪️3 босқичда – суғориш тизимларини ўрнатиш харажатларига имтиёзли кредитнинг 30 фоизигача;

▪️4 босқичда – боғ ҳосилга киргунга қадар 3 йил парваришлаш харажатларига имтиёзли кредитнинг 20 фоизи.

☝️🏻Бунда янги боғ ва узумзорларни барпо этиш ҳамда мева ва узум маҳсулотларини замонавий саралаш, қадоқлаш ва қайта ишлашни ташкил этиш бўйича лойиҳанинг техник-иқтисодий асосида кўзда тутилган ер майдонига мутаносиб равишда, аммо 1 гектарга кўпи билан БҲМнинг 500 бараваридан ошмаган миқдорда имтиёзли кредитлар ажратилади.

https://t.iss.one/bukhara_coordinator_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хивада Президентимиз "Арда Хива" туризм мажмуаси билан танишди ва Хоразм ёшлари билан мулоқот қилди.

В Хиве Президент ознакомился с туристическим комплексом "Арда Хива" и побеседовал с хорезмской молодежью.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 13-июлда “Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида “Қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш иккинчи фаза” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–317-сон қарори қабул қилинган.
Мазкур лойиҳанинг 1.1-мураббийлик ва бизнес инкубация
суб-компоненти бўйича вилоятда иккита Бизнес-инкубатор ва мураббийлик марказлари фаолияти йўлга қўйилди.
👍3
Ушбу, Бизнес инкубатор ва мураббийлик марказлари томонидан, фаолияти давомида 103 нафардан ортиқ тадбиркорлик субъектлари ҳамда маблағ манбаси ҳам йўқ, аниқ бизнес ғояси ҳам йўқ, лекин тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган шахсларга турли хилдаги маслаҳат ва хизматлар кўрсатилди.
Ушбу тадбир Жаҳон банки, Бухоро вилоят хокимлиги, Қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш иккинчи фаза лойиҳаси ҳамда Бизнес-инкубатор ва мураббийлик марказлари билан ҳамкорликда жорий йилнинг 17 май куни Бухоро шаҳридаги Ёшлар маркази биносида ўтказилди.
Тадбирда ҳамкор ташкилотлар, Бухоро вилояти ҳокимлиги вакиллари, Савдо саноат палатаси, Ёшлар иттифоқи Бухоро вилояти бўлими, Тадбиркор аёл ассоциацияси, Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази, кенг ёшлар жамоаси, вилоятда фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари, Оммавий ахборот воситалари ходимларидан иборат, жами 67 нафар киши иштирок этди.