BO'KA TUMANI HOKIMLIGI
3.03K subscribers
22.5K photos
1.93K videos
8 files
7.44K links
Toshkent viloyati Bo'ka tumani hokimligining rasmiy telegram kanali

Instagram: instagram.com/buka_tuman_hokimligi/
Facebook: facebook.com/bokahokimligi/
YouTube: YouTube.com/@buka_tuman_hokimligi/
Web-sayt: www.boka.uz/
Download Telegram
Агар томчиталиб суғоришни жорий этиш соҳасида эркин рақобат бўлса, илм билан ёндашилса, ушбу технологияни жорий этиш харажатини гектарига 15-20 миллион сўмга бемалол тушириш мумкин (ҳозирда 27 миллион сўм).

“Лекин, катта фожиа – айрим раҳбарлар бу эзгу ислоҳотга ўзига яқин таъминотчилар ва билимсиз одамларни аралаштираяпти. Шу орқали коррупция бошлангани ҳақида менда етарли маълумотлар бор", деди Президент.

Молия ва Сув хўжалиги вазирликларига бир ҳафта муддатда:

- янги ишга туширилган электрон порталга ҳамма таъминотчиларни киритиш;

- таклиф қилинаётган сув тежовчи технологиялар нархи ва хизматлар сифатини баҳолаб борадиган шаффоф тизим яратиш топширилди.

Бунда энг мақбул шартлар ва нархларни фермерларнинг ўзи танлайди.

Ишлаб чиқарувчи эса камида 3 йил фермерга сервис хизматини кўрсатишни кафолатлаши шарт.

Умуман, кластерлар ҳамкор фермерлари билан бирга олган даромадидан бир қисмини жамғариб, ички ирригация тизимини яхшилашни ҳам йўлга қўйиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Йиғилишда кластерлар фаолиятининг ҳуқуқий кафолатлари кучайтирилиши белгиланди

Аввало, ҳокимларга кластерларнинг ички иш фаолиятига аралашиш тақиқланади.

Кластер ўзини иши билан шуғулланса, туманда саноат, иш ўринлари, экспорт ва даромад бўлади.

Буни тушунмаган ҳокимлар эса кластерларни кун давомида мажлисма-мажлис олиб юриш, бошқа ишларга жалб қилиш билан овора”, деди Президент.

Янги кластерларни ташкил этиш тартибига ҳам ўзгартириш киритилади.

Бундан буён битта туманда кўпи билан 2 та кластер ташкил этишга рухсат берилади (ҳозир – 3 тагача).
Пахта хом ашёси ва ип-калавани қайта ишлашни тизимли ташкил этиш учун Бош вазир ўринбосари С.Умурзоқов бошчилигида Республика комиссияси тузилиши белгиланди.

Комиссиянинг асосий вазифаси юқорида айтиб ўтилган 9 миллиард долларлик маҳсулот ишлаб чиқариш режасини ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар, қолаверса, кластер кесимида белгилаш ва ижросини ташкил этиш ҳисобланади.

Кластерлар пахтадан ип-калавагача ишлаб чиқариш занжирини жорий этишга масъул бўлади.

Агар кластернинг ўзида хоҳиш бўлса, бемалол ўзи қайта ишлашни тўлиқ циклда амалга ошириши мумкин.

Бундан буён, алоҳида индустриал зоналар ташкил қилиниб, уларда тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчилар учун барча шароитлар яратиб берилади.

Комиссия элчилар ва кластерлар билан бирга бу индустриал зоналар бошқарувига чет эл компанияларини жалб қилиб, нуфузли брендларни олиб келади.
“Ўзбек пахтасига бойкот бекор қилинганидан сўнг, хорижий бренд ва йирик компаниялар маҳаллий корхоналар билан ҳамкорлик қилишга, миллий маҳсулотларимизга катта қизиқиш билдирмоқдалар.

Лекин, очиқ айтиш керак, тўқимачилик саноатини ташқи бозорларга олиб чиқиш, брендлар ва йирик корхоналарни жалб қилишда элчихоналар ишламаяпти.

Мисол учун, биздаги Туркия, Хитой, Германия каби бошқа давлатлар элчилари ўз мамлакати тадбиркорларининг манфаатини ҳимоя қилиш учун вазир, ҳоким, ҳатто корхонагача боришдан чарчамайди.

Лекин, бизнинг элчиларда бундай ташаббус ҳали йўқ!
”, деди Президент.

Шу муносабат билан йил якунига қадар:

- Испания, Германия ва Швеция, Буюк Британия, Франция, Италия, Польша, Япония, Туркия, АҚШдаги элчилар билан бирга 50 та хорижий брендларни юртимизга олиб келиш;

- халқаро кўргазмаларда камида 30 та ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчи маҳсулотини олиб чиқиб, 50 миллион доллардан буюртма олишни таъминлаш топширилди.
Шунингдек, брендларни жалб қилишга:

- бўялган трикотаж мато ва газлама экспорт қилувчиларга 10 фоизгача миқдорда субсидия берилади;

- хорижий брендлар ва уларга тайёр маҳсулот етказиб бераётган маҳаллий корхоналарнинг буюртмаларига асосан алоҳида авиа-рейслар йўлга қўйилади.

Шу билан бирга, брендлар учун зарур бўлган фурнитураларнинг 90 фоизи импорт қилинмоқда.

Шунинг учун, мутасаддиларга:

- бир ой муддатда фурнитура ва аксессуарлар ишлаб чиқариш дастурини ишлаб чиқиш;

- Андижон, Наманган ва Тошкент вилоятларида йил якунига қадар 4 тадан фурнитура корхоналарини ишга тушириш топширилди.

Президент тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг Аксессуар ва фурнитура ишлаб чиқарувчилар уюшмасини ташкил этиш ташаббусини қўллаб-қувватлади.
Президент экспортчиларни қўллаб-қувватлаш механизмлари янада кенгайтирилишини таъкидлади.

Жумладан, Экспорт агентлиги томонидан:

- экспорт қилувчи корхоналарга 5 миллион долларгача айланма маблағ учун ресурслар уларнинг экспорт ҳажмидан келиб чиқиб ажратилади;

- корхоналарнинг хорижда омборхоналарни ижарага олиш харажатларини қоплаб бериш учун чекланган майдон 100 квадрат метрдан 500 квадрат метрга оширилади.

Экспортёрлар номига очилган аккредитивларни кредит таъминоти сифатида қабул қилишга рухсат берилади. Яъни, корхона экспорт қилган кундан бошлаб ўз хизмат кўрсатувчи банкидан аккредитивнинг 80 фоизи миқдорида кредит олиши мумкин бўлади.

Кластер ва тўқимачилик корхоналарининг молиявий ҳисобот халқаро стандартларига ўтиши қўллаб-қувватланади.

Бундан буён молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш харажатларининг 50 фоизгача қисми Молия вазирлиги томонидан қоплаб берилади.
Йиғилишда тўқимачилик корхоналарини пахта толаси ва ип-калава билан узлуксиз таъминлаш зарурлиги таъкидланди.

Ички бозорда танқислик туфайли пахта толасининг нархи халқаро биржалардан юқори бўлиб, 1 тоннаси 37 миллион сўмгача етмоқда. Оқибатда 22 мингдан зиёд ходим ишлайдиган 59 та ип-йигирув корхонасига ойига 25 минг тонна тола етишмайди.

Шу боис, Комиссия назорати остида:

- Нью-Йорк биржасида пахта толаси нархи кескин ошса, тола маҳаллий биржага 10 фоиз чегирма билан қўйилади;

- кластерлар ўз эҳтиёжидан ортиқ толани ойма-ой мажбурий биржага чиқаради;

- барча ип-калава корхоналари ишлаб чиқарган маҳсулотнинг камида 30 фоизини биржа орқали сотади;

- биржада сотиб олинган ип-калава учун тўловни банк кафолати орқали 3 ойгача бўлиб-бўлиб тўлаш механизми жорий этилади;

- қайта ишлаш қувватларига эга бўлмаган кластерларга имтиёзли кредит 14 ойга берилади (ҳозир – 24 ой).
Соҳа учун солиқ ва божхона маъмурчилиги енгиллаштирилади.

Бунда, ҳудудлар ва саноат тармоқларининг экспорт салоҳиятини ошириш учун божхона ҳудудида қайта ишлаш тизими янада соддалаштирилади. Хусусан:

- тўқимачилик саноатида хом ашёни божхона ҳудудида қайта ишлашни божхона тўловлари бўйича таъминотсиз амалга оширишга рухсат берилади;

- олиб келинган хом ашёдан божхона ҳудудида қайта ишлаб чиқарилган товарни “экспорт” режимида олиб чиқиш мумкин бўлади.

Шунингдек, тўқимачилик саноати учун мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган совутиш ускунаси, йигирув “бочок”лари каби товарлар учун уч йил муддатга божхона имтиёзлари тақдим этилади.

Шу билан бирга, экспорт контрактлари бўйича келиб тушмаган маблағлар 5 фоиздан ошмаса, улар муддати ўтган қарздорлик сифатида ҳисобга олинмайди.
Йиғилишда тўқимачилик соҳасида мутахассислар тайёрлаш, илм ва изланиш бўйича Тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳамда Ўзбекистон-Корея тўқимачилик технопарки яхлит тизим асосида ишлаши белгиланди.

Шунинг учун Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтига Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахобов ректор этиб тайинланди.

Институтда янги ўқув йилидан:

- 3 ва 4-курс талабаларини ўқитишда “дуал” таълим тизими жорий қилинади.

Энди, улар ҳафтанинг уч кунида институтда назарий дарслар, қолган уч кунида тўқимачилик технопарки ва корхоналарда амалий ўқув машғулотлар асосида ўқитилади;

- нуфузли хорижий тўқимачилик олийгоҳлари билан ҳамкорликда камида 6 та йўналишда талабалар алмашиш дастури йўлга қўйилади.

Мутасаддиларга элчилар билан бирга йил якунига қадар Туркия, Корея ва Ҳиндистон каби илғор тажрибага эга мамлакатлардан 40 нафар малакали ўқитувчиларни олиб келиш топширилди.

Шу билан бирга, Тўқимачилик технопаркини соҳага янги тажриба ва инновацияни олиб кирадиган марказга айлантириш вазифаси қўйилди.
Президент “тонировка” масаласига тўхталди.

“Ҳар бир ислоҳотимиз, таклиф ва ташаббусларимиз, бу – энг аввало инсон қадри учун.

Шу боис, халқимизга қандай енгилликлар берсак, у биздан рози бўлади, деган савол барча раҳбарларни ҳар куни, ҳар дақиқа ўйлантириши керак.

Ҳар гал жойларга чиққанимда оддий-оддий одамлар билан учрашиб, муаммоларини эшитаман, яна қанча аҳолимизда шундай муаммолар борлиги ҳақида ўйлайман ва унга ечим қидираман.

Оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда кўтарилаётган масалалардан ҳам хабардорман.

Мана, бугунги кунда мамлакатимизда енгил автомашиналар сони 3,5 миллиондан ошди. Ҳайдовчиларимизда ҳам кўплаб эътирозлар тўпланиб қолган.

Шу боис, бугун ҳайдовчилар ва йўловчилар анчадан бери кутган, уларнинг кайфиятини кўтарадиган қарорни имзоладим”, деди Президент.
Президент таъкидлаганидек, 1 июлдан бошлаб:

- автомобилнинг орқа ён ойналарини қорайтириш тўловлари бекор қилинади, яъни бепул бўлади;

- олд ва орқа ён ойналарни тўлиқ қорайтириш тўловлари 6 баробаргача арзонлаштирилади;

- ишлаб чиқарилганига 10 йилдан кўп бўлмаган енгил машиналарни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби бекор бўлади.

Энди, 10 йилдан 15 йилгача бўлган енгил машиналар – икки йилда, 15 йилдан ортиқ бўлганлари эса бир йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилади.

"Бу ҳали бошланиши. Мен Президент маслаҳатчилари, Бош вазир ўринбосарлари ва вазирларга топшириқ берганман.

Одамларимизни қийнаётган, аҳамиятини йўқотган тартиб ва чекловларни бекор қилиш бўйича Ишчи гуруҳи барча йўналишларда мунтазам ишлаяпти.

Жойлардан тушган асосланган таклифлар ва ечимлар бўйича доимий тарзда халқимизнинг фойдасига хизмат қиладиган қарорлар қабул қилиб борилади”, деди Президент йиғилиш якунида.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Футбол
#ДХХ_кубоги

Учрашув якунланди.
Бўка тумани 1 - 1 Оққўрғон тумани

Бўка тумани ёшлари ДХХ раиси кубоги Тошкент вилояти босқичи А гуруҳида 5 ўйинда 4 ғалаба 1 дуранг қайд этиб, кейинги босқичга А гуруҳи ғолиби сифатида йўл олди!

Ёшларимизни қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат!

@buka_news
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: Ҳар бир ислоҳотимиз, таклиф ва ташаббусларимиз – энг аввало инсон қадри учун

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бўка тумани ёшлари ДХХ раиси кубоги Тошкент вилояти босқичи А гуруҳида 5 ўйинда 4 ғалаба 1 дуранг қайд этиб, кейинги босқичга А гуруҳи ғолиби сифатида йўл олди!

Бугунги ўйин натижасига кўра:

Бўка тумани 1 - 1 Оққўрғон тумани

Бўка жамоасига кейинги ўйинларда омад тилаймиз!
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида илмга асосланган уруғчилик ва агротехнологиялар ҳисобига пахта ҳосилдорлиги ва ҳажмини ошириш ҳамда пахтани чуқур қайта ишлаб, соҳанинг экспортини кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Facebook|Instagram|Twitter
#теленигоҳ
#ОАВ_биз_ҳақимизда

https://youtu.be/1D_kERHMJZ8?t=5

⚡️Конституциявий ислоҳотларда нафақат олимлар, ҳуқуқшунослар, балки оддий фуқаролар ҳам фаол иштирок этишмоқда. Таклифлар ўртага ташланиб, муҳокама қилинмоқда.

🎥Батафсил "Ўзбекистон 24" телеканали информацион лавҳасида

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Бўка ёшлари диққатига!

Ёшлар куни” муносабати билан
бугун 29 июн соат 19:00 да
🔺Ушбу ойлик доирасида жорий йилнинг 29 июнь куни соат 19:00 да Бўка тумани туман ҳокимлиги рўпарасидаги Амфитеатр майдонида “Янги ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида катта концерт дастури бўлиб ўтади.


Барчани ушбу концерт дастурига таклиф этамиз!
Байрам дастурига элимиз суйган санъаткорларнинг ташрифи кутилмоқда.
Очиқ бюджет

Фуқаролар ташаббусларини молиялаштириш (*Open Budget, Очиқ бюджет) асосида Бўка тумани Навобод маҳалласида илгари сурилган ташаббус 3284 та овоз тўплаган эди.

Маҳалла аҳолиси томонидан илгари сурилган ташаббус молиялаштирилиб бугунги кунда маҳалла ички кўчаларининг 2000 метр масофасига асфалт қопламаси ётқизилмоқда.

Бўка тумани бўйича яна кўплаб шундай ташаббуслар молиялаштирилмоқда.
Улар тўғрисида қўшимча батафсил маълумот берилади.

Бўка туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Instagram|Facebook|Telegram|YouTube