Forwarded from Nizomiddin Abbosov
Ҳокимнинг навбатдаги қабули бўлиб ўтмоқда.
Бугун Бўка туман ҳокими Низомиддин Аббосов, ҳоким ўринбосарлари ва ташкилот раҳбарлари иштирокидаги
фуқаролар қабули туман ҳокимлигида бўлиб ўтмоқда.
Қабулда фуқаролардан асосан қишлоқ хўжалиги масалалари, ижтимоий таъминот ва қурилиш масалалари юзасидан мурожаатлар келиб тушмоқда.
Бўка туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Instagram|Facebook|Telegram|YouTube

“Диққат пиёда” профилактик тадбири ўтказилмоқда
Бўка тумани ҳудудида пиёдалар иштирокидаги йўл-транспорт ходисаларини олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасида 2021 йилнинг 01-11 ноябрь кунлари “Диққат пиёда” профилактик тадбири ўтказилмоқда.
Бугун Бўка туманининг “Жағалбайли” ва “Янги Боғ” маҳаллаларидан утувчи “Қорасув-Бўка-Бекобод” автойўлида “Диққат пиёда” тадбири доирасида Бўка туман ИИБ ЙҲХБ томонидан янги пиёдалар ўтиш йўлаги ва мактаб болалари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 15 - мактаб рўпарасида радар мосламаси ва махсус йўл белгиси ўрнатилди.
Йўл қоидаларига амал қилиш хар бир фуқаронинг бурчи, бу саъйи харакатлар нафақат ҳаракат хавфсизлигини таъминлайди балки ноҳуш холатларнинг олдини олади.
Йўл харакати қоидаларига амал қилинг! Доим соғ-саломат бўлинг.
Бўка туман ИИБ ЙҲХБ

#ФВБ_огоҳлантиради
♨️ИС ГАЗИ ТЎҒРИСИДА НИМАЛАРНИ БИЛИШИМИЗ ШАРТ?
🟢Ис гази (СО) рангсиз, ҳидсиз заҳарли бирикма бўлиб, табиий газ, ёқилғи, кўмир, ўтин чўғлари тўлиқ ёнмаслиги оқибатида хосил бўлади. Тутун таркибида 3%, ишланган газда 13%, портловчи газлар таркибида эса 50−60% гача ис гази бўлади.
🟡Ис газидан шамоллатиш тизими яхши ишламайдиган органик моддаларни ишлаб чиқарадиган корхоналарда, автоуловлар турар паркларда, янги бўялган ва шамоллатилмаган хоналарда, шунингдек уй шароитларида табиий газ чиқиб турганда ва печка билан истиладиган уйлар, ҳаммомларда, дам олиш палаткаларида ёнувчи модданинг тўлиқ ёнмаслиги натижасида заҳарланиш мумкин.
🔴Ис гази организмга нафас аъзолари орқали таъсир этади. Ушбу газ гемоглобин билан кислородга нисбатан 300 маротаба кучли бирикма - карбоксигемоглобин ҳосил қилади. Оқибатда гемоглобиннинг тўқималарга кислород ташиш хусусияти кескин пасайиб, гипокцияга, оғир ҳолатларда эса - анокцияга олиб келиши хамда шу тариқа инсон ҳаётдан кўз юмиши мумкин.
📛Таҳлилларга кўра, ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг аксарияти қуйидаги сабабларга кўра юзага келмоқда:
•фуқаролар томонидан газ ва муқобил ёқилғи (кўмир, ўтин ва бошқа) турларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя этмаслик;
•ностандарт (қўлбола ясалган) ёки сертификатга эга бўлмаган иситиш печлари ва анжомларидан фойдаланиш;
•иситиш печларининг дудбуронларини (дымаход) нотўғри ўрнатиш;
•газ ёки бошқа муқобил ёқилғига мослаштирилган иситиш печлари ҳамда суюлтирилган углеводород газ балонларини (анжомлари)ни дам олиш (ухлаш) хоналарига олиб кириш;
•ҳаво алмашмайдиган хоналарни иситишда очиқ олов (кўмир ва ўтин чўғлари)дан фойдаланиш;
•ҳавони алмаштирувчи шамоллатиш шахталари ёки туйнукларни беркитиб (тўсиб) қўйиш.
‼️Юқорида кўрсатиб ўтилган сабабларга кўра иситиш учун фойдаланилаётган ёқилғи (газ, кўмир, ўтин ва бошқа)ни чала ёниши натижасида ис гази хосил бўлади.
Ис гази вужудга келиши сабабларига йўл қўймаслик ва ундан заҳарланмаслик учун қуйидаги чораларни амалга ошириш шарт:
- газ плитасидан бинони иситиш ва унинг устида кийимларни қуритиш, шунингдек плитани назоратсиз ёқилган ҳолатда қолишига йўл қўймаслик.
- газ сизиб чиқаётганини очиқ олов, масалан гугурт чақиб текшириб кўриш мумкин эмас.
- газ баллонларини иссиқлик манбаига яқин жойда қолдирмаслик лозим.
⚡️Агарда бинода газ ҳиди сезилса, ойна ва эшикларни зудлик билан очиш, кўчага чиқиш ва 104 рақами орқали газ хўжалиги авария-диспечерлик хизмати ёки 1050 рақами бўйича қутқарув хизматига қўнғироқ қилиш керак. Бундай ҳолатларда чироқ, олов ёқиш, электр ускуналарни ишга тушириш тақиқланади. Болаларни газ ускуналаридан фойдаланилувчи жойларда назоратсиз қолдириш мумкин эмас.
Бўка тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими

Туркиялик инвесторлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Бўка туманида янги иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш, иш ўринлари яратиш, иқтисодиётда саноат улушини кўпайтириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан Бўка тумани ҳокимлигида Туркия Республикаси инвесторлари билан бўлиб ўтган учрашув шу каби лойиҳалар кўпайиши учун яна бир қадам бўлди.
Туманнинг "Гулистон" маҳалласида ташкил этилаётган замонавий технопаркда кўплаб саноат лойиҳалари қаторида алоҳида ўринга эга бўлган "BUKA IMM TOLA" МЧЖ нинг ип калава ишлаб чиқариш, тикув цехи ва мато бўяш корхонаси тақдимоти бўлиб ўтди.
Эътиборли жихати шундаки инвесторлар томонидан тақдим этилган лойиҳанинг умумий қиймати қарийб 31 млн АҚШ долларига тенг бўлиб, 600 дан ортиқ янги иш ўринлари яратиш белгиланган.
Бўка туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Instagram|Facebook|Telegram|YouTube
Бўка туманида янги иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш, иш ўринлари яратиш, иқтисодиётда саноат улушини кўпайтириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан Бўка тумани ҳокимлигида Туркия Республикаси инвесторлари билан бўлиб ўтган учрашув шу каби лойиҳалар кўпайиши учун яна бир қадам бўлди.
Туманнинг "Гулистон" маҳалласида ташкил этилаётган замонавий технопаркда кўплаб саноат лойиҳалари қаторида алоҳида ўринга эга бўлган "BUKA IMM TOLA" МЧЖ нинг ип калава ишлаб чиқариш, тикув цехи ва мато бўяш корхонаси тақдимоти бўлиб ўтди.
Эътиборли жихати шундаки инвесторлар томонидан тақдим этилган лойиҳанинг умумий қиймати қарийб 31 млн АҚШ долларига тенг бўлиб, 600 дан ортиқ янги иш ўринлари яратиш белгиланган.
Бўка туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Instagram|Facebook|Telegram|YouTube
❗️ШТОРМ ОГОҲЛАНТИРИШ
4-5 ноябрда Ўзбекистон ҳудудига Қозоғистон орқали Урал ҳудудлари устида шаклланган совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. 4-5 ноябрда республика бўйича ҳарорат 10-13° га пасайиши мумкин.
4 ноябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
Бўка туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ахолидан юзага келиши мумкин бўлган холатларда эҳтиёт чораларини кўришларини сўраб қолади.
Бўка туман Фавқулодда вазиятлар бўлими

#Асфальт
Туманимизда ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.
Ҳозирда "Обод қишлоқ" дастури доирасида туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан "Мирзабек" маҳалласининг Оқтепа кўчасида асфальт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун: "Обод қишлоқ" дастури доирасида "Мирзабек" МФЙ да 7,6 км узунликдаги йўлларга асфальт қопламаси ёткизилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирга қадар 6,0 км йўллар асфальтланган.
Бўка тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
Президент топшириғига асосан Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи Ғолибшер Зияев нотўғри ва келишилмаган хатти-ҳаракатлари учун эгаллаб турган вазифасидан четлатилди, рўй берган ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилади.
Суриштирув якунлари бўйича рўй берган ҳолатда айбдор бўлган барча мутасадди раҳбарларга нисбатан тегишли жавобгарлик чоралари кўрилади.
—-
По поручению Президента начальник Государственной инспекции по контролю в сфере информатизации и телекоммуникациям Голибшер Зияев освобожден от занимаемой должности за ошибочные и несогласованные действия, по произошедшему факту будут проведены следственные действия.
По итогам расследования в отношении всех ответственных руководителей, виновных в произошедшем, будут применены соответствующие меры ответственности.
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

Иш бор!
Жорий йилнинг 05 ноябр куни соат 10-00 да “Маданият бўлими” биносида бўш иш ўринлари “Меҳнат ярмаркаси” ўтказилади.
Ўтказиладиган бўш иш ўринлари “Меҳнат ярмаркаси”да 16 та корхона, ташилот ва муассасалар ўзларининг 1345 та бўш иш ўринлари билан иштирок этишади.
Сиз бўш иш ўринлари “Меҳнат ярмаркаси”да ўзингизга маъқбул келган иш ўринлари ва ойлик маошлари билан танишиб ўзингизга маъқул келган ишга жойлашиш имкони мавжудлигини билдирамиз.
Бўка туман меҳнат ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўлими

#Оқ_олтин
Бўка тумани давлатга пахта сотиш режасини бажарди
✅ Жорий йилда туманда “АПК Бўка” унитар корхонаси ва 329 та фермер хўжаликлари томонидан 12 минг 500 гектар майдонда 39 минг 150 тонна пахта хом ашёси етиштириш кўзда тутилган эди.
Умид ила ерга чигит қадаган Бўкалик деҳқону фермерлар бугун “оқ олтин”дан улкан хирмон яратиб, ёруғ юз ила, давлатга пахта топшириш йиллик режасини ортиғи билан уддалашиб, 39 минг 152 тонналик хирмон яратилди.
Туманда жами 315 та терим отряди ташкил этилган бўлиб, 22 мингдан зиёд теримчилар отрядларга бириктирилиб, пандемия даврида ўз даромади, йиллик иш стажига эга бўлиш мақсадида далага чиқдилар. Мавсумда алоҳида ўрнак кўрсатганлар рағбатлантириб борилди.
Бўка туман ҳокимлиги ахборот хизмати