BO'KA TUMANI HOKIMLIGI
3.05K subscribers
22.9K photos
1.94K videos
8 files
7.55K links
Toshkent viloyati Bo'ka tumani hokimligining rasmiy telegram kanali

Instagram: instagram.com/buka_tuman_hokimligi/
Facebook: facebook.com/bokahokimligi/
YouTube: YouTube.com/@buka_tuman_hokimligi/
Web-sayt: www.boka.uz/
Download Telegram
Барча ватан ҳимоячиларини байрам билан табриклаймиз!

Ватанимиз сарҳадлари доим мустаҳкам, тинчлигимиз абадий бўлсин!

Бўка туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
#эътироф

⚡️Тошкент вилояти Прокурори ва Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғига олий даражали унвонлар берилди

⚡️
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Тошкент вилояти Прокурори Салом Самадовга 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси ҳамда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Тоҳир Ариповга "генерал-майор" махсус унвонлари берилди.

⚡️Ўз соҳасининг етук фидойиси, эл-юрт хизматида ҳамиша содиқ ва собит бўлган бу камтарин ва олижаноб инсонларни бундай юксак эътироф билан самимий қутлаймиз.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#қутлов

Меҳнатлар самараси!

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига асосан
Тошкент вилояти Прокурори Салом Самадовга 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси,
вилоят Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи
Тоҳир Ариповга

«генерал-майор» махсус унвонлари берилди.


Бўка туманида нафақат жиноятчиликка қарши кураш ва уни олдини олиш, тинчлик-тотувлик ва қонун устуворлигини таъминлаш йўлида, балки маҳаллалар ободлиги, сектор бўйича амалга оширилган кўплаб ишларда ушбу раҳбарларнинг катта хизматлари, самарали меҳнатлари бор.


Бўка тумани ҳокимлиги ҳамда туман аҳолиси Салом Исматович ва Тохир Тўлқиновични юксак унвон билан самимий табриклайди.

Ватан равнақи йўлидаги хизматларингизда омад ва зафарлар ёр бўлсин.

Бўка туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Instagram|Facebook|Telegram|YouTube
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллабай ишлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича жорий йилдаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланади.
--
Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание, посвященное приоритетным задачам организации новой системы работы "махаллабай" и обеспечения занятости населения в текущем году.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

Давлатимиз раҳбари фаол ислоҳотлар, тадбиркорликни ривожлантириш ва маҳаллабай ишлаш бошлангани натижасида, ўтган йили ялпи ички маҳсулот 7,4 фоизга ўсганини қайд этди.

Ҳудудларда 100 мингта янги тадбиркор иш бошлади. Ўзини ўзи банд қилганлар сони 700 мингга кўпайиб, 1,2 миллионга етди.

“Маҳаллабай” ишлаш тизими орқали “темир дафтар”даги 583 минг эҳтиёжманд оила доимий даромад билан таъминланди.

"2022 йилни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилдик. Шу боис, бу йил барча маҳаллаларда туб ўзгаришлар йили бўлиши керак", деди Президент.
Йиғилишда "маҳаллабай" ишлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинмоқда.

Жумладан, янги йилдан 9 минг 309 нафар ҳоким ёрдамчилари иш бошлади ва уларга кўмак бериш учун вазирликлардан 300 нафар раҳбар-ходимлар хизмат сафарига юборилди.

Ушбу тизимга масъул бўлган Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолияти ташкил этилиб, барча масалалар ечиб берилди.

Эндиликда ҳоким ёрдамчилари, энг аввало, ишлаш имконияти ва хоҳиши бор, лекин шароити оғир оилаларни ўқитиш ва ўз ишини бошлаши учун имтиёзли кредит, субсидия ёки деҳқон хўжалиги учун уларга ер майдонлари ажратиш масалалари билан шуғулланади.

Ҳоким ёрдамчилари аҳоли билан ҳар куни ишлаб, одамларга давлат томонидан яратилган молиявий имкониятларни етказиши, тадбиркорликка ва деҳқончиликка ўргатиш орқали уларни камбағалликдан чиқариши лозим.

Бу мақсадлар учун жорий йилда 10 триллион сўм имтиёзли кредит ва 2,5 триллион сўм субсидия ажратилади (ҳар бир маҳаллага ўртача 1,3 миллиард сўм).
Меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Бўка туманида фаолият олиб бораётган "BUKA SPORTSWEAR" текстил корхонасида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Ушбу ярмаркада туманнинг кўплаб маҳаллаларидан келган ишсиз хотин-қизлар иштирок этишди.
Ярмаркада иш шароитлари, ойлик маош, вазифалар ва иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берилиб, ишлаш истагини билдирган фуқаролар билан меҳнат шартномалари тузилмоқда.

Бўка туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Instagram|Facebook|Telegram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 15 январь соат 20:20 да "O'zbekiston 24" телеканалида Ўзбекистон Президентининг фаолияти юзасидан эксклюзив лавҳалар ва воқеалар намойиш этилган янги, таҳлилий "Менимча" телелойиҳасини томоша қилинг.
#тезкор
#яхши_хабар

⚡️Диққат: эртадан «Nurafshon TV» ўз дастурларини бошлайди

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Ободлик сари

Бўка туманининг кўплаб маҳаллалари қаторида “Равот”маҳалласида хам ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Бугун ушбу маҳалланинг ички кўчалари тозаланиб, кўчаларга шағал ётқизишга тайёргарлик кўрилмоқда.

Ободонлаштириш бўлими ходимлари томонидан кўчалар ободонлаштирилиб, дарахтлар оқланмоқда.

Электр тармоқлари корхонаси томонидан эски симёғочлар ўрнига янги темир-бетон устунлар ўрнатиш учун тайёргарлик кўрилди.

Туман йўллардан фойдаланиш ташкилотининг махсус техникалари ёрдамида лой кўчаларга шағал ётқизиш учун текислаш ишлари бошланди.

Бўка туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Instagram|Facebook|Telegram|YouTube