Ғалла мавсуми бошланди
Бугун, Бўка тумани “Дўстлик” ҳудудида жойлашган “АПК БЎКА” унитар корхонаси даласида, туман ҳокими ва сектор раҳбарлари, кластер ва фермер хўжаликлар бошлиқлари, қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари иштирокида, яхши ният ва дуо билан жонлиқ сўйилиб ғалла ўрими мавсуми бошланди.
Туманда фаолият юритаётган барча фермер хўжаликлари ва кластерларга мўл ҳосил тилаб, “хирмонга барака” деб қоламиз.
Зеро, деҳқоннинг меҳнати ва машаққати натижасида олинган ҳосил мўл бўлса, халқимиз дастурхонига барака кириб боради.
Маълумот учун: жорий йилда Бўка тумани далаларида 14800 гектар майдонга буғдой экилиб, 42140 тонна ғалла ўриб олиш режа қилинган.
Бўка туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Instagram|Facebook|Telegram|YouTube