BO'KA TUMANI HOKIMLIGI
3.04K subscribers
22.9K photos
1.95K videos
8 files
7.57K links
Toshkent viloyati Bo'ka tumani hokimligining rasmiy telegram kanali

Instagram: instagram.com/buka_tuman_hokimligi/
Facebook: facebook.com/bokahokimligi/
YouTube: YouTube.com/@buka_tuman_hokimligi/
Web-sayt: www.boka.uz/
Download Telegram
#онлайн_мулоқот

Савол: Мен Хидоятова Чарос, Пискент тумани Туғруқ бўлимида ҳамшира бўлиб ишлайман. Яқинда мен короновирусга қарши курашиш, касалларга ёрдам кўрсатиш учун қурилган махсус карантин зона - Юқори Чирчиқ, Ўртасаройда 14 кунлик карантинда бўлиб қайтдим. Шу карантин даврим учун президентимизнинг ПК-4652 26.03даги қарорларига асосан тўланиши керак бўлган пул маблағи ҳалиям тўланмади. Фақат 6% пластик карточкада қўшимча сумма олдик. Бизга ваъда қилинган пул тўланадими?

Жавоб: Тошкент вилоятида коронавирус инфекциясини юқтирганларни даволаш учун юқумли касалликлар шифохонаси ёки бошқа тиббиёт муассасасалари мавжуд эмаслиги, Юқори Чирчиқ туманида ташкил этилган Махсус карантин зонаси доимий ётиб даволанадиган муассаса эмас, балки карантин-кузатув сифатида фаолият олиб борадиган Махсус карантин муассасаси эканлигини инобатга олган холда ходимларга бир ойлик иш ҳақи (оклад) миқдоридан келиб чиқиб 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик тўловлар амалга оширилган.

👉Батафсил

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#онлайн_мулоқот

Савол: Мен мактабда котибаман. Турмуш ўртоғим Тез тиббий ёрдам ҳайдовчиси. Дамас русумли Тез ёрдам мошинаси носоз аҳволда. Эрим 1 000 000 ойлик олади. Йилда икки марта мотор қиламиз деб ремонтга пул йиғишади. Орада бензин етишмовчилиги, 2 кунда 1 баклашка моторга ёғ қуйишади. Тез ёрдам мошинасини тузатишга кимлар маъсул? Ё ҳайдовчи ойлигидан тузатадими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Оҳангарон тумани «Сусам» МФЙдан Гулнора.

❗️Жавоб: Сизнинг сўровингиз бўйича автобаза маъмурияти шуни маълум қиладики, "Дамас" автомашиналарининг мотори ремонти бўйича Тошкент шаҳридаги "Автотех хизмат" корхонаси билан шартнома мавжуд. Автомашиналарни моторлари ўша корхонада таъмирлаб берилади. Сизнинг сўровингиз ўрганиб чиқилиб, тегишли равишда ҳайдовчиларга моддий ёрдам кўрсатамиз. Турмуш ўртоғингиз шахсан ўзи автобаза маъмуриятига келиб учрашсин.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#онлайн_мулоқот

Савол: Пискент туман худудий тиббиёт бирлашмасига қарашли Юқумли касалликлар бўлимида шу йилнинг 24 мартидан 6 апрелгача карантин ҳудуд ташкил қилинди. 14 та тиббиёт ходими 24 соат мобайнида 14 кун ишлади, лекин Президент томонидан ажратилган моддий рағбат фақат ДСЭНМ ходимига тўланди, бошқа тиббиёт ходимларига тўланмади ва сабаби тушунтирилмади. Сабабини изоҳлаб берсангиз.

Жавоб: Тошкент вилоятида коронавирус инфекциясини юқтирганларни даволаш учун юқумли касалликлар шифохонаси ёки бошқа тиббиёт муассасасалари мавжуд эмаслиги, вилоятдаги Юқори Чирчиқ туманда ташкил этилган Махсус карантин зонаси доимий ётиб даволанадиган муассаса эмас, балки карантин-кузатув сифатида фаолият олиб борадиган Махсус карантин муассасаси эканлигини инобатга олган холда ходимларига бир ойлик иш ҳақи (оклад) миқдоридан келиб чиқиб 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик тўловлар амалга оширилган.

