BO'KA TUMANI HOKIMLIGI
3.07K subscribers
23.1K photos
1.96K videos
8 files
7.63K links
Toshkent viloyati Bo'ka tumani hokimligining rasmiy telegram kanali

Instagram: instagram.com/buka_tuman_hokimligi/
Facebook: facebook.com/bokahokimligi/
YouTube: YouTube.com/@buka_tuman_hokimligi/
Web-sayt: www.boka.uz/
Download Telegram
Бўка тумани ҳокими Низомиддин Аббосов раҳбарлигида яқинлашиб келаётган пахта мавсумига тайёргарлик ишлари бўйича ғўза дефоляцияси мавзусида семинар ўтказилди.

Семинарда туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими ходимлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбарлари, ҳудуд ҳамда фермер хўжаликлари бошлиқлари, иштирок этишди.

Ғўзаларни агротехника қоидалари асосида парваришлаш юзасидан суҳбатлашилди. Дефоляция ишларини сифатли ўтказиш тўғрисида мутахассислар томонидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

📌 Туман ҳокими Н.Аббосов пахта йиғим-терим мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш ва ишсиз аҳоли қатламининг бандлигини таъминлашни таъкидлаб ўтди.

📜 Бунинг учун вақтинча ишсиз фуқароларни йиғим-теримга жалб қилиш орқали уларнинг моддий таъминотини таъминлаш, ихтиёрий теримчилар рўйхатини шакллантириш, фермер хўжаликлари ва теримчилар ўртасида меҳнат шартномаларини тузиш топшириғи берилди.

Бўка туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Milliy” телеканалида намойиш этилган:
Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистонига ташрифи ҳамда Умра зиёратига бағишланган ҳужжатли фильм.
#Футбол
#ДХХ_кубоги

Хабарингиз бор, Бўка тумани "Дўстлик" МФЙ ёшлари футбол бўйича ДХХ раиси кубоги баҳсларининг Тошкент вилояти босқичида ғалаба қозониб, мусобақанинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритишган эди.

Бугун туман ҳокимлигида туман ҳокими Низомиддин Аббосов, ҳоким ўринбосарлари ва футболчиларнинг ота-оналари иштирокида ёшларга республика босқичида фойдаланиладиган футбол формалари ва спорт оёқ кийим (бутса)лар топширилди.

Тадбир давомида туман ҳокими, ота-оналар ва меҳмонлар футболчи ёшларимизга омад тилаб, республика босқичида ҳам чемпионликни тантана қилишларига ишонишларини таъкидлашди.

Тадбирдан сўнг футболчи ёшлар жойлашган автобус мусобақанинг республика босқичи ўтказиладиган Тошкент шаҳрига жўнаб кетишди.

Бўка тумани ҳокимлиги ахборот хизмати