BO'KA TUMANI HOKIMLIGI
3.03K subscribers
22.4K photos
1.92K videos
8 files
7.4K links
Toshkent viloyati Bo'ka tumani hokimligining rasmiy telegram kanali

Instagram: instagram.com/buka_tuman_hokimligi/
Facebook: facebook.com/bokahokimligi/
YouTube: YouTube.com/@buka_tuman_hokimligi/
Web-sayt: www.boka.uz/
Download Telegram
Давлатимиз раҳбари Чирчиқ шаҳридаги “Кимёгарлар” маданият саройини бориб кўрди.
Жорий йилда маданият саройи таъмирланди. Бино ва фаввора асл ҳолини сақлаган ҳолда реставрация қилинди.
Президентимиз бу ерда яратилган шароитлар билан яқиндан танишди, машғулотлар жараёнини кўздан кечирди.
Шу билан Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига сафари якунланди, давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳрига қайтиб келди.

Глава государства посетил Дворец культуры химиков в Чирчике.
В этом году во Дворце культуры прошел ремонт. Здание и фонтан были отреставрированы с воссозданием первоначального облика.
Президент ознакомился с созданными здесь условиями, понаблюдал за занятиями.
На этом поездка главы государства в Ташкентскую область завершилась, он вернулся в город Ташкент.

#Mirziyoyev #safar #Toshkentviloyati #madaniyatsaroyi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бўка туманида фуқаролик паспорти олган 82 нафар шахс энди Президент сайловида қатнашади
Батафсил видеолавҳада кўринг
Ички кўчаларда шағаллаштириш ишлари олиб борилмоқда

Ёғингарчилик мавсуми олдидан туманда мавжуд қониқарсиз ҳолатдаги ички кўчаларни шағаллаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, Жўраобод маҳалласининг Мевазор, шунингдек, Чавлисой ва Мирзабек маҳаллаларининг ички кўчаларига шағал қопламаси ёткизилмоқда.

Бўка туман ҳокимлиги ахборот хизмати
#Bilasizmi

Молия вазирлиги болалар нафақаси ва моддий ёрдам олиш жараёни янада қулай бўлиши учун махсус @sr_mf_uzbot Telegram ботни ишга туширди.

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш
https://t.iss.one/joinchat/5qQWgXXuYMs1YjIy
Маҳалла ходимларининг маоши 35 фоизга оширилади

Бу ҳақда президент фармони имзоланди. 18 октябрь куни президент «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонга кўра, 2021 йил 1 ноябрдан бошлаб ҳудудида хонадонлар сони мингта ва ундан ортиқ бўлган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг ойлик лавозим маошлари 35 фоизга оширилади.
Маҳалла ходимларини рағбатлантириш, уларга бухгалтерия хизматини кўрсатиш вазифаси туман (шаҳар) ҳокимликларидан — туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига ўтказилади.

Шунингдек, юридик шахс мақомига эга бўлмаган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилиши кўзда тутилган.

Манба: https://t.iss.one/toshvilpressa
♨️ИС ГАЗИ ТЎҒРИСИДА НИМАЛАРНИ БИЛИШИМИЗ ШАРТ?

🟢Ис гази (СО) рангсиз, ҳидсиз заҳарли бирикма бўлиб, табиий газ, ёқилғи, кўмир, ўтин чўғлари тўлиқ ёнмаслиги оқибатида хосил бўлади. Тутун таркибида 3%, ишланган газда 13%, портловчи газлар таркибида эса 50−60% гача ис гази бўлади.

🟡Ис газидан шамоллатиш тизими яхши ишламайдиган органик моддаларни ишлаб чиқарадиган корхоналарда, автоуловлар турар паркларда, янги бўялган ва шамоллатилмаган хоналарда, шунингдек уй шароитларида табиий газ чиқиб турганда ва печка билан истиладиган уйлар, ҳаммомларда, дам олиш палаткаларида ёнувчи модданинг тўлиқ ёнмаслиги натижасида заҳарланиш мумкин.

🔴Ис гази организмга нафас аъзолари орқали таъсир этади. Ушбу газ гемоглобин билан кислородга нисбатан 300 маротаба кучли бирикма - карбоксигемоглобин ҳосил қилади. Оқибатда гемоглобиннинг тўқималарга кислород ташиш хусусияти кескин пасайиб, гипокцияга, оғир ҳолатларда эса - анокцияга олиб келиши хамда шу тариқа инсон ҳаётдан кўз юмиши мумкин.

📛Таҳлилларга кўра, ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг аксарияти қуйидаги сабабларга кўра юзага келмоқда:
•фуқаролар томонидан газ ва муқобил ёқилғи (кўмир, ўтин ва бошқа) турларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя этмаслик;
•ностандарт (қўлбола ясалган) ёки сертификатга эга бўлмаган иситиш печлари ва анжомларидан фойдаланиш;
•иситиш печларининг дудбуронларини (дымаход) нотўғри ўрнатиш;
•газ ёки бошқа муқобил ёқилғига мослаштирилган иситиш печлари ҳамда суюлтирилган углеводород газ балонларини (анжомлари)ни дам олиш (ухлаш) хоналарига олиб кириш;
•ҳаво алмашмайдиган хоналарни иситишда очиқ олов (кўмир ва ўтин чўғлари)дан фойдаланиш;
•ҳавони алмаштирувчи шамоллатиш шахталари ёки туйнукларни беркитиб (тўсиб) қўйиш.

‼️Юқорида кўрсатиб ўтилган сабабларга кўра иситиш учун фойдаланилаётган ёқилғи (газ, кўмир, ўтин ва бошқа)ни чала ёниши натижасида ис гази хосил бўлади.
Ис гази вужудга келиши сабабларига йўл қўймаслик ва ундан заҳарланмаслик учун қуйидаги чораларни амалга ошириш шарт:
- газ плитасидан бинони иситиш ва унинг устида кийимларни қуритиш, шунингдек плитани назоратсиз ёқилган ҳолатда қолишига йўл қўймаслик.
- газ сизиб чиқаётганини очиқ олов, масалан гугурт чақиб текшириб кўриш мумкин эмас.
- газ баллонларини иссиқлик манбаига яқин жойда қолдирмаслик лозим.

⚡️Агарда бинода газ ҳиди сезилса, ойна ва эшикларни зудлик билан очиш, кўчага чиқиш ва 104 рақами орқали газ хўжалиги авария-диспечерлик хизмати ёки 1050 рақами бўйича қутқарув хизматига қўнғироқ қилиш керак. Бундай ҳолатларда чироқ, олов ёқиш, электр ускуналарни ишга тушириш тақиқланади.
Болаларни газ ускуналаридан фойдаланилувчи жойларда назоратсиз қолдириш мумкин эмас.
БОТУЛИЗМ

Ботулизм (лот. botulus – колбаса) – одам ва ҳайвонларда учрайдиган ўткир юқумли касаллик; овқатдан бўладиган токсикоинфекциялар гуруҳига киради. Ботулизм (Clostridium botulinum) бактериялари билан ифлосланган овқатлар истеъмол қилинганда юзага келади. Ботулизм қўзғатувчилари табиатда кенг тарқалган бўлиб, чидамли (спорали) ва чидамсиз (вегетатив) хиллари учрайди. Спорлари ташқи муҳитда йиллаб сақланиши мумкин; споралар тупроқдан сув, мева, сабзавот, озиқ-овқат, ем-ҳашакка ўтади, кейин одам ва ҳайвонлар ичагига тушиб, сўнгра нажас билан ер юзига тарқалади. Ботулизм микроби фақат анаэроб (ҳавосиз) шароитда ривожланади. Шу сабабдан, консерва қилинган, тузланган, дудланган маҳсулотлар ва колбасага тушиб қолган споралар анаэроб шароитда ўсиб, вегетатив шакл (бактериялар)га айланади. Улар ана шу шароитда кучли заҳар (экзотоксин) ҳосил қилади. Бу маҳсулотни истеъмол қилган одам касал бўлади.

Ботулизм токсини ичакда тез сўрилади, қонга ўтади ва бутун организмга тарқалиб, асосан, нерв тизимини зарарлайди. Касаллик тўсатдан бошланади. Беморнинг боши оғрийди, тинкаси қурийди, кўзи тинади, лоҳасланади, кўнгли айниб қусади, уйқуси қолади, корни оғрийди, оғзи қурийди, ташна бўлади; кўпинча, қабзият кузатилади. Кейинчалик, боши айланади, кўз хиралашади, қовоқлар салқийди, бемор равон гапира олмайди ютиш, нафас олиш фаолияти бузилади; юрак ва нафас марказлари фалажланиши туфайли, ўлим содир бўлиши мумкин.

Бемор фақат касалхонада даволанади. Замонавий даво усуллари: ботулизмга қарши зардоб, сунъий нафас олдириш аппаратларини ўз вақтида қўллаш яхши наф беради.

Касалликнинг олдини олиш учун консерва тайёрлаш қонун-қоидаларига қатъий амал қилиш, уй шароитида консерва ва озиқ-овқат тайёрлашда санитария талабларини ўрнига қўйиш талаб этилади.

Бўка туман Фавқулодда вазиятлар бўлими