👉Батафсил

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#онлайн_мулоқот

Савол: Ассалому алайкум. Блогерман. Саволим: янги қурилган поликлиника биносини лойиҳаси ва сметаси билан танишиб чиқишга ҳаққим борми?
Яъни лойиҳа бўйича қандай бўлиши керак эди, қанча пул нимага ажратилган?

❗️Жавоб: Тошкент вилоятида қурилган янги поликлиника биносининг қурилиш таъмирлаш ишлари Тошкент шаҳар Ягона буюртмачи инжиниринг компанияси буюртмачилигида олиб борилмоқда.

Буюртмачи томонидан қурилиш меъёрий коидаларга асосланиб лойиха-смета хужжатлари ишлаб чиқилади ва Давлат экспертиза хулосаси олинади. Лойиха-смета хамда Давлат экспертиза хулосаси асосида поликлиника биносига бириктирилган пудратчи томонидан қуриб битқазилади, сўнгра даволаш профилактика муассасаси ихтиёрига фойдаланишга топширилади. Ишлаб чиқилган лойиха-смета хужжатларини ва Давлат экспертиза хулосаларини Тошкент шаҳар Ягона бюртмачи инжинеринг компаниясига мурожаат қилган ҳолда ўрнатилган тартибда олишингиз мумкин.

Расмий саҳифаларимиз
👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#онлайн_мулоқот

Савол: Ангрен шаҳрида истиқомат қиламан. Уч нафар вояга етмаган фарзандларим бор. Мен фарзанд тарбияси билан бандман. Турмуш ўртоғим оилада ягона боқувчи эди. Ангрен Бўка йўналишида автобус ҳайдар эди. Карантин сабабли ишсиз қолди. Вазият тақозоси билан вақтинчалик 14 ёшгача болалар нафақаси сўраб яшаб турган маҳалламга 10.04.20 йил куни ариза билан мурожаат қилдим. 30.04.20 йил куни маҳалла раисидан хат келди. Мен жавоб хатидан қониқмадим. Ҳозирги кунда яшаш шароитим оғирлиги учун нафақа сўраб мурожаат қилгандим. Катантин тугаб турмуш ўртоғимнинг иши бошланса, ушбу нафақага эҳтиёжим бўлмайди. Илтимос, аризамни кўриб чиқишда амалий ёрдам беришингизни сўрайман.

❗️Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарорига асосан нафақалар тайинланади. Ушбу қарорга мувофиқ фуқаро маҳаллага ҳужжатларни топширади ва комиссиянинг хулосасига асосан рад этилади ёки тайинланади.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин.

Facebook | Instagram| Telegram
#онлайн_мулоқот

Савол: Пискент туман ҳудудий тиббиёт бирлашмасига қарашли Юқумли касалликлар бўлимида шу йилнинг 10 апрелидан карантин ҳудуди ташкил этилди. 21 апрелгача карантин ҳудудида 14 та тиббиёт ходими 24 соатдан 14 кун давомида ишлади. 31 та бирламчи контактда бўлган беморлар билан бирга 14 та тиббиёт ходими ҳам Ўртасарой ҳудудидаги карантин зонасига олиб борилиб алоҳидаланди. Бирламчи контактда бўлган Юлдошева Фотимадан коронавирус аниқланди ва Республика вирусология марказига жўнатилди. Унга моддий рағбат тўланмади.

Ахророва Кибриёхон, Пискент тумани У.Носир кўчасидан.

❗️ЖАВОБ ушбу ҳаволада

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#онлайн_мулоқот

Савол: Ассалому алайкум. Кимлар нафақа ола олади, ҳозир мен ҳам, эрим ҳам ишламаймиз. Маҳаллага ариза берганимга 4 ой бўлди, кўриб чиқилмаяпти. Олмалиқ шаҳар, Улуғбек кўчасидан.

❗️Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарорига асосан нафақалар тайинланади. Ушбу қарорга мувофиқ фуқаро маҳаллага ҳужжатларни топширади ва 11 кишилик комиссия аъзоси ушбу қарорга асосан кўриб чиқади ва хулоса қилади, комиссиянинг хулосасига асосан рад этилади ёки тайинланади.

Ҳужжатлар ҳар ойнинг 15 санасигача қабул қилиниб 10 кун муддатда кўриб чиқилиши шарт.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#онлайн_мулоқот

Савол: Нима учун Тез тиббий ёрдам ҳайдовчиларини ойлиги бир хил, оширилмайди? Ҳайдовчилар аввалдан Тез ёрдам машиналарини ўзлари таъмирларди, ҳозир ҳам ўша-ўшандайми?

❗️Жавоб: Сизнинг мурожаатингиз бўйича қуйидаларни билдирамиз: Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Қарорига мувофиқ Республика бўйича бюджет ташкилотлари ходимлари ойлик иш ҳақи миқдори 2020 йил 1 февралдан 7% миқдорида оширилди.

📌Ҳозирги кунда ТВССБИ Автобазаси омборхонасида тегишли тартибда автомашиналар шинаси, аккумулятор батареялари ва мотор мойи етарли миқдорда мавжуд. Фақат автомашиналарнинг таъмирлаш учун шартномалар тузилган тегишли корхоналар маълум бир муддат карантинга ёпилди. Республикадаги карантин қоидалари енгиллаштирилганлиги муносабати билан 18 май 2020 йилдан яна иш бошлаганлигини билдирамиз.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#онлайн_мулоқот

Савол: Ассалому алайкум. Менинг ўғлим 2000-йилда туғилган. Иккинчи гуруҳ ногирони. Шайтонлаш (эпилепсия), фокомотоз, бурневилля, прингля ташхислари қўйилган. Уролог томонидан ҳам камчилигимиз бор. Илтимос, ўғлимнинг келажаги учун яхши уролог шифокор топишга ёрдам беринг.

❗️Жавоб: Сиз билан телефон рақамингиз орқали боғланиб, ўғлингизни Чирчиқ шаҳрида жойлашган вилоят кўп тармоқли шифохонасида даволанишига амалий ёрдам кўрсатилади.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#онлайн_мулоқот

Савол: Ассалому алайкум. Мен Олмалиқ шаҳар Олмалиқсой кўчаси 12 уйда яшовчи Эрматова Б.Э. бўламан. Мени 14 май куни сабабсиз карантинга олишди. 14 мартда, яъни 2 ой аввал «Ковровый» текстилига қабулга борганман. Қайтиб у ерга бормаганман. Илтимос, менга шу масалада ёрдам беринг, шу тўғрими?

❗️Жавоб: 2020 йил 12 май куни соат 19: 30 да Олмалиқ шахар ИИБ томонидан Олмалиқ шахар СЭОМга Паркент туманида яшавчи Олмалиқ шаҳридаги собиқ гилам цехи ўрнида ташкил этилган "Элигант гармент" текстил тикувчилик цехида ишловчи фуқаро билан Паркент туманида бир хонадонда яшовчи синглисида коронавирус инфекцияси қайд этилганлиги маълум қилинган.

👉Батафсил жавоб

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#онлайн_мулоқот

Савол: Ҳамроев Бобир, Олмалиқ шаҳар, Олмалиқ Тез тиббий ёрдам бирлашмаси ходими: Тез тиббий ёрдам ҳайдовчилари формани ўзлари сотиб олиш керакми ёки ишхона бериши керакми? Иш берувчи биздан форма талаб қилмоқда, лекин ҳеч қандай форма берилмаган.

❗️Жавоб:
Меҳнат кодексининг 212 моддаси ва жамоа шартномасига асосан ишчи ходимларига керакли иш формалари иш берувчи томонидан таъминланиши лозим.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#онлайн_мулоқот

Савол: Ассалому алайкум, мен Юқори Чирчиқ ТТБ ҳамширасиман. Саволим шуки, якшанба кунлари ишлайдиган ходимларга маош тўланиши ёки тўланмаслиги кимга боғлиқ?

❗️Жавоб: Меҳнат Кодексининг 157 моддасига асосан байрам ва дам олиш кунлари ишлаган вақти учун иш ҳақи тўланиши белгиланади. Бундай вазиятда ходимга қўшимча ҳақ тўланиши шарт.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram