BO'KA TUMANI HOKIMLIGI
3.02K subscribers
22.5K photos
1.93K videos
8 files
7.44K links
Toshkent viloyati Bo'ka tumani hokimligining rasmiy telegram kanali

Instagram: instagram.com/buka_tuman_hokimligi/
Facebook: facebook.com/bokahokimligi/
YouTube: YouTube.com/@buka_tuman_hokimligi/
Web-sayt: www.boka.uz/
Download Telegram
Президент мавзуни давом эттирди:

“Мисол учун, Урология ва Онкология марказлари апрель ойида вилоятларда бор-йўғи 5 тадан, Акушерлик ва гинекология маркази эса 15 та юқори технологик операция ўтказишни режа қилган.

Ёки, Кўз микрохирургияси маркази ходимлари ҳар ойда жойига чиқиб 50 тадан операция ўтказгани билан, апрелда ҳудудга борганда атиги 3 нафар мутахассиснинг малакасини оширмоқчи.

Барча марказлар раҳбарларини қатъий огоҳлантираман. Агар:

- ўзи бошчилигида жойларга чиқиб, янги даволаш амалиётларини ўтказмаса;

- юқори технологик операцияларни ҳудудларда жорий этмаса;

- вилоят ва туман мутахассисларини бунга ўргатмаса, ўзгариш бўлмайди. Одамларимиз сарсон бўлиб, пойтахтга келаверади”.

Шу боис, апрель марказлар раҳбарлари учун чинакам синов ойи бўлиши, масаланинг моҳиятига кириб, ўз иш фаолиятини ўзгартирмаган раҳбарларга қатъий чоралар кўрилиши кўрсатиб ўтилди.
Йиғилишда 56 та тумандаги 243 та олис ва чекка маҳаллада 562 та оилавий шифокор лавозими вакант бўлиб турганига эътибор қаратилди.

Хоразм, Қашқадарё, Бухорода бўш ўринлар анча юқори бўлса-да, апрель ойида ушбу вакант лавозимларга мутахассис жалб этиш умуман режа қилинмагани кескин танқид қилинди.

Ёки, Тошкент вилоятида йил якунига қадар 70 та олис ва чекка маҳаллада тиббиёт пунктини ташкил этиши лозим бўлса-да, бу борада апрель ойи режасида бирорта амалий вазифа йўқ.

Ҳар бир вилоят ҳокими тиббиёт масалалари билан шахсан шуғулланиши шарт ва улардан сўров қаттиқ бўлади.

Энди, ҳар ой бошида қилинган ишлар ва янги ой режаларини ўзим эшитиб бораман.

Очиқ мулоқотдан кейинги ўзгаришларни
нафақат тиббиёт ходимлари, балки ҳар бир хонадон сезиши шарт”, деди Президент.
Давлатимиз раҳбари бу борада қатор вазифаларни белгилаб берди.

Энг аввало, апрель ойида:

- 1 миллион нафар хавф гуруҳига кирувчилар, 700 минг нафар болалар ва 100 минг нафар ҳомиладор аёллар мақсадли скринингдан ўтказилади;

- ҳар бир оилавий поликлиникада кундузги стационарларни ташкил этиш орқали туман ва шаҳар шифохоналарига ётадиган беморларнинг навбати камида 20 фоизга қисқартирилади;

- 26 та оилавий шифокорлик пункти тўлиқ таъмирланди, зарур штатлар, асбоб-ускуна ва дорилар билан таъминланади.

Умуман, йил якунига қадар жами 400 та маҳалла учун бундай пунктлар очилиши таъминланади.

Шунингдек, апрель ойида олис ҳудудларда махсус контейнерлардан фойдаланган ҳолда 1 минг 700 та маҳалла тиббиёт пунктини ташкил этиш вазифаси қўйилди.
Йиғилишда 24 та олис ҳудудда тез тиббий ёрдам бригадаларини тузиш ҳақидаги топшириқ бўйича март ойида фақат Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида 9 та бригада ташкил этилгани кўрсатиб ўтилди.

Лекин Қорақалпоғистон, Жиззах, Сурхондарё ва Хоразмнинг 15 та олис ҳудудида бу ишлар бошланмаган. Давлатимиз раҳбари 10 апрелга қадар ушбу ҳудудларда тез тиббий ёрдам бригадаларини ташкил этишни топширди.

Шунингдек, очиқ мулоқотда тез тиббий ёрдам тизимидаги анестезиолог, реаниматологлар ойлик иш ҳақига 40 фоиз устама бериш ҳақида кўплаб мурожаатлар тушган. Бир ҳафта муддатда ушбу масалани ижобий ҳал қилиш бўйича тегишли қарор лойиҳасини Ҳукуматга киритиш вазифаси қўйилди.

2022 йил инвестиция дастури доирасида тиббиёт муассасаларини қуриш ва таъмирлаш ишларига бюджетдан 1,2 триллион сўм ажратилди.

Лекин бугунги кунга қадар 32 та поликлиника ва шифохоналарни таъмирлаш бўйича ишлар бошланмаган. Барча қурилиш ишларини 1 октябрга қадар якунига етказиш вазифаси қўйилди.
Йиғилишда қайси шифохона ва лабораторияда қандай жиҳоз соз ёки носозлиги бўйича аниқ ҳисоб-китоб йўқлиги кўрсатиб ўтилди.

Вилоят ҳокимларига 25 апрелга қадар барча бирламчи муассасаларни хатловдан ўтказиб уларга зарур бўлган ва таъмирталаб жиҳозлар рўйхатини шакллантириш топшириғи берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт асбоб-ускуналарига техник хизмат кўрсатиш тизимини яратиш бўйича таклиф киритадиган бўлди.

22 та республика маркази йил якунига қадар Ўзбекистонда илгари бажарилмаган камида 100 та юқори технологик даволаш усулларини йўлга қўйиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Мисол учун, Гематология марказида махсус операцион комплексни ташкил этиш ҳисобига оққон касаллигига чалинган беморлар учун илик кўчириш амалиётини йўлга қўйиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Мутасаддиларга бу борада тегишли топшириқлар берилди.
“Яқинда “ордер” тизими ислоҳ қилинди, бу борада хусусий сектор иштироки учун ҳам имконият яратилди.

Лекин, барча талаблар аниқ белгилангани билан ўтган 6 ой давомида бирорта хусусий шифохонага беморлар учун йўлланма берилмаган.

Ёки, республика марказларининг айрим филиалларида юқори технологик даволаш йўлга қўйилган бўлса-да, бошқа ҳудуддан бемор қабул қилинмаяпти”, деди давлатимиз раҳбари.

Шу боис, Соғлиқни сақлаш ва Молия вазирликларига икки ҳафта муддатда давлат ва хусусий шифохоналар учун касалликларни даволаш бўйича ягона тарифларни тасдиқлаш топширилди.

Очиқ танлов эълон қилиб, 15 майга қадар йўлланма асосида тиббий хизматлар кўрсатадиган хусусий клиникалар рўйхатини шакллантириш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, 1 апрелдан бошлаб давлат ҳисобидан даволаниш учун йўлланмалар бошқа ҳудуддаги давлат шифохоналари учун ҳам берилади.

Йиғилиш якунида мутасаддилар кўтарилган масалалар юзасидан ҳисобот берди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида тиббиёт соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқотда берилган топшириқлар ижроси муҳокама қилинди ҳамда истиқболдаги устувор вазифалар белгилаб берилди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.
Осиё чемпионати совриндорига ҳоким совғалари топширилди

Бўка тумани фарзанди Саиджаббор Дадахонов 24-27 март кунлари Тожикистон Республикаси Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган паравелоспорт тури бўйича Осиё чемпионатида кумуш медали соҳиби бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун Бўка тумани ҳокимлигида чемпионни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Туман ҳокими ва сектор рахбарлари иштирокида бўлиб ўтган тадбирда Саиджабборга совғалар ва ташаккурнома топширилди.

Ўз ўрнида тайёргарлик даврида кўрсатилган амалий ёрдами учун параспортчи туман ҳокимига миннатдорчилик билдирди.

Маълумот учун: ушбу ғалаба Саиджаббор Дадахонов
2022 Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган параосиё ўйинларига ва Белгия давлатида бўлиб ўтадиган жахон кубоги босқичига йўлланма қўлга киритди.

Бўка туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Instagram|Facebook|Telegram|YouTube
🔈DIQQAT, E'LON!

🪖Ertaga 30-mart kuni soat 09:00da 10-umumiy o'rta ta'lim maktabi Sport majmuasida chegaraoldi hududlarida joylashgan umumiy o'rta ta'lim maktablarining chaqiriqqacha tayyorgarlik yoshidagi o‘quvchilari o‘rtasida “Yosh chegarachilar” musobaqasining tuman bosqichi o'tkaziladi.

🔥Musobaqada 7, 8, 9, 10, 46, 48, 53-umumiy o'rta ta'lim maktablarining yigit-qizlaridan iborat jamoalari bir qancha shartlar asosida bellashadi.

🔷Bo'lajak yosh chegarachilarga musobaqada muvaffaqiyat tilaymiz!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#эҳтиёт_шарт
#ФВБ
#хаёт_хавфсизлиги

📌Сиз фавқулодда вазиятларда қандай ҳаракатланиш ҳақида маълумотга эгамисиз? Нохуш ҳолатларда ўзингизни қандай тутишни ҳамда ўзгаларга қай тартибда ёрдам кўрсатиш зарурлигини биласизми?

Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан Нурафшон шаҳрида ташкил этилган "Ҳаёт хавфсизлиги" ўқув-маркази Сизга бу борада ёрдам беради.

Бўка тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими.
Forwarded from Nizomiddin Abbosov
#Бўка_тумани
#Онлайн_мулоқот

📌 Бўка тумани ёшлари!!!

🕰 БУГУН соат 14:00 да
Бўка тумани ҳокими Аббосов Низомиддин Равшанович ҳамда корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирокида ёшлар масалаларига бағишланган овозли чат бўлиб ўтади.

Овозли чат @buka_tuman_hokimi каналида ўтказилади.

⚡️ Туманимиз ёшлари!

Тадбиркорлик, банк кредити, таълим, бандлик ва ёшлар учун мавжуд барча имтиёзлар тўғрисидаги масалалар юзасидан барча мурожаатлар қабул қилинади.

Марҳамат, онлайн суҳбатда иштирок этинг ва ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олинг.

Жонли эфирга ➡️ ушбу ҳавола орқали уланишингиз мумкин!

@buka_tuman_hokimi
#Besh_muhim_tashabbus
#Futbol_millionlar_o'yini
#Bo'ka_tumani_yoshlari

BOLALAR LIGASI MUSOBAQASI

🌈Kuni kecha “Kamalak” bolalar tashkiloti a’zolari o‘rtasida sog‘lom turmush tarzini targ‘ib qilish maqsadida O‘zbekiston yoshlar ittifoqi Bo‘ka tumani Kengashi, Xalq ta’limi bo‘limi, Yoshlar ishlari Agentligi, BO‘SM bilan hamkorlikda 1, 9, 27, 35-maktablarning 10-14 yoshdagi o‘quvchilari o‘rtasida “Bolalar ligasi” mini futbol musobaqasining Bo‘ka tumani bosqichi o‘tkazildi.
⚽️Musobaqa ilk marotaba tashkil etilgan bo‘lsada, jamoalarning mahorati o‘yinda aniq namoyon bo‘ldi. Musobaqa murosasiz kurashlarga boy bo‘ldi va final baxsida penaltilar seriyasi orqali g‘olib jamoa aniqlandi. Yakunda jamoalar quyidagi o'rinlarni egalladi:
1-o‘rin – 9-maktabning “Zarafshon” jamoasi,
2-o‘rin – 35-maktabning “Tinchlik” jamoasi,
3-o‘rin – 27-maktabning “Ezgulik” jamoasi.
🏆Musobaqada barcha jamoalarga O‘zbekiston yoshlar ittifoqi Bo‘ka tumani Kengashi tomonidan diplom, kubok va esdalik sovg‘alari topshirildi